XORAZM KADASTR AXBOROT XIZMATI / KHOREZM CADASTRAL INFORMATION SERVICE
1.63K subscribers
7.45K photos
1.05K videos
9 files
4.76K links
"KADASTR AGENTLIGI HAMDA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI ХORAZM VILOYAT BOSHQARMALARI"

📧-mail: https://mail.ygk.uz
☎️Murojaat uchun tel: +998622246705
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
ЭРТАГА 25 СЕНТЯБР КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси раҳбар ва ходимлари иштирокида матбуот анжуман бўлиб ўтади.

Бошланиш вақти соат 🕙 10:00да

Мавзу: Рақамлаштирилаётган кадастр соҳасида интеграция жараёнлари (Тошкент шаҳар мисолида)

📲 Матбуот анжумани UzReport TV телеканали орқали жонли эфирга узатилади.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг ва матбуот анжумани жараёнида жавоб олинг.

Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, шунингдек, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Топографик хариталарни яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар СевимлиТВ телеканалининг "Замон" информацион таҳлилий дастурида.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Айни дамда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Рақамлаштирилаётган кадастр соҳасида интеграция жараёнлари (Тошкент шаҳар мисолида)” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси раҳбари Мурод Файзуллаев ҳамда шўъба бошлиғи Бегзод Тошходжаев томонидан маълумотлар берилмоқда.

📲 Матбуот анжуманни UzReport TV телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Xalqaro press klub
📌 Халқаро пресс-клуб "Ўзбекистон-БМТ: муҳим ташаббуслар ва актуал таклифлар" мавзудаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-юбилей сессиясида сўзлаган Нутқига бағишланган сессия ташкил этмоқда.

🎥 Эфирни сиз эртага, 25 сентябрь куни соат 11.15 да "Ўзбекистон 24" ва "UzReport" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин!

Ўтказиб юборманг😊

___

Международный пресс-клуб организует сессию на тему "ООН-Узбекистан: важные инициативы и актуальные предложения", посвящённую выступлению Президента Республики Узбекистан на 75-ой сессии Генеральной Ассамблеи ООН.

🎥 Смотрите трансляцию в прямом эфире завтра, 25 сентября на телеканалах "Узбекистан 24" и "UzReport".

Не пропустите😊

@IPCUzbekistan
Forwarded from Kadastr - Live
#сайёр_қабул

Тошкент вилоятида 23 сентябрдан 3 октябрга қадар Президент Администрацияси, вазирлик ва идоралар, секторлар, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

🏠Бугун сайёр қабул Янгийўл, Қуйи Чирчиқ, Чиноз тумани ва Янгийўл шаҳарларида бўлиб ўтказмоқда.
Бу ҳақда Кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

🟢Сайёр қабулларда Кадастр Агентлигидан М.Агзамов, вилоят "Ермулккадастр" давлат корхонаси раҳбари А.Холмирзаев ҳамда Янгийўл, Қуйи Чирчиқ, Чиноз тумани ва Янгийўл шаҳар филиал раҳбарлари иштирок этимоқда.

Хабарда айтилишича сайёр қабуллар давомида аҳоли томонидан тушаётган мурожаатларни жойида ўрганилмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
"Интеграция бу Ахборот тизимларини ўзаро маълум бир мақсад учун боғлаш жараёндир.
Интеграция 2 хил бўлади ички интеграция ва ташқи интеграция.
Кадастр ахборот тизими 10 дан ошиқ манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан интеграция қилинган."

БАТАФСИЛ
Forwarded from TOSHKENT SHAHAR KADASTR
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Рақамлаштирилаётган кадастр соҳасида интеграция жараёнлари (Тошкент шаҳар мисолида)” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи Мурод Файзуллаев ҳамда шўъба бошлиғи Бегзод Тошходжаевлар иштирок этишди.

Матбуот анжумани “UZREPORT TV” телеканали орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда узатилди.
Кадастр ахборот тизими 10 та манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.

Интеграция бу Ахборот тизимларини ўзаро маълум бир мақсад учун боғлаш жараёндир.

Интеграция 2 хил бўлади ички интеграция ва ташқи интеграция.

Кадастр ахборот тизими 10 дан ошиқ манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.

Биринчи интеграция - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Интеграциядан мақсад, кўчмас мулк объектлари бўйича ер ва мол-мулк солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун, солиқ базаси сифатида кўчмас мулк объекти ҳисобланади. Кўчмас мулк объекти ҳақида маълумотларни солиқ ахборот тизимига тақдим этишдан иборат.

Иккинчи интеграция - нотариал идоралар

(Ўзб.Рес.ВМнинг 27.02.2017 й.даги 106-сонли қарори “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”)

Интеграциядан мақсад, Барчамизга маълум кўчмас мулк объектлари бўйича бирон бир нотариал битимларни амалга оширишда кўчмас мулк объектларининг маълумотномалар, давлат рўйхатидан ўтказилган кўчирмаси, таъқиқ ва чеклов ҳамда мулкдорлари ва хужжатлари ҳақидаги ахборотларни электрон шаклда тақдим этишдан иборат.

Учинчи интеграция- Мажбурий ижро бюроси

Интеграциядан мақсад, электрон тарзда жисмоний ва юридик шахсларнинг номидаги кўчмас мулк объектларнинг аниқлаш, зарур ҳолларда кўчмас мулк объектларига таъқиқ қўйиш ва тақиқларни ечишни амалга оширишдан иборат.

Тўртинчи интеграция – Ички ишлар вазирлиги:

(Ўзб.Рес.Президентининг 11.07.2017 й.даги ПҚ-3126-сонли қарори “Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”)

Интеграциядан мақсад, фуқароларни электрон кўринишда вақтинча ва доимий рўйхатга олишда ва рўйхатдан чиқаришдан иборат (ҳалқ тилида пропискага қўйиш дейилади).

Бешинчи интеграция – Давлат хизматлар агентлиги:

(Ўзб.Рес.Президентининг 12.12.2017 й.даги ПФ-5278-сонли қарори “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”)

Интеграциядан мақсад, қисқа қилиб айтадиган бўлсак, кадастр давлат хизматлари кўрсатишда аҳолига қулайлик яратиш ва хизмат сифатини оширишдан иборат.

Олтинчи интеграция – Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)

Интеграциядан мақсад, порталга янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтиш жараёнида, яъни авторизация жараёнида фуқаронинг шахсий маълумотлари асосида тизим кўчмас мулк ахборот тизимидан автоматик равишда, ушбу фойдаланувчининг номидаги кўчмас мулк объектларини фойдаланувчининг шахсий кабинетида кўриш имкониятини яратади.

Тўққизинчи интеграция - COVID штаби:

Интеграциядан мақсад: Хаммамизга маълумки, бу йил бутун дунёга хавф солган коронавирус пандемияси бўлиб турипти. Пандемия тарқалишини олдини олиш мақсадида COVID га қарши курашиш штаби ташкил этилган бўлиб, ушбу штабга корхонанинг маълумотлар базасидан сўров орқали объектларнинг геофазовий маълумотлари ва манзиллари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши йўлга қўйилган.

Ўнинчи интеграция - Давреестр ахборот тизими:

Интеграциядан мақсад, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр паспортларини шакллантириш ҳисобланади.

Ушбу тизим орқали хозирда 313 минг. та ахборотлар алмашинуви амалга оширилганлиги маълумот сифатида айтиб ўтмоқчиман.

Кўчмас мулк ахборот тизимини юқорида санаб ўтилган 10 та ахборот тизимлари билан интеграция қилиш сабабли, жорий йилнинг 8 ой давомида жами бўлиб, 5 678 минг ахборот алмашинуви амалга оширилган.

https://yuz.uz/news/kadastr-axborot-tizimi-nechta-manfaatdor-vazirlik-va-idoralar-axborot-tizimlari-bilan-integratsiya-qilingan?view=pandemiya-davrida-tibbiyot-xodimlarini-ragbatlantirish-tartibi-ozgardi
Forwarded from Yuksalish — LIVE
⚡️Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлайди — ЎзА.

Yuksalish_live
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
Журналистлар ва блогерлар диққатига! 

Кадастр агентлиги барча турдаги ОAВ вакиллари, блогер ва эркин ижодкорларни “Ҳар бир солиқ тўловчи учун сифатли кадастр хизматлари” мавзусидаги журналистик материаллар танловида иштирок этишга таклиф қилади.  

https://telegra.ph/ZHurnalistlar-va-blogerlar-di%D2%9B%D2%9Batiga-09-24
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
Вниманию журналистов и блогеров!

Агентство по кадастру Республики Узбекистан приглашает журналистов и блогеров принять участие в конкурсе журналистских работ на тему “Качественные кадастровые услуги для каждого налогоплательщика”. 

https://telegra.ph/Vnimaniyu-zhurnalistov-i-blogerov-09-24
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
Кадастр муҳандисларига нисбатан қуйидаги талаблар назарда тутилади:

- геодезия ва ер кадастри бўйича олий маълумотга эга ёки кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олган, шунингдек, тегишли малака комиссияларининг қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси кадастр агентлигининг малака шаҳодатномасини олган шахс кадастр муҳандиси бўлиши мумкин;

- малака шаҳодатномасини олиш учун шахс геодезия ва ер кадастри бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлиши ва малака имтиҳонини топшириши шарт;

- кадастр муҳандиси фаолияти билан шуғулланувчи шахс риэлторлик ташкилотлари билан меҳнат шартномасини тузган холда ўз фаолиятини олиб боради.

Ушбу қарорга асосан Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 17 январда 3211-сон билан рўйхатдан ўтказилди

Саҳифаларимизга обуна бўлинг:
👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
Ўзбекистон Республикаси иқлим шароитига кўра ўрта қурғоқчил ҳудудда жойлашган бўлиб, умумий майдони 44 млн. 896 минг гектар бўлиб, шундан яйлов ва пичанзорлар 21 млн. 100 минг гектарни (умумий майдоннинг 47 фоизини) ташкил этади.

Яйловларнинг асосан Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлар ҳудудларига тўғри келади.
Forwarded from Uzbektourism.uz
O‘zbekiston nufuzli IDUAI forumiga taklif etilgan ikki mamlakatdan biri bo‘ldi
https://uzbektourism.uz/uz/newnews/view?id=1382

Ўзбекистон нуфузли IDUAI форумига таклиф этилган икки мамлакатдан бири бўлди
https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1382

Узбекистан стал одним из двух стран, приглашенной на авторитетный форум IDUAI
https://uzbektourism.uz/ru/newnews/view?id=1382

🇺🇿 Telegram kanalimizga qo'shiling: https://t.iss.one/uzbektourismofficial
Forwarded from Times.uz
😷 Нега бугунги кунда жамоат жойларида ниқоб тақиш жуда муҳим. У ҳақиқатдан ҳимоя қилади(ми)?

Тиббиёт фанлари доктори, Роспотребнадзор эпидемиология илмий тадқиқотлар марказий институти бўлим бошлиғи Татьяна Руженцова тиббий ниқоблар тўғрисидаги энг муҳим саволларга жавоб берди:

Вирус тиббий ниқоб тешикчаларидан ўтиб кетиши мумкинми?

🧬Тадқиқотларга кўра, ниқоб таққанда касаллик юқтириш эҳтимоли 1,8 баробар камаяди.

🗣Биламизки, вирус нафас орқали, айниқса, йўталиш, гаплашиш чоғида ажралиб чиқади ва бу заррачаларни ниқоб яхши ушлаб қолади.

Ниқоб орқали нафас олиш қийин ва зарарли. Қандай йўл тутиш керак?

📍Ниқоб орқали нафас олиш қийин эмас.

🌀Агар бирор турдаги ниқоб ноқулайлик туғдирса, бошқа материалдан тайёрланган ниқоб ва респираторлардан фойдаланиб кўриш керак.

Баъзи инсонлар муайян материалга таъсирчан бўлиши мумкин. Оддий уч қаватли бир марталик ниқоб, кўп марталик, ҳужжат ва сертификатга эга ниқоб ва респираторлардан бирини танлаш лозим.

⚡️Ниқоблар тури орасида респираторлар клапанли ва клапансиз бўлиши мумкин. Агар биз клапанли респиратордан фойдалансак, нафас чиқариш жараёни тўсиқсиз амалга ошади ва нафас учун енгиллик ҳосил бўлади.

☝️Аммо бунда бемордан инфекция тарқалишида ҳам тўсиқ бўлмаслигини унутмаслик лозим.

🔹Шунинг учун агар инсон касалликка чалинган ёки ташувчи бўлса, клапанли респиратордан фойдаланмаслиги зарур.

🔘Респираторнинг юз қисмида қулай жойлашиши, тирқишлар қолмаслигига эътибор беринг.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Kadastr - Live
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Кадастр агентлининг қуйидаги хизматларидан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:
(агентликнинг расмий веб-сайти www.ygk.uz ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали)

1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

2. Кадастр паспортини шакллантириш;

3. Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

6. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

7. Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

8. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

9. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар

Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram Instagram YouTube Facebook
«Ахборотнома» илмий-амалий журнали Бош муҳаррири Хусан Нуруллаевич Исаев Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2020 й. 585-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

«Ахборотнома» илмий-амалий журнали таҳририяти Хусан Нуруллаевични мазкур лавозим билан муборакбод этади ва келгуси ишларида омад ва улкан зафарлар тилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Kadastr - Live
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

📢 Кадастр агентлиги барча турдаги ОAВ вакиллари ва блогерларни “Камера фокусида кадастр соҳаси: таништирамиз, саволларга жавоб берамиз” мавзуидаги медиа турга таклиф этади.

📅 Сана: 10 октябрь 2020
🗺 Жой: Тошкент вилоятининг бир неча ҳудуди

Бир иш кунингизни интерфаол, саёҳат шаклида, тақдимотлар ва савол-жавоблар, очиқ ҳаводаги пикник, дронларни бошқариш маҳорат дарси ва яна бир қанча сюпризлар билан ўтказинг. Сиз билан экслюзив интервьюлар, кадастр соҳасидаги муаммолар ва лойиҳалар бўйича энг актуал фактлар, унутилмас дўстона кайфият улашиш ниятидамиз.

⚡️ Иштирокчилар сони – 30 та

Сўровномаларни тўлдиришга шошилинг!
Медиа тур «Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси диорасида «Mening Uyim» ахборот кампанияси кўмагида ташкил этилмоқда.

Медиа тур дастури ва иштирок этиш шартлари билан танишиш учун ҳавола орқали ўтинг.