ХAVFSIZLIK 🇺🇿
18.2K subscribers
460 photos
537 videos
902 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Тошкент, Жиззах ва Андижон вилоятларида ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Америкага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Жойларда ер майдонларининг ноқонуний сотилишига чек қўйилди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Қувасойда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали ва “Ўзбекнефтгазинспекция” Фарғона вилоят бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Қувасой шаҳрининг Ўрмиён қишлоғида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Жумладан, маҳаллий хусусий корхона томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз, яширин равишда табиий газга уланиб, 3 та хумдонда 72 та ясама газ ёндиргичлар орқали оҳак ишлаб чиқарилган.

Мутахассисларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йилнинг июнь ойдан жорий йилнинг март ойига қадар 18 млн. 314 минг м³ табиий газдан қонунга хилоф равишда фойдаланиш натижасида давлат манфаатларига 18 млрд. 314 млн. сўмлик зарар келтирилган.

Ҳолат юзасидан ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
19,8 кг “опий” гиёҳвандлик воситасининг контрабандасига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Хусусан, “ўзбек-тожик” давлат чегарасининг Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида 1997 й.т. маҳаллий фуқаро ушланиб, ундан мамлакатимизга қўшни Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган 19 кг 799 гр. “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, унинг жиноий алоқаларининг шахсига аниқлик киритилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Мирзачўл тумани халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси материаллари асосида вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси томонидан ўтказилган текширув натижасида Мирзачўл тумани халқ таълими бўлими фаолиятида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, ўрнатилган тартиб-қоидаларга зид равишда ортиқча синфлар шакллантирилиши, таътил, иш ҳақи ва устама пуллар ортиқча тўланиши, қурилиш-таъмирлаш ишларида қўшиб ёзиш, умумий ўрта таълим мактабларидаги товар-моддий бойликларда камомадлар мавжудлиги ва бошқа ҳолатлар натижасида давлатга 1 млрд. 593 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳозирда Мирзачўл тумани халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда олтин қуймаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида олтин қуймаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Дастлаб Андижон шаҳрида яшовчи, 1984 й.т., муқаддам судланган шахс оғирлиги 672 гр. бўлган бир бўлак олтин қуймасини Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1981 й.т. заргарга 40 минг АҚШ долларига сотган вақтида уларнинг иккаласи ҳам ушланди.

Сўнгра ушбу заргар буюртмасига кўра, Олмалиқ шаҳридан оғирлиги 613 гр. бўлган бир бўлак олтин қуймасини олиб кетаётган Наманган шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина Чуст туманида тўхтатилиб, ашёвий далил процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Бошқа бир ҳолатда эса Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам судланган шахс Поп тумани ҳудудида Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи, 1988 й.т. фуқаро билан учрашиб, ундан оғирлиги 250 гр. бўлган 3 та олтин қуймасини сотиб олган вақтида уларнинг иккаласи ҳам ушланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида умумий баҳоси 1 млрд. 124 млн. сўмлик, жами 1 кг 535 гр. олтин қуймалари ҳамда 40 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: 4 минг дона “Трамадол” гиёҳвандлик воситаси ва қарийб 10 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Фарғона туманида яшовчи, 1993 й.т., муқаддам судланган шахс қирғизистонлик танишлари билан 4000 дона “Трамадол” гиёҳвандлик воситаси ҳамда 5306 дона “Регапен” ва 232 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиб олишга ва бунинг учун уларга олдиндан 1200 АҚШ доллари юбориб, қолган пулларни дори воситаларини сотиб бўлганидан кейин беришга келишади.

Ўз навбатида қирғизистонлик наркосавдогарлар унинг буюртмасини айланма йўллар орқали мамлакатимиз ҳудудига ўтказиб беришади.

Ажал оғусини сотиб, мўмай даромад топишни режа қилган ушбу фуқаро Риштон туманига бориб, 2800 дона “Трамадол” гиёҳвандлик воситасини ҳамда 560 дона “Регапен” ва 10 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Қўқон шаҳрида яшовчи, 1989 ва 1990 йилларда туғилган 2 харидорга 13 млн. сўм ҳамда 100 АҚШ долларига сотиб, “Қўқон - Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган вақтида ушланди. Ва ундан 600 дона “Трамадол”, 50 дона “Тропикамид”, 13 млн. сўм ҳамда 100 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, ундан гиёҳвандлик воситаларини сотиб олган қўқонлик 2 харидор ҳам ушланиб, улардан ҳам ашёвий далиллар тегишли тартибда олиб қўйилди.

Бундан ташқари, наркосавдогарнинг кўрсатмаси асосида, унинг яшаш хонадонидан товарнинг қолган қисми, яъни 600 дона “Трамадол” гиёҳвандлик воситаси ҳамда 4746 дона “Регапен”, 172 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида умумий баҳоси 1,5 млрд сўмни ташкил этувчи гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.

Бошқа бир ҳолатда эса Риштон туманида яшовчи, 1987 й.т. аёлнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, келгусида сотиш мақсадида Қирғиз Республикасидан келтирилган, умумий баҳоси 682 млн. сўмни ташкил этувчи 3343 дона “Регапен” ва 1058 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, аёлнинг жиноий шериги бўлган Қўқон шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. фуқаро ҳам ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Қарийб 40 кг гиёҳвандлик воситасининг транзитига чек қўйилди

🟢 Батафсил

___

СГБ:Предотвращен транзит почти 40 кг наркотиков

🟢Подробно

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубоги бошланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш, шунингдек, улар орасидан иқтидорлиларни аниқлаш ҳамда қўллаб-қуватлаш мақсадида футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий Давлат хавфсизлик хизмати кубоги старт олганини эълон қилади.

Турнирнинг янгилиги бу йил мини-футбол бўйича қизлар ўртасида ҳам мусобақалар ўтказилади.

1 – босқич. Туман саралаш мусобақалари жорий йилнинг апрель-май ойларида;
2 – босқич. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича саралаш мусобақалари июнь-июль ойларида;
3 – босқич. Республика бўйича финал мусобақалари август ойида ўтказилади.
16 – 30 ёшгача бўлган футболга иштиёқманд ёшлар мусобақаларда иштирок этишлари мумкин.
Мусобақалар 10 апрелдан бошланади.

Ҳамкоримиз – Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ ва Канадага юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1990 й.т., муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган шахс ўзининг танишлари ёрдамида, Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1998 й.т. фуқарони Қўшма Штатларга юбориш эвазига 35 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1996 й.т., муқаддам судланган шахс ҳамшаҳари бўлган 1978 й.т. аёлнинг ишончига кириб, 50 минг АҚШ доллари эвазига у ва унинг 2013 й.т. қизини “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи – Мексика – АҚШ” йўналиши орқали Қўшма Штатларга юборишни ваъда қилиб, зарур бўладиган ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1974 й.т., муқаддам судланган аёл Булунғур туманида истиқомат қилувчи, 1984 й.т. фуқаро ва унинг 1986 й.т. қариндошини 24 минг АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, олдиндан 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд ва Наманган вилоятларида фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда вилоят Давлат солиқ бошқармаси солиқ назорати бўлими бош инспектори Пастдарғом туманида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятда ўтказилган текширувда аниқланган 2,5 млрд сўмлик солиқ қарздорлигини ушбу текширувни ўтказган ҳамкасби орқали 1 млрд сўмга тушириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Наманган шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати маҳаллий фуқаронинг маъмурий судда кўрилаётган мулкий низо билан боғлиқ масаласини суд идораларида ишловчи танишлари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари, шунингдек, кўрилаётган иш доирасида экспертиза хулосасини расмийлаштириб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари, жами 12 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 7 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) -моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Қашқадарёда 2 нафар ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Коррупцион ҳолатларга чек қўйилди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда референдум куни яқинлашмоқда! Шу кунларда биз мамлакатимиз тарихидаги муҳим даврни босиб ўтмоқдамиз. Ватанимиз бой маданий меросга эга, тарихда биз кўп асрлар давомида турли ҳил синовларга дуч келганмиз ва уларни енгиб ўтиб, ҳамиша олға интилиб борганмиз. Овозимизнинг муҳимлигини ва Ўзбекистон келажагини биргаликда яратишимизни англаб, шу кунни биргаликда нишонлайлик!

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашиш борасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитаси ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, 1969 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида истиқомат қилувчи, 2001 й.т. таниши озиқ-овқат маҳсулотлари солинган картон қути ичига яширган ҳолда, “Денов-Тошкент” йўналишида қатновчи машина орқали бериб юборган 300 гр. “опий” моддасини Чилонзор туманида қабул қилиб олган вақтида ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, Денов шаҳрида яшовчи фуқаро ҳам ушланиб, унинг уйидан 500 гр. “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида жойлашган “Фарҳод” чегара-божхона постида ўтказилган тезкор тадбирда эса Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида яшовчи, 1982 й.т. аёл 1 кг 210 гр. ва унинг 2004 й.т. қизи 744 гр. “гашиш” моддасини ўз эгнидаги кийимлари остига яшириб, божхона назоратидан ўтказишга уринганларида қўлга олинди.

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида қайд этилган ҳолатда 1993 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган шахснинг ёнида 5 гр., яшаш хонадонида эса 649 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Яна бир ҳолатда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1986, 1987 ва 1990 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро кетаётган “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Бектемир тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салони ва юкхонасида 698 дона “Тропикамид” ва 115 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда 7 гр. “Мефедрон” синтетик наркотик моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, автомашина эгасининг яшаш хонадонидан 497 дона “Регапен” дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Давлат чегарасидан ўтувчи ноқонуний ер ости йўли қазиган фуқароларга суд ҳукми ўқилди

2022 йилнинг 23 июнь куни Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ўтувчи яширин ер ости йўли фош этилди.

Дастлаб, маҳаллий фуқаро бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий баҳоси 7 млрд 603 млн 650 минг сўмни ташкил қилувчи, 38 турдаги 2707 дона мобил телефон аппаратлари борлиги аниқланди.

Сўнгра у вақтинча яшаб келаётган Риштон туманидаги хонадонда Қирғиз Республикаси ҳудудига олиб ўтувчи 10 метр пастликда, баландлиги 2 метр, кенглиги 1,2 метр, узунлиги 128 метр бўлган, тушиб-чиқиш учун лифт билан жиҳозланган ер ости йўли борлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, Данғара туманида яшовчи, 1991 й.т. ушбу шахс “ўзбек-қирғиз” давлат чегараолди ҳудудида жойлашган ҳовли уйлардан сотиб олиб, уларнинг кўча томон қисмларини баланд деворлар билан тўсган ва жиноий ҳаракатларини маскировка қилиш мақсадида ҳар иккала уйда, яъни Қирғиз Республикаси ҳудудидан сотиб олган хонадонда пенаблок ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан сотиб олган уйда эса чорвачилик ташкил этган.

Сўнгра Данғара туманида истиқомат қилувчи, 1984-1993 йиллар оралиғида туғилган 5 нафар фуқарони ер ости йўли қазишга ёллаган.

Ер ости йўли қуриб битказилганидан кейин, у орқали Қирғиз Республикасидан ноқонуний тадбиркорларнинг товар-моддий бойликларини, хусусан, мобиль телефон аппаратлар, матолар, тиббиёт буюмлари ва дори воситаларини мамлакатимизга, Ўзбекистондан эса кўп миқдордаги хорижий валюта қимматликларини қўшни давлатга ўтказиш билан шуғулланган.

Аниқланган ушбу ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукми билан мазкур шахслар Жиноят Кодексининг 182 ва 223-моддалари билан айбдор деб топилиб, уларнинг 3 нафарига 6 йилдан 7 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси, қолган 3 нафарига эса ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Шунингдек, жиноят иши доирасида ашёвий далил сифатида олинган 7 млрд 603 млн 650 минг сўмга баҳоланган 2707 дона мобил телефон аппаратлари давлат эгалигига ўтказилиши белгиланди.

Бундан ташқари, Риштон тумани Қози Аҳрор МФЙ, А.Темур 3-тор кўчасида жойлашган умумий ер майдони 1524 м2 бўлган уй давлат эгалигига ўтказилиши ва ушбу уйдаги ер ости йўли тегишли тартибда кўмиб ташланиши белгиланди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний ер сотиш ҳолатлари аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Қашқадарё, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ер майдонларининг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.

Жумладан Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Нишон туманида яшовчи, 1953 й.т. фуқаро ўзининг ўғлининг номида бўлган хусусий корхонанинг 30 сотих ер майдонини харидорга 100 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатда эса Самарқанд туманида яшовчи, 1958 й.т. фуқаро ўзининг ўғлига тегишли фермер хўжалигига 2010 йил маҳаллий ҳокимлик томонидан ажратиб берилган ер майдонидан 15 гектарини харидорга 15 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Гулистон шаҳрида яшовчи, 1992 й.т., муқаддам судланган шахс ўзга бир фуқаронинг номида бўлган ва деҳқон хўжалиги учун ажратилган 10 сотих суғориладиган ер майдонини, гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, унинг 5 сотихини кадастр тизимидаги танишлари ёрдамида харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 7400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿