Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
118K subscribers
1.75K photos
571 videos
507 files
5.09K links
Ambassador of @profiuniversity

www.xalqtaliminfo.uz sayti rasmiy kanali.

Savol yuborish: https://www.instagram.com/xalqtaliminfo

Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz: https://myurls.co/xalqtaliminfo

Reklama: @XalqinfoREK

Guvohnoma: №146004
Download Telegram
⚡️​​Мактабларда қишки таътил муддати узайтирилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз

Ижтимоий тармоқларда ўқувчилар ўртасида мавсумий грипп касаллиги кўпайганлиги боис Халқ таълими вазирлиги қишки таътил муддатини 2023 йил 24 январга қадар узайтирилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Ушбу хабарлар мутлақо асоссиз. Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий саҳифаларида бу ҳақда ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, ўқувчилар учун 28 декабрдан қишки таътилнинг илк куни бошланган. Таътил 14 календарь кун, яъни 10 январгача давом этади. III чорак эса 11 январдан бошланади.

👉Xalq ta'limi Info
​​⚡️Бошланғич синф ўқувчилари учун дарсликлар вазни 300 грамдан ошмаслиги белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламенти” тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Нашр вазни дарсликлар учун:

👉1-4-синфлар учун 300 грамдан;
👉5-6-синфлар учун 400 грамдан;
👉7-9-синфлар учун 500 грамдан;
👉10-11-синфлар учун эса 600 грамдан ошмаслиги керак.

Шунингдек, 1-4-синфлар учун адабиётларда рангли бўёқлар, шрифтни белгилаш, чизилган шрифтлар, кўп устунли териш қўлланилмайди. Регламент расман эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач амалга киритилади.

👉Xalq ta'limi Info
❗️Эртадан, яъни 4 январдан бошлаб барча педагог ходимлар учун 2023 йилнинг биринчи иш куни ҳисобланади

Янги йил байрами муносабати билан педагог ходимларга кетма-кет 4 кун дам олиш куни бўлди. Эртадан, яъни 4 январдан бошлаб барча педагог ходимлар учун 2023 йилнинг биринчи иш куни ҳисобланади.

Мактабларда дарс бўлмаган вақт яъни, ўқувчилар учун берилган қишки таътил пайти барча педагог ходимларга иш куни саналади.

Амалдаги Меҳнат кодексининг 114-моддасига кўра, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.

Ўқитувчининг педагогик юкламасининг бажарилишини ҳисобга олиш ҳар куни ишга келиш ва кетиш журнали орқали юритилади ҳамда ҳар ойлик иш вақтини ҳисобга олиш табелида акс эттирилиб, унда амалда бажарилган ўқув соатлари (дарс соати сони), педагогик иш соатлари, барча бажарилган соатлар, яъни жами ўқув ва педагогик соатлар йиғиндиси кўрсатилади.

Мактабда дарслар бўлмаган вақтларда ходимлар педагогик юкламасида белгилаб берилган ишларни амалга оширади ёки мактаб маъмурияти томонидан берилган топшириқларни бажаради. Амалдаги Меҳнат кодексининг 154-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимга ҳақиқатда бажарган иши учун маош тўлайди.

👉Xalq ta'limi Info
#Мулоҳаза

Ўқувчиларга таътил берилдими, демак бола кўпроқ ота-онаси билан вақт ўтказиши керак

Мантиқан ўйлаб қарасак таътиллар ўқувчига дам олиш учун берилади. Ҳар куни турли хил фанларни ўқиган, дарс қилавериб толиққан ўқувчилар ота-онаси билан бирга вақт ўтказиб, маданий ҳордиқ олиши учун уларга таътил берилади.

Аммо биз ўқувчиларни таътил пайтида ҳам тинч қўймай, мактабга чақириб, нимадир билан банд қилиб туришимиз керак деган фикрни миямизга сингдириб қўйишган. Биз боланинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш керак деган қарашга маҳкам ёпишиб олганмиз. Бу нотўғри менимча.

Таътил берилдими, демак бола кўпроқ ота-онаси билан вақт ўтказиши керак. Майли онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловлар бўлса қатнашаверишсин. Аммо бунда ҳам меъёр бўлиши керак.

Маълумотларга қараганда, ота-оналар билан кўпроқ мулоқот қиладиган ўқувчиларнинг ҳаётдан қониқиш даражаси юқори бўлар экан.

Яъни бундай мулоқотлар орқали болалар ҳаётдан қониқиш ҳиссини яхшироқ туяр эканлар. Айтмоқчи бўлганим шуки, ҳеч бўлмаса шу таътил пайти болалар ота-онаси билан кўпроқ вақт ўтказиб, шу ҳисни туйиб кўришсин.

Болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш фақат мактабнинг вазифаси эмас. Айрим ота-оналар ҳам боласига вақт ажратишни ўргансин энди. Ҳар куни ўқувчиларни мактабга чақиравериб, уларни бу даргоҳдан бездириб юбормайлик. Ўзи шундоқ ҳам бир ҳафтадан кейин мактаб бошланади.

👉Xalq ta'limi Info
Таътил вақти ўқувчиларга тўгарак машғулотлари ўтилиши керакми?

Айтишларича, ўқувчиларга қишки таътил бошлангандан буён ҳудудий халқ таълими бошқармалари мактаб директорларга ўқувчиларни мактабга чақириб, уларга тўгарак машғулотларини ўтиш топшириғини бераётган экан.

Юқоридан шундай топшириқни бераётган айрим мутасаддилар ҳам сал мантиқни ишлатишса яхши бўларди. Чунки ҳозир қиш мавсуми. Кўп мактаблар табиий газ билан таъминланмаган. Шу сабабли у мактаблар кўмир билан иситилади. Давлат бюджетига зарар етказмаслик мақсадида таътил вақтида иситиш қозонлари деярли ёқилмайди. Синф хоналаридаги иситиш мосламалари музлаб қолмаслиги учун эса иситиш қозонларидаги сувлар тўлиқ тўкиб юборилади.

Мактаб директорлари шу орқали кўмир захирасини баҳор ойлари келгунга қадар етказишга ҳаракат қилади. Бу ҳар йили кузатиладиган ҳолат. Кўмир захирасини шу орқали тежалишини мактабдаги қоравул ҳам, ҳовли супурувчи ҳам жуда яхши билади. Лекин айрим мутасаддилар эса буни умуман тушунишни хоҳламайди.

Мактаб маъмуриятига босим ўтказиб, ўқувчини мактабга чақириб тўгарак ўтказгандан кўра таътилни тугатиб мактабни бошлаб юборган яхши эмасми? Шунинг учун мана шундай топшириқларни бераётган айрим мутасаддилардан озигина мантиқни ишлатиб, кейин топшириқ беришларини сўраб қолардим.

Таътил пайти ўқитувчилар фақат тўгарак ўтавермасдан ўзининг фан йўналиши бўйича малакасини оширсин. Ўзи шундоқ ҳам педагог ходимлар йил давомида жисмонан чарчайди. Уларни ҳеч бўлмаса шу таътил пайти эркин қўяйлик. Ўз устида озгина бўлса ҳам ишлаб олсин. Ўқувчилар билан эса ота-онаси шуғиллансин. Фан тўгараклари эса мактаб бошлангандан кейин ўтилса тўғри бўларди.

👉Xalq ta'limi Info
#Эълон

“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн (ва онлайн) ўқув курсларга қабул эълон қилинмоқда!

"HR + HR-legal" курси малакали юристлар, ўқитувчи-мутахассислар томонидан анъанавий (офлайн) ҳамда онлайн шаклда ўзбек тилида бўлади. Машғулотлар янги таҳрирдаги Меҳнат кодексидаги ўзгаришлар асосида ўтказилади. Дарс давомийлигида "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида" ги Қонун юзасидан ҳам маълумотлар берилади.

Курс якунида тингловчиларга курс материаллари ва албатта сертификат берилади.

Гуруҳларга рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумотларни олиш учун телефонлар:

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-175-76-79, 90-993-18-80

👉Xalq ta'limi Info
​​❗️Ота-оналарнинг 38,4 фоизи мактабларда берилаётган билим даражасидан қониқмаслигини билдирди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти томонидан ота-оналарнинг мактабларда берилаётган билим даражасидан қониқиш даражаси ўрганилди.

Натижаларга кўра, Ўзбекистонда 38,4 фоиз ота-оналар мактабларда берилаётган билим даражасидан қониқмайди. 12,8 фоиз ота-она фарзандларининг билим даражасини юқори, 48,8 фоизи келажакдаги касблар учун етарли деб ҳисоблайди. Аксарият ота-оналар репетитор хизматидан фаол фойдаланади.

61,1 фоиз ота-оналарнинг фикрига кўра, бола учун ўқув юкининг интенсивлиги мақбул даражада. Ота-оналарнинг 25,1 фоизи ўқув юкини юқори, 13,8 фоизи эса паст деб ҳисоблайди. 59,1 фоиз ота-оналарнинг фикрига кўра, мактабларнинг ўқув режасида мактабдан ташқари мустақил равишда ўрганиш мумкин бўлган фанлар мавжуд.

Бундан ташқари, мамлакатда ўқувчилар бошқа мамлакатлардагига қараганда анча кўп ўқийди. Улар учун ҳафталик ўртача юклама 28,2 соатни ташкил қилади. Лекин ўқувчилар бошқа фанларга қараганда математика фанидан нисбатан камроқ таҳсил олиши кузатилган.

Шунингдек, республика мактабларида ўқув-режасига кўра ижтимоий ва амалий фанларга кўпроқ вақт ажратилади. Ўқитувчилар учун дарс соатлари бошқа мамлакатлардагидан жиддий фарқ қилмайди, аммо ўқитиш кунлари анча кўп. Бир ўқитувчига ўқувчилар сони 11,9 нафарни ташкил этиши таҳлилда аниқланган.

👉Xalq ta'limi Info
​​“Kundalik” платформасидан фойдаланишнинг энг юқори кўрсаткичлари Наманган, Хоразм, Жиззах, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида қайд этилди

“Kundalik” платформаси Ўзбекистон ҳудудларида фаол жорий этилмоқда. 2022 йил давомидаги ривожланиш динамикасига кўра, электрон журнал ва кундаликлардан фойдаланишнинг энг юқори кўрсаткичлари: Наманган, Хоразм, Жиззах, Сирдарё, Бухоро вилоятларида қайд этилган.

Шунингдек, ота-оналар ва ўқувчилар учун ўтган йили тақдим этилган Kundalik.Family иловасини 1 миллиондан ортиқ марта юклаб олишган. Kundalik.Family иловасида баҳолар ва уй вазифалари ҳақидаги билдиришномаларни кўриш 52 фоизгача ошган.

👉Xalq ta'limi Info
Forwarded from Kreativ Pedagog
⚡️ Оммалаштириш учун энг зарур нарса нима?

Республика миқёсида дарсингиз оммалашишини истайсиз, Лекин бирор бир ЗАМОНАВИЙ МЕТОД билмасангиз бу орзуларни тушингизда кўраверинг.)

🎁 Шу вазиятда сизга, «Креатив педагог» интенсив курси орқали «нақд 70 та метод» ни ўрганишни тавсия этамиз! Бу орқали сиз:

Синфни 1 дақиқада тинчлантириш;
— Саёҳат методи орқали қийин мавзуни тушунтириш;
— Автофокус методи билан барчанинг диққатини дарсга қаратишни ўрганасиз!

🤩 Хуллас, ўқувчиларингиздан ҳар дарс сўнгида «дарсимиз жуда тез тугаб қолди» деган фикрларини эшитавериб, «мазза» қиласиз!

❗️Бунинг учун ҳозироқ кўк ёзувга босинг ва креатив педагоглар каналига обуна бўлинг:

👉 https://t.iss.one/+mhcqooIjQhwyMTFi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Расман

Мактабларда қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли баён қарорига асосан, умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг қишки таътил кунлари об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли 2023 йилнинг 17 январигача давом этади.

2022-2023-ўқув йилининг III чораги 2023 йилнинг 18 январидан бошланади.

Жорий йилнинг 11-17-январ кунлари режалаштирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бошқа мавзуларда тиғизлаштирилиб ўқитилади.

© Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

👉Xalq ta'limi Info
⚡️Мактабгача таълим ташкилотларига ҳам навбатдан ташқари таътил эълон қилинди.

👉Xalq ta'limi Info
#Сўраган_эдингиз

Навбатдан ташқари қишки таътилда педагог ходимларнинг ойлик маоши тўлиқ сақланади

#Савол
Мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Қишки таътил кунларининг узайтирилиши менинг ойлик иш ҳақимга таъсир қилмайдими?

#Жавоб
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, 2023 йил 10-18-январь кунлари бериладиган навбатдан ташқари таътил кунлари давомида таълим ташкилотларида фаолият юритаётган раҳбар ходимлар, тарбиячилар, педагоглар, профессор ўқитувчилар ва бошқа ходимлар, жумладан, меҳнатига соатбай ҳақ тўланадиган ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади.

©Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

👉Xalq ta'limi Info
❗️Узайтирилган қишки таътил вақтида мактабларда тўгарак ўтилиши мажбурийми?

Ўтган йили ҳудудий халқ таълими бошқармалари ва ҳокимликлар томонидан қишки таътил узайтирилганига қарамай ўқувчиларни мактабга чақириб ёппасига фан тўгаракаларига ёки тадбирлар уюштириб, унга жалб қилиш ҳолати кузатилган.

Бу йил ҳам жуда катта эҳтимол билан шундай бўлиши аниқ ва ҳозир шундай бўляпти ҳам. Шу каби топшириқни бераётган айрим "ташаббускор" раҳбарлар энди сал мантиқни ишлатиши керак.

Бежизга қишки таътил узайтирилмади. Биласизлар, Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши кутиляпти. Айрим мутасаддилардан шуни инобатга олишларини сўраб қоламан.

Аммо шуниси аниқки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни тўгараклар ва ҳар қандай тадбирларга жалб этишни тақиқлаш тўғрисида алоҳида кўрсатма бермаса, ўқитувчилар барибир тўгарак ўтишга жалб қилинаверади.

👉Xalq ta'limi Info
Forwarded from Ulug‘bek Po‘latov
Тез орада ҳудудий халқ таълими бўлимлари мана бундай топшириқ берса ҳеч ажабланмайман:

«Ҳурматли мактаб директорлари! Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетганлиги сабабли қишки таътил 17 январга қадар узайтирилди.

Шу сабабли энди ўқувчиларни 70-80 фоизини мактабга чақириб тўгарак ўтилишини таъминланг. Мактабларни айланамиз. Биз борганда спорт зал, кутубхона ва фаоллар залида тадбирлар бўлаётган бўлиши керак. Айниқса, ўқувчиларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун 5 муҳим ташаббус бўйича ҳар куни тадбирлар уюштирилсин.

Ҳар кунлик тўгараклар ўтилишини ҳисоботини расми билан йиғиб борасиз. Шунингдек, тўгарак аъзолари рўйхати жадвалини шакллантириб, ҳар куни ХТБга топширасизлар. Масала ўта жиддий. Ҳеч ким бефарқ бўлмасин. Ким топшириққа амал қилмаса, интизомий жазо чораси қўлланилади.»

Шундай топшириқларни қаердан ўйлаб топишлари ва уни айнан ким томонидан берилиши жудаям қизиқ. Чунки, шамол бўлмаса дарахт учи қимирламагандек, ХТБлар ҳам бунақа топшириқларни осмондан олиб бермаса керак.

👉@u_pulatoff
11-sinfda o‘qib turib universitetga hujjat topshirsa boʻladimi ?

Ha, albatta bo‘ladi

IDU Xalqaro IT universiteti bu imkoniyatni barcha 11-sinf o‘quvchilariga taklif qiladi.

Yaʼni maktabni tugatmay turib TALABAsiz, aqlbovar qilmaydi🔥

2022-yilning dekabr oyida imtihon topshirishga ulgurmagan bo’lsangiz mana sizga yangi yilda yangi imkoniyat.

👊Batafsil maʼlumot va roʻyxatdan oʻtish uchun quyidagi havola ustiga bosing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма

Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракати учун синф раҳбари жавобгар бўлмайди

Барчамизга маълумки, илгари ўқувчиларнинг хар қандай хатти-ҳаракатлари учун, хоҳ у таътилда бўлсин хоҳ дарсдан ташқарида бўлсин, фақат синф раҳбар, директор ёки унинг ўринбосарлари жавобгар бўларди. Мисол учун ўқувчи таътил вақтида қўшниси билан муштлашиб, жанжаллашиб қолса ҳам ички ишлар органи ходимлари ўша ўқувчининг синф раҳбарини чақиртириб безовта қиларди.

Кўп ҳолларда мактаб раҳбарияти билан бирга синф раҳбарлари лавозим вазифаларини бажармаган дея баҳоланиб, уларга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилар эди. Ўқувчининг ота-онасига эса деярли ҳеч қандай таъсирчан чоралар кўрилмасди. Ҳозир эса бундай ҳолатларнинг олди олинган.

Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февраль кунги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган, синф раҳбари тўғрисидаги низомга мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолалларда нафақат синф раҳбарига балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

👉Xalq ta'limi Info
#Сўраган_эдингиз

Узайтирилган қишки таътил вақтида ўриндошлик асосида дарс бераётган педагог ходимларнинг ҳам ойлик маоши тўлиқ сақланадими?

Хабарингиз бор, кеча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўзининг расмий саҳифасида қишки таътилнинг узайтирилгани ўқитувчиларнинг ойлик маошига таъсир қилмаслиги ҳақида маълум қилди.

Аммо ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчилар бу тартибни тўлиқ тушунмагани учун таътил ойлигимизга таъсир қилмайдими деб яна савол беришяпти. Бу каби саволлар берилиши табиий ҳол эди. Чунки аввалги йиллларда ҳам айнан шу масалада жуда кўп чалкашликлар бўлган. Ҳозир буни батафсил тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Ўриндошлик асосида ишлаш деганда ходим ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши тушунилади.

Тартибга кўра, ҳар чоракда ўқувчиларга бериладиган одатий таътиллар вақтида уларга ойлик маош ёзилмасди. Мисол учун, тарих фани ўқитувчиси асосий иш жойидан 20 соат, қўшни мактабдан эса 10 соат ўриндошлик асосида дарс олган бўлса, таътил пайтлари ана шу ўқитувчига фақат асосий иш жойидан ойлик тўланарди.

Лекин, бу сафар ўриндошлик асосида дарс бераётган педагог ходимларнинг ҳам ойлик маоши тўлиқ сақланади.

Негаки, қишки таътил муддатининг ортга сурилиши ўқитувчининг айби билан бўлмади. Меҳнат кодексининг 159-моддасига кўра ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланиши керак.

Бунда ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчиларга 28 декабрдан 10 январга қадар ойлик ёзилмаслиги мумкин. Аммо таътил муддати узайтирилганлиги учун уларга 11 январдан то 17 январга қадар бўлган оралиқда албатта иш ҳақи тўланиши лозим.

👉Xalq ta'limi Info
Uzaytirilgan qishki ta’til kunlari maktablarda o‘quvchilar ishtirokida to‘garaklar tashkil etilmaydi

Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi qishki ta’til davrida umumta’lim maktablarida o‘quvchilar uchun to‘garaklar tashkil etish yuzasidan topshiriqlar berilmaganligini ma’lum qiladi.

Vazirlik tasarrufidagi respublika tashkilotlari — Bolalar kutubxonasi, "Barkamol avlod" bolalar maktabi tomonidan barcha loyihalar onlayn tarzda tashkil etilmoqda.

Hukumatining tegishli yig‘ilish bayonida belgilangan vazifalardan kelib chiqqan holda, qishqi ta’til davomida o‘quvchi-yoshlarning bo‘sh vaqtlarini mazmunli o‘tkazish maqsadida kitob mutolaasini oshirishga qaratilgan onlayn intelektual viktorinalar, radio eshittirishlar hamda teleko‘rsatuvlar namoyish etilishi ko‘zda tutilgan.

Shu o‘rinda vazirlik hududiy bo‘linmalari hamda vazirlik tarkibidagi barcha ta’lim muassasalari rahbarlaridan qishgi ta’til kunlari o‘quvchilar ishtirokida turli to‘garaklar tashkil etilmasligini shaxsiy nazoratga olishlari so‘raladi.


Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi Axborot xizmati
​​#Расман

⚡️Қишки таътил вақтида ўқувчиларни тўгаракларга жалб этиш тақиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўзининг расмий саҳифасида таълим муассасаларида узайтирилган қишки таътил вақтида тўгараклар фаолияти олиб борилмаслигини маълум қилди.

Шунингдек, ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ҳамда вазирлик таркибидаги барча таълим муассасалари раҳбарларидан қишки таътил кунлари ўқувчилар иштирокида турли тўгараклар ташкил этилмаслигини шахсий назоратга олиш сўралган.

Агар сизни кимдир мактабда тўгарак ўтасан деб мажбурласа, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ушбу баёнотини уларга асос қилиб кўрсатинг. "Бу хабар ростми?", "Ишонса бўладими", "Бу расмий маълумотми?" деган саволларни беришни асло кераги йўқ. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий саҳифаларида эълон қилинган ҳар қандай маълумот расмий ҳарактерга эга бўлади.

👉Xalq ta'limi Info
​​Узайтирилган таътил кунларида боғча болалари учун тўлов қилинмайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги "Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом талаблари асосида 10-18 кунги таътил кунлари учун боғча тўлови тўланмаслигини маълум қилди.

Таътил эълон қилингунга қадар боғча тўлови амалга оширилган бўлса, кейинги тўловларни амалга ошириш жараёнида таътил кунлари учун тўланган бадал суммаси ҳисобга олинади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, таътил кунлари давомида мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритадиган ходимларга амалдаги тартиб сақланган ҳолда иш ҳақи тўланади.

👉Xalq ta'limi Info