ХAVFSIZLIK 🇺🇿
18.1K subscribers
477 photos
544 videos
911 links
Download Telegram
Пресечены факты незаконной продажи земельных площадей в Кашкадарьинской и Сырдарьинской областях

Сотрудниками управления Службы государственной безопасности по Кашкадарьинской области совместно с областным управлением внутренних дел и территориальным управлением Департамента по борьбе с экономическими преступлениями, проведены ряд оперативных мероприятий.

В частности, руководитель животноводческого фермерского хозяйства в Касанском районе был задержан при получении 590 млн. сумов авансом от запрошенных 1 млрд. 200 млн. сумов, за оформление 50 гектаров земельной площади на имя покупателя через возможности знакомых должностных лиц. Следует отметить, что данная земельная площадь была выделена ему местным хокимиятом в 2011 году, в аренду на срок 49 лет.

В ходе оперативного мероприятия, проведенного в Касбинском районе, ранее судимый руководитель фермерского хозяйства был задержан вместе со своим сообщником, 1981 г.р., при получении 380 млн. сумов от запрошенных 1 млрд. 200 млн. сумов, за оформление на имя покупателя 35 гектаров орошаемых земель, предназначенных для выращивания хлопчатника и зерновых культур.

Другом случае, в Касбинском районе работник фермерского хозяйства, злоупотребив доверием руководителя данного ф/х, намеревался продать 14 гектаров земли за 130 млн. сумов и был задержан с поличным.
Кроме того, при получении 5 млн. сумов был задержан сотрудник отдела сельского хозяйства Касбинского района, обещавший оформить эту земельную площадь на имя покупателя.

В ходе оперативного мероприятия, проведенного сотрудниками управления СГБ по Сырдарьинской области совместно с областным управлением внутренних дел, был задержан неоднократно судимый житель Сырдарьинского района, 1981 г.р., при получении 20 тыс. долларов США от запрошенного им 30 тыс. долларов США.
За эти деньги он обещал оформить на имя покупателя 4,5 гектара земельной площади, выделенное ему в 2021 году решением хокима района для создания интенсивного садоводческого фермерского хозяйства с применением капельного орошения.

В настоящее время по всем фактам правонарушений возбуждены уголовные дела по соответствующим статьям Уголовного кодекса. Ведется следствие.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
👉 Shaxsiy qarashlarni majburiy diniy qoida sifatida talqin qilishga yo‘l qo‘yilmaydi

2023 yilning fevral oyida ijtimoiy tarmoqlarda nomaʼlum shaxs jamoat joyida fuqarolarga tamaki chekish bilan bog‘liq diniy yondashuvlarni va tushuntirishlarni uqtirayotganligi aks etgan videoyozuv tarqalgan. O‘rganishlar jarayonida ushbu shaxs 1999 yilda tug‘ilgan fuqaro A.X. ekanligi aniqlanib, u bilan profilaktik suhbat o‘tkazildi. Davomi

👉 Шахсий қарашларни мажбурий диний қоида сифатида талқин қилишга йўл қўйилмайди

2023 йилнинг февраль ойида ижтимоий тармоқларда номаълум шахс жамоат жойида фуқароларга тамаки чекиш билан боғлиқ диний ёндашувларни ва тушунтиришларни уқтираётганлиги акс этган видеоёзув тарқалган. Ўрганишлар жараёнида ушбу шахс 1999 йилда туғилган фуқаро А.Х. эканлиги аниқланиб, у билан профилактик суҳбат ўтказилди. Давоми

💻 Facebook 🖥 Instagram 📲 Telegram 💻 VK 📱 OK 📹 YouTube 🎥 Mover 🐤 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Маданий мерос объектларига зарар етказган шахслар жавобгарликка тортилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни муҳофаза қилиш, ушбу масканларда қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйиш мақсадида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, шлакоблок ишлаб чиқарувчи МЧЖ раҳбари А.У. 2019 йилда ҳокимият тизимидаги мансабдор шахслар билан келишган ҳолда қалбаки ҳужжатлар асосида, Нурафшон шаҳридаги «Улкан Тўйтепа» археология ёдгорлиги ҳудудининг 30 сотих ер майдонини ўз номига расмийлаштириб олган.

2020-2021 йиллар давомида у мазкур ер майдонида шлакоблок ишлаб чиқариши ва бу учун керак бўладиган иншоотларни қуриши оқибатида маданий мерос объектига 306 млн. 720 минг сўм миқдорида зарар етказган.

Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Натижада жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг ҳукмига асосан А.У. Жиноят Кодексининг 132 ва 228-моддалари билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Шунингдек, 2018 йилда Қибрай туманидаги «Қиличли ота» зиёратгоҳида қайта таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш учун қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖга 355 млн. 473 минг сўм миқдорида бюджет маблағи ажратилган.

Бироқ, МЧЖ раҳбари Н.Ҳ. бажарилган ишлар бўйича тузилган ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар киритиб, амалда бажарилмаган иш ҳажмини қўшиб ёзиш орқали 263 млн. 286 минг сўм миқдоридаги маблағни талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг ҳукмига асосан Н.Ҳ. Жиноят Кодексининг 167 ва 228-моддалари билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Подписывайтесь на канал👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Террористик ташкилот фаолиятида иштирок этган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 й.т. фуқаро 2020 йилнинг сентябрь ойида мавсумий ишлаш мақсадида Туркиянинг Истанбул шаҳрига бориб, тикувчилик цехида ишлаши даврида интернет орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти собиқ етакчиси “Абу Салоҳ”нинг маърузаларини мунтазам тинглаши натижасида, унда экстремистик қарашлар шаклланган.

Сўнгра “Тавҳид ва жиҳод катибаси” жангарилари сафига қўшилиш мақсадида интернет орқали мазкур ташкилотнинг 2 нафар аъзоси билан танишиб, уларнинг йўл-йўриқлари асосида 2021 йилнинг январь ойида Сурия давлатига ўтган.

У ерда ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти жойлашган ҳудудни қўриқлаш билан шуғулланган.

Терроризмга қарши курашиш доирасида ушбу шахснинг қилмишларига чек қўйилиб, 2022 йилнинг июнь ойида у Ўзбекистонга олиб келинди ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судининг ҳукмига асосан мазкур фуқаро Жиноят Кодексининг 155-2 моддасининг 1-қисми ва 244-2 моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Оглашен приговор суда в отношении лица, участвовавшего в деятельности террористической организации

Житель г.Намангана, 1999 г.р., в сентябре 2020 года выехал в город Стамбул Турции на сезонную работу. В ходе работы в швейном цехе, он через сеть Интернет регулярно прослушивал проповеди бывшего лидера террористической организации «Катибатуль Тавхид валь джихад» Абу Салаха, и в результате у него сформировались экстремистские взгляды.

Позже, намереваясь присоединиться к рядам боевиков «Катибатуль Тавхид валь джихад», познакомился через сеть Интернет с двумя членами этой организации и в январе 2021 года следуя их указаниям перебрался в Сирию.

Пройдя там боевую подготовку, он был привлечен к охране территории, где была расположена террористическая организация «Катибатуль Тавхид валь джихад».

В рамках борьбы с терроризмом, в июне 2022 года были пресечены его деяния и он был доставлен в Узбекистан, где в отношении него возбуждено уголовное дело Следственным управлением Службы государственной безопасности.

По приговору Туракурганского района суда по уголовным делам, данный гражданин был признан виновным по части 1 статьи 155-2 и части 1 статьи 244-2 Уголовного Кодекса и осужден к 9 годам лишения свободы.

Подписывайтесь на канал👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Жойларда фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: 56 кг. “опий” ва “гашиш” гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Жойларда коррупция ва фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: «Халқ банки»нинг Ховос филиалида 3,8 млрд. сўм талон-торож қилинганлиги аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг Ички аудит ҳамда Ички назорат ва комплаенс департаментлари мутахассислари ҳамкорлигида ўтказилган текширувлар натижасида, мазкур банкнинг Сирдарё вилояти Ховос филиалида ноқонуний ҳолат аниқланди.

Хусусан, 2020-2023 йиллар давомида қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириш ва (ёки) бирон-бир ҳужжат расмийлаштирмасдан ҳамда сохта маълумотлардан фойдаланган ҳолда жами 3 млрд. 828 млн. 400 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.

Ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг Ховос филиали бир нафар масъул ходимига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Америкага юбориш учун 40 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди

Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1987 й.т., муқаддам судланган шахс Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига кириб, у ва унинг турмуш ўртоғини ўзининг танишлари ёрдамида даставвал Европага, сўнгра Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилиб, эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур шахс олдиндан 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида у аввал ҳам мўмайгина пул эвазига бир нечта фуқарони Қўшма Штатларга ноқонуний юборганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
​​Корхона мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бухоро вилояти ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан қиш мавсумида аҳолини электр энергияси, табиий газ ҳамда кўмир билан узлуксиз таъминлаш, ҳар қандай кўринишдаги суиистеъмолчиликлар ва қонунбузилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган чоралар кўрилмоқда.

Жорий йилнинг 10 февраль куни “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ ҳамда метрология хизмати мутахассислари ҳамкорлигида мавжуд маълумотлар асосида вилоятдаги айрим АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча)ларда ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар давомида “Солихов Олимжон Фазлиддинович” хусусий корхонасига қарашли 3 та АГҚКШ ларда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлат манфаатларига жами 11 миллиард 847 миллион 744 минг сўм зарар етказилган. Натижада табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган.

Аниқланишича, корхонанинг АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча) филиалида 2 дона “KWANGSHIN GEO-350” русумли компрессор ўрнатилган. Бу компрессорнинг соатлик газ сарфи (1000м3 соат х2 дона) 2000 м3 ни ташкил этиб, унинг оқибатида 2022 йилнинг 1 ноябрь кунидан 2023 йил 10 февраль кунига қадар бўлган даврда 3 миллиард 493 миллион 218 минг сўмлик табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган.

Шунингдек, корхонанинг АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча) филиалида 2 дона “SICHUAN ZW-4.36/3-250” русумли компрессор ўрнатилган. Бу компрессорнинг соатлик газ сарфи (1000м3 соат х2 дона) 2000 м3 ташкил этади. Бунинг натижасида 2022 йилнинг 10 сентябрь кунидан 2023 йил 10 февраль кунига қадар бўлган даврда 5 миллиард 774 минг 443 сўмлик табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган.

Бундан ташқари, корхонага қарашли яна бир АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча) филиалида 2 дона “SICHUAN ZW-4.36/3-250” русумли компрессор ўрнатилган. Бу компрессорнинг соатлик газ сарфи (1000м3 соат х2 дона) 2000 м3 ташкил этади. Бунинг оқибатида 2022 йилнинг 13 сентябрь кунидан 2023 йил 10 февраль кунига қадар бўлган даврда 2 миллиард 580 миллион 83 минг сўмлик табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган.

Тўпланган ҳужжатларга кўра, “Солихов Олимжон Фазлиддинович” хусусий корхонаси мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жуда кўп миқдорда ўғирлик содир этишда ифодаланган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланган. Олиб борилган ўрганишлар натижасида мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туманидаги “Солихов Олимжон Фазлиддинович” хусусий корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилган.

ЎзА

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Diniy mutaassiblik javobgarlikka sabab boʻladi

2023-yilning fevral oyida ijtimoiy tarmoqlarda arab davlatlarida keng tarqalgan «burqa» kiygan nomaʼlum ayolning «Ayollar ehtiyot boʻling» nomli videolavhasi tarqaldi. Unda ayollarning tashqi koʻrinishi tanqidga olingani aks etgan.

Ushbu holat yuzasidan oʻtkazilgan oʻrganishlar davomida mazkur videorolik muallifi 2003-yilda Toshkent shahrida tugʻilgan, poytaxtdagi oliy taʼlim muassasalarining birida tahsil oluvchi fuqaro Q.Sh. ekanligi aniqlandi va 2023-yil 2-mart kuni Shayxontohur tumani IIO FMBga taklif etildi.
Batafsil
———
Диний мутаассиблик жавобгарликка сабаб бўлади

2023 йилнинг февраль ойида ижтимоий тармоқларда араб давлатларида кенг тарқалган «бурқа» кийган номаълум аёлнинг «Аёллар эҳтиёт бўлинг» номли видеолавҳаси тарқалди. Унда аёлларнинг ташқи кўриниши танқидга олингани акс этган.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганишлар давомида мазкур видеоролик муаллифи 2003 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, пойтахтдаги олий таълим муассасаларининг бирида таҳсил олувчи фуқаро Қ.Ш. эканлиги аниқланди ва 2023 йил 2 март куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга таклиф этилди.
Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг
ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Бугун мамлакатимизда ноқонуний муомалада бўлган гиёҳвандлик воситаларининг аксарияти қўшни давлатлардан контрабанда йўли билан олиб келинаётган бўлиб, бундай хавфга қарши Давлат хавфсизлик хизмати идоралари муросасиз кураш олиб бормоқда.
Хусусан, ДХХ Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича Бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган ҳолати аниқланди.
Жумладан, давлат чегарасининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 14 кг 512 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Наманган вилояти бўйича Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина Оҳангарон тумани ҳудудида тўхтатилди.
Автомашина кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, 2002 йилда Фарғона вилоятида туғилган фуқарога тегишли қўл сумкаси ичида 50 гр. “героин” моддаси, 672 дона “Регапен” ва 300 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Қирғиз Республикаси фуқароси томонидан Янгиқўрғон тумани ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказилган ушбу гиёҳвандлик воситаларини 1800 АҚШ долларига сотиб олган, 1996 йилда Бухоро вилоятида туғилган шахс ҳам Оҳангарон туманидаги “Чинор” ЙПХ масканида ушланди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур шахсларнинг бири Тошкент шаҳридаги давлат, иккинчиси эса нодавлат университетларнинг талабалари ҳисобланиб, улар пойтахт ҳудудида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланишган.
Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан ДХХ Тошкент шаҳар бўйича Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246, 251-1 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 30 январь куни Россия томонидан Украинада бўлаётган куролли тўқнашувга юборилган ва у ерда ҳалок бўлган элликқалъалик 43 ёшли Ф.Х жасади, Ўзбекистонга олиб келинди. Марҳум Россияда меҳнат муҳожири сифатида ишлаган.

Чет эл давлатлари ҳарбий хизматига ёлланиш қонунан таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 моддасига кўра жавобгарликка тортилади.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тадбирлар ўтказилди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Тошкент, Жиззах ва Андижон вилоятларида ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Америкага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Жойларда ер майдонларининг ноқонуний сотилишига чек қўйилди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿