Xorazm.uz
12.4K subscribers
13K photos
743 videos
15 files
4.57K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Хонқа туманида умумий қиймати 47 миллиард сўм бўлган оқава сув тизимини қурилиши бошланди

Хонқа туманида лойиҳа қиймати 47 миллиард сўм бўлган 12,3 км узунликдаги оқава сув тармоғи қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 35 минг аҳоли янгидан марказлашган оқава сув тармоғига уланади ва 60 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланади.

Марказлашган оқава сув тармоғи кунига 4000 м куб оқава сувни тозалаш имкониятига эга бўлиб, 1-босқичда кўп қаватли уй-жойларда яшовчи 864 та аҳоли хонадонларига хизмат кўрсатади ҳамда келгуси 10 йил давомида Хонқа шаҳарчасида барпо қилиниши кўзда тутилган 110 та кўп каватли уй-жойларни қамраб олиш қувватига эга.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Томорқа – қўшимча даромад манбаи

Хива туманидаги “Индавак” маҳалласида аҳоли томорқаларидан унимли фойдаланиш, ерга ишлов бериш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида семинар ташкил этилди. Унда мутасадди ташкилот ходимлари ва маҳалладаги томорқа ер эгалари иштирок этдилар.

Семинарда очиқ ва ёпиқ усулда сабзавот ва кўкатлар етиштириш, иссиқхонада лимоннинг янги навларини кўпайтириш ва томорқа ерларидан самарали фойдаланиб йилига 3 марта ҳосил олиш тажрибалари шу маҳаллада яшовчи С. Оллаберганова томорқаси мисолида кўрсатиб берилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тинчлик - энг кадрли неьмат!
#Тайинлов

Хоразм вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан Отаев Шерзод Ахмеджанович Хоразм вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори лавозимига тайинланди.

Ш.Отаев тайинловга қадар вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Forwarded from Xorazm | Kun.uz
🍉 Oʻzbekistonda qovun va tarvuz eksporti

#INFOGRAFIKA

🏛 Davlat statistika qoʻmitasi maʼlumotlariga koʻra, Oʻzbekiston 2021-yilda 83,3 ming tonna qovun va tarvuz eksport qilgan.

📈 Hududlar boʻyicha peshqadam Xorazm viloyati hisoblanadi – 12,7 ming tonna

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

🍉 Ўзбекистонда қовун ва тарвуз экспорти

🏛 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилда 83,3 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.

📈 Ҳудудлар бўйича яққол пешқадам Хоразм вилояти ҳисобланади – 12,7 минг тонна

➡️ Xorazm xabarlari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Ўзбекистон – Жанубий Корея: ҳамкорлик изчил ривожланмоқда
Инновацион лойиҳалар тақдимоти

Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов ҳудудий илмий-техник кенгаш томонидан таклиф этилган инновацион лойиҳалар билан танишди. Тақдимотда ҳудудий илмий-техник кенгаш аъзолари, лойиҳаларга алоқадор вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбирда 13 та инновацион лойиҳалар муаллифларининг таклифлари эшитилиб, ҳар бир лойиҳа мутахассислар иштирокида чуқур муҳокама қилинди. Кенгаш аъзолари фикр-мулоҳазаларидан келиб чиқиб 8 та лойиҳа маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бўлди. Урганч давлат университети 2 та лойиҳани, агрокластер корхоналари 2 та лойиҳани молиялаштириш ташаббуси билан чиқдилар. 1 та лойиҳа Инновацион ривожланиш вазирлигининг “Хизматлар соҳасини ривожлантириш” бўйича танловига тақдим қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram