Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi/RASMIY SAHIFA
136 subscribers
2.42K photos
96 videos
42 files
855 links
Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashining telegramdagi rasmiy sahifasi.
Download Telegram
Forwarded from ONA SHAHRIM OLMALIQ
#Яшил_макон
#Дарахт_экинг
#Депутатлар_фаоллиги

Депутатлар эккан дарахтлар ҳозир қандай кўринишда?

Салкам 2 йил аввал Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари 19-мактаб ҳовлисида олма боғи ташкил қилиб, 80 га яқин кўчатлар эккан эдилар. қаранг, энди бу кўчатлар яхшигина дарахт бўлипти. 😊

Бу йил депутат Севар Қодирова раҳбарлик қилаётган мазкур мактабнинг яна бир бўш жойларига мевали боғ ташкил қилиняпти экан. Мактаб жамоаси ҳозирча 50 та мевали дарахт кўчатлари экишипти. Ҳа демай бу кўчатлар ҳам кўзга кўриниб дарахт бўлади.

@ona_shahrim_olmaliq
Forwarded from ONA SHAHRIM OLMALIQ
#Яшил_макон
#Кўчат_экинг
#Шахсий_намуна

Депутатлар дарахт кўчатлари экмоқда

Депутат Севар Қодирова ташаббуси билан Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари бугун «Увайсий» маҳалласи «Мирзо Улуғбек» кўчасида бўшаб қолган жойларга дарахтлар янги кўчатлар экдилар.

Кеча биз 19-мактабда ўтга йили депутатларимиз томонидан ташкил этилган олма боғининг бу йилги ҳолатини тақдим этган эдик. (Кўриш)

P.S: Жараёнлар нима учун суратга олиняпти, бу эсдалик, қолаверса кўчат экиш қадрият ва завқли жараён. Бир йилдан сўнг, ўзинг эккан дарахтни кўкарганини кўриб қувонасан акс ҳолда қайғурасан. Мана шу муҳим. Қадрли ҳамшаҳрим, бу йил сиз ҳам кўчат экдингизми? Изоҳларда бизга суратларингизни юборишингиз мумкин!

@ona_shahrim_olmaliq
👍1
#Яшил_макон

ОЛМАЛИҚ ДEПУТАТЛАРИ «ЯШИЛ МАКОН»ДА ФАОЛ

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг бир гуруҳ депутатлари «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида Оҳангарон тумани ҳудудида ўтказилган вилоят миқёсидаги акцияда қатнашиб дарахт экдилар.

https://t.iss.one/xalq_deputatlari_olmaliq_rasmiy
👍2
Forwarded from ONA SHAHRIM OLMALIQ
#Яшил_макон
#Депутат_ташаббуси

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Беҳзод Салимов раҳбарлик қилаётган Муҳандислар мактабида бу йил экилган дарахтлар қай ҳолатда? Ушбу мактаб ва унинг ландшафти шаҳримиз кўркига айланган десак хато бўлмайди.

#Дарахт_экинг

@ona_shahrim_olmaliq
#Яшил_макон
#Шахсий_намуна

Депутат Адҳам Хасанов бошчилигида дарахтлар экилди

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Адҳам Хасанов ўзи бошчилик қилаётган Ислом Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиалининг тегишли кафедра профессор ўқитувчилари ва ходимлари иштирокида «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида университет ҳудудига дарахат кўчатлари экдилар.

Кузда экилган дарахтлар униб кетиши осон кечади. Сабаби, қиши билан ерга мослашиб олади, сувга эҳтиёж кам сезади.

#Дарахт_экинг

https://t.iss.one/xalq_deputatlari_olmaliq_rasmiy
👍2