XORAZM KADASTR AXBOROT XIZMATI / KHOREZM CADASTRAL INFORMATION SERVICE
1.63K subscribers
7.34K photos
1.03K videos
9 files
4.69K links
"KADASTR AGENTLIGI HAMDA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI ХORAZM VILOYAT BOSHQARMALARI"

📧-mail: https://mail.ygk.uz
☎️Murojaat uchun tel: +998622246705
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Бугун кадастр агентлигида “Коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда келажакдаги режалар” мавзусига бағишланган видеоселектор ўтказилди.

Унда Кадастр агентлиги тизимидаги барча ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) раҳбар ҳамда ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Атабек Аллаберганов соҳадаги барчани коррупцияга қарши муросасиз курашишга чақирди.

Коррупцияга қарши курашиши агентлиги
масъул ходими Бекзод Рахмонов видеселекторда иштирок этиб, бугунги кунда республикамизда коррупцияни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижалари, келажакдаги режалар тўғрисида маълумот берди.

Видеоселектор якунида жамиятимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича раҳбар ва ходимлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Нотурар жойга кадастр ҳужжати тайёрланган ва бир қисмини олди сотди қилиб бошқа шахсга сотганман. Қолган қисмига кадастр паспорти учун тўлов борми ёки йўқми?

ЖАВОБ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига билан тасдиқланган кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибга асосан кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ўзингиз номингизга кадастр паспортини тайёрлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тўлов ундирилмайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Қандай холларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади?

ЖАВОБ
🔹 Кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорт) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

🔹 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

🔹 кадастр йиғмажилди (паспорти) йуқолганда (яроқсиз холга келганда).

Ушбу холларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чиноз туманига келиб, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Туманнинг Янгиобод қишлоғида 1 млн 350 минг доллар инвестиция эвазига 850 гектар ер қайта ўзлаштирилган. Жами 202 минг куб метр сиғимга эга 3 та сув ҳавзаси барпо этилиб, экинларни томчилатиб суғориш йўлга қўйилган.
Қайта фойдаланишга киритилган бу ерларда 220 киши доимий, 1 минг 200 дан зиёд аҳоли мавсумий иш билан таъминланади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Чиназский район Ташкентской области для ознакомления с работой, проводимой в водохозяйственной сфере.
В селе Янгиабад района за счет привлечения инвестиций на 1 млн 350 тысяч долларов освоено 850 гектаров земли. Построены три водохранилища общей емкостью 202 тысячи кубометров, внедрено капельное орошение.
На освоенных землях постоянной работой будут обеспечены 220 человек, сезонной - более 1,2 тысячи человек.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #suvxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Мен кўчмас мулк харид қилдим. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берганимдан сўнг неча кунда давлат рўйхатидан ўтказилади?

ЖАВОБ
🔷Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган “Кучмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомининг 14-бандида “Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган такдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни давомида давлат рўйхатидан ўтказади” деб кўрсатилган.

🔷Олди-сотди шартнома нотариал тартибда расмийлаштирилган такдирда, ариза берилиши кадастр идоралари билан ўрнатилган ўзаро электрон тизим орқали нотариус томонидан амалга оширилиши белгилаб қуйилган ва амалда қўлланилиб келинмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Уй-жойни олди-сотди қилмоқчиман. Дилер ташкилотларидан сотсам бўладими ёки фақат нотариалми?

ЖАВОБ
🔷 Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 488-моддасига асосан Уйни, квартирани, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги белгиланган. Шунга асосан турар жой объектларини тасарруф этиш фақат нотариал тартибда амалга оширилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Инсон қалбига йўл меҳр-мурувват ва саховатдан бошланади. Зеро етим-есирлар, бева-бечоралар ва ногиронларга, мусофирларга мурувват кўрсатиш, сидқидилдан беғараз ёрдам бериш каби фазилатлар азалдан маънавий онгимизга сингиб кетган. шу анани давом қилган ҳолда Наврўз байрами арафасида Кадастр агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳамда бир гуруҳ ходимлар ҳамроҳлигида Гурлан туманида бўлиб, имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқаролар хонадонларида бўлиб, уларни ҳолидан хабар олиниб совға-саломлар улашилди.
📣Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!!!