XORAZM KADASTR AXBOROT XIZMATI / KHOREZM CADASTRAL INFORMATION SERVICE
1.63K subscribers
7.44K photos
1.05K videos
9 files
4.76K links
"KADASTR AGENTLIGI HAMDA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI ХORAZM VILOYAT BOSHQARMALARI"

📧-mail: https://mail.ygk.uz
☎️Murojaat uchun tel: +998622246705
Download Telegram
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ:
Исмим Умида, оилада ёлғиз қизман.Турмушга чиққанман, 3 нафар фарзандим бор. Келин бўлиб тушган уйим бир хонали. Қийналганим сабаб – онамни ёнига қайтиш ниятидаман. Бундан ташқари рўйҳатда ҳам ҳамон ўша ерда тураман. Аммо онам уйни сотмоқчилар, мани руҳсатимсиз уйни сотиб юбора оладиларми?

ЖАВОБ: Мазкур мурожаатда қайд этилган масалани ҳал этиш бошқарма ваколатига кирмаслигини қайд этамиз. Сиз ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида адлия органларига мурожаат этишингиз керак. Бундан ташқари, уй-жой кодексининг 140-моддасида жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги уй-жой ҳусусидаги низолар суд томонидан қонун хужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилиши қайд этилганлигини инобатга олиб, мазкур масалада белгиланган тартибда суд органларига мурожаат этишингиз сўралади.
#Yer_nazorati

XORAZM VILOYATI BO‘YICHA YER NAZORATI BO‘YICHA MAʼLUMOTLAR

Kadastr agentligining xorazm viloyat boshqarmasining yer va kadastr nazorati inspektorlari tomonidan 30.06.2021 yil holatiga jami 726 ta holatda 26.26 gektar yer maydoni fuqarolar tomonidan o‘zboshimchalik bilan egallab olganligi aniqlandi.

Aniqlangan 639 holatda 24.11 gektar o‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer maydonlarini bartaraf etish yuzasidan, tuman (shahar) hokimliklari tomonidan sudga davo arizalar kiritildi.



87 ta holatda 2.15gektar yer maydoni bartaraf qilish jarayonida.

Kadastr agentligi Xorazm viloyati boshqarmasi Matbuot xizmati

Kanalga ulanish: https://t.iss.one/xorazm_kadastr_press
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Xorazm viloyat boshqarmalarining kengaytirilgan matbuot anjumani bo‘lib o‘tdi.

Kun tartibidan O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 8 iyundagi PF-6243 sonli farmonining mazmun-mohiyati to‘g‘risida hamda Qishloq xo‘jaligi yer maydonlarini xatlovdan o‘tkazish va ular to'g'risida tuzilgan bitimlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish o‘rin oldi. Shundan so‘ng yig‘ilgan jurnalist va blogerlarga so‘z berilib, savol va murojaatlarga atroflicha javoblar berildi. Shuningdek 27 iyun – Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni! munosabati bilan Kadastr sohasi bo‘yicha hamkorlik qilgan bir guruh jurnalist va blogerlarga tashakkurnomalar topshirildi. https://t.iss.one/xorazm_kadastr_press
Forwarded from Xorazm.uz
Урганч шаҳрида матбуот котиблари ва журналистлар билан учрашув ўтказилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев вилоятдаги маҳаллий ҳокимият ва давлат органлари ахборот хизматлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Батафсил: xorazm.uz

xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
САВОЛ: Саволим шуки, отамдан қолган уйни кадастр қилмоқчиман. Лекин ота онам оламдан ўтиб кетишган, уй мени номимда эмас. Қандай йўл тутишим керак?

ЖАВОБ: Сиз ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида адлия органларига, меросни қабул қилиб олиш учун нотариусга мурожаат қилишингиз керак. Мазкур мурожаатда қайд этилган масалани ҳал этиш бошқарма ваколатига кирмаслигини қайд этамиз.
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

Савол:
Бино фойдаланишга қабул қилиш учун ДХАга мурожаат қилганимда мурожаатимни кўриб чиқиш учун давлат божи тўлаган эдим, бироқ менинг мурожаатим туман кадастр филиали томонидан кўриб чиқиб рад этилди. Мен ҳар сафар мурожаат этганимда тўлов тўлашим шартми ёки аввалгиси кучини йўқотмайдими?


Жавоб: ВМнинг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорининг 7 иловаси 20-бандида “Ариза берувчи далолатнома лойиҳасини тайёрлаш ёки келишиш рад этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан объектни фойдаланишга қабул қилиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга” деб белгиланган.
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ:
Ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчиман, шунинг учун 0,10 га ер олмоқчиман. Кимга ёки қаерга мурожаат қилсам бўлади?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабр 1023-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан жисмоний ва юридик шахслар «YERELEKTRON» ААТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга. Давлат кадастрлари палатаси жисмоний ёки юридик шахснинг таклифи келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ер участкаси бўйича зарур материалларни кўриб чиқади ва тайёрлайди, натижаси бўйича таклиф этилган ер участкасини «YERELEKTRON» ААТга жойлаштиради ёки сабабларни кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади. Бундан ташқари "E-Kadastr.uz" порталида аукционга қўйилган ер участкалари хақида ҳам маълумот олишингиз.
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #Toshkent #taqdimot

Бугун “Қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ва ердан фойдаланувчиларини давлат рўйхатидан ўтказиш” бўйича Республикамизда бажарилаётган ишларнинг тақдимоти ўтказилди.

Унда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ўринбосари М.Мирмаксудов, Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Қ.Юлдашев ҳамда “Geoinfocom” давлат унитар корхонаси мутасаддилари иштирок этишди.

Тақдимотда Республикамизда қишлоқ хўжалиги ерлари ҳамда кўчмас мулк объектлари рўйхатдан ўтказилиб, натижада:

🔹 геопорталда акс эттириш имконияти яратилган ва интеграция қилингани;

🔹Давлат рўйхатидан ўтказилган қишлок хўжалиги ер участкалари маълумотларини геопортал орқали кўриш имконияти яратилгани;

🔹Бу эса ўз навбатида геопортал орқали кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни очиқ ва шаффофлик билан тақдим қилинишига эришилгани айтиб ўтилди.

Тизимнинг афзаллик томонлари, уни тўлиқ ишга туширилиши учун Кадастр агентлиги томонидан олиб борилаётган ишлар ҳусусида баёнот берилди.
Xorazm viloyatida «YERELEKTRON» avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali auksionga qo‘yilgan Noturar yer uchastkalar bo‘yicha maʼlumot 08.07.2021 https://t.iss.one/xorazm_kadastr_press
Xorazm viloyatida «YERELEKTRON» avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali auksionga qo‘yilgan turar joylar bo‘yicha maʼlumot 08.07.2021 https://t.iss.one/xorazm_kadastr_press
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #davlat_xizmatlari #interaktiv_xizmatlar

ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг
қуйидаги хизматларидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали фойдаланишингиз мумкин:

1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

2. Кадастр паспортини шакллантириш;

3. Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

6. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

7. Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

8. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

9. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар

Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.