Xorazm.uz
11.1K subscribers
11.7K photos
688 videos
12 files
4.01K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Гурлан туманида вилоят ҳокими Фарход Эрмановнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари иштирок этдилар.

Қабул давомида фуқаролар уй-жой, даволаниш, ички йўлларни таъмирлаш, томорқа ерларини сув билан таъминлаш, моддий ёрдам, имтиёзли кредит олиш каби қатор масалалар бўйича мурожаат қилдилар.

Мурожаатларинг бир қисми жойида ҳал қилинди, ечими муайян вақт ва ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича масъул раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#Брифинг
#Педагоглар_аттестацияси

Педагоглар аттестациясида юқори ва пастроқ натижа қайд этган ҳудудлар номи маълум қилинди

Бу ҳақда Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилаётган 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифингда маълум қилди.

2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида ижобий натижа қайд этган педагоглар салмоғини ҳудудлар кесимида таҳлил қилганда Хоразм, Навоий ва Наманган вилояти ўқитувчилари юқори натижа қайд этган бўлса, Қашқадарё, Жиззах ва Тошкент вилояти вакиллари бошқа вилоятларга нисбатан пастроқ натижа кўрсатишган.

Таълим инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўтказилган аноним сўровномада иштирок этган 18 минг нафардан ортиқ педагогнинг 92 фоизи 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси жараёнларини ижобий баҳолашган.

Жорий йилги аттетация жараёнларида педагогларга яратилган яна бир қулайлик, малака тоифаси олинганлиги ҳақидаги сертификатлар илк маротаба электрон кўринишда ҳар бир ўқитувчининг шахсий кабинетига юборилди.

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_қиёфадаги_мактаблар
#Янги_ўқув_йилига_тайёргарлик

МАКТАБЛАРНИ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРЛАШ ИШЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ҲАМ ЖАДАЛ СУРАТЛАРДА КЕЧМОҚДА (Видео)

Хоразм вилоятида умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини яхшилаш учун 2022 йилда Инвестиция дастури доирасида 93,3 млрд. сўм, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш мақсадида 46,6 млрд. сум, жами қарийб 140 млрд, сўм маблағ қурилиш-таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларига йўналтирилди. Бу рақам 2016-2021 йилларда 236 млрд. сўмни ташкил қилган эди.

Ушбу ажратилган маблағлар ҳисобига янги ўқув йилида 3250 та янги ўқувчи ўрни яратилади, 5436 ўқувчи ўринли бино ва иншоотлар мукаммал таъмирланади ҳамда 2 та янги спорт заллари қурилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессиясида

Бугун Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб борди.

Сессия кун тартибига вилоят сектор раҳбарларининг вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида ҳамда ўз хизмат фаолиятлари юзасидан 2022 йилнинг 6 ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи, вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш юзасидан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Ачиловнинг ахбороти, фуқаролар йиғинлари фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда уларнинг нуфузини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш каби қатор масалалар киритилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиб, депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Сессияда кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#Ҳамкорлик 🇺🇿 🇷🇺

Хоразм вилояти делегацияси амалий тариф билан Россия Федерациясининг Мурманск вилоятида бўлиб турибди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2022 йил 29 мартда тасдиқланган режа-графикга мувофиқ 21-28 июль кунлари Россия Федерациясида бўлиб, у ерда меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқаролари ҳолидан хабар олиш, меҳнат мигрантларига янада қулай шарт-шароитларни яратиш ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат. Ташрифнинг биринчи куни делегация аъзолари билан Мурманск вилояти губернаторининг ўринбосари Елена Дягилова бошчилигидаги бир гуруҳ вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўртасида расмий учрашув ўтказилди. Учрашув самимий руҳда кечиб, унда меҳнат миграцияси билан бир қаторда савдо-иқтисодий, фан ва таълим, маданий ҳамда ахборот технологиялари соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф давом етмоқда...

Бизни кузатишда давом этинг
👇👇👇
https://t.iss.one/MIGRATSIYA_XORAZM
#Ташриф 🇺🇿 🇷🇺

Хоразм вилояти делегацияси Мурманскда

Аввал хабар қилганимиздек, Хоразм вилояти делегацияси амалий ташриф билан Россия Федерациясининг Мурманск
вилоятида бўлиб турибди. Ташриф давомида делегация аъзолари "Парус" номли балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи заводда меҳнат қилаётган Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўргандилар. Бугунги кунда ушбу корхонада 60 нафарга яқин юртдошларимиз меҳнат қилади. Улар суҳбат давомида ишлаш ва яшаш шароитлари яхшилиги, давлатимиз томонидан меҳнат мигрантларига алоҳида эътибор қаратилаётганидан мамнунликларини билдирдилар. Учрашув якунида вилоятимиз делегацияси номидан ўзбек миллий таоми - ош тарқатилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram