XORAZM KADASTR AXBOROT XIZMATI / KHOREZM CADASTRAL INFORMATION SERVICE
1.62K subscribers
7.42K photos
1.04K videos
9 files
4.75K links
"KADASTR AGENTLIGI HAMDA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI ХORAZM VILOYAT BOSHQARMALARI"

📧-mail: https://mail.ygk.uz
☎️Murojaat uchun tel: +998622246705
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хузуридаги Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси туман(шаҳар) бўлим ходимлари ҳамда Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатасининг Хоразм вилояти бошқармаси туман(шаҳар) филиал ходимлари ва муҳандислари аттестация (суҳбат)дан ўтказилмокда.
O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 28 yilligi muborak bo'lsin!
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси туман(шаҳар) бўлим ходимлари ҳамда Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатасининг Хоразм вилояти бошқармаси туман(шаҳар) филиал ходимлари ва муҳандисларига аттестация (суҳбат) жараёни давом етмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкалари

1 батафсил
2 батафсил

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Sirdaryo | Kun.uz
Хусусий секторга кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади

Президентнинг “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан “Давлат функциялари – бизнес учун имконият” лойиҳаси амалга оширилади.

Унга кўра, 2021 йил 1 апрелдан малака шаҳодатномасига эга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандислари ва кўчмас мулк объектларига бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади.

Бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш онлайн амалга оширилади ва Кадастр агентлиги томонидан мониторинг қилинади. Кадастр муҳандиси юридик шахслар билан шартнома тузиб ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида ишлаши мумкин. Хизматлар учун нархлар тадбиркорлар томонидан мустақил белгиланади.

👉 Сирдарё хабарлари
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси туман(шаҳар) бўлим ходимлари ҳамда Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатасининг Хоразм вилояти бошқармаси туман(шаҳар) филиал ходимлари ва муҳандисларига аттестация (суҳбат) жараёнининг 3-куни давом етмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
🇺🇿 БУГУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН

Қонунга
қўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр агентлиги ҳузуридаги Компьютерлаштириш ва геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази (Геоинфоком ДУК) га дастурловчилар, веб-дизайнер мутахассиси лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича номзодлар учун танлов эълон қилади.

БАТАФСИЛ
Forwarded from Kadastr - Live
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Кадастр агентлигининг қуйидаги хизматларидан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:
(Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали)

1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

2. Кадастр паспортини шакллантириш;

3. Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

6. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

7. Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

8. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

9. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар

Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИНАДИГАН СОҲАЛАРГА ХУСУСИЙ СЕКТОРНИ ЖАЛБ ЭТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДАГИ" қарорига шарҳ.