XORAZM KADASTR AXBOROT XIZMATI / KHOREZM CADASTRAL INFORMATION SERVICE
1.62K subscribers
7.37K photos
1.04K videos
9 files
4.72K links
"KADASTR AGENTLIGI HAMDA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI ХORAZM VILOYAT BOSHQARMALARI"

📧-mail: https://mail.ygk.uz
☎️Murojaat uchun tel: +998622246705
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр агентлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

📖 Меморандум 🏢 Кадастр агентлигининг устувор йўналишларида, жумладан, ер ажратиш, кадастр соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш, кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдларини расмийлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат кадастрларини юритишда коррупцион омилларни бартараф этиш бўйича таклифларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва ушбу йўналишда боша тадбирларни биргаликда амалга оширишга хизмат қилади.

Кадастр агентлигида бугунги кунда коррупцияга қарши ички назорат “комплеанс-назорат” тизими йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирда халқаро стандартларни жорий этиш ва самарали фаолиятни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
Жорий йилнинг 30 ноябридан бошлаб 🇰🇷 Корея Ер, инфраструктура ва транспорт вазирлигининг вакилларидан иборат делегация 🇺🇿Кадастр агентлиги тизимидаги “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ, “Геоинфоком”, “Кадастрлар палатаси”, “Геоинновация маркази” ДУК, “Геоинформкадастр” корхонаси, “Картография” давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси раҳбар ва мутахассислари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.
Президент Шавкат Мирзиёев РФ Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.
Олий даражадаги самарали мулоқот туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал суръатда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги учрашувларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял российскую делегацию во главе с заместителем руководителя Администрации Президента РФ Дмитрием Козаком.
С удовлетворением отмечено, что плодотворный диалог на высшем уровне обеспечил динамичное развитие многопланового сотрудничества между двумя странами.
Рассмотрены вопросы подготовки и проведения предстоящих встреч как в двустороннем, так и многостороннем форматах.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
O‘zbekistonda 2021-yildan mol-mulk solig‘i kadastr qiymati asosida hisoblanadi.

Batafsil — https://dy.uz/jqxb3

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупциясиз ҳаёт сари

Биз ҳамкорларимиз билан биргаликда жамиятимизнинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган - коррупция билан курашишга ҳаракат қиламиз.

Коррупция фақат бир ташкилот ёки шахснинг ҳаракати билан йўқолмайди. Аммо биргаликда коррупцияни енга оламиз.
"9 декабрь Халқаро коррупцияга қарши кураш куни"
****

Жизнь без коррупции
Мы с партнерами боремся с коррупцией, которая является препятствием для развития нашего общества.

Коррупция не исчезнет благодаря действиям одной организации или одного человека.
Но вместе мы сможем победить коррупцию.
9 декабря - Международный день борьбы с коррупцией
Давлат солик кўмитаси хузуридаги Кадастр агентлики Хоразм вилоят бошкармаси ҳамда агентлик хузуридаги палатанинг Хоразм вилояти бошкармалариинг кайси туман бўлим ва филиаллари хизматидан манунсиз?
Anonymous Poll
5%
Боғот тумани
2%
Гурлан тумани
46%
Қўшкўпир тумани
5%
Урганч тумани
27%
Хазорасп тумани
15%
Тупроққалъа тумани
Давлат солик кўмитаси хузуридаги Кадастр агентлики Хоразм вилоят бошкармаси ҳамда агентлик хузуридаги палатанинг Хоразм вилояти бошкармалариинг кайси туман бўлим ва филиаллари хизматидан манунсиз?
Anonymous Poll
19%
Хонқа тумани
5%
Хива тумани
3%
Шовот тумани
3%
Янгиариқ тумани
57%
Янгибозор тумани
8%
Урганч шахар
6%
Хива шахар
2020 йил 11 ойи давомида 🏢 Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) филиаллари томонидан 🧑🏻‍💻 Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ва 💻 Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали Кадастр хизмати билан боғлиқ 64192 та хизмат кўрсатилган.

Жумладан,
📄 фуқаронинг номида шахсий турар жойи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича 900 та;
📝 бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 43 та;
📗 кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 27321 та;
🏠 турар жойнинг майдони бўйича маълумот бериш 25 та;
💳 кадастр паспортини шакллантириш бўйича 35903 та хизматлар кўрсатилган.
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси тарихи ҳамда бугунги кундаги фаолияти тўғрисида махсус тайёрланган кўрсатув
📣 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни!

Кадастр агентлиги ҳамда Агентлик ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатаси Хоразм вилояти бошқармаларининг бир гуруҳ мутасаддилари Урганч шарҳидаги 93-сонли суягида нуқсони ва унга турдош касалликлари бор болалар учун махсус мактаб интернатида бўлиб, интернатда тарбияланувчи болалар билан учрашдилар. Болажонларга мустаҳкам соғлик, келгусида юртимиз ривожига ўз ҳиссаларини қўшадиган етук инсон бўлиб етишларини тилаб, болажонларга кичик бўлса ҳам эсдалик совғалар улашдилар.
Forwarded from Kadastr - Live
Мамлакатимизда учувчисиз учиш аппарати (дрон)дан ноқонуний фойдаланган шахслар тегишли тартибда жавобгарликка тортилади.

Ўзининг 24 ёшини қаршилаётган Андижон туманида яшовчи Л.А. учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланиш борасидаги тартибларни билса-да, яширинча ишлатиб пул ишлаб олишни мақсад қилган эди.

Бу йигит 50 доллар эвазига Андижон шаҳри, Ғайрат маҳалласи ҳудудидаги “Регистон” сайилгоҳи манзарасини клипда фойдаланиш учун суратга олаётганида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Forwarded from Kadastr - Live
🏢 Кадастр агентлиги томонидан 2022 йил 1 январга қадар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини уларнинг бозор баҳосига асосланган ҳолда аниқлаш, ҳар бир эгалик қилувчига (фойдаланувчига) тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотлар базасини яратиш учун ахборот тизимини такомиллаштириш, кўчмас мулк объектларини уларнинг бозор баҳосидан келиб чиққан ҳолда сифатли баҳолашдан ўтказиш методикаси ишлаб чиқилади.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони.

БАТАФСИЛ
Forwarded from my.gov.uz
​​🏡Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш

💰👨‍🏫Ҳозирги кунда тадбиркорларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар натижасида тадбиркорлар сони кун сайин эмас соат сайин ортиб бормоқда. Табийки, уларнинг тўлақонли ва сифатли фаолият юритишида бир қатор шарт-шароитлар, инфратузилма шунингдек баъзи ҳолларда сервитут ҳуқуқи ҳам керак бўлмоқда.

⚙️🤷‍♀️Cервитут ҳуқуқи ўзи нима?
Cервитут бу ер эгасининг муайян ҳолларда қўшни ер эгасига тегишли ердан чекланган тарзда фойдаланишни талаб қилиш ҳуқуқидир.

Биламизки, тадбиркорлик субъектлари учун ҳар бир дақиқа қадрли. Шу мақсадда, ЯИДХП my.gov.uz да янги давлат хизмати ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш тўлиқ автоматлашган ҳолда ишга туширилди. Сервитут тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот фойдаланувчиларга 1 иш куни давомида тақдим қилинади.

💰♻️Давлат хизматини кўрсатиш учун БҲМнинг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ва албатта, Сиз ушбу хизматдан ЯИДХП my.gov.uz орқали фойдалансангиз 10 фоиз миқдорида чегирмага эга бўласиз.

🙋‍♂️👍ЯИДХП – тадбиркорлар учун кенг имкониятлар мажмуи.

🏡🏗Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/217
Forwarded from Kadastr - Live
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкалари

1 батафсил
2 батафсил

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Давлатимиз раҳбари Тошкент металлургия заводидаги технологик жараён билан танишди.
Бу ерда Италия, Германия, Россия, Австрия, Швейцария, Жанубий Корея каби 27 та мамлакатдан асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилган. Ишлаб чиқариш, назорат қилиш ва бошқариш жараёнлари автоматлаштирилган, “яшил” технологиялар қўлланган.
Президент заводнинг шоурумида ҳам бўлиб, маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди. Эсдалик учун дарахт кўчати экилди.

Глава государства ознакомился с технологическим процессом на Ташкентском металлургическом заводе.
Здесь установлено оборудование из 27 стран мира, в том числе Италии, Германии, России, Австрии, Швейцарии, Южной Кореи. Внедрены системы автоматизации и контроля, планирования и управления производством, применяются «зеленые» технологии.
Президент посетил также шоурум завода, осмотрел образцы продукции. Посадил дерево в честь открытия комплекса.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yangihayot #TMZ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter