XORAZM KADASTR AXBOROT XIZMATI / KHOREZM CADASTRAL INFORMATION SERVICE
1.62K subscribers
7.35K photos
1.03K videos
9 files
4.7K links
"KADASTR AGENTLIGI HAMDA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI ХORAZM VILOYAT BOSHQARMALARI"

📧-mail: https://mail.ygk.uz
☎️Murojaat uchun tel: +998622246705
Download Telegram
#habar

Kuni kecha Oʼzbekiston Respublikasi Bosh Vaziri Аbdulla Аripov tomonidan oʼtkazilgan yigʼilishda Oʼzbekiston Respublikasi hududida COVID-19 koronavirus infektsiyasi bilan kasallangan ilk bemor aniqlanganligi rasman eʼlon qilindi. Ushbu munosabat bilan Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining maxsus topshirigʼiga koʼra joriy yil 16 martdan barcha davlat, nodavlat va xususiy taʼlim muassasalarida, jumladan bogʼcha, maktab, kollej, litsey va OTMlarda muddatdan oldin taʼtil eʼlon qilindi va oʼqishlar toʼxtatildi.
Yuqoridagilardan kelib chiqqan holda Davlat kadastri, geodeziya va kartografiya milliy markazining oʼquv boʼlimi tomonidan tashkil etilayotgan oʼquv kurslari vaqtincha toʼxtatilganligini hamda malaka oshirish kurslarini maxsus masofaviy taʼlim tizimi orqali amalga oshirish choralari koʼrilayotganligi maʼlum qilinadi.

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇🏻 👇🏻 👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Тошкентда Ўзбекистон фуқароларининг коронавирус инфекцияси юзасидан туғилган саволларига ўз вақтида жавоб қайтариш мақсадида 1003 рақами билан колл-центр ташкил этилган.

Ушбу марказда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 200дан ортиқ малакали мутахассислари томонидан жавоб қайтарилмоқда.

Бу ерда 6 сменадан иборат туну кун навбатчилик йўлга қўйилган, мутахассислар учун барча зарур шароит яратилган.

Бир сутка давомида 20 мингдан ортиқ фуқароларнинг мурожаатларига жавоб қайтарилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️UZ: Коронавирус: Ўзбекистон аҳолисини ўйлантираётган 7 саволга 7 жавоб

Kun.uz коронавируснинг Ўзбекистонга кириши билан боғлиқ юзага келган вазият юзасидан жамоатчиликда пайдо бўлган энг муҳим етти саволга жавоб топишга ҳаракат қилди.

1-савол. Карантин сабаб боласи боғчага бормаганлар ишга чиқадими?

Жавоб:
Қонунчиликка кўра, карантинда болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг рухсати асосида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

2-савол. Карантин сабабли озиқ-овқат тақчиллиги бўлмайдими?

Жавоб:
Йўқ. Озиқ-овқат маҳсулотлари етишмай қолиши ҳақидаги гаплар асосли эмас. Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаевнинг сўзларига кўра, мамлакатда озиқ-овқат захираси етарли, ваҳимага ўрин йўқ.

3-савол. Ўзбекистондаги бозорлар ёпиладими?

Жавоб:
Республика бўйича бирорта бозор ёпилмайди. Ҳаммаси қандай иш режимида ишлаётган бўлса, шу иш режимида давом эттиради.

4-савол. Карантин сабабли маҳсулотлар импорти тўхтатиладими?

Жавоб:
Импортдан келадиган маҳсулотларга ҳеч қандай чеклов йўқ. Давлат божхона қўмитаси раисининг айтишича, республикага кириб келаётган бирорта озиқ-овқат маҳсулотлари тирбандлиги, санитар назорат сабабли ортиқча вақт ушланиб қолиши ҳолатлари йўқ.

5-савол. Вилоятлардаги шифохоналар коронавирус касаллигига қарши курашишга тайёрми?

Жавоб:
Тайёр. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга кўра, вилоятлардаги ҳар битта шифохонада дезинфекция, индивидуал ҳимоя воситалари ва дори-дармонлар захираси яратилган, ҳар бир шифохонада юқори компетенцияга эга мутахассислар мавжуд.

6-савол. Карантин вақтида Ўзбекистонда диний маросимлар чекланадими?

Жавоб:
Ҳа. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши коронавирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан юртимиздаги мусулмонларга мурожаат ва чақириқ билан чиқди.

7-савол. Коронавирус сабаб тўйлар ўтказилишига чеклов қўйиладими?

Жавоб:
Йўқ. «Тўйлар бўйича Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори бор. Ўша регламент асосида кетаверади. Лекин ана шу регламентга риоя қилинишига эътибор берамиз», – деди ҳукумат раҳбари А. Арипов.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from GEOINFOCOM
ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИ ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР ПОРТАЛИДА

Айни пайтда Очиқ маълумотлар порталига 130 тадан ортиқ давлат органлари томонидан 12 мингга яқин очиқ маълумотлар тўплами киритилган.

Ўз навбатида, Давергеодезкадастр қўмитаси фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасида ҳозирги кунда порталда бир қатор маълумотлар бирликлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида жойлаштирилди. Очиқ маълумотлар порталида Давергеодезкадастр қўмитасининг 100 дан ортиқ турдаги маълумотлар тўплами жойлаштирилди.

Ҳозирда Ҳукумат топшириғи билан “Очиқ маълумотлар глобал индекси”, “Очиқ маълумотлар барометри” халқаро рейтингларида Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш мақсадида жаҳон стандартларига жавоб берувчи очиқ маълумотларни ривожлантириш бўйича порталининг янги талқинини ишлаб чиқиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилган маълумотлар билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/geoinfocom
Forwarded from Kadastr - Live
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Давергеодезкадастр қўмитасининг қуйидаги хизматларидан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:
(қўмитанинг расмий веб-сайти www.ygk.uz ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали)

1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

2. Кадастр паспортини шакллантириш;

3. Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

6. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

7. Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

8. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

9. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар

Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.

каналга аъзо бўлиш
t.iss.one/ygk_uz
Forwarded from Kadastr - Live
#21ta_kadastr
Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar davlat kadastri bu hududlarning toifalari va turlari, ularning jug‘rofiy holati, miqdor va sifat xususiyatlari, ekologik, iqtisodiy, ilmiy, ma'rifiy va boshqa jihatdan ahamiyati to‘g‘risidagi, yer egalari, yerdan foydalanuvchilar haqidagi, shuningdek yer uchastkalarining ijarachilari va mulkdorlari haqidagi ma'lumotlarni o‘z ichiga oladi.

Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar davlat kadastri Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qo’mitasi tominidan yuritiladi.
(2019 yil holatiga)

Jami obyektlar soni: 430 ta
Shundan Davlat kadastrlari yagona tizimiga (DKYT) kiritilganlar soni: 395 tani tashkil etadi.
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди. Вазият тўлиқ назорат остида эканини, хавотир ёки ваҳимага тушишга асос йўқлигини таъкидлади.
Молиявий барқарорликни сақлаш ҳамда бозорларда нарх-наво ўсишининг олдини олиш, ҳудудий бюджетлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.
– Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, – деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев обратился к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса. Он отметил, что ситуация находится под полным контролем, нет никаких оснований для беспокойства или паники.
Даны поручения по сохранению финансовой стабильности и предотвращению роста цен на рынках, поддержке местных бюджетов и населения.
- Уверен, что наш народ, повидавший многое в своей истории, дружно и сплоченно преодолеет эти тяжелые испытания, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #yigilish #murojaat #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Президент “Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Бу хақда кун.уз хабар бермоқда.

Қарорга мувоқиф Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларининг мониторинги самарадорлигини ошириш, уларнинг ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш мақсадида космосуратлар билан ишлаш, уларни дешифровка қилиш ва Миллий геоахборот тизими имкониятларидан кенг фойдаланишни йўлга қўяди;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалигига оид маълумотлар базасини Миллий геоахборот тизими билан интеграция қилади ҳамда ер ва сув ресурслари бўйича узлуксиз маълумотлар алмашинувини таъминлайди;

учувчисиз учиш аппаратларини бошқарувчи сертификатланган пилотларни 2020 йил якунига кадар 100 нафарга, 2021 йил якунига қадар 200 нафарга етказиш чораларини кўради;

учувчисиз учиш аппаратлари ҳар бир туман ва шаҳарда ишлатилишини инобатга олган ҳолда, уларнинг самарадорлигини оширувчи дастурий таъминотларни жорий этиш, шунингдек, учиш харажатларини камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Бу ҳақда батафсил маълумот тақдим этамиз.
Forwarded from Kadastr - Live
Ҳужжат билан қуйидаги лавозимлар киритилди:

а) Бош прокуратура тузилмасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган:
Бош прокурорнинг ўринбосари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорларининг ўринбосарлари, Ўзбекистон транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси;

б) экин майдонларини ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолатини назорат қилиш, минерал ўғитларнинг мақсадли ишлатилишини, пахта ва ғалла ҳосилини йиғиб олишда жамоат тартиби, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари.

Белгиланишича:

а) Бош прокуратуранинг Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси деб қайта номланади;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокуратураларининг қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари аграр ва озиқ-овқат соҳаларини рнвожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари деб қайта номланиб, уларга қўшимча 145 та штат бирликлари ажратилади;

б) Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосарининг бошқарма мақомига эга бўлган 12 нафар ходимдан иборат бошқарув аппарати ташкил этилади;

в) Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосарига:
мазкур соҳадаги фаолиятни амалга ошириш борасида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, вилоят ички ишлар бошқармалари (бош бошқармаси) бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари бўйсундирилади;

ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда тегишли соҳавий хизмат ходимларини (ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспекторларидан ташқари) жалб этиш ваколати берилади;

г) Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг бир нафар ўринбосари ва вилоятлар бошқармаларининг бир нафардан алоҳида масъул ходимлари бош вазир ўринбосарига қишлоқ хўжалигида ерларнинг ҳолати, экинлар, сув ресурслари ҳақидаги ва бошқа маълумотларни ўзида жамлайдиган ахборот тизимини яратишда кўмаклашади;

д) янги киритилаётган Ўзбекистон бош прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ва вилоят прокурорларининг ўринбосарлари, Ўзбекистон транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси ҳамда Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари бош вазир ўринбосарига юклатилган вазифаларни амалга оширишга кўмаклашади;

е) Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари лавозимини ва унинг бошқарув аппаратини киритиш Ички ишлар вазирлиги ходимларининг умумий чекланган сони доирасида амалга оширилади;

ж) прокуратура органлари тузилмасига янги киритилаётган лавозимлар ва ажратилаётган қўшимча штат бирликлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тизимидаги 160 та штатлар сонини қисқартириш ҳисобидан амалга оширилади.
Forwarded from Kadastr - Live
Sohibqiron Amir Temur davrida yer egaligi qanday bo'lgan?

Yerga egalik qilishning 5 ta asosiy ko’rinishi bo’lgan:
Suyurg’ol yerlar.
Bu yerlarning egalari har qanday soliqlardan ozod edilar. Ular yer egasi sifatida dеhqonlarni ishlatib, yer solig’i — xiroj olganlar.

Tarxon yerlar.
Xususiy mulk bo’lgan bu yerlar odamlarga biron-bir alohida xizmatlari uchun berilgan.

Ushr yerlar.
Sayyid va xulsalarga mansub bu yerlarning egalari olgan daromadlarining o’ndan bir qismini davlatga to’laganlar.

Vaqf yerlar.
masjid va madrasalar, xonaqoh va mozorlarga qarashli yerlardir.

Askarlarga va ularning boshliqlariga ajratib beriladigan yerlar mavjud bo’lgan.

Amir dеvonida yer ishlari, soliqlar, boj yig’ish, mirshablik yumushlari bilan shug’ullanuvchi vazir bo’lgan.

Oliy-himmat sohibqiron o’z xalqiga muruvvatli bo’lib, bеmavrid, bo’lar-bo’lmasga mol-xiroj kabi soliqlar solishga qarshi bo’lgan va xalqni bir nеcha marta yillab soliqlar to’lashdan ozod qilib yuborgan.

KANALGA A'ZO BO'LISH
t.iss.one/ygk_uz
Forwarded from Times.uz
UZ:2020 йил 19 март куни Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда 2020 йил 19 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб

- массаж салонлари
- дискотекалар, дискобарлар
- болалар ўйин заллари

фаолиятини тўхтатишга қарор қилинди.

Ушбу қарор ижроси Давлат солиқ хизмати, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қатъий назорат қилинади.

ДСҚ Матбуот хизмати

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Kadastr - Live
Институт қошида янги илмий журнал таъсис этилди.

Бу ҳақда Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтининг телеграм каналида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича,
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти раҳбарияти ташаббуси билан институт қошида "Тупроқшунослик ва агрокимё" илмий журнали таъсис этилган.

Мазкур журнал институт салоҳиятини кўтариш, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, олимлар ва илмий тадқиқотчиларнинг инновацион тадқиқот натижалари, соҳамизда ва дунёда бўлаётган янгиликлар, изланишлар, тадқиқотлар тўғрисида кенг ёритиб боришни мақсад қилган.

Илмий журнал Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Институт республикамиздаги олимлар, ёш мустақил тадқиқотчилар, илмий изланишда бўлган барчани ҳамкорликка чорлайди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Прокуратура ва ички ишлар органлари тузилмасига янги лавозимлар киритилди

“Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4643-сон, 18.03.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари белгиланди.

Бош вазир ўринбосари, жумладан, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган ислоҳотларни самарали амалга оширишни таъминлайди.

Қарорга кўра, Бош прокуратура тузилмасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган:

Бош прокурор ўринбосари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорларининг ўринбосарлари;

Транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимлари киритилди.

Шунингдек, экин майдонларини ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолатини назорат қилиш каби бир қатор вазифаларга масъул бўлган ички ишлар вазири ўринбосари лавозими жорий этилди.

Бош прокуратуранинг Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси деб қайта номланди.

Қарор билан Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси вазирлик Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти этиб қайта ташкил этилди.

Қарорга кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги экин майдонларида ҳақиқий аҳволни ўрганиш учун Давергеодезкадастр ёки унинг ҳудудий бошқармаларига учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш бўйича буюртма бериш ваколатига эга бўлди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
10 трлн сўм ҳажмидаги Инқирозга қарши жамғарма шакллантирилади. Солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича енгилликлар берилади, бюджет ссудалари ажратилади. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам смягчения негативного воздействия коронавирусной пандемии на уровень жизни населения и отрасли экономики.
Создается Антикризисный фонд в объеме 10 трлн сумов. Определены задачи по предоставлению налоговых каникул и преференций по кредитной задолженности, выделению бюджетных ссуд. Будет объявлен мораторий на налоговые проверки до конца года.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #imtiyozlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
77 миллион 500 минг сўм миқдорида пора олаётган ходим қўлга олинди

➡️ https://bit.ly/33AerkW

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw