Xorazm.uz
11.1K subscribers
11.8K photos
688 videos
12 files
4.02K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Бугун Урганч шаҳридаги Хотира майдонида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати тадбир ўтказилди. Меҳнат фахрийлари, ҳарбий-маъмурий сектор, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, ҳарбий қисмлар ва кенг жамоатчилик вакиллари Мотамсаро она ҳайкали пойига алвон гулчамбарлар қўйиб, жанг майдонларида қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган, истиқлол йўлида жон фидо қилган ота-боболаримизнинг букилмас иродаси, жасорати ва матонатини ёд этиб ҳурмат бажо келтирдилар. Тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирок этди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хотира - абадий, қадр - муқаддас

Память - вечна, почитание - священно

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз элдошлар! Халқаро оила кунига бағишланган тадбирларда фаол иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#Xorazm
#seminar

Коррупциядан холи бошқарув тизими

Жорий йил 6 май куни давлат хизматчилари учун “Коррупциядан холи бошқарув тизими” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбир Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали ҳамда Хоразм вилояти прокуратураси томонидан ташкиллаштирилиб, прокуратура маъсуллари “Коррупция ва унга оид жиноятлар учун жазо белгилари” ҳамда амалдаги ҳолат юзасидан маъруза қилишди.

Тадбир давомида тингловчиларга ДБА Урганч худудий филиали катта ўқитувчиси томонидан “Коррупция тараққиёт кушандаси” мавзусида тақдимот қилинди. Тадбирда маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари учун маъсул бошқармалар юристконсультлари ҳамда уларнинг туман(шаҳар)лардаги бўлимлари раҳбарлари, шунингдек давлат ташкилотлари юрист консультлари иштирок қилишди.
Ўқувчиларининг ягона мактаб формасини танлаш бўйича тақдимот ўтказилди

Шу йилнинг 5-апрель куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллий ҳокимликларга янги ўқув йилидан бошлаб ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос жиҳатларини эътиборга олган ҳолда ягона мактаб формасини танлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш топширилган эди.

Шундан келиб чиқиб вилоятимизда мактаб ўқувчиларининг ягона формасини танлаш жараёни 3 босқичда олиб борилди. Дастлаб мактабларда, кейин шаҳар ва туманларда ўқувчи формалари танлаб олинди. Танловнинг вилоят босқичида Ишчи гуруҳ томонидан бошланғич ва юқори синф ўқувчилари учун мўлжалланган энг яхши мактаб формалари аниқланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram