Тумани Дехқон бозоридаги нарҳ-наволар мутасадди идоралар раҳбарлари томонидан назорат қилиб борилиши, аҳолимиз учун жуда кўп томонлама қулайлик яратишга хизмат қилади.

Нарҳ-наволарни сунъий оширишмаслик, сифатсиз маҳсулотларни бозор ҳудудига киришга йўл қўймаслик, шунингдек, санитария ва гигиена қоидаларига риоя этишни таъминлаш бўйича куни кеча туман прокурори, туман ҳокимлиги масъуллари ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари назорат олиб бордилар.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Ҳурматли отахон ва онахонлар!

Барчамизга маълумки, 2021 йил 24 октябрь куни “Янги Ўзбекистон-янги сайловлар” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан, мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшиш ҳамда мустаҳкам пойдевор барпо этиш йўлидаги пок ниятингизга монанд ҳолда, Сизларни ўзингиз учун муносиб бўлган номзодга овоз беришга чақирамиз! Зеро, Сиз катта ёшлилар - барча сайловчилар орасидаги энг тажрибали ва доно қатлам ҳисобланасиз.

Ватанимиз тинчлиги, ҳалқимиз фаровонлиги, миллатимиз шаъни ва иқтисодий тараққиёти учун, сайловда фаол иштирок этайлик!

Ҳурмат билан, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қўрғонтепа тумани бўлими маъмурияти.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Бугун туман раҳбари Элёрбек Набижонов ўзининг раҳбарлиги остидаги 1-сектор ҳудудида фаолият олиб борди.

Сектор ҳудудида жойлашган 45-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Китоблар ярмаркаси”га келган туман ҳокими, мактаб кутубхонаси учун бадиий адабиётлар жамланмасини топширди.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Маълумки, ҳозирда туманимиз бўйлаб ичимлик суви тизимида катта ҳажмдаги қурилиш ишлари бошланган. Ушбу жараёнлар бир неча йилдан буён кўндаланг бўдиб келаётган сув муаммосини ҳал этишга қаратилган.

Матбуот хизматига ҳамкор телеграм канали орқали тақдим этилган “Ифтиҳор” маҳалласидаги кўчаларнинг бирида йўлнинг ноқулайлиги ҳақидаги мурожаат, Сув таъминоти бўлими ва ТЙФУК масъуллари иштирокида ўрганилди.

Унга кўра, кўчада оилавий мактабгача таълим ташкилоти жойлашганлиги ва ташкилотда тарбияланувчи болажонларнинг ота-оналари номидан йўлни таъмирлашга амалий ёрдам кўрсатилиши сўралганлиги маълум қилинди.

Аслида ичимлик суви тизимидаги ишлар якунлангач амалга оширилиши кутилган жараён, туман раҳбари бошчилигида ҳомийлик ҳаракати орқали ечимга улашди. Эндиликда бу кўчада шебенлаштириш ишлари маҳаллий аҳоли ҳамкорлигида бошланиш арафасида.

@wwwkurgantepauz
Куни кеча хабар берганимиздек, туманимизнинг марказий йўлларида асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Мустақиллик” кўчасида, аниқроқ айтганда марказий чорраҳадан - Дехқон бозорига қараб ҳаракатланишда кўчанинг бир қисмида асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчиларимиздан ушбу ҳолатни ҳисобга олиб ҳаракатланишлари сўралади. Асфальтлаш ишлари йўл ҳаракатларига имкон даражасида қулайлик туғдириш учун тунги вақтга кўчирилган. Тунги режада “Шаҳрихонсой” кўпригига қадар асфальтлаш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов2021

Нимани эксанг, шуни ўрасан!

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Маълум қилганимиздек, туманимизнинг марказий “Мустақиллик” кўчасида асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу сабаб билан ҳозирги соатларда кўчанинг маълум қисмлари иш жараёнига боғлиқ ерларда ёпилмоқда.

Янада аниқроқ айтганда йўлнинг “Шаҳрихонсой” кўпригидан марказий чорраҳага қараб ҳаракатланиш қисми марказий поликлиника жойлашган кўча орқали айланиб ўтилди. Ҳозирги дақиқаларда тўсиқ нуқтаси ИИБ жойлашган ҳудуддаги чорраҳага кўчирилмоқда.

Ушбу тадбирлар туман ЙҲХБ томонидан назорат қилинмоқда.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўрғонтепа туманининг марказий йўлларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суратларда бормоқда.

Ҳозирда навбатдаги босқич - йўлларни афсальтлаш ва таъмирлаш ишлари бошланди.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчилар иштироки тўғрисида ахборот
———
Информация об избирателях на выборах Президента Республики Узбекистан
———
Information about voter turnout at the elections of the President of the Republic of Uzbekistan
———
Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
———
Источник: Центральная избирательная комиссия Республики Узбекистан
———
Source: Central Election Commission of the Republic of Uzbekistan

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Соат 17:00 га қадар Ўзбекистон бўйича жами сайловчиларнинг 71,8%и ёки 14 миллион 258 минг киши овоз берди.

Кўрсаткичлар энг фаол аҳоли Андижон вилоятида (77,1%) эканини кўрсатмоқда.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Бугун 25-октябрь - Ички ишлар ходимлари куни муносабати билан, Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги юртимиздаги ва шу жумладан туманимиздаги барча байрам эгаларини муборакбод этади.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz