Xorazm24/7official
683 subscribers
6.94K photos
1.56K videos
2 files
2.2K links
Ушбу каналда Хоразм вилоятидаги энг сўнгги янгиликларни кузатиб боришингиз мумкин.

✉️ Мурожаатлар учун
Download Telegram
Forwarded from Urganch tumani hokimligi
2020 йил 18 декабр куни Урганч туман ҳокими Ф.Шарипов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда 34 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 11 та мурожаат ўз ечимини топди. Қабулда уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, томорқа ерларини қайтариб олиш сингари масалалар юзасидан қилинган мурожаатларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган 23 та мурожаат юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Қабулда 20 дан ортиқ идора-ташкилотлар иштирок этди ва уларга туман аҳолисини қийнаб келаётган масалаларни ҳал қилиш ва олдини олиш бўйича туман ҳокими Ф.Шарипов томонидан топшириқлар берилди.
#Тайинлов

Сабиров Камилжан Эркинович - Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Сабиров Камилжан Эркинович Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
#Матбуот_анжумани

УРГАНЧ ШАҲРИДА "ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ"ГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Шу йилнинг 18-25 декабрь кунлари мамлакатимиз бўйлаб "Ёшлар фестивали" ўтказилмоқда.

Урганч шаҳрида ўтказиладиган "Ёшлар фестивали" тадбирлари бугун Урганч шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Матякубов бошчилигида матбуот анжуманидан бошланди.

Маълумот сифатида, фестивал доирасида кўплаб фойдали ва қизиқарли маҳорат дарслари, бадиий кўргазмалар, таълим ва спорт тадбирлари, концертлар, муваффаққиятли тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz
ФЕСТИВАЛ ДОИРАСИДА "БАХШИЧИЛИК" ВА "МАҚОМ" КЕЧАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун шаҳримиздаги 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида "Ёшлар фестивали" доирасида "Бахшичилик" ва "Мақом" санъати бўйича тадбир ўтказилди.

Тадбирда мақом ижрочилиги ва бахшичилик йўналишлари бўйича Урганч санъат мактаби, 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, Урганч шахар маданият бўлимига қарашли маданият марказлари бадиий хаваскорлари, ёш иқтидор эгалари ўз мусиқий чиқишларини намойиш қилдилар.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz
Хоразм вилоятида давлат мулки объектлари тадбиркорлик субъетларига сотилади.

Вилоят ҳокимининг тегишли қарорига асосан Урганч шаҳрида жойлашган Фойдаланилмасдан бўш турган спорт мажмуаси, Гурлан туманида жойлашган Минерал ўғитлар омборхонаси, Қўшкўпир туманида жойлашган Собиқ "Хумо" болалар оромгоҳи бино иншоотлари ва Тупроққалъа туманида жойлашган Қурилиши тугалланмаган болалар боғчаси бинолари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари белгиланган ҳолда бошланғич нархи "1 сўм" қийматда "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида сотилиши белгиланган.
Шунингдек, ушбу қарорда Урганч туманида жойлашган Муқобил машина-трактор парки бино-иншоотлари Халқ депутатлари вилоят кенгашининг қарорига асосан оммавий савдоларга чиқарилиши назарда тутилган.
Forwarded from Shonazar Karriev
ҲОКИМ ИЛК ИШ КУНИНИ аҳоли муаммоларини ўрганишдан БОШЛАДИ.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ташрифидан сўнг Хоразм вилоятида сув хўжалиги соҳасида бошланган амалий ишлар ҳақида лавҳа.
ХАЛҚ ДEПУТАТЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТ КEНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ XX СEССИЯСИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Сессияда Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов 2020 йилнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида вилоят аҳолисига мурожаат йўлламоқда.
#live
Ўтган йилнинг шу даврига қадар 31 маротаба фуқаролар билан вилоят ҳокимининг сайёр қабуллари ўтказилди. Унда 1 минг 739 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 632 таси ёки 36,3 фоизи қаноатлантирилди,
886 тасига тегишли тушунтиришлар берилди ва қолган
221 таси ҳозирда ижро этилмоқда.
1 минг 370 та қарор ва фармойишларининг ижроси таъминланиб келмоқда.
Жорий йилда 234 миллиард сўм бюджет маблағлари ҳисобидан 1 минг 600 километр сув тармоқлари ва 49 та сув иншооти қуриш орқали 310 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.
Вилоятда драйвер соҳага айланаётган замонавий иссиқхона йўналишида 212 гектар гидропоника типидаги замонавий иссиқхоналар ишга туширилди. Мисол учун, Боғот туманида 45 гектар иссиқхоналар ташкил этилган бўлса, олдинлари умуман иссиқхоналар мавжуд бўлмаган Қўшкўпир, Хива ва Шовот туманларида 25 гектар иссиқхоналар ишга туширилди.
Япония халқаро агентлиги (ЖАЙКА)нинг 100 миллион долларлик кредит маблағлари ушбу тармоққа йўналтирилди.
Халқ таълими соҳасида Шовот туманида Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика-математика мактаб интернати, Хива, Хонқа туманлари ва Урганч шаҳрида математика фанини чуқур ўқитишга ихтисослашган мактаблар ташкил этилди.
Урганч туманида кимё-биология фанларига ихтисослашган таянч мактаб фаолияти йўлга қўйилди.