XORAZM KADASTR AXBOROT XIZMATI / KHOREZM CADASTRAL INFORMATION SERVICE
1.62K subscribers
7.35K photos
1.03K videos
9 files
4.71K links
"KADASTR AGENTLIGI HAMDA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI ХORAZM VILOYAT BOSHQARMALARI"

📧-mail: https://mail.ygk.uz
☎️Murojaat uchun tel: +998622246705
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси тарихи ҳамда бугунги кундаги фаолияти тўғрисида махсус тайёрланган кўрсатув
📣 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни!

Кадастр агентлиги ҳамда Агентлик ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатаси Хоразм вилояти бошқармаларининг бир гуруҳ мутасаддилари Урганч шарҳидаги 93-сонли суягида нуқсони ва унга турдош касалликлари бор болалар учун махсус мактаб интернатида бўлиб, интернатда тарбияланувчи болалар билан учрашдилар. Болажонларга мустаҳкам соғлик, келгусида юртимиз ривожига ўз ҳиссаларини қўшадиган етук инсон бўлиб етишларини тилаб, болажонларга кичик бўлса ҳам эсдалик совғалар улашдилар.
Forwarded from Kadastr - Live
Мамлакатимизда учувчисиз учиш аппарати (дрон)дан ноқонуний фойдаланган шахслар тегишли тартибда жавобгарликка тортилади.

Ўзининг 24 ёшини қаршилаётган Андижон туманида яшовчи Л.А. учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланиш борасидаги тартибларни билса-да, яширинча ишлатиб пул ишлаб олишни мақсад қилган эди.

Бу йигит 50 доллар эвазига Андижон шаҳри, Ғайрат маҳалласи ҳудудидаги “Регистон” сайилгоҳи манзарасини клипда фойдаланиш учун суратга олаётганида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Forwarded from Kadastr - Live
🏢 Кадастр агентлиги томонидан 2022 йил 1 январга қадар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини уларнинг бозор баҳосига асосланган ҳолда аниқлаш, ҳар бир эгалик қилувчига (фойдаланувчига) тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотлар базасини яратиш учун ахборот тизимини такомиллаштириш, кўчмас мулк объектларини уларнинг бозор баҳосидан келиб чиққан ҳолда сифатли баҳолашдан ўтказиш методикаси ишлаб чиқилади.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони.

БАТАФСИЛ
Forwarded from my.gov.uz
​​🏡Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш

💰👨‍🏫Ҳозирги кунда тадбиркорларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар натижасида тадбиркорлар сони кун сайин эмас соат сайин ортиб бормоқда. Табийки, уларнинг тўлақонли ва сифатли фаолият юритишида бир қатор шарт-шароитлар, инфратузилма шунингдек баъзи ҳолларда сервитут ҳуқуқи ҳам керак бўлмоқда.

⚙️🤷‍♀️Cервитут ҳуқуқи ўзи нима?
Cервитут бу ер эгасининг муайян ҳолларда қўшни ер эгасига тегишли ердан чекланган тарзда фойдаланишни талаб қилиш ҳуқуқидир.

Биламизки, тадбиркорлик субъектлари учун ҳар бир дақиқа қадрли. Шу мақсадда, ЯИДХП my.gov.uz да янги давлат хизмати ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш тўлиқ автоматлашган ҳолда ишга туширилди. Сервитут тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот фойдаланувчиларга 1 иш куни давомида тақдим қилинади.

💰♻️Давлат хизматини кўрсатиш учун БҲМнинг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ва албатта, Сиз ушбу хизматдан ЯИДХП my.gov.uz орқали фойдалансангиз 10 фоиз миқдорида чегирмага эга бўласиз.

🙋‍♂️👍ЯИДХП – тадбиркорлар учун кенг имкониятлар мажмуи.

🏡🏗Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/217
Forwarded from Kadastr - Live
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкалари

1 батафсил
2 батафсил

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Давлатимиз раҳбари Тошкент металлургия заводидаги технологик жараён билан танишди.
Бу ерда Италия, Германия, Россия, Австрия, Швейцария, Жанубий Корея каби 27 та мамлакатдан асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилган. Ишлаб чиқариш, назорат қилиш ва бошқариш жараёнлари автоматлаштирилган, “яшил” технологиялар қўлланган.
Президент заводнинг шоурумида ҳам бўлиб, маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди. Эсдалик учун дарахт кўчати экилди.

Глава государства ознакомился с технологическим процессом на Ташкентском металлургическом заводе.
Здесь установлено оборудование из 27 стран мира, в том числе Италии, Германии, России, Австрии, Швейцарии, Южной Кореи. Внедрены системы автоматизации и контроля, планирования и управления производством, применяются «зеленые» технологии.
Президент посетил также шоурум завода, осмотрел образцы продукции. Посадил дерево в честь открытия комплекса.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yangihayot #TMZ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
🏢 КАДАСТР АГЕНТЛИГИ РАҲБАРЛАРИНИНГ АТТЕСТАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ

Жорий йилининг ноябрь ойида Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбарлари аттестация ўтказилди.

Натижалар таҳлил қилинганда 24 % аттестациядан ўтган, ‼️15 % шартли ўтган бўлса, 61 % раҳбарлар аттестациядан ўта олмагани маълум бўлди.

3 декабрдан бошлаб Кадастр агентлигининг туман-шаҳар филиаллари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари бошланди. Ҳар бир вилоят кесимида натижалар эълон қилиб борилади.

❗️❗️❗️ Шунингдек, кадастр тизимидаги тозалаш ишлари натижаларига кўра жорий йилнинг 1 июнидан 1 декабрига қадар Агентлик тизимида фаолият юритиши давомида ўз ишига совуққонлик билан қараган, лавозимини суиистеъмол қилган ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишда сусткашликка йўл қўйган 850 дан ортиқ ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилинган.