XORAZM KADASTR AXBOROT XIZMATI / KHOREZM CADASTRAL INFORMATION SERVICE
1.62K subscribers
7.42K photos
1.05K videos
9 files
4.75K links
"KADASTR AGENTLIGI HAMDA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI ХORAZM VILOYAT BOSHQARMALARI"

📧-mail: https://mail.ygk.uz
☎️Murojaat uchun tel: +998622246705
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“67 Студия” коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ ҳозирги шароитда сизлар учун ушбу вирус ҳақида машҳур Nucleus Medical Media томонидан ишланган илмий-оммабоп видеони ўзбек тилидаги таржимасини тақдим этади.

Ушбу ролик орқали сиз ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз, нима учун бу касаллик тарқалишини олдини олиш учун карантин ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлигини билиб олишингиз мумкин.

Манба: https://t.iss.one/studio_67/990

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни ўтган видеоселектор йиғилишида коронавирус тарқаб кетмаслиги учун давлат томонидан барча чоралар кўрилаётгани, ҳар бир ўзбекистонлик, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлади.
– Халқимиз ўз тарихида қандай оғир табиий офатларни кўрган бўлмасин, Қодир Оллоҳнинг марҳамати билан, ўзининг куч-қудрати, вазминлиги ва донишмандлиги орқали уларнинг барчасини енгиб ўтган, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании 3 апреля отметил, что государство принимает все меры для недопущения распространения коронавируса, все узбекистанцы, представители общественности должны действовать как единое целое.
– Наш народ, какие бы тяжелые катаклизмы не переживал в своей истории, с помощью Всевышнего, своей силой, сдержанностью и мудростью обязательно преодолевал их, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус пандемияси муносабати билан халққа навбатдаги мурожаатидан

Из очередного обращения Президента Шавката Мирзиёева к народу в связи с пандемией коронавируса

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЯПОН ФЕНОМЕНИ: 13 ТА ҚОИДА ВА УРФ-ОДАТ

“Айрим давлатларда юқори гигиенага асосланган кундалик турмуш тарзи, миллий урф-одатлар бу касалликни енгишда жуда муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, аҳолиси зич, қўшнилари билан савдо алоқалари ўта ривожланган бўлишига қарамасдан, Япония вируснинг кенг тарқалашига йўл қўймади. Мутахассислар “япон феномени”ни улардаги ўзига хос саломлашиш, шахсий масофани сақлаш, тез-тез кийим алмаштириш, юз-қўлни ювиш, тўла ювиниш, тўғри овқатланиш, фаол турмуш тарзи ва спорт каби 13 та қоида ва урф-одатлар сақланиб қолгани билан асосламоқдалар”.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти


Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from Times.uz
🗺COVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморларнинг эпидемиологик маршрути

Тошкент
шаҳри

1. Абу Сахий гипермаркети

2. Сергели тумани Қўйлиқ 7-даҳаси

3. Ислом Каримов номли Тошкент халқаро аэропорти

4. 1-сонли Шаҳар клиник шифохонаси

5. 1-проезд, Мумтоз кўчаси, Яшнобод тумани

6. Миробод тумани 3-шаҳар клиник шифохонаси

7. Яшнобод тумани, Висол 2-берк кўча

8. Яшнобод тумани, Уйсозлар кўчаси,

9. Шайхонтоҳур тумани, Қизилхунча кўчаси

10. Чилонзор, Миллий таомлар

11. Яшнобод тумани, Уйсоз 3-тор кўчаси,

12. Бектемир тумани, Автогулзор кўчаси

13. Шалола 1-берк кўчаси

14. Сергели тумани, Қўйлиқ 5-даҳаси

15. Тошкент шаҳри ҳокимияти

❗️Батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Геосиёсат
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё бўйича коронавирус пандемиясининг ўсиш тенденцияси

t.iss.one/geo_siyosat
Forwarded from AntiFake.uz
Ишонч тўғрисида

Пандемия шароитида ишончли ахборот манбаига эга бўлиш муҳим ҳисобланади. Ҳар бир фавқулодда ҳолат ҳар қандай мамлакатда ҳам ўз манфаатини кўзловчи кишилар гуруҳини шаклланишига олиб келади. Бу манфаатлар турлича бўлиши мумкин – ваҳима чиқариш, шахсий пиар, эътиборни тортиш.

Интернет тармоғида тасдиқланмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатувчи кўплаб веб-сайтлар пайдо бўляпти. Уларнинг орасида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган «Asia Times» сайти ҳам бор.

Ўзингизни зарарли ахборотдан ҳимоя қилишингиз учун қуйида бир нечта маслаҳатларни келтириб ўтамиз:

- сизда ўзига хос (қўрқув, ваҳима, нафрат ва ҳ.к.) ҳис-туйғуларни уйғотган қандайдир ахборотни олишингиз билан уни бошқа фойдаланувчиларга юборишга шошилманг, катта эҳтимол билан бу сохта - фейк хабар бўлиши мумкин;

- ўзингиз учун ишончлилиги шубҳа уйғотмайдиган нуфузли халқаро ва маҳаллий ахборот агентликларининг рўйхатини тузиб чиқинг;

- қабул қилган ахборотнинг мазмунини текшириб кўриш учун йирик қидирув системалари (Google, Yahoo, Яндекc) имкониятларидан фойдаланинг. Одатда кўп сохта хабарлар илгари эълон қилинган бўлади, ва улар расман рад этилганлиги ҳақда маълумот бўлиши эҳтимоли ҳам мавжуд;

- @antifake_uz расмий каналига обуна бўлинг. У ерда мутахассислар гуруҳи Интернет тармоғида тарқатилаётган сохта ахборотларни тезкорлик билан аниқлаб, раддия бериб боради;

Ўзингизни асранг. Сохта ахборотлар хавф туғдиради. Улар одамларни нотўғри қарор қабул қилишларига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Улар рухиятга таъсир кўрсатиб, инсонларни чалғитиши мумкин.
Ҳозирги вақтда эса воқелик тўғрисида хотиржам тасаввурга эга бўлиш жуда муҳим ҳисобланади.


FacebookInstagramTwitterTelegram
Forwarded from Kadastr - Live
Коронавирус инфекцияси даврида болалар билан қандай гаплашиш керак. UNICEF дан 8 маслаҳат

Ҳозирги вақтда, 2019 йилги коронавирус (COVID-19​) касаллиги ҳақида эшитганларингиздан ҳайратга тушишингиз жуда осон. Агар сизнинг фарзандларингиз ҳам ташвишланса, буни ҳам тушунса бўлади. Болалар учун Интернетда ёки телевизорда кўрганларини, ёки бошқа одамлардан эшитганларини тушуниш қийин бўлиши мумкин, шунинг учун улар ташвиш, стресс ва ваҳима ҳолатларига тушиб қолиши мумкин. Фарзандларингиз билан очиқ, уларни қўллаб-қувватлайдиган суҳбат уларга бундай ҳиссиётларни тушунишга ва уларни енгишга ёрдам бериши, шу билан бирга бошқаларга ҳам фойда келтириши мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Халқимиз ўз тарихида қандай оғир табиий офатларни кўрган бўлмасин, Қодир Оллоҳнинг марҳамати билан, ўзининг куч-қудрати, вазминлиги ва донишмандлиги орқали уларнинг барчасини енгиб ўтган.
--
Шавкат Мирзиёев: Наш народ, какие бы тяжелые катаклизмы не переживал в своей истории, с помощью Всевышнего, своей силой, сдержанностью и мудростью обязательно преодолевал их.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
lev_tolstoy_hojimurod_ziyouz_com.pdf
900.6 KB
#vahimasizkarantin

Лев Толстой
"ҲОЖИМУРОД" (қисса)


"Бу 1851 йилнинг охирларида юз берган эди. Ноябрнинг совуқ бир оқшомида, русларга қарашли ерлардан йигирма чақиримча узоқликдаги, чеченларнинг тезак тутунига кўмилиб ётган нотинч Махкет овулига Ҳожимурод кириб келди..."
МУЛКНИ БАХОЛАШ ТАРТИБЛАРИ ХАҚИДА МАЪЛУМОТГА ЭГАМИСИЗ?

Кўчмас мулк қийматини баҳолаш
- баҳоланадиган мол-мулк об’екти ёки шу объект шахсий ҳуқуқларнинг қийматини аниқлаш жараёни.

Батафсил...


Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from Kadastr - Live
Koronavirus pandemiyasi tarqalishi natijasida Yevropa mamlakatlari qator qiyinchiliklarga duch kelmoqda. Xususan Germaniyada qishloq xo'jaligi yo'nalishi jiddiy zarar ko'rmoqda. Fermer xo‘jaliklarida ishchi kuchi yetishmasligi sababli issiqxonada o'suvchi qo'ziqorinlar, chirish natijasida nobud bo'ldi. Endilikda ular dukkakli ekinlarga o'g'it sifatida ishlatishmoqda.

Manbaa: Euronews
Forwarded from Kadastr - Live
Birinchi xarita qayerda o'ylab topilganini bilasizmi?

Eng birinchi xarita Misrda loy parchasidan yasalgan tekis yuzaga chizilgan, so’ng esa olovda pishirilgan edi. Ilk xaritaning paydo bo`lganiga chamasi 4000 yillar bo`lib qolgan. Qadimgi zamonlarda dehqonlar o’zlarining ekin maydonlarini, podshohlar o`zlari hukmronlik qilgan mamlakat hududlarini ana shunday tasvirlaganlar.
Forwarded from Kadastr - Live
Cолиқ тўловлари бўйича енгилликлар:

- мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлаш 6 ой муддатга КЕЧИКТИРИШ ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби қиритилди;

- туризм корхоналари йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиғи ТЎЛАМАЙДИ;

- ижтимоий солиқни эса амалдаги 12 фоиз ўрнига 1 фоизли ставкада тўлайди;

- кичик бизнес субъектларининг товар айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган ҳолда ҚҚСни ҳар ойда эмас, 3 ойда бир марта тўлайдиган бўлди;

- товарларни сотиш ҳажми 50 фоиздан кўпроққа камайган тақдирда, ижтимоий солиқни тўлаш 1 октябргача кечиктирилади ва кейинчпалик 6 ойда бўлиб-бўлиб тўланади.

Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун шахсий кабинет орқали солиқ идорасига хабарнома юбориб қўйиши лозим бўлади.
Forwarded from Kadastr - Live
Савол: Кеча раҳбаримиз телефон қилиб: “Сиз охирги иш ҳафтасида уйда ўтириб ишламоқдасиз, шу сабабдан Сизга мазкур иш ҳафтаси учун тўланиши лозим бўлган иш ҳақини ярми тўланади” – деди. Айтингчи, мен уйда ўтириб ишласам ойлигимнинг ярми тўланадими?

- “Карантин даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказиш вақтинчалик тартиби тўғрисидаги Низомнинг 22-бандига мувофиқ, уйда ишлашга ўтказилган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

меҳнатга ҳақ тўлашдаги соатбай асосида — ходимнинг масофавий ишга ўтказилгунга қадар белгиланган тариф ставкаси (лавозим оклади)дан келиб чиққан ҳолда;

меҳнатга ҳақ тўлашдаги ишбай асосида — ўрнатилган нархлардан келиб чиққан ҳолда.

Демак, ушбу ҳолатда Сизга ойлик иш ҳақлари Иш берувчи ва Сиз ўртангизда тузилган меҳнат шартномасида назарда тутилган тартибда тўлиқ тўлаб берилади.
#ер_назорати
Ноқонуний қурилмалардан ташқари ноқонуний экинлар ҳам назоратга олинмоқда.

Тошкент вилояти Ер ресурслар ва давлат кадастри бошқармасининг Ердан фойдаланиш ва уни муҳофоза қилишни назорат қилиш шўъбаси томонидан нафақат ноқонуний қурилмалар шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланиш ҳолатлари ҳам доимий назоратга олинган.
Жумаладан Пискент тумани А.Дўстбеков ҳудудида суғориладиган экин майдонларида ноқонуний қурилиш ва 2020 йил ҳосили учун пахта етиштирадиган контурлар қаровсиз ҳолатдалиги аниқланди;
Бекобод тумани Навбаҳор ҳудуди "Маҳмудбек Санжарбек" фермер хўжалиги томонидан 4,0 гектар майдонга белгиланмаган экин, "Эгамберди Абдузокир" фермер хўжали томонидан 0,80 гектар ер майдонига ноқонуний экин экилганлиги, Бекобод худуди "Эсонов Холикул" фермер хўжалигитомонидан 1,0 гектар ноқонуний маккажўхори экилганлиги, "Алишер Асадбек Умид" фермер хўжалигида чигит экиладиган контурга ноқонуний равишда беда экилганлиги аниқланди.

https://t.iss.one/tvkad