Xorazm.uz
12.8K subscribers
12.9K photos
742 videos
14 files
4.56K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Йиғилишда шулар билан бирга:

- барча вилоят, туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма ва бўлимларида ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида;

- барча туман солиқ инспекциялари ва вилоят солиқ бошқармаларида;

- барча вилоят, туман ва шаҳар прокуратуралари, Бош прокуратура Департаменти ва Мажбурий ижронинг бошқарма ва бўлимларида;

- барча вилоят, туман ва шаҳар адлия идоралари, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ бўлимларида;

- барча вилоят, шаҳар ва туман молия, ғазна, пенсия идоралари, суғурта ташкилотларида;

- камида 1 мингта маҳалла идораси биноларида муқобил энергия қурилмаларини ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Бугунги йиғилишда белгилаб берилган чора-тадбирлар ҳисобига жорий йилнинг ўзида муқобил энергия манбалари қурилмаларининг қўшимча 1 триллион сўмлик бозори яратилади.

Шу муносабат билан ҳар бир вилоятда камида 1 тадан шундай қурилмаларни ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.
Йиғилишда ҳудудларда микро ва кичик ГЭСлар қуриш учун майдонлар белгиланиб, жами 56 мегаваттли 200 та лойиҳа ишлаб чиқилгани таъкидланди (йилига 180 минг киловатт соат электр ишлаб чиқарилади). Бунда:

- 500 киловаттгача бўлган ГЭСларда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг бошланғич харид нархи тадбиркорлар учун жозибадор тарифларда белгиланади;

- лойиҳа учун ер участкаси аукцион ғолибига узоқ муддатли ижарага берилади.

Шу билан бирга, 1 мегаваттгача қуёш ва шамол, 5 мегаваттгача микроГЭСларнинг ортиқча электр энергияси камида 10 йил давомида давлат томонидан кафолатли харид қилинади.

Йил якунига қадар Андижон вилоятида 15 та, Наманганда 10 та, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида 6 тадан, Самарқанд, Сирдарёда 2 тадан, Бухоро, Жиззах, Фарғонада 1 тадан лойиҳани бошлашга кўрсатма берилди.

Умуман, мамлакатимиз гидроэнергетика салоҳиятини ҳисоб-китоб қилиб, хусусий шериклик лойиҳаларини бошлаш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддилар белгилаб берилган вазифалар бўйича ахборот берди.
#xushxabar
Хоразм вилояти “Энг фаол ҳудуд” номинацияси ғолиби бўлди

Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Aраб Aмирликларининг “Бир миллион ўзбек дастурчилари” қўшма лойиҳасининг “Энг фаол ҳудуд” номинацияси бўйича Хоразм вилояти ғолиб деб топилди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Хоразм вилоят ҳокими Фарход Эрмановга мукофотга қўшимча равишда IT йўналишидаги “Coursera” платформасида бепул ўқиш учун 500 та лицензияни топширди. Шунингдек, Тошкент Aхборот технологиялари университети Урганч филиали “Лойиҳанинг энг фаол университети” номинацияси бўйича тақдирланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Ғалла ўримига киришилди

Бугун Янгибозор туманидаги “Хоразм фахри” фермер хўжалиги далаларида вилоятда ғалла ўрим-йиғими бошланиши муносабати билан кўргазмали семинар ўтказилди. Тадбирда сектор раҳбарлари, фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари иштирок этди.

Семинарда вилояти ҳокими Фарход Эрманов сўзга чиқиб, ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан тизимли ташкил этиш, фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган ҳосилни харид қилиш тизимидаги янгиликлар тўғрисида тўхталди.

Батафсил: xorazm.uz

xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Вилоят ҳокими Фарход Эрманов “Туркий тиллар давлатлари ҳамкорлик ва кўмаклашиш маркази” ҳамда “Albayrak Group” компанияси вакилларини қабул қилди

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, “Albayrak Group” компанияси 1952 йилдан буён қурилиш, саноат, хизмат кўрсатиш, логистика ва медиа соҳаларида муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.

Мулоқот чоғида “Туркий тиллар давлатлари ҳамкорлик ва кўмаклашиш маркази” ҳамда “Albayrak Group” компанияси томонидан вилоятда йўл қурилиши, рақамлаштириш ва туризм соҳаларида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#Тайинлов

Ачилов Муроджон Азаматович Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

М.Ачилов тайинловга қадар Гурлан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram