«Ота-оналарнинг муносабатини ўзгартирмагунимизча, уларнинг фарзандлар учун масъулиятини оширмагунимизча, ҳеч нарсага эриша олмаймиз»...
«Таълимга жиддий эътибор беришимиз, ҳар куни ўз устимизда ишлашимиз шарт. Мана бир мисол – репетитор бир йилда болаларимизга тил ўргатади. Мактаб эса 10 йилда ҳам ўргата олмаса, бу ҳолат бизни ўйлантириши керак», — Шавкат Мирзиёев.
👉Xalq ta'limi Info

Telegram
Xalq ta'limi Info I Ulug'bek Po'latov
Asosiy kanalga o'tib oling.
👉 https://t.iss.one/xalqtaliminfo
👉 https://t.iss.one/xalqtaliminfo
Forwarded from Ulug‘bek Po‘latov
«Маошларингизни оширдик, лекин бу билан тўхтаб қолмаймиз. Имкониятимиз бўлиши билан яна кўпайтирамиз» — Шавкат Мирзиёев
Президент Халқаро конгресс марказида таълим сифатини оширишга бағишланган учрашувда ўқитувчиларнинг ойлик маошлари масаласига ҳам тўхталиб, ҳозиргача ўқитувчилар маоши оширилганлиги, имконият бўлиши билан яна кўпайтирилиши ҳақида гапирди.
Маълумот учун, 2018 йилдан то ҳозиргача ўқитувчиларнинг маоши 2 босқичда оширилган. Аввал ўқитувчининг ўртача иш ҳақи 1,4 миллион сўм атрофида бўлган бўлса, ҳозирги кунга келиб, 1,5 бараварга оширилиб, ўртача 2,6 миллион сўмга етказилган.
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ҳозирда энг паст ойликни таълим соҳаси ходимлари олмоқда.
👉@u_pulatoff

“Ота-оналарнинг ўқитувчига муносабати ўзгариши керак” – Шавкат Мирзиёев
“Биз ота-оналар билан етарлича ишлай олмаяпмиз. Токи уларнинг мактабга, устозга муносабати ўзгарсин. Мен Жанубий Корея ислоҳотларини кўп ўрганаман. Улар 50-60 йил олдин жуда қийин вазиятдаги камбағал давлат бўлган.
Олтини йўқ, миси йўқ, нефти йўқ кичкинагина давлат бугун иқтисоди бўйича ўнталикка кирган. Замонавий технологиялар бўйича эса мутлақ етакчи. Улар ҳам қийин даврларни ўтказишган. Қайсики ўқувчи мактабга бормаса, эшигини тақиллатиб “Сен жамиятга қарши иш қиляпсан” дея тушунтиришган. Биз афсуски ана шундай ишлай олмаяпмиз.
Биз ҳам маҳалла билан ҳамкорликда ана шундай ишлашимиз зарур. Фарзанд таълими ота-онага керак бўлмаса, биз қандай ёрдам беришимиз мумкин? Ота-онага даромад керакдир, лекин фарзанд таълими, тарбияси биринчи навбатда бўлиши шарт” – деди президент тадбир иштирокчиларига қарата.

❗️Президент туман ва вилоят халқ таълими бўлимларини танқид қилди
«Биз ҳаммани математик қилишни истаймиз, аммо бунинг иложи йўқ. Нари борса 10 фоиз бола математик бўлишни истар. Биз боланинг истагидан келиб чиқиб, унинг талабига кўра таълим беришни ўрганишимиз керак. Бола ўзига нима қизиқ эканини яхши билади, унга ҳамма фанни бирдек ўргатишни тўхтатиб, қизиқиш соҳасига урғу қаратиш лозим.
«Районо» ва «облоно» сиз учун прокурор. Бу икки ташкилотни йўқ қилишни истаяпман, мактабларнинг ўзи «районо» ва «облоно» бўлишларинг керак. Ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак? Улар бўлгани учун ўқитувчи қадам қўя олмайди. Буни синдирадиган вақт келди.
Тартиб керак албатта, аммо бунинг учун вазирлик бор. Бизда ҳамон эски тизим сақланиб қолмоқда. Мактаб аслида «гороно»га хўжайинлик қилиши керак.
Биз эски тизимга мойиллик қиламиз, «Районо» нима деса шуни қиламиз. Замон ўзгармоқда, кечирасизу, қишлоқ хўжалигида пахтага тизим ўзгартирдик. Энди пахта ҳам, тизим ҳам ишламоқда.
Қачон қишлоқ хўжалигида икки миллард долларлик экспорт бўлар эди? Энди мана текстил ишламоқда, бошқа ишлаб чиқариш бор», — деди Президент.

⚡️Ҳудудий халқ таълими бўлимлари тўлиқ тугатилади
Президент бугун ўқитувчи ва соҳа вакиллари билан бўлган учрашувда «Районо» ва «облоно»ларни йўқ қилишни истаётгани ҳақида гапирди.
«Мактабларнинг ўзи «районо» ва «облоно» бўлиши керак. Ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак? Улар бўлгани учун ўқитувчи қадам қўя олмайди. Буни синдирадиган вақт келди.» –деган президент.
Эслатиб ўтамиз, кеча каналда президентининг "Халқ таълими тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармони лойиҳаси ишлаб чиқилгани, мазкур фармон лойиҳасида халқ таълими тизими туман бўлинмалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш ҳисобига оптималлаштириш назарда тутилаётгани ҳақида хабар бергандик.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ingliz Tilini Online Tarzda Mukammal O'rganing!
Ingliz tilini eng zamonaviy metod yordamida tez, oson va samarali o'rganishni xohlaysizmi? Unda sizga AQSHning TESOL/TEFL sertifikatiga ega xalqaro o'qituvchi Xotam Ikromovning online darslariga qo'shilishni tavsiya etaman. Darslar orqali siz ingliz tilini o'z uy sharoitingizda va o'zingizga qulay vaqtda mukammal o'rganasiz.
‼️SUPER AKSIYA: Kursning asl narxi 1 oyga 200.0000. 2022 yilning ohirgi qabulida guruhga qabul qilinadigan birinchi 50 o'quvchi 9 oylik kursga 300.000 so'mga qabul qilinadi. Bu 50 o'quvchi 9 oy davomida boshqa to'lov qilmaydi.
To'liq ma'lumot: @realenglishfullpack
PS: Chegirma faqat 50 o'quvchi uchun ajratilganini eslatib o'taman. Imkoniyatni yoqotmasdan admin bilan hoziroq bog'laning.
Reklama

Ўқитувчилар учун имтиёзли ипотека кредитлари фоизи туширилиши мумкин
Президент Халқаро конгресс марказида таълим сифатини оширишга бағишланган учрашувда ўқитувчилар учун имтиёзли ипотека кредитлари фоизини яна туширишни таклиф қилди.
«Ўқитувчиларнинг шароитини янада яхшилаш учун яна нима керак бўлса, қилишга тайёрман. Керак бўлса, уларга бериладиган ипотека кредитлари фоизини туширишга ҳам тайёрман. Ўқитувчиларимиздан бу борада таклифларни эшитишга тайёрман» - деган президент.
Аммо шу каби яхши таклифлар илгари ҳам бўлган. Фақат улар амалга ошиши учун амалдаги норматив ҳужжатлар ҳам ишлаши керак.
Мисол учун, Президентининг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сонли қарорида халқ таълими тизимидаги педагог ходимлар учун арзон уй-жойлар ва қулай нархларда автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳақида айтилганди. Аммо мана шу имтиёзлар қоғозларда қолиб кетганди.

❗️Бугун ишдан 1 соат вақтли кетишга рухсат этилмайди
Турли телеграм каналларида ходимлар бугун, 30 декабрь куни ишдан камида 1 соат олдин кетиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги хабарлар айланиб юрибди.
❌ Аммо бу нотўғри!
Тушунтираман. Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага эса 31 декабрь. Бу сана расман ҳеч қандай байрам куни эмас.
31 декабрь — шанба 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун одатдаги дам олиш куни бўлса, 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун Президентнинг ўтган йилги фармони асосида дам олиш кунидир. Лекин байрам куни эмас.
Агар эртага 1 январь, бугун эса 31 декабрь бўлганда эди, ана унда 1 соат вақтли кетишимиз мумкин бўлар эди. Шу боис бугун ҳамма тўлиқ иш вақтида бўлиши керак.
Манба

❗️Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов лавозимидан озод қилинди
2021 йил 17 ноябрдан буён Халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.
👉Xalq ta'limi Info
2021 йил 17 ноябрдан буён Халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.
👉Xalq ta'limi Info
Telegram
Xalq ta'limi Info I Ulug'bek Po'latov
Asosiy kanalga o'tib oling.
👉 https://t.iss.one/xalqtaliminfo
👉 https://t.iss.one/xalqtaliminfo
⚡️Ким халқ таълими вазири бўлиши мумкин?
Қайта ташкил этилиб (ҳозирги) Халқ таълими вазирлиги ҳузурига ўтказилаётган Президент таълим муассасалари агентлиги директори – Умарова Хилола Уктамовна Халқ таълими вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.
P.S: Хабар расман тасдиқланмаган.

Президент фармони билан Президент таълим муассасалари агентлиги директори – Умарова Хилола Уктамовна Халқ таълими вазири лавозимига тайинланди.
Умарова Хилола Уктамовна - 1988 йилда Германиянинг Веймар шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.
Мутахассислиги - ташқи иқтисодий фаолият. Ўзбекистон Республикас Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси тадқиқотчиси. Ўзбек, рус, инглиз тилларини мукаммал билади.
2019-2019 йй. Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетининг фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича бош менежер.
2019-2020 йй. — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб директори.
2020-2022 йй. — Президент таълим муассасалари агентлиги директори лавозимида ишлаган.
👉Xalq ta'limi Info
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқ таълими вазирига биринчи ўринбосар этиб собиқ Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин тайинланди
Агриппина Васильевна Шин Ўзбекистон Республикаси (ҳозирги) Халқ таълими таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Агриппина Шин 1958 йил 29 декабрда Сирдарё вилоятида туғилган, маълумоти олий. 1980 йилда Тошкент Электротехника алоқа институти, ҳозирги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган. 2015-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси бўлган.
Ушбу тайинловга қадар у Мактабгача таълим вазири лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

⚡️Халқ таълими тизими ходимлари учун махсус
Барча устоз ва мураббийларни кириб келаётган янги йил байрами билан табриклаймиз. Янги 2023 йил педагог ходимлар учун омадли йил бўлсин. Бу йилда улар ҳиобот ва жадвалбозлик балосидан бутунлай ҳалос бўлсин. Педагог ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳеч қачон бузилмасин.
2023 йилида вазир жамғармасидан устама оладиган ходимлар сони янаям кўпайсин, ўқитувчиларнинг ойлик маоши ҳам автомобиль сотиб оладиган даражага етсин. Ёзги таътилда уларга ҳам чет элга саёҳат учун бепул йўлланмалар берилишига тилакдошмиз.
Президентимиз айтганидек, педагогларнинг обрўси янада ошиб бораверсин. Биз билан бирга бўлганингиз учун рахмат. Яна бир бор янги йил байрами муборак бўлсин.
❕Ҳа айтганча, 2023 йилда мана бу рўйхатдаги ўқитувчилар 1000 доллардан ортиқ маош олишига тилакдошмиз.
Ҳурмат билан, Улуғбек Пўлатов

⚡️Xalq ta'limi Info каналининг ўтган 2022 йил учун статистикаси
Ўтган йил давомида Xalq ta'limi Info каналида таълимга оид янгиликлар, тизимдаги муаммолар ҳамда долзарб саволларга жавоб бериб борилди. Канал орқали педагог ходимларни қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимини топишда амалий ёрдам бера олган бўлсак, биз бундан хурсандмиз.
Кеча, TGStat хизмати «Xalq ta'limi Info» каналининг 2022 йил учун статистикасини тақдим этди.
📊 Унга кўра:
➖ Каналга 2022 йилда 15 минг 331 нафар янги обуначи қўшилган;
➖ Каналга жойланган постлар жами 50 млн 7 минг 711 марта кўрилган;
➖ Канал таълим йўналиши бўйича 28-ўринни эгаллаган;
➖ Йил давомида каналга 840 та пост жойланган;
➖ 2 мингдан ортиқ канал Xalq ta'limi Info каналини эслаган бўлса, репостлар сони 656 тани ташкил этган.
Шу ўринда бизни кузатиб бораётган обуначиларимизга ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

⚡️Янги 2023 – “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” кириб келганлиги билан барча педагог ходимларни табриклаймиз.
Янги йилни янги вазир билан бошлайдиган бўляпмиз. Ажаб эмас, шу йилнинг ўзида таълим тизимида янада катта-катта ислоҳотлар амалга оширилса. Янги йилингиз билан...
👉Xalq ta'limi Info
Янги йилни янги вазир билан бошлайдиган бўляпмиз. Ажаб эмас, шу йилнинг ўзида таълим тизимида янада катта-катта ислоҳотлар амалга оширилса. Янги йилингиз билан...
👉Xalq ta'limi Info
Telegram
Xalq ta'limi Info I Ulug'bek Po'latov
Asosiy kanalga o'tib oling.
👉 https://t.iss.one/xalqtaliminfo
👉 https://t.iss.one/xalqtaliminfo
⚡️1 январдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги бошқа ном билан қайта ташкил этилди
Бугундан эътиборан, Халқ таълими вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги деб номланади. Қисқартмаси - ММТВ кўринишида бўлади.
Шунингдек, бугундан бошлаб Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси тугатилди. Унинг вазифа ва функциялари эса Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилади.
Бугундан эътиборан, Президент таълим муассасалари агентлиги ҳам Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги шаклида қайта ташкил этилди. Унинг ташкилий бўйсунуви Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, қайта ташкил этилган Мактабгача ва мактаб таълими вазири этиб Умарова Хилола Уктамовна тайинланди.

#Сўраган_эдингиз
1 январдан мактаб ўқитувчилари малака тоифаси учун тўланадиган устама ўртасидаги фарқ 2 баробарга ошириладими?
#Савол
Расмий манбалар ва ижтимоий тармоқларда "2023 йил 1 январдан бошлаб ўқитувчилар малака тоифаси учун тўланадиган устама ўртасидаги фарқ 2 баробарга оширилади" деган хабарларга кўзимиз тушяпти. Бу хабарлар тўғрими? Ростдан ҳам мактаб ўқитувчиларининг ойлиги яна ошириладими?
#Жавоб
Ўқитувчилар малака тоифаси учун тўланадиган устама ўртасидаги фарқ 2 баробарга оширилиб, эришган натижасига қараб, фидойи ва ташаббускор педагог кадрларнинг ойлигига 50 фоизгача устама тўлаш жорий этилиши рост.
❗️Аммо бу умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларига тегишли эмас. Яъни бу тартиб фақатгина профессионал таълимдаги педагог ходимларга таълуқли.
Маълумот учун: Ҳозирги кунда педагог ходимлар (2022 йил июнь ойидан оширилган ойликлар бўйича) қуйидагича ойлик олмоқдалар:
✅Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 2 млн 407 минг 368 сўм
✅Олий маълумотли ўқитувчи – 2 млн 575 минг 379 сўм
✅Иккинчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 883 минг 269 сўм
✅Биринчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 212 минг 840 сўм
✅Олий тоифали ўқитувчи – 3 млн 550 минг 411 сўм
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 15 июнь куни Президент раислигида ўтказилган видеоселекторда профессионал таълимдаги педагог ва усталар ойлигини ўрта мактаб ўқитувчиларига тенглаштириш ва ўқитувчилар малака тоифаси учун тўланадиган устама ўртасидаги фарқни 2 баробарга ошириш бўйича кўрсатма берилган.

Президент таълим муассасалари агентлиги тугатилдими? Унинг кейинги тақдири нима бўлади?
2023 йил 1 январдан Президент таълим муассасалари агентлиги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, унинг ташкилий бўйсунуви Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилгач, бу тизимда ишловчи ўқитувчилардан айрим саволлар келиб тушмоқда.
Саволга тўлиқ жавоб бериш учун собиқ Президент таълим муассасалари агентлиги ҳақида батафсил маълумот бериб ўтишга ҳаракат қиламиз.
Дастлаб, 2019 йилда президентнинг тегишли қарори билан ҳудудларда «Президент мактаблари» ташкил этила бошлади. Ўша пайтда бу мактаблар Халқ таълими вазирлигига бўйсунарди.
Орадан бироз вақт ўтгач, президентнинг бошқа бир фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Агентлик директорининг мақоми вазирга, унинг ўринбосарлари эса вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилди.
Шунингдек, бир қанча ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳам Агентликнинг идоравий бўйсунувига ўтказилди. 2021 йилда эса Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги – Президент таълим муассасалари агентлиги этиб қайта номланди.
2022 йилнинг бошларида Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини янада кенгайтириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ва бир қанча ташкилотлар тасарруфида бўлган мактаб-интернатлари ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳам Агентлик тизимига ўтказилди.
2023 йил 1 январдан эса Президент таълим муассасалари агентлиги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, унинг ташкилий бўйсунуви яна (ХТВга) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, энди Президент таълим муассасалари агентлиги йўқ. Унинг номи Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги деб аталади. Бу тизимнинг кейинги тақдири нима бўлиши ҳозирча номаълум. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғи имзолангач билиб олишимиз мумкин.
Бизнингча, бу тизим аввалгидек давом эттирилади. Фақат унинг бўйсунуви Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида бўлади. Ҳозир Агентликнинг аввалги мақоми йўқолди холос. Унинг олдинги ишлаш принципи ҳам сақланиб қолса керак. Аммо Агентлик тизимида бўлган бундай кескин ўзгаришлар ортидан ҳали жуда кўплаб муаммолар келиб чиқиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Президент таълим муассасаларининг кейинги тақдири кўпчиликни қизиқтиргани учун бу масалада шахсий фикрларимни @u_pulatoff каналида ёздим. Қизиққанлар бўлса, @u_pulatoff каналига ҳам уланиб изоҳларда ўз фикр-мулоҳазаларини билдириши мумкин.
Forwarded from Edu - Taʼlim yangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Rasman: TURON ZARMED universiteti har bir yoʻnalishga 50 tadan qoʻshimcha kvota eʼlon qildi
📥 Hujjatlar 14-yanvarga qadar onlayn shaklda qabul.buxtzu.uz internet manzili orqali hamda toʻgʻridan toʻgʻri oliygoh binosida qabul qilinadi.
📚 Yoʻnalishlar:
- Iqtisodiyot;
- Boshlang'ich ta'lim;
- Davolash ishi;
- Filologiya va tillarni o'qitish (Ingliz tili).
Ta'lim tili:🇺🇿 o'zbek va 🇷🇺 rus tili.
📆 Imtihon 2023-yil 16-yanvar kuni o'tkaziladi.
Call Center:
🎧 +998655057070
📍 Manzil: Buxoro shahri, Qayum Murtazoyev ko’chasi, 13A.
WWW | Instagram | Telegram | Facebook
- Iqtisodiyot;
- Boshlang'ich ta'lim;
- Davolash ishi;
- Filologiya va tillarni o'qitish (Ingliz tili).
Ta'lim tili:
Call Center:
WWW | Instagram | Telegram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_саводхонлик
«Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (12.08.2020 ПҚ-4805-сон) қабул қилинган
Унга кўра, 2020-2025 йилларда кимё ва биология йўналишида узлуксиз таълим сифатини ҳамда амалга оширилаётган илмий-тадқиқотлар ва инновация ишлари натижадорлигини ошириш бўйича мақсадли дастур тасдиқланган.
Мазкур қарор билан умумтаълим мактабларида ушбу фанларни ўқитишнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш, таълим муассасаларини замонавий лабораториялар, дарсликлар ва бошқа ўқув жиҳозлари билан таъминлаш, ушбу йўналишларга малакали ўқитувчи-мураббийларни жалб этиш, кадрлар тайёрлаш ва илм-фан натижаларидан фойдаланишда таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида ўзаро яқин мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсад қилинган.