Forwarded from Muslim/podcast.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АНОНС
#Muslim_podcast
📢 ⚡️ БУГУНГИ ҲИЖРАТ – ЧОРАМИ Ё ҲИЙЛА?
✅ Эксперт: Абдувоҳид домла Ахмадалиев – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази катта илмий ходими
🎙 Бошловчи: Ўткир Собиров – Ўзбекистон мусулмонлари идораси бош мутахассиси.
⏰ Эфир вақти: 24 июль, 18:00
🎞 Премьерани YOUTUBE саҳифамизда кўринг!
✅ Muslim_podcast_uzning navbatdagi soni O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
⬆️ ⬇️ ⬇️ ⬇️ ⬇️ ↗️
📱 Telegram 📱 Instagram
📱 Facebook 📱 YouTube
✅ Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!
⬆️ ⬇️ ⬇️ ⬇️ ⬇️ ↗️
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
⏺ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
#Muslim_podcast
⚡️ Подкастимизнинг бу сонида ҳижрат мавзусини Қуръон ва ҳадислар асосида, уламоларнинг таълимотига таянадиган ишончли мулоҳазаларни биргаликда эшитамиз. Бугун баъзилар ҳижратни чора деб талқин қиляпти, бошқалар эса уни ҳийла. Хўш, аслида ҳижрат ўзи нима? У кимлар учун фарз? Бунда ният қанчалик муҳим? Ҳижрат ҳақидаги тарихий манзара ва бугунги талқин ўртасида қандай фарқ бор? Шулар ҳақида шаръий далилларни билиб оласиз.
🎙 Бошловчи: Ўткир Собиров – Ўзбекистон мусулмонлари идораси бош мутахассиси.
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
НАМОЗДА НЕЧА РАКАТ ЎҚИГАНЛИГИДА ШАК ҚИЛИШ
#намоз
❓1776-САВОЛ: Мен тўрт ракатлик намоз ўқиётиб, уч ёки тўрт ракат ўқиганлигимда шак қилиб қолдим. Ушбу ҳолатда қандай йўл тутишим керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ушбу ҳолат ҳаётингизда биринчи марта содир бўлса, намозни қайтадан ўқийсиз. Такрор-такрор содир бўлса, у ҳолда гумонингизни кўпига амал қиласиз. Агар гумонингиз бир томонга тош босмаса, у ҳолда ракатнинг озини оласиз. Яъни, уч ракатни оласиз ва эҳтиёт юзасидан қаъдада ўтириб, ташаҳҳудни ўқийсиз. Чунки тўртинчи ракат бўлиши эҳтимоли мавжуд. Сўнг яна бир ракат ўқиб, намозни охирида саҳв саждаси қиласиз.
Агар гумонингизнинг кўпига амал қилганингизда, бир рукн (уч тасбеҳ) миқдорича тафаккур қилиб, жим қолган бўлсангиз, у ҳолда саҳв саждаси лозим бўлади. Агар ушбу миқдорда тафаккур қилмаган бўлсангиз, у ҳолда саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Forwarded from Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
САЪЙ ВАҚТИДА УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
CАВОЛ: Умрада тавофни тугатиб, саъй қилаётганимизда аёлим узрли бўлиб қолди, яъни ҳайзи келиб қолди. Бу ҳолда қандай йўл тутсин? Пок бўлгандан кейин ғусл қилиб, саъй қилиб қўядими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саъй пайтида узрли бўлиб қолган аёл саъйни охирига етказиб, сочини қисқартириб эҳромдан чиқади, яъни умрани охирига етказади. Бу билан зиммага ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Чунки саъй масжиддан ташқарида адо қилингани сабабли таҳоратли бўлиш шарт қилинмайди, балки суннат бўлади (Сафо ва Марва масжиддан ташқаридаги жой деб ҳисобланади). Тавофда эса таҳоратли бўлиш вожибдир. Чунки тавоф масжидда қилинади.
Саъйни пок бўлгандан кейин қиламан деса, ҳайзи тугагунича эҳромда тургани учун ўзи билмаган ҳолда эҳром жиноятларини қилиб, жаримага тушиш эҳтимоли катта (“Жавҳаратун-наййира” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ Telegram 👤 Facebook 🎥 Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

БУРНИ БИТГАН КИШИНИНГ ҒУСЛ ҚИЛИШИ
#ғусл
❓1777-САВОЛ: Мен тумов бўлганим учун бурним битиб қолган. Ғуслда бурнимга сув тортсам, ачишадиган жойигача етиб бормаябди. Менинг ғуслим қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз ғуслда сувни бурнингизнинг юмшоқ жойи, яъни суяк қисми бошланадиган қисмигача етказасиз. Чунки ғуслда буруннинг юмшоқ жойигача сувни етказиш фарз бўлиб, ундан юқорисига, яъни ачишадиган еригача сув етказиш суннат ҳисобланади. Маълумки, тумов бўлган одам ҳам бурнининг суяк қисмигача сувни етказа олади. Агар сувни тортганида кирмаса, чап қўлининг синчалоқ бармоғи орқали сувни етказиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Forwarded from Xitob.uz
🕌 ". Sadulla-Ota" jome masjidi namoz vaqtlari
25 - Iyuldan. 31 - Iyulgacha
🌅 Bomdod - 04:30
☀️ Peshin - 13:00
🏙 Asr - 17:45
🌆 Shom - 19:55
🌃 Xufton - 21:30
@Sadulla_Ota jome masjidi.
@Xitobuz
25 - Iyuldan. 31 - Iyulgacha
🌅 Bomdod - 04:30
☀️ Peshin - 13:00
🏙 Asr - 17:45
🌆 Shom - 19:55
🌃 Xufton - 21:30
@Sadulla_Ota jome masjidi.
@Xitobuz
❤3
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hadis #salavot #juma
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.
☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.
#juma #salovat #duo
MUSLIM.UZ GA😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".
#juma #salovat #duo
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Fitrat.uz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2025/1447 ЙИЛ 25 ИЮЛ ЖУМА МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 30-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан
⏰ ТОНГ - 03:35
⏰ ҚУЁШ - 05:12
⏰ ПЕШИН - 12:35
⏰ АСР - 17:36
⏰ ШОМ - 19:50
⏰ ХУФТОН -21:20
БОШҚА ШАҲАРЛАР НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Тошкент шаҳридан тафовутлари)
@FITRATUZ

❤1
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
НИКОҲ ТЎЙЛАРИДАГИ ХУРОФОТЛАР
#никоҳ
❓1778-САВОЛ: Ижтимоий тармоқларда тарқаган бир видеога кўзим тушди. Унда никоҳ тўйи бўлган бир йигитнинг ўртоқлари кечаси янги куёвнинг эшиги олдига ахлат ташлаб кетишди. Яна бир видеода тўйга борган куёвнинг дўстлари тахлаб қўйилган кўрпачаларни ағдариб кетишганини кўрдим. Бу каби ҳолатларга динимиз муносабати қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз бу каби хурофотларнинг ҳар-қандай кўринишига қарши бўлиб келган. Зеро, муқаддас динимиз турли бидъат ва хурофотлар эмас, балки илм ва маърифат дини саналади ва доимий равишда юқоридаги каби хурофотларга қарши курашиб келади. Бундан ташқари юқоридаги ҳолатларда ўзгаларга зарар етказиш ва бировнинг уйи олдини чиқиндилар билан нопок қилиш, ўзгалар меҳнатини қадрламаслик каби иллатлар ҳам мавжудки, буларнинг барчаси динимизда қайтарилган ҳаром ва ножоиз ишлардан ҳисобланади. Чунки ислом шариати покликка буюради ва нопокликдан қайтаради. Ўзгаларга зарар ва зулм эмас, балки яхшилик ва фойда келтиришга чорлайди. Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида:
المُسْلِمُ مَن سَلِمَ المُسْلِمُونَ مِن لِسانِهِ ويَدِهِ
“Мусулмон унинг қўли ва тилидан ўзгалар саломат бўлган кимсадир”, деганлар (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Бошқа бир ҳадисда эса:
لا ضَررَ ولا ضِرارَ
“Исломда ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам зарар етказиш йўқдир”, деб марҳамат қилганлар (Ибн можа ва Байҳақий ривоятлари).
Афсуски, шунга ўхшаш қабиҳ одатлар ҳар жойда турли кўринишларда мавжуд бўлиб, баъзи жойларда куёв ётган уйнинг деворини кечаси билан тош ёки темирлар билан тақиллатиб чиқсалар, бошқа жойларда куёвнинг уйи олдига шағал ёки тош тўкиб кетадилар. Буларнинг барчаси хурофот бўлиб, хурофот бидъатдан ҳам ёмон ва оғир гуноҳ саналади. Чунки бидъатнинг озгина бўлса ҳам, динда асоси бўлади. Аммо хурофотнинг эса, на динда ва на урфда асоси мавжуд бўлмайди.
Шунга кўра, юқоридаги каби асли йўқ хурофот ва бемаъни одатлардан сақланиш ва уларни бартараф этиш жамиятнинг барча аъзоларига бирдек лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

НАЗР РЎЗАДА КЕТМА-КЕТЛИК ШАРТМИ?
CАВОЛ: Ниятим амалга ошса, уч кун рўза тутишни назр қилган эдим. Алҳамдулиллаҳ, ниятим амалга ошди. Рўзамнинг учинчи кунида ҳайз кўриб қолдим. Энди бошқатдан уч кун тутаманми ёки учинчи куннинг ўзини тутиб бераманми?
ЖАВОБ: Уч кун рўза тутиш деганда кетма-кетликни ният қилинган бўлса, назр қилинган уч кундаги кетма-кетлик бўлиниб қолгани учун 3 кун рўзани қайтадан тутилади. Агар кетма-кетлик ният қилинмаган бўлса, юқоридаги ҳолатда фақат учинчи куннинг рўзасини тутади (“Фатавои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ Telegram 👤 Facebook 🎥 Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
НАЗР РЎЗАДА КЕТМА-КЕТЛИК ШАРТМИ?
CАВОЛ: Ниятим амалга ошса, уч кун рўза тутишни назр қилган эдим. Алҳамдулиллаҳ, ниятим амалга ошди. Рўзамнинг учинчи кунида ҳайз кўриб қолдим. Энди бошқатдан уч кун тутаманми ёки учинчи куннинг ўзини тутиб бераманми?
ЖАВОБ: Уч кун рўза тутиш деганда кетма-кетликни ният қилинган бўлса, назр қилинган уч кундаги кетма-кетлик бўлиниб қолгани учун 3 кун рўзани қайтадан тутилади. Агар кетма-кетлик ният қилинмаган бўлса, юқоридаги ҳолатда фақат учинчи куннинг рўзасини тутади (“Фатавои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
НАМОЗДА ҚАВМА ҚИЛМАСЛИКНИНГ ҲУКМИ
#намоз
❓1779-САВОЛ: Биз жума намозини масжиднинг саҳнида ўқиётган эдик. Рукуга борганимизда, микрофон ўчиб қолди ва биз имомнинг рукудан қайтиб, саждага борганини билмай қолдик. Яъни, рукуда қолиб кетиб, қавмага улгурмадик. Кейин рукудан тўғри саждага бордик. Биз шу ҳолатда қандай йўл тутишимиз керак эди? Бизнинг намозимиз бузилганми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда сизнинг намозингиз бузилмаган. Сизлар бу ҳолатда аввал қавма қилиб, яъни рукудан туриб, қаддингизни ростлаб, кейин саждага боришингиз лозим эди. Ҳанафий мазҳабига кўра, қавма қилиш вожиб амал саналиб, уни тарк қилиш сабабли намоз бузилмайди. Агар имом ёки ёлғиз ўқувчи томонидан вожиб амални унутиб тарк қилинса, намоз охирида саҳв саждаси қилиш вожиб бўлади ва шу билан намоз комил бўлади. Лекин вожиб амални қасдан тарк қилинса, у ҳолда намоз комил бўлиши учун қайта ўқилади. Аммо имомга иқтидо қилган киши томонидан намоздаги вожиб амал тарк қилинса, имомга ҳам, иқтидо қилувчига ҳам саҳв саждаси вожиб бўлмайди ва намозни қайта ўқилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#намоз
❓1779-САВОЛ: Биз жума намозини масжиднинг саҳнида ўқиётган эдик. Рукуга борганимизда, микрофон ўчиб қолди ва биз имомнинг рукудан қайтиб, саждага борганини билмай қолдик. Яъни, рукуда қолиб кетиб, қавмага улгурмадик. Кейин рукудан тўғри саждага бордик. Биз шу ҳолатда қандай йўл тутишимиз керак эди? Бизнинг намозимиз бузилганми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда сизнинг намозингиз бузилмаган. Сизлар бу ҳолатда аввал қавма қилиб, яъни рукудан туриб, қаддингизни ростлаб, кейин саждага боришингиз лозим эди. Ҳанафий мазҳабига кўра, қавма қилиш вожиб амал саналиб, уни тарк қилиш сабабли намоз бузилмайди. Агар имом ёки ёлғиз ўқувчи томонидан вожиб амални унутиб тарк қилинса, намоз охирида саҳв саждаси қилиш вожиб бўлади ва шу билан намоз комил бўлади. Лекин вожиб амални қасдан тарк қилинса, у ҳолда намоз комил бўлиши учун қайта ўқилади. Аммо имомга иқтидо қилган киши томонидан намоздаги вожиб амал тарк қилинса, имомга ҳам, иқтидо қилувчига ҳам саҳв саждаси вожиб бўлмайди ва намозни қайта ўқилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Fitrat.uz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2025/1447 ЙИЛ 26 ИЮЛ ШАНБА САФАР ОЙИНИНГ 1-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан
⏰ ТОНГ - 03:36
⏰ ҚУЁШ - 05:13
⏰ ПЕШИН - 12:35
⏰ АСР - 17:36
⏰ ШОМ - 19:50
⏰ ХУФТОН -21:19
БОШҚА ШАҲАРЛАР НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Тошкент шаҳридан тафовутлари)
@FITRATUZ
2025/1447 ЙИЛ 26 ИЮЛ ШАНБА САФАР ОЙИНИНГ 1-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан
⏰ ТОНГ - 03:36
⏰ ҚУЁШ - 05:13
⏰ ПЕШИН - 12:35
⏰ АСР - 17:36
⏰ ШОМ - 19:50
⏰ ХУФТОН -21:19
БОШҚА ШАҲАРЛАР НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Тошкент шаҳридан тафовутлари)
@FITRATUZ
❤1
Forwarded from Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
УЙДАГИ ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИККА ДЕБ НИЯТ ҚИЛГАНИДАН КЕЙИН СОТИШ
CАВОЛ: Уйда боқилаётган ҳайвонни қурбонлик қилиш учун ният қилган бўлса, кейинчалик бирор эҳтиёжи учун сўйса ёки сотса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйида боқаётган ҳайвонни қурбонликка ният қилгандан кейин сўйиб ейиши ёки сотиб юборишига шаръан ҳеч қандай монелик йўқ. Чунки ўзининг қўйини қурбонлик қилишни ният қилишнинг ўзи билан зиммасига шу ҳайвонни сўйиш лозим бўлиб қолмайди. Ҳайвонни боқиш ёки сотиш каби қурбонликдан бошқа мақсадда сотиб олса, кейин қурбонлик қилишни ният қилса, бу билан зиммага (айнан) шу ҳайвонни қурбонлик қилиш вожиб бўлиб қолмайди (“Бадоиъус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ Telegram 👤 Facebook 🎥 Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
УЙДАГИ ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИККА ДЕБ НИЯТ ҚИЛГАНИДАН КЕЙИН СОТИШ
CАВОЛ: Уйда боқилаётган ҳайвонни қурбонлик қилиш учун ният қилган бўлса, кейинчалик бирор эҳтиёжи учун сўйса ёки сотса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйида боқаётган ҳайвонни қурбонликка ният қилгандан кейин сўйиб ейиши ёки сотиб юборишига шаръан ҳеч қандай монелик йўқ. Чунки ўзининг қўйини қурбонлик қилишни ният қилишнинг ўзи билан зиммасига шу ҳайвонни сўйиш лозим бўлиб қолмайди. Ҳайвонни боқиш ёки сотиш каби қурбонликдан бошқа мақсадда сотиб олса, кейин қурбонлик қилишни ният қилса, бу билан зиммага (айнан) шу ҳайвонни қурбонлик қилиш вожиб бўлиб қолмайди (“Бадоиъус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
📹 БИР ОҒИЗ СЎЗ АҲАМИЯТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
📹 БИР ОҒИЗ СЎЗ АҲАМИЯТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
НАМОЗ ЎҚУВЧИ ОЛДИДАН ЁШ БОЛАЛАРНИНГ ЎТИШИ
#намоз
❓1780-САВОЛ: Шом намозини ўқиётган вақтимда жиянларим ёнимда эди. Намозни бошлаганимдан сўнг олдимдан югуриб ўтиб кетишди. Шунда намозим бузиладими? Улар ҳали 3-4 ёшли болалар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда намоз бузилмайди. Чунки намоздаги одамнинг олдидан бирор кимсанинг ўтиши намозни бузмайди. Лекин намоздаги одам олдида сутра (устун, тўсқич) каби тўсиқ бўлмаса ёки ўтаётган кимса у билан сутра орасидан ўтмоқчи бўлса, у ҳолда тасбеҳ (субҳаналлоҳ) айтиш ёки қўли билан ишора қилиш орқали олдидан ўтаётган кимсани қайтаради. Чунки балоғатга етган, ақли расо одам намоз ўқиётган одамнинг олдидан ҳеч бир тўсиқсиз ўтадиган бўлса, гуноҳкор бўлади. Аммо балоғатга етмаган, саволда сўралгани каби ёш бола бўлса, у ҳолда гуноҳкор бўлмайди. Лекин шундай бўлсада, имкон қадар ёш болаларни ҳам қўли билан ёки тасбеҳ айтиш орқали қайтариши мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#намоз
❓1780-САВОЛ: Шом намозини ўқиётган вақтимда жиянларим ёнимда эди. Намозни бошлаганимдан сўнг олдимдан югуриб ўтиб кетишди. Шунда намозим бузиладими? Улар ҳали 3-4 ёшли болалар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда намоз бузилмайди. Чунки намоздаги одамнинг олдидан бирор кимсанинг ўтиши намозни бузмайди. Лекин намоздаги одам олдида сутра (устун, тўсқич) каби тўсиқ бўлмаса ёки ўтаётган кимса у билан сутра орасидан ўтмоқчи бўлса, у ҳолда тасбеҳ (субҳаналлоҳ) айтиш ёки қўли билан ишора қилиш орқали олдидан ўтаётган кимсани қайтаради. Чунки балоғатга етган, ақли расо одам намоз ўқиётган одамнинг олдидан ҳеч бир тўсиқсиз ўтадиган бўлса, гуноҳкор бўлади. Аммо балоғатга етмаган, саволда сўралгани каби ёш бола бўлса, у ҳолда гуноҳкор бўлмайди. Лекин шундай бўлсада, имкон қадар ёш болаларни ҳам қўли билан ёки тасбеҳ айтиш орқали қайтариши мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Fitrat.uz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2025/1447 ЙИЛ 27 ИЮЛ ЯКШАНБА САФАР ОЙИНИНГ 2-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан
⏰ ТОНГ - 03:38
⏰ ҚУЁШ - 05:13
⏰ ПЕШИН - 12:35
⏰ АСР - 17:36
⏰ ШОМ - 19:49
⏰ ХУФТОН -21:17
БОШҚА ШАҲАРЛАР НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Тошкент шаҳридан тафовутлари)
@FITRATUZ
2025/1447 ЙИЛ 27 ИЮЛ ЯКШАНБА САФАР ОЙИНИНГ 2-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан
⏰ ТОНГ - 03:38
⏰ ҚУЁШ - 05:13
⏰ ПЕШИН - 12:35
⏰ АСР - 17:36
⏰ ШОМ - 19:49
⏰ ХУФТОН -21:17
БОШҚА ШАҲАРЛАР НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Тошкент шаҳридан тафовутлари)
@FITRATUZ
Forwarded from Fitrat.uz
#Ҳадис
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Баъзиларингиз баъзиларингиз савдосини бузиб ўз нарсаларини сотмасин. Биродари совчи бўлган аёлга совчи юбормасин. Лекин ўзи изн берса, унда жоиз», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу лафз Муслимники.
✈️ Telegram 👤 Facebook 🎥 Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Баъзиларингиз баъзиларингиз савдосини бузиб ўз нарсаларини сотмасин. Биродари совчи бўлган аёлга совчи юбормасин. Лекин ўзи изн берса, унда жоиз», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу лафз Муслимники.
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ТАҚСИТ САВДОСИ
CАВОЛ: Ҳозирги кунда “тақсит савдоси” ҳақида кўп эшитиб қоляпмиз. У қандай савдо?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Тақсит” савдоси деб савдо молини харидорга дарҳол топшириб, баҳосини бўлиб тўлашга келишган ҳолда насия қилиб сотишга айтилади. Бунда масалан бир киши машинани 10 ойга, ҳар ойда 1000 дан, жами 10 000 га келишган ҳолда сотиб олади.
Бу савдода сотувчи харидорга турли таклифларни киритганда, масалан, “3 ойга нархи 8000 бўлади, 6 ойга 9000 бўлади, 10 ойга 10 000 бўлади” деганда икки томон ҳам муддат ва нархни аниқ қилиб олишлари керак бўлади.
Агар харидор ваъда қилган тўловларини тўлай олмаса, қарзга устама қўшиш мумкин эмас, гарчи уни олдиндан шарт қилинган бўлса ҳам.
Ўзига тўқ (имконияти бор) харидор адо қилиши керак бўлган қарзни вақти келганда тўламаслиги шаръан ножоиздир. Бу сотувчига зулм қилиш, яъни катта гуноҳ бўлади.
Тақсит савдосида сотувчи харидорнинг қарзи муқобилида гаров талаб қилиш ҳаққига эга. Валлоҳу аълам.

ЛАВҲУЛ МАҲФУЗ ВА ҚАЛАМ ҲАҚИДА
#ақида
❓1781-САВОЛ: Лавҳул маҳфуз ва қалам нима? Улар ҳақида тушунча берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Лавҳ” - Аллоҳ халойиқнинг тақдирларини ёздирган нарсадир. “Маҳфуз” сақланган маъносида бўлиб, у бошқаларнинг назари тушиши ва ўзгариш ёки бузилишлардан муҳофаза қилинган деганидир. “Қалам” мазкур лавҳга Аллоҳ таолонинг амри билан бандаларнинг қадарларини ёзган воситадир.
Мўмин-мусулмон одам лавҳ ва қаламга иймон келтирмоғи вожиб. Бу икки нарса ҳам ғайбиёт туркумига киради. Бу ҳақда Садриддин Ҳанафий роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
"Лавҳ, қалам ва у билан лавҳга ёзилган нарсаларга иймон келтириш вожибдир.
Аллоҳ таоло шундай хитоб қилган:
“Балки У Қуръони Мажиддир. Лавҳул Маҳфуздадир” (Буруж сураси, 21–22-оятлар). Бошқа бир оятда шундай хитоб қилади:
“Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам” (Қалам сураси, 1-оят).
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Албатта, Аллоҳ лавҳул маҳфузни оқ дурдан яратгандир. Унинг саҳифалари қизил ёқутдандир. Унинг Қалами нурдир. Китоби нурдир. Унда ҳар куни Аллоҳ учун уч юз олтмиш лаҳза бор. Унинг кенглиги осмон билан ернинг орасича. Ҳар куни унга уч юз олтмиш марта назар солади. Халқ қилади (яратади), ризқ беради, ўлдиради, тирилтиради, азиз қилади, хор қилади. Хоҳлаган нарсасини қилади” (Имом Табароний “Мўъжамул кабир”да ривоят қилган).
Қалам ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Албатта, Аллоҳ биринчи халқ қилган нарса қаламдир. Бас, унга: “Ёз!” деди. У: “Эй Роббим, нимани ёзай?” деди. У Зот таборака ва таоло: “Қиёматгача бўладиган ҳар бир нарсанинг тақдирини ёз”, деди.
(Имом Абу Довуд Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. "Шарҳи ақийдатут-таҳовийя" китоби). Валлоҳу аълам.