XORAZM KADASTR AXBOROT XIZMATI / KHOREZM CADASTRAL INFORMATION SERVICE
1.62K subscribers
7.35K photos
1.03K videos
9 files
4.7K links
"KADASTR AGENTLIGI HAMDA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI ХORAZM VILOYAT BOSHQARMALARI"

📧-mail: https://mail.ygk.uz
☎️Murojaat uchun tel: +998622246705
Download Telegram
АОКА ҳузуридаги штабда «Давергеодезкадастр» қўмитаси Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори Моҳирхўжа Валиев иштирокида бўлиб ўтган брифингда соҳага оид саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Аукциондан эмас, ҳокимият орқали ҳам ер майдони учун қарор чиқарса бўладими?

🔘Оилали
ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган УМРБОД ЭГАЛИК ҚИЛИШГА ер участкаси берилиши мумкин.

📎 Асос — Ўзбекистон Республикаси Ер Кодекси.

🚫 Қишлоқ жойларда камида уч йил яшаб турганлик тўғрисидаги талаб янги суғориладиган ер массивлари учун қўлланилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Уйимни кадастр қилганимдан сўнг яна ёнига қўшимча уй солганман. Бу ҳолатда кадастр ҳужжатларимга қўшимча киритаманми?

🔺 Ўзингизга тегишли ер майдонига қурилиш қилган бўлсангиз, бунга кадастр қилиб берилади.

💰Кадастр хизматларига тўланадиган белгиланган хизмат ҳаққи фақат қўшимча қурилган (кадастр ҳужжатида мавжуд бўлмаган) биноларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Қурилиши тугалланмаган бинога кадастр ҳужжатини қандай расмийлаштирсам бўлади? Уйнинг эски ва янги қисмига алоҳида кадастр ҳужжати расмийлаштириш тартиби қандай?

📗 Турар жойнинг бир қисмида қайта қурилиш ишлари амалга оширилган бўлса ва қурилиши тугалланмаган бўлса, турар жой бўйича (алоҳида қисмларга ажратмаган ҳолда) кадастр паспорти қайта тайёрланади.

🔖 Бунда турар жойнинг қолган қисми ва қурилиши тугалланмаган қисми бўйича маълумотлар кўрсатиб ўтилади ҳамда унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилиб реестрдан кўчирма тақдим этилади. Бунинг учун тегишли бўлган ҳужжатларни Давлат хизматлари марказига тақдим этиш керак.

〰️〰️〰️〰️〰️
Банк имтиёзли кредити асосида 6 сотихли коттедж уйдан олганман. Ҳозирги кунда шу уйни қай тартибда сотсам бўлади?

📢 Турар-жой объектингиз кредит ташкилотларининг (банкларни) кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган бўлса ва кредит қисми қопланмаган тақдирда сотиш учун кредит ташкилотининг (банкнинг) розилиги керак бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Давлат томонидан уй олишим учун номимда уй-жой бор ёки йўқлиги хақидаги 10 йиллик маьлумотномани олишим керак. Давлат хизматлари марказига ариза топширдим менга у ердан рад жавоб келди. Нима қилишим керак?

🔹Агар сиз ҳарбий хизматчи бўлсангиз, охирги 10 йил мобайнида номингизда уй-жой бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани ўзингиз хизмат қилаётган ҳарбий қисмнинг кадрлар бўлимидан ёки шахсан ўзингиз «Давергеодезкадастр» қўмитаси қошидаги Давлат кадастрлари геадезия картография милий марказига хат ҳамда [email protected] электрон почта орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Kаналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Kadastr - Live
26 август санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 603 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 14,2 млрд.сўмлик 167 та мулк 16,8 млрд.сўмга реализация қилинди.

1 та давлат активи:
- Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидан нархи 530 млн.сўм бўлган давлат объекти 551,2 млн.сўмга сотилди.

111 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридан нархи 100,8 млн.сўмлик ер участкасига бўлган хуқуқ учун 257,1 млн.сўм нарх тасдиқланди.

13 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Хонқа туманидан нархи 1,5 млн.сўмлик ер участкаси учун 14 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, 20 давлат мулкини ижарага бериш бўйича савдолар ўтказилган ҳамда суд ҳужжатларини ижро этишда 3 та, жисмоний ва юридик шахсларнинг 10 та мулклари реализация қилинди.
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Видео ролик о деятельности государственного научно-производственного предприятия «Картография».
Forwarded from Kadastr - Live
27 август санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 227 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 3,1 млрд.сўмлик 98 та мулк 4,9 млрд.сўмга реализация қилинди.

57 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидан нархи 581,7 млн.сўмлик кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер участкасига бўлган хуқуқ учун 814 млн.сўм нарх тасдиқланди.

22 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Хива туманидан нархи 2,9 млн.сўмлик ер участкаcига бўлган хуқуқ учун 67,4 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, 7 давлат мулкини ижарага бериш бўйича савдолар ўтказилган ҳамда суд ҳужжатларини ижро этишда 5 та, жисмоний ва юридик шахсларнинг 5 та мулклари реализация қилинди.
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЛОН

🗣 Давергеодезкадастр қўмитаси тасарруфидаги Тошкент геодезия ва картография коллежига қабул бошланди.

Батафсил видеороликда.

Мурожаат учун телефонлар:
☎️ (71) 260-17-43
☎️ (95) 142-88-87
Президент видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Жорий ҳафтада кунига ўртача 370 та янги бемор аниқлангани, бу рақам назорат кўрсаткичи бўлиши қайд этилди.
Раҳбарлар ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди, темир интизомни таъминлаш зарурлиги айтилди.
Кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам етказиб бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

В начале видеоселекторного совещания Президент затронул ситуацию с коронавирусом. Отмечено, что на этой неделе среднесуточный показатель заражения составил 370, что будет считаться контрольным показателем.
Руководители предупреждены о недопустимости сокрытия статистики о реальном положении дел, указано на необходимость обеспечения строгого выполнения санитарных требований.
Рассмотрены также вопросы оказания материальной помощи нуждающимся в поддержке семьям.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #yordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари

1️⃣ Қорақалпоғистондан ер 1,6 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Бухоро вилоятидан ер 8,9 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Навоий вилоятидан ер 1,2 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Жиззах вилоятидан ер 2,8 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Қашқадарё вилоятидан ер 1,4 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Хоразм вилоятидан ер 2,9 млн.сўмдан (кўриш)
Forwarded from Kadastr - Live
Андижон вилояти Избоскан тумани кадастр идораси энди янги бинода ўз хизматларини амалга оширади.

Бундан 23 йил аввал яъни 1997 йилда Андижон вилояти Избоскан тумани кадастр идорасига 1954 йилда қуриб битказилган қаровсиз ҳолда турган
5 хонадан иборат маънан эскирган фойдаланиш шароити қийин бўлган лаборатория биноси фойдаланишга берилган эди. Бу эса ўз навбатида фуқаролар ва ташкилотда фаолият кўрсатаётган ходимларга ноқулайликлар туғдириб келаётганди.

ЭНДИ ЭСА...

Андижон вилояти Ер ресурслари ва давлат
кадастри бошқармаси матбуот хизмати хабари
Forwarded from Kadastr - Live
Савол: Мен уй қуриш учун Тошкент вилоятидан ер олмоқчиман. Ўзим аслида бошқа вилоятданман. Сотиб олиш учун ер топдим. Аммо ҳужжатда фақат ҳоким қарори мавжуд. Шуни номимга олди-сотди қилсам бўладими ва расмийлаштириш тартиби қандай?

Жавоб: Бундай ҳолатда қуруқ ернинг ўзини сотиш мумкин эмас.

Биринчи йўли:

📄 ер эгаси ер участкасида қурилиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома олади (давлат хизматлари марказлари орқали),

📕 қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлатади (лойиҳа ташкилотлари орқали).
Ушбу лойиҳа асосида қурилиш ишларини амалга ошириб, турар жойни қуриб битказгандан сўнг унга кадастр паспортини расмийлаштиради.

💳 Қурилиши тугалланган бинони фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиради ва унга бўлган ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилади (давлат хизматлари марказлари орқали).

🏢 Шундан сўнг олди-сотди шартномасини расмийлаштирса бўлади (нотариал идора орқали).

🏗 Ёки 53 фоизга қурилиши тугалланмаган турар жойга кадастр паспортини расмийлаштиради ва унга бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказган ҳолда олди-сотди шартномасини расмийлаштирса бўлади.

Иккинчи йўли: худди шу жараёнларни генерал ишончнома 📝 орқали ернинг эгаси номидан сотиб олувчининг ўзи бажариши ҳам мумкин. Лекин ҳамма ҳужжатлар ер эгаси номига расмийлаштирилганидан сўнг олди-сотди шартномасини расмийлаштирса бўлади.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Тўй – тўйдек бўлсин!

Ҳафта давомида Қашқадарё вилоятининг Касби, Андижон вилоятининг Пахтаобод ва Избоскан туманлари Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига янги бинолар фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Буни қаранг Адижон вилоятида яна бир биноси байрам арафасида фойдаланишга топширилди.
Бу сафар диққатимиз марказида Андижон вилоятининг Бўстон тумани.

28-август куни замонавий қиёфа касб этган янги бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу бино халқаро стандартларга тўла мос келадиган ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, замонавий ёруғ ва кенг хоналар, фуқаролар учун қулай кутиш хоналари, соҳа ходимлари учун замонавий компьютерлар, тез ишловчи оптик толали интернет ва бошқа қулайликлар мавжуд.

Бўстон тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходимларига қўшалоқ байрам муборак бўлсин деймиз!
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик билан танишмоқда.
Биринчи манзил Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши бўлди. Давлатимиз раҳбари “Бодомзор” бекатидан янги “Туркистон” бекатигача поездда бориб, амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.
- Бу йўл ҳамма нарсани тезлаштиради. Ҳаракатни ҳам, иқтисодиётни ҳам, ҳаётни ҳам, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев в сопровождении представителей государственных и общественных организаций, ветеранов труда знакомится с созидательной работой в городе Ташкенте.
Первым пунктом назначения стала Юнусабадская линия метрополитена. Глава государства проехал поездом от станции "Бодомзор" до новой станции "Туркистон", где осмотрел проделанную работу.
- Эта линия придаст скорость всему. И передвижению, и экономике, и жизни, - заявил Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yunusobod #metro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-635, 28.08.2020 й.).

Мазкур қонуннинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлиги ва бўлинмаслиги, қонунийликка асосланганлиги, маъмурий-ҳудудий бирликлардаги давлат бошқарувининг самарадорлигини таъминлаш баробарида ҳудудий бирликларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдан иборат.

Шунингдек, ушбу қонун мамлакатимизнинг маъмурий-ҳудудий бирликларини ташкил этиш, тугатиш, мақоми ва чегараларини ўзгартириш соҳасидаги нормаларни белгиловчи ягона ҳуқуқий ҳужжат ҳамдир.

1996 йил 30 августда, яъни 24 йил аввал қабул қилинган қонун 11 боб, 31 та моддадан иборат эди.
Янги таҳрирдаги қонун эса 8 боб, 45 та моддадан иборат бўлиб, бунда амалдаги қонуннинг 15 та моддаси қўшимча ва ўзгартишлар билан тўлдирилди ва яна 30 та янги моддалар киритилди.