#Сўраган_эдингиз
Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи таълим муассасаси "завуч"ини мажбуран хизмат сафарига юбориши мумкинми?
#Савол
Туман ММТБ кадрлар инспектори менга, яъни мактаб ЎИБДЎга эртага вилоят ММТБ раҳбарининг буйруғи билан хизмат сафарига борасиз демоқда, бу қанчалик қонунан тўғри?
#Жавоб
Ташкилот раҳбарининг буйруғига (қарори, фармойишига) асосан ходимнинг ўзининг доимий иш жойидан бошқа жойга хизмат топшириғини бажариш учун маълум бир муддатга юборилиши хизмат сафари ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 424-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, ходимларни юқори ташкилотларга (бўйсуниш тартибида) хизмат сафарига юбориш ходимни хизмат сафарига юборилаётган ташкилот раҳбариятининг топшириғи билан амалга оширилиши мумкин.
Ходимни хизмат сафарига юбориш учун ташкилот раҳбари ёки тегишли ваколат берилган шахс томонидан чиқариладиган ходимни хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги тегишли буйруқ (қарор, фармойиш) қабул қилинади ва ходимга хизмат сафари гувоҳномасини бериш орқали расмийлаштирилади.
❕Қайси тоифадаги ходимларни ўзларининг розилигисиз хизмат сафарига юбориб бўлмайди?
Меҳнат кодексининг 396-моддасига кўра, ҳомиладор аёллар, ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бирини фақатгина уларнинг ўз ёзма розилиги билан хизмат сафарига юбориш мумкин.
Бу тоифадаги ходимларни хизмат сафарига юбориш улар билан келишилган ҳолда амалга оширилиши керак. Яъни, ушбу тоифага мансуб ходимлар хизмат сафарига боришга рози бўлмасалар, уларни мажбуран хизмат сафарига жалб қилиб бўлмайди.
Фақат бу кафолатлар ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан биригагина берилади. Айтайлик, хизмат сафарига юборилаётган ходим аёл киши бўлса, Меҳнат кодексининг 396-моддасидаги кафолатдан фойдаланиш эҳтимоли юқорироқ бўлади.
Сабаби Меҳнат кодексининг 410-моддасига кўра, боланинг отасига ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахсларга (онадан ташқари) меҳнат соҳасида қўшимча кафолатлар назарда тутилган ҳолларда, улар боланинг онаси ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахс бу кафолатлардан фойдаланмаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатни иш берувчига иш жойи бўйича тақдим этиши керак бўлади.
Агар боланинг онаси ишламаса ҳамда боланинг парвариши ва тарбияси билан машғул бўлса ёхуд ишласа ҳамда ушбу параграфда назарда тутилган кафолатлардан фойдаланса, отага ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахсларга мазкур кафолатлар берилмайди.
👉https://t.iss.one/xalqtaliminfo

Telegram
Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
Ambassador of @profiuniversity
www.xalqtaliminfo.uz sayti rasmiy kanali.
Savol yuborish: @savollar_murojaat_bot
Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz: https://myurls.co/xalqtaliminfo
Reklama: @XalqinfoREK
Guvohnoma: №146004

Информатика фани ўқитувчиси мактаб ўқувчиларга "Coursera" сертификатини олиб бермаса ишдан бўшатиладими?
#Савол
Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими мактабдаги 7-11 синф ўқувчиларининг барчасига 100 фоиз "Coursera" сертификатини олиб беришимизни талаб қиляпти.
Агар мактабда сертификат олиб берилмаган бирорта ўқувчи қолиб кетса, олийгоҳларда ўқиётган талабаларни бизнинг ўрнимизга ишга олиш тўғрисида мактаб директорига топшириқ берилар экан. Уларнинг хатти-ҳаракати қонунийми?
#Жавоб
Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан берилган ушбу топшириқ мутлақо асоссиз. Чунки ўқитувчининг лавозим мажбуриятларида бундай қоидалар қайд этилмаган.
"Coursera" ўқув курси ҳақида ўқувчиларга тарғибот ишлари олиб борилиши мумкиндир, аммо уларга информатика фани ўқитувчиси томонидан "Coursera" сертификатини олиб бериш топшириғининг берилиши шаффофлик тамойилини бузади.
Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимининг ушбу хатти-ҳаракати педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш деб баҳоланиши мумкин.
Бу эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий жарима қўлланишига сабаб бўлади. Ушбу жарима миқдори ҳозирги кунда 33 миллион сўмдан 49 миллион 500 минг сўмгача этиб белгиланган.
Шуни ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, учинчи шахслар аралашуви орқали ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга уриниш меҳнат қонунчилиги нормаларига ҳам зид ҳисобланади. Бунинг учун ҳам қонунчиликда алоҳида жавобгарлик белгиланган.
Агар информатика фани ўқитувчиларига шу каби топшириқлар берилса, асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда ҳудудий бандлик бўлимларига мурожаат қилишлари сўралади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги мактаб ўқитувчиси ўриндошлик асосида бошқа мактабда ҳам ишлаши мумкинми?
#Савол
Ихтисослашган мактабда математика фани ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Декрет таътили тугаб, ўз ҳисобимдан таътил олган вақтда бошқа хусусий мактабда ўриндошлик асосида ишласам бўладими? Бу асосий ишимдан бўшашга сабаб бўлмайдими?
#Жавоб
Ўриндошлик асосида ишлаш — ходим ўзининг асосий ишидан ташқари алоҳида меҳнат шартномаси шартлари бўйича асосий ишидан бўш вақтида бошқа мунтазам ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир.
Меҳнат кодексининг 432-моддасига кўра ўриндошлик асосидаги иш ходим томонидан ўзининг асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёки бошқа иш берувчида (ташқи ўриндошлик) бажарилиши мумкин.
Ўриндошлик асосида ишлаш учун ўқитувчи асосий иш жойидан ўз ҳисобидан таътилга чиқиши шарт эмас. Яъни, асосий ишдан бўш вақтда ўриндошлик асосида ишлаш ходимнинг ҳуқуқи ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг, асосий иш жойидан касаба уюшмаси қўмитасининг (ходимларнинг бошқа вакиллик органининг) ёки бошқа органнинг розилиги талаб қилинмайди.
Шунингдек, ходимнинг асосий иш жойидаги ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар бериладиган болани парваришлаш таътили даврида ҳам бошқа бир мактабда ўриндошлик асосида ишлашига чеклов йўқ.
Фақат ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Меҳнат кодексининг 435-моддасига кўра ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномалари, агар бу қонунчиликка зид бўлмаса, бир ёки бир нечта иш берувчи билан ҳам тузилиши мумкин.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, сиз асосий ишингиздан бўш бўлган вақтингизда бошқа хусусий мактабда ўриндошлик асосида ишлашингиз мумкин.

Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарбиячисига халқаро сертификат учун устама тўланадими?
#Савол
Руҳан ва ақлий ривожланишда нуқсони бўлган болалар мактаб-интернатда тарбиячи лавозимида ишлайман. Инглиз тилидан халқаро даражадаги сертификатим бор. Бу сертификат 50% устама тўланадиган сертификатлар рўйхатида бор.
Мен инглиз тилидан сертификат олиб директоримизга мурожаат қилганимда қарорда фақат мутахассислиги бўйича дарс берса тўланади дейилган, сизда дарс соати йўқ тўлай олмаймиз дейишди. Шу тўғрими?
#Жавоб
Президентнинг 2022 йил 11 майдаги «2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ–134-сонли фармонига кўра, халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.
Ушбу фармонда ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга устамалар тўлаб бериш назарда тутилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 28 июлда бир неча вазирликлар билан имзолаган 25-сонли қўшма қарори билан 2023-2024 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган cертификатлар рўйхати тасдиқланган.
Кўриб турганингиздек, юқоридаги норматив ҳужжатларда фақатгина ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрлар назарда тутилган.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарбиячи лавозимида ишлайдиган тарбиячилар шу каби сертификатга эга бўлган тақдирда ҳам уларга ушбу устамалар тўлаб берилмайди.

Пенсионер ходимни малака ошириш ёки хизмат сафарига юбориш мумкинми?
#Савол
Савол мазмуни шундан иборатки, мен пенсионерман, малака оширишга ёки хизмат сафарига юборишга иш берувчи ҳақлими? Қонунда қандай имтиёзлар бор?
#Жавоб
Меҳнат кодексининг 4-моддасига кўра ҳар ким меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда тенг имкониятларга эга. Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш тақиқланади.
Ушбу моддада жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнат ва машғулотлар соҳасида бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита имтиёзлар бериш камситишдир дейилган.
Демак, Меҳнат кодексининг 4-моддаси талабларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, сизнинг ёшингиз улуғлиги сабабли имтиёз берилиши бошқа ходимни камситиш бўлиб қолади.
Энди мантиқ жиҳатдан олиб қарасак, сиз қайси соҳада ишлашингиздан қатъий назар ўз устингизда ишламасангиз, малака оширмасангиз ўз-ўзидан сифат кўрсатгичингиз пасаяди.
Ўқитувчи бўлиб янги замонавий интерактив ўқитиш услубларни қўллай олмасангиз ўқувчилар орасида обрўйингиз тушиб кетади. Шу сабабли барча педагоглар ўз малакасини ошириб, дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳоратини доимий равишда ўстириб бориши зарур.
Умуман айтганда биз сизларни қаттиқ ҳурмат қиламиз, эъзозлаймиз, лекин қонунчиликда пенсионер ходимнинг хизмат сафарига юборишда ёки малака оширишга юборишда имтиёзлар йўқлигини ҳам маълум қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 19-бандига кўра ходим асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда (жорий йил давомида) малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз ўтмаган тақдирда, у билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади.
Ушбу саволга 3-тоифали юрист, Шерзод Толибов жавоб берди.

Ўқитувчиларнинг педагогик юкламаси бекор бўлганми?
#Савол
Ассалому алайкум. Мактаб педагог ходимларининг пед юкламаси ҳозирги кунда амалдами ёки бирор меъёрий ҳужжат билан якунланганми? Фан ўқитувчисининг жами 30 соат дарси бўлиб, бу ўқитувчи қанча пед юклама бажаради? Кунлик ва ҳафталик соати қанча? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
#Жавоб
Ўқитувчиларнинг педагогик юкламаси бекор қилинмаган шунчаки, жараёнга оид йиллик иш режада белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан педагог ходимлардан ҳисобот талаб қилинмайди ҳамда тадбирларни амалга оширишнинг вақт бўйича ҳисоби юритилмайди.
Ўқитувчиларнинг иш юкламаларини ҳисоблаб чиқариш Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 27 июлдаги 9-мҳ ва 19-қ/қ-сон қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги йўриқнома билан тартибга солинади.
Унга кўра педагог ходимининг йиллик иш юкламаси (бир ставка ҳисобида) бир ҳафтада 36 соат, бир ойда 154,8 соат, бир йилда 1548 соат миқдорида амалга оширилади.
Юқори синфларда бир ставка яъни, 20 соат миқдорда дарс берувчи ўқитувчининг педагогик юкламаси 16 соатни ташкил этади. Умумий ҳисобда бир ҳафтада 36 соат, кунига 6 соат ишлаши керак бўлади.
❕Умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:
👉Бошланғич синф ўқитувчилари учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни: 18*1=18+18=36*4,3(ҳафта)=154,8*43 (ҳафта)=1548 соат;
👉Юқори синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни: 20*0,8=16+20=36*4,3(ҳафта)=154,8*43 (ҳафта)=1548 соат.
30 соат дарси мавжуд бўлган ўқитувчи дарс соатига қўшимча равишда 24 соат педагогик юклама бажариши керак бўлади. Яъни, 30*0,8=24+30=54. Фақат педагогик юклама учун ҳисобот талаб қилинмаслиги лозим.
Чунки, умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларидан дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан фақатгина синф журнали (босма ёки электрон) юритилади.

Психолог лавозимига талабаларни ишга қабул қилиш мумкинми?
#Савол
Бизнинг мактабга 4-курсда ўқиётган талаба суднинг қарори асосида психолог лавозимига ишга қабул қилинди. Малака талабларда психолог камида бакалавр даражасида бўлиши кераклиги белгиланган. Бу ҳолатда қандай йўл тутиш керак?
#Жавоб
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра олийгоҳларнинг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун мактабларга асосий ишчи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин.
❕Аммо талабаларнинг психолог лавозимида ишлашига рухсат этилмайди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 16 августдаги 247-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларида психологларнинг малака талаблари белгилаб берилган.
Унга кўра психолог лавозимида ишлаш истагини билдирган фуқаро камида бакалавр даражасидаги психолог ёки олий маълумот ва унга қўшимча психология йўналиши бўйича қайта тайёрлов курсини тугатган бўлиши лозим.
Талабалар эса ушбу талабларга мос тушмайди. Чунки улар тугалланмаган тўлиқсиз олий маълумотли шахслар ҳисобланади. Бу вазиятда суд нотўғри қарор чиқарган бўлиши мумкин. Ушбу ҳолат юзасидан юқори суд инстанцияларга қайта мурожаат қилиш лозим.

Бошланғич синф ўқитувчиларига она тили ва адабиёт фанидан олинган миллий сертификат учун устама тўланадими?
#Савол
Ассалому алайкум. Миллий сертификат бўйича бошланғич синф ўқитувчиларига қачон имтиҳон бўлади? Ёки она тили ва адабиёт фанидан бўлаётган Миллий сертификатни ҳам олиш учун қатнашса бўладими? Бошланғич синф ўқитувчиларига она тили ва адабиёт фанидан олинган миллий сертификат учун ҳам устама тўланадими?
#Жавоб
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 28 июлда бир неча вазирликлар билан имзолаган 25-сонли қўшма қарори билан 2023-2024 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган cертификатлар рўйхати тасдиқланган.
Унда миллий баҳолаш тизимида бериладиган сертификатлар рўйхати ҳам тасдиқланган бўлиб, бошланғич таълим ўқитувчилари учун математика, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ ва адабиёти) фанлари бўйича Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тақдим этиладиган сертификат учун ҳам устама тўланиши белгиланган.
Ҳозирги кунда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш жараёнлари мунтазам равишда олиб борилмоқда. Бу имкониятдан бошланғич синф ўқитувчилари ҳам фойдаланиши мумкин.
Фақат математика, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ ва адабиёти) фанларидан олинган сертификатлар бошланғич синф ўқитувчиларининг айнан шу фандаги дарс соатлари учун амал қилади. Яъни, бошланғич таълим ўқитувчилари томонидан ўтиладиган бошқа фанлар учун устама тўланмайди.

Мактаб директори ишдан бўшаса, бу лавозим қачон вакантга қўйилиши керак?
#Савол
Мактабимиз директори ўз аризасига биноан бўшаб кетганига бир ярим ой бўлди. Мактабимизда директорликка 3 та номзод бор, лекин вакант чиқмаяпти. Шундай бўлиши мумкинми? Қонунчиликда 15 кунда вакантга чиқиб номзод қўйилиши керак деб айтишди.
#Жавоб
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 28 августдаги 261-сонли буйруғи 8-иловасига мувофиқ мактаб директори лавозими мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари номенклатурасига кириши белгиланган.
Яъни, директорларнинг иш берувчиси Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонунининг 13-моддасига кўра бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда, шунингдек ходимларнинг ишдан бўлғуси озод этилиши тўғрисидаги ахборотни ҳар бир ходимни кўрсатган ҳолда, улар ишдан озод этилишидан камида икки ой олдин ҳудудий меҳнат органларига тақдим этиши лозим.
Шунингдек, бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар иш берувчи томонидан маҳаллий меҳнат органига ҳар бир ҳисобот ойининг охиридаги ҳолатга кўра электрон тарзда ёки қоғозда тақдим этилади. Бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар бўш (вакант) иш ўринлари миллий базасига киритилади.
Маъмурий эавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 229-моддасига кўра вакант лавозимларни яшириш, бўш иш ўринлари ёки ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этмаслик, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳозирги кунда давлат умумтаълим мактаб директорларини лавозимга тайинлаш Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 29 августдаги 270-соли буйруғи билан тасдиқланган "Директор лавозимига очиқ танлов ўтказиш тўғрисида"ги тартиб бўйича амалга оширилмоқда.
Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш (вакант) бўлган директор лавозимига очиқ танлов ўтказиш йўли билан ушбу лавозимга белгиланган малака талабларига мувофиқ энг муносиб номзодни дастлабки саралашдан ўтказиб, Директорлар кенгаши тавсияси асосида ишга қабул қилиш белгиланган.
Бунда вакант директор лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда “Ўқитувчиларнинг миллий кадрлар захираси” электрон портали (ntr.avloniy.uz)га жойлаштирилиши лозим.
Мазкур эълон ҳудудий бўлинмаларнинг расмий веб-сайтида ёки ижтимоий тармоқлардаги эълон саҳифаларига, даврий нашрларда ҳам жойлаштирилиши мумкин.
Қоидага кўра ҳар ҳудудий бошқармалар таълим муассасасида бўш (вакант) лавозим юзага келгандан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмай умумий ўрта таълим муассасалари директорлари лавозимига танлов ўтказиш тўғрисида белгиланган тартиб бўйича эълон бериши шарт.
Бунда, вакант директор лавозими бўйича малака талаблари, лавозим мажбуриятлари, амалдаги лавозим маоши ҳамда вакант директор лавозими мавжуд умумтаълим муассасаси номи ва манзили кўрсатилиши мажбурий ҳисобланади.
Директор лавозимига очиқ танлов ўтказиш тўғрисидаги тартиб Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблари, жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар, алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактабларга татбиқ қилинмайди.

Ўқитувчидан қоғоз кўринишдаги йиллик тақвим-мавзу режа талаб қилиниши тўғрими?
#Савол
Ассалому алайкум менинг саволим қуйидагича: Бизнинг директоримиз тақвим-мавзу иш режани қоғоз вариантини талаб қиляпти. Ваҳоланки, тақвим-мавзу иш режани eMaktab.uz платформасига юклаб қўйганман. Шу ҳолатда директорнинг талаби ўринлими? Жавоб учун олдиндан раҳмат эътиборсиз қолдирманг илтимос.
#Жавоб
"Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 15-бандига кўра умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
15-банднинг 2-хатбошига кўра умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан фақатгина синф журнали (босма ёки электрон) юритилади.
Ўқитувчи томонидан йиллик тақвим-мавзу режа eMaktab.uz платформасига юкланган бўлса, унда ушбу режани қоғоз кўринишдаги шаклини юритишга эҳтиёж йўқ деб ҳисоблаймиз. Демак, ўқитувчидан қоғоз кўринишдаги йиллик тақвим-мавзу режа талаб қилиш ноқонуний хатти-ҳаракат ҳисобланади.