Xorazm.uz
11.4K subscribers
11.6K photos
684 videos
12 files
3.98K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
ХОРАЗМЛИК ГАНДБОЛЧИ ҚИЗЛАР ОЛТИН МЕДАЛЬ СОҲИБАЛАРИ

        Гулистон шаҳрида умумтаълим  мактаблари ўқувчиларининг “Ёшлик” спорт жамоалари” мусобақаси  Республика босқичининг илк кунида Хоразм вилояти қизлар терма жамоаси Самарқанд (21:14) ва Қорақалпоғистон (23:13) жамоаларини доғда қолдирган бўлса, финалда Сирдарё вилояти жамоасини 23:13 ҳисобида енгиб, олтин медалга эга чиқди.
Мансурбек БОБОЖОНОВ (Хоразм вилояти қизлар жамоаси мураббийи): - Жамоамиз Урганч туманидаги 19-сон умумтаълим мактаби ўқувчиларидан иборат. Ушбу мусобақада ўтган йил  ҳам ғолиб бўлгандик. Бу сафарги баҳсларга ҳам жиддий тайёрландик. Асосий мақсадимиз биринчи ўрин эди. Ниятимиз холис экан, орзумизга эришдик. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Хоразм вилояти минтақавий бўлими ва мактабимиз маъмуриятига миннатдорчилик билдирамиз.
Хоразм вилоятида илк марта қуввати 40 000 kVA бўлган куч трансформатори ўрнатилди

Аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида вилоятимизга қуввати 40 000 kVA бўлган 2 дона куч трансформатори олиб келинган эди. Ушбу янги трансформатор Шовот туманида жойлашган “Шовот” подстанциясидаги қуввати 25 000 kVA бўлган эски трансформатор ўрнига ўрнатилди. Модернизация натижасида 12 минг аҳоли хонадони ва 1000 га яқин улгуржи истеъмолчиларнинг энергия таъминоти яхшиланди.
Гурлан туманида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Учрашувда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш,  маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни  рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун  қулай шарт-шароитларни яратиб бериш масалаларига эътибор қаратилди. Тадбиркорлар фаолиятларини янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш бўйича ўзларининг қатор таклифларини билдирдилар, айрим муаммолари ечимида амалий ёрдам сўрадилар. Мулоқот якунида муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бизнес лойиҳаларни молиявий қўллаб- қувватлаш чора- тадбирлари белгиланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kibermadaniyat_oyligi #xorazm
Хоразм вилоятида ўтказилаётган 1-31 июль "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги"да фаол иштирок этишга чақириб қоламиз.

Телеграм иловасидаги сизни кузатишлари мумкин. Текшириш учун видеоқўлламмани кўриб чиқинг. Сиз ҳам буни ўзингизнинг телеграмингизда синаб кўринг.

Видеони яқинларингизга тарқатинг!
Вилоятимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, реал даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш муҳим устувор вазифа сифатида белгилаб олинган. Шу мақсадда тадбиркорликка кенг йўл берилиб,ишбилармонлар учун қулай шарт- шароитлар яратилмоқда. Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг Ҳазорасп туманида тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида ҳам соҳа вакилларининг мурожаатлари тингланди, фаолиятларида учраётган муаммолар тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди. Учрашувда азалдан йирик савдогарлари, салоҳиятли тадбиркорлари билан ном қозонган туманда янги замонавий лойиҳаларни амалга ошириш, ҳудуднинг фойдаланилмаётган иқтисодий имкониятларини ишга солиш бўйича қатор таклиф ва ташаббуслар билдирилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Хабар бериб бораётганимиздек, айни кунларда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов шаҳар ва туманларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Бугун шундай учрашув Янгибозор туманида ташкил қилинди. Мулоқот давомида тадбиркорлик субъектлари вакилларининг муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди, таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Шунингдек, учрашувда туманни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, аҳоли даромадларини кўпайтириш учун янги бизнес лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида сўз юритилди. Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитлардан келиб чиқиб 4 -тоифага киритилган туманда тадбиркорлар учун жорий қилинган солиқ ва кредит имтиёзлари хусусида маълумотлар берилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube