Xorazm24/7official
684 subscribers
6.94K photos
1.56K videos
2 files
2.2K links
Ушбу каналда Хоразм вилоятидаги энг сўнгги янгиликларни кузатиб боришингиз мумкин.

✉️ Мурожаатлар учун
Download Telegram
2021 йилдан бошлаб, Хоразм намунаси сифатида “Обод кўча” дастури амалга оширилади.
Хусусан, 2021-2023 йилларда вилоятдаги 2 минг  370 километр ички кўчалар тош-шағал билан қопланади ҳамда унинг 270 километри бетон ва асфальт қилинади.
Шундан, 2021 йилда 460 та маҳалланинг ҳар бирида биттадан кўча, яъни 520 километр  тупроқ йўллар тош-шағал билан қопланади ва унинг 90 километри бетон ва асфальт қилинади, пиёда ва велосипед йўлакчалари қурилади ҳамда 17 та кўприк таъмирланади.  Мазкур мақсадлар учун 2021 йилда бюджетдан 140 миллиард сўм ажратилади.
Маҳаллада ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш бўйича “маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойили асосида янги тизим жорий қилинади.
Туман (шаҳар)ларнинг ижтимоий-иқтисодий масалалари маҳалладан бошланишини инобатга олган ҳолда, ҳар бир давлат хизматчиси ўз фаолиятини маҳаллада олиб боради.
Давлат хизматчилари қайси соҳада ишлашидан қатъий назар, сектор раҳбарлари билан биргаликда, ҳар бир маҳалладаги ўзига тегишли йўналишдаги масалаларни ҳал этишга шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳар бир маҳалла бўйича дастур ижроси учун вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ҳамда маҳалла бўйича ўринбосарлари, бириктирилган банклар ва идоралар, тегишли секторлар раҳбарлари шахсан жавоб беради.
Ҳар бир туман (шаҳар)да 2021-2022 йилларда ва келгусида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига, уларнинг “ўсиш нуқта”лари белгиланган лойиҳалар республика тижорат банклари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Бунда туман (шаҳар)ларнинг “ўсиш нуқта”ларини ҳисобга олган ҳолда, вилоятда 2021-2022 йилларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қиймати 13,4 триллион сўм бўлган 756 та лойиҳа амалга оширилади, 16,7 мингта иш ўрни яратилади.
Вилоят миқёсида “драйвер” соҳалар бўлган машинасозлик, тўқимачилик, қурилиш материаллари, электротехника ва чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш чоралари кўрилади.
Масалан, тўқимачилик соҳасида яқин 2 йилда 3 триллион сўмлик 46 та лойиҳа, электротехника соҳасида қиймати
43 миллион долларлик 6 та йирик лойиҳа амалга оширилади,
2021 йил якуни билан 68 миллион долларлик импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Туризм соҳаси изчил ривожлантирилади. Ушбу соҳада яқин 2 йилда қиймати 1 триллион 297 миллиард сўм бўлган 75 та лойиҳани амалга ошириш, шу жумладан меҳмонхоналардаги ўринлар сонини ҳозирги 4785 тадан
8104 тага етказиш чоралари кўрилади.
 
 Хива, Урганч, Боғот, Янгиариқ ва Шовот туманларида “туризм маҳаллалари”, Боғотда “Қалъажиқ қалъа оазис” экотуризм зонаси, Янгиариқда “Кулолчилик маркази” ташкил этилади.
Ички ва зиёрат туризмни ривожлантириш мақсадида Урганч-Тошкент-Андижон йўналишида темирйўл қатнови йўлга қўйилади, водий шаҳарларидан Урганч шаҳрига авиа рейсларни йўлга қўйилиб, бунда транспорт харажатларининг бир қисмини бюджет маблағларидан субсидиялаш чоралари кўрилади.
Шунингдек, Хитой, Япония, Индонезия, Туркия, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европа мамлакатларидан Урганч шаҳрига доимий ва чартер рейслар йўлга қўйилади.
Барчамиз бир ҳақиқатни чуқур тушуниб, англаб олишимиз керак - бугун гап халқимизни эртанги ҳаётидан рози қилиш, шунингдек, вилоятимизнинг тақдири ва келажаги ҳақида бормоқда.
Ушбу мақсадли дастурларни реал натижага айлантириш учун, пиру бадавлат оқсоқолларимиз айтганидай - “барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, оғиз бирчилик билан” бор ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни сафарбар қилишимиз керак.
Фурсатдан фойдаланиб, сизларни, бутун халқимизни яқинлашиб келаётган янги - 2021 йил билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Эзгу мақсадларимизга эришиш йўлида барчангизга куч-ғайрат, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва фаровонлик тилайман.
#live
2020 йилнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар бўйича вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда. Мазкур анжуманда маҳаллий ҳамда Республика ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар қатнашмоқда.
Forwarded from Shonazar Karriev
Айни дамда вилоят ҳокими Ф. Эрманов Урганч марказий деҳқон бозорида маҳсулотларнинг (аҳолидан сотиб олган реал нархларини сўраган холда) нархларини ўрганмоқда.
Хоразм вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига асосан 4 та давлат мулки объектлари белгиланган тартибда "1 сўм" қийматда оммавий савдоларга чиқарилмоқда

Батафсил танишинг: Хоразм вилояти ҳокимлиги
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
24 минг долларга ер сотмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Танзила Нарбаева: "Эндиликда Халқ банкининг ўринбосари аёл киши бўлади. Улар айнан тадбиркор аёлларга кредит ажратиш билан шуғулланади. Бу мақсадларга 100 млрд сўм йўналтирилади".
Forwarded from Urganch tumani hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан, аҳолининг турли қатлами, хусусан, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тизимини йўлга қўйиш, ёш авлодни ёт иллатлардан асраш, маҳаллалардан тортиб, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда жисмоний тарбия ва спортни оммавийлигини ошириш, унинг фаолиятини самарали ташкил этиш тизимини шакллантириш вазифаси белгилаб берилган эди.
Шу муносабат билан Урганч туман ички ишлар бўлими ташаббуси орқали, Урганч туман ҳокимлиги спорт бўлими билан ҳамкорликда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш, жисмоний фаоллик ва улар ўртасида юришни тарғиб қилиш мақсадида 2020 йил 28 ноябрь куни Урганч туманида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида ўзига хос юриш, бадантарбия машғулотлари ва спорт мусобақалари ўтказилди. Тадбида ИИВ ҳамда туман ИИБ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида бўлиб ўтди.
Гурлан туманидаги 42-сон ихтисослаштирилган мактабда "ЁШЛАР ФОРУМИ" режа-жадвали ва Ватанпарварлик ойлиги доирасида ҳарбий техника ва қурол - аслаҳалар намойиши ҳамда ҳарбийлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Батафсил: Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси