XORAZM KADASTR AXBOROT XIZMATI / KHOREZM CADASTRAL INFORMATION SERVICE
1.62K subscribers
7.35K photos
1.03K videos
9 files
4.7K links
"KADASTR AGENTLIGI HAMDA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI ХORAZM VILOYAT BOSHQARMALARI"

📧-mail: https://mail.ygk.uz
☎️Murojaat uchun tel: +998622246705
Download Telegram
Forwarded from TUPROQSIFATTAHLIL DUK
ШЎРЛАНГАН ЕРЛАРНИ ҚАЙТА ТИКЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Шўрланган ерларни кимёвий мелиорация воситалари ёки ўғит ёрдамида қайтатиклаш мумкин эмас. Шўрланган ерлар фақат ўсимликларнинг ҳосилдор қатламидаги тузларни чиқариб юбориш орқали қайта тиклаш мумкин. Шўрланган ерларни 4 та усул билан қайта тиклаш мумкин.
1-усул: тузларни ўсимликлар илдизига нисбатан пастроқ жойлашган ер қатламларига ювиб тушириш бўлиб, бунга шўр ювиш орқали эришиш мумкин.
2-усул: 2 та ҳаракатни ўз ичига олади, яъни ортиқча тузлар ювилади ва айни пайтда улар сунъий коллектор, зовур тармоқлари ёрдамида даладан ташқарига чиқариб ташланади.
3-усул: ўсимликларнинг ҳосилдор қатламидаги тузларни ювиб юбориш эмас, балки бундай тузларни ернинг паст қатламларида, яъни бундай тузлар ўсимликларга зарар етказмайдиган чуқурликда ушлаб туришдан иборат.
4-усул: шўрга чидамли ўсимликлар экишни ташкил қилиш, масалан: жўхори, қизилмия, индигоферра (буёқ олинади), беда ва бошқалар.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'z tomorqasidan samarali foydalanib bir yilda bir necha marta xosil olgan fuqarolarga soliqdan imtiyozlar beriladi.

t.iss.one/ygk_uz
Forwarded from Kadastr - Live
Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 216-сон қарори қабул қилинди.

Унга кўра Давергеодезкадастр қўмитаси:

"Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига экин экиш ҳолатини дронлар орқали мониторинг қилиб боришни ташкил этади ва самарасиз фойдаланилаётган томорқа майдонлари бўйича мунтазам равишда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради"

t.iss.one/ygk_uz
Forwarded from Kadastr - Live
"Бизнинг олдимизда 34 миллионлик азиз халқимизни боқиш баробарида қанчадан-қанча етиштирган маҳсулотларимизни четга экспорт қилиш вазифалари ҳам турибди.

Албатта, биз яхши тушунамиз, уйда ўтириш осон иш эмас, лекин биз айни пайтда элимизнинг соғлиғини ва ҳаётини сақлаб қолиш учун энг мақбул восита сифатида шу тавсияга амал қилишга мажбурмиз.

Биз карантинни қачон бекор қилишни халқимиз билан бамаслаҳат, ҳар томонлама чуқур ўйлаб ва таҳлил қилиб, албатта, кўриб чиқамиз.

Кўпни кўрган, турли синовларда тобланган мард ва матонатли халқимиз билан бу вақтинчалик қийинчиликларни биз, албатта, енгиб ўтамиз.

Буюк шоиримиз Абдулла Орипов қаламига мансуб, ҳаммамиз ғурур билан куйлайдиган Давлат мадҳиямизда “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон”, деган чуқур маъноли сўзлар бор.

Чиндан ҳам, мана шундай мураккаб ва синовли дамларда биз улуғ ва меҳнаткаш халқимизнинг қудрати, ақл-заковати ва сабр-матонати, меҳр-оқибати ва самимияти билан ушбу оғир синовларни ҳам, албатта, енгиб ўтамиз"

Президент Шавкат Мирзиёев
Forwarded from Kadastr - Live
"Айни пайтда, кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларга мурувват ва саховат кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, бу каби эзгу ташаббусларни кўпайтириш жойлардаги барча мутасадди раҳбарларнинг асосий вазифаларидан бири бўлмоғи лозим"

Президент Шавкат Мирзиёев
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Xavfsiz Yordam» лойиҳаси: мингта муҳтож оилага бир миллион сўмдан берилди.

“Биз карантин туфайли моддий аҳволи оғирлашган аёллар учун мингта Uzсard картасини тайёрлатдик ва Жамоат фонди ҳисобидан бир миллиард сўм ўтказдик. Бутун республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож, фарзандларини ёлғиз тарбия қилаётган, ишсиз қолган минг нафар аёл танлаб олинди”

Саида Мирзиёева
Forwarded from Kadastr - Live
14 апрель санасида e-auksion.uz орқали сотилган ерлар тўғрисида маълумот:

33 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Самарқанддаги бошланғич нархи 4,4 млн.сўмлик ер участкаси 92 млн.сўмга;
- Андижондаги бошланғич нархи 2,6 млн.сўмлик ер участкаси 28,7 млн.сўмга сотилди.

6 та уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Хоразмдаги бошланғич нархи 633 минг сўмлик ер участкаси 12 млн.сўмга сотилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бугун йўқотилган вақт ва имкониятларни эртага тиклаб бўлмайди

Шавкат Мирзиёев: Утерянные сегодня время и возможность завтра уже не вернуть

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #tahlil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқларида маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш вазифаси қўйилди. 8 та туман уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштирилиши белгиланди.
Паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, ипакчилик тармоқлари бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития отраслей сельского хозяйства.
Поставлена задача увеличить объемы заготовки плодоовощной и животноводческой продукции в 2 раза. Восемь районов будут специализированы на заготовку семенного картофеля.
Прозвучал ряд поручений по развитию птицеводства, рыбоводства, пчеловодства и шелководства.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #agrarsoha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ҳозирги глобал инқироз ва пандемия шароитида аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлашда қишлоқ хўжалиги энг кўп имкониятга эга соҳа ҳисобланади.

Халқаро экспертларнинг фикрига кўра, пандемия оқибатида очарчиликдан қийналаётган аҳоли сони 2 баробарга ошиб, 1 миллиард 600 миллионга етади.

Мамлакатимизда ички талабни тўлиқ таъминлаш билан бирга экспортни ошириш учун ҳам катта имкониятлар бор. Сўнгги уч йилда соҳада манфаатдорликни ошириш, оддий қилиб айтганда, деҳқон ва фермерни бой қилиш учун барча масалалар ҳал қилиб берилди.

Энди мутасадди раҳбарлару миришкорлар ҳам ҳосил ва даромадни кўпайтириш учун янгича ишлаши зарур.

Бу йил қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси вакиллари учун катта синов ва кенг имкониятлар йили бўлади.

Пандемия ва карантин қанча вақт давом этишидан қатъи назар, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи камаймайди. Шу боис мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқларида маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш вазифаси қўйилмоқда.

Йиғилишда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туман, 86 та кластер ва 125 та кооператив бу борада етакчи бўлиши кераклиги таъкидланди. Боғ ва токзорларда қатор оралари, такрорий майдонларнинг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланиб, 2-3 марта ҳосил олишни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.
Forwarded from Kadastr - Live
Маҳсулот ҳажмини ошириш учун жорий йилда 124 минг гектар оборотдан чиққан ерларни тўлиқ ўзлаштириш лозим.

Бугунги кунда Бахмал туманида 3 минг гектар, Қўшработ туманида 5 минг гектар, Бешариқ туманида 2 минг гектар оборотдан чиққан ерда қудуқлар қазилиб, боғ ва токзорлар барпо қилиш бошланган. Бундай лойиҳаларни бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириш, сув чиқариб, лалми ерларни ўзлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Бу мақсадлар учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги жамғармаларига 300 миллиард сўм ажратилади. Ташкил этилган боғ ва токзорлар, иссиқхоналар аҳолига 3 йиллик имтиёзли давр билан, 7 йилгача лизинг асосида берилади.

Яна бир йўналиш – ўзлаштирилган ернинг ижара ҳуқуқи муайян озиқ-овқат турини етиштириш шарти билан 5-10 йилга сотилади. Бундан тушган маблағ янги ерларни ўзлаштиришга сарфланади.
Forwarded from Kadastr - Live
Ҳар йили мамлакатимизга 300 минг тоннага яқин картошка, шунингдек, 10-15 минг тонна уруғлик картошка чет элдан олиб келинади.

Шу боис Қўрғонтепа, Бахмал, Зомин, Шаҳрисабз, Китоб, Янгиқўрғон, Булунғур, Бўстонлиқ туманлари уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштирилиши белгиланди.
Forwarded from Kadastr - Live
"Afsuski, ayrim shifokorlarimizda loqaydlik va beparvorlikka berilish holatlari kuzatilmoqda. Toshkent shahrining Yunusobod tumanida yashovchi fuqaro 19-mart kunidan 4-aprel kuniga qadar, ya’ni 16 kun mobaynida tana harorati ko‘tarilib, holsizlik sezayotganligi bois 4 marta Yunusobod tumanidagi 51-sonli oilaviy poliklinikaga va 7-sonli shahar klinik shifoxonasiga murojaat qilgan.

Shifokorlar unga tibbiy yordam va muolajalar ko‘rsatib, uyiga ketishiga ruxsat berishgan. Ushbu fuqaroning sog‘lig‘i og‘irlashib, beshinchi marta shifoxonaga murojaat qilganidan so‘ngina undan virusologik tekshiruv uchun namuna olingan. Tekshiruv natijasiga ko‘ra, unda koronavirus aniqlanib, u va u bilan muloqotda bo‘lgan 30 dan ortiq fuqarolar karantinga olindi.

Ming afsuski, hozirda u bilan muloqotda bo‘lgan hamshira va boshqalarda ham koronavirus aniqlanmoqda"

Sodiqjon Berdialiyev, Bosh prokuratura Ichki ishlar organlarida qonunchilik ijrosi ustidan nazorat boshqarmasi boshlig‘i.
ҲОКИМИЯТЛАР ТОМОНИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИГАН ҚАРОРЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ, КЕЛИШИШ ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИНГ ЯГОНА ЭЛЕКТРОН ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Ҳукумат томонидан кеча, 14 апрель куни 218-сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра:

🔸 1993 йил 18 сентябрдан 2020 йил 1 мартга қадар қабул қилинган жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш тўғрисидаги ўз кучида бўлган қарорлар 2020 йил 1 сентябргача тўлиқ хатловдан ўтказилиб, тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

🔸 2021 йил 1 январга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Давергеодезкадастр” қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон - “E-qaror” тизимини синов тариқасида ишга туширилади.

🔸 2021 йил январь-май ойларида Қашқадарё вилоятида “E-qaror” электрон тизимини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилади;

🔸 2021 йил 1 июлдан бошлаб ҳуқуқий эксперимент натижалари асосида “E-qaror” электрон тизими республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилади.

“E-qaror” электрон тизими бўйича:

❗️ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “E-qaror” электрон тизимига эгалик қилади ҳамда унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди.

❗️Адлия вазирлиги қарорларни фақат “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилиш жараёнининг доимий мониторингини олиб боради.

❗️Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнлари “E-qaror” электрон тизими орқали тўлиқ амалга оширилиши бўйича тезкор ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга оширадилар.

👉 Қарорнинг тўлиқ матни...

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from Kadastr - Live
Коронавирусга қарши вакцина қачон тайёр бўлади?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фармацевтика компаниялари ва лабораториялар ишлаб чиқишни бошлаган вакциналарнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди. Учта препарат клиник синовлардан ўтказилмоқда. Бироқ, баъзи мутахассислар вакциналарни ишлаб чиқиш бўйича қабул қилинган тартиб қисқаргани хавфсиз эканига шубҳа билан қарамоқда.

Оксфорд олимлари жамоаси cентябрь ойидаёқ коронавирусдан вакцинани чиқармоқчи. Бу энг оптимистик сценарий, аммо тадқиқотчилар ишлари муваффақиятли бўлишига ишонмоқда.

манба
Forwarded from GEOINFOCOM
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ИНҲА УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАЛАРИ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ «АҚИЛЛИ НИҚОБ»НИ ИХТИРО ЭТДИЛАР

Бу ниқоб сезиш функсияси орқали автоматик тарзда инсон ҳароратни ўлчаш, йўталиш ва нафас қисилиши каби маълумотларни махсус илова орқали смартфонга юборади.

Университетнинг 4-курс талабалари Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда ўз ҳиссаларини қўшииб, «ақилли ниқоб»ни яратдилар.

Уларининг фикрига кўра, бундай ниқобни қайта ва қайта ишлатса бўлади. У инсоннинг тана ҳароратига, йўталиш ва нафас олишда бўлаётган қийинчиликни уч хил сенсорлар орқали аниқлаб бера олади.

Ниқоб мобил илова орқали телефон билан бирлаштирилган бўлиб унинг ёрдамида ниқобга ўрнатилган сенсорлар автоматик равишда қайд этган кўрсаткични смартфонга юборади ва илова ушбу маълумотни COVID-19 аломатлари билан таққослайди.

Ҳарорат 38,5 бўлиб, у тез-тез йўталса ва нафас олиши қийинлашса дастур COVID-19 бўйича шубҳа ҳақида сигнал беради.

Айни дамда лойиҳа якунланиб, синовдан ўтказилмоқда.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/geoinfocom