#Live

Aйни кунларда “Aндижон вилояти ҳокими кубоги учун” ҳоким ёрдамчиларидан иборат жамоалар ўртасида мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Унда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан жамоалар иштирок этиб, мусобақа бугун чорак финал баҳсларига етиб келди.

Қувонарли томони, бир неча дақиқа олдин чорак финалда беллашув олиб борган Қўрғонтепа тумани жамоаси 4:1 ҳисобида рақиблар устидан ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Маълумот учун: жамоамиз маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ҳоким ёрдамчилари маркази ходимларидан таркиб топган.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Тошкент шаҳрида Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган “Ёш гимнастикачилар” республика очиқ турнири бўлиб ўтди. Ушбу турнирда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон мамлакатидан ёш гимнастикачилардан таркиб топган 100 га яқин жамоалар иштирок этдилар.

Ушбу турнирга Қўрғонтепа туманидаги бадиий гимнастика мактабининг 17 нафар ёш спортчиларидан иборат жамоа бориб қатнашди. Якуний натижаларга кўра туманимизнинг 2 нафари 3-ўринни, 2 нафари 2-ўринни ва 13 нафари 1-ўринни эгаллаб. Турнирда чинакам сенсация кўрсата олдилар.

Бундан ташқари, Қўрғонтепадаги ушбу мактаб мураббийи Дилором Аширалиева ёшларни оммавий спортга жалб этиш, айниқса, келажагимиз бўлган ёш авлодни бадиий гимнастика спорт тури бўйича ҳар жиҳатдан баркамол ва соғлом этиб тарбиялаш йўлидаги ҳамда республика очиқ турнирида кўрсатган “Фидокорона хизматлари учун” махсус тақдирланди.

Айни вақтда туманимиз жамоаси Андижон сари йўлга отланганлар...

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
#Fotoreportage

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб, Қўрғонтепа туманида ўтказилган байрам тадбиридан фоторепортаж.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
#туманимиз_билимдонлари

Ёшларимизни олий таълим даргоҳларига кириш истаги беқиёс орзулар ила тус олган. Қўрғонтепа фарзандлари орасида бир қанча билимдон битирувчилар ушбу мақсадларига эришиб, давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиндилар.

Жумладан, 11-мактаб битирувчилари:
•Хайитаҳматова Дилнавоз 160.70 балл билан - Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг Филология факултетига;
•Ҳудаёров Aнваржон 143.60 балл билан - Ўзбекистон Миллий университети Физика факултетига (муддатидан олдин КИУФ Халқаро олийгоҳига 95% грант асосида);

65-ИДУМ битирувчилари:
•Омонова Сарвиноз 145.50 балл билан - Aндижон давлат чет тиллар институти Филология ва тилларни ўқитиш (немис тили) факультетига;
•Aбдулҳафизова Ҳилола 144.60 балл билан - Наманган давлат чет тиллари институти Филология ва тилларни ўқитиш (немис тили) факультетига давлат гранди асосида талабаликка тавсия этилдилар.

Давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган туманимиз фарзандлари ҳақида маълумот бериш давом этади.

@wwwkurgantepauz
#туманимиз_билимдонлари

Қўрғонтепа фарзандлари олий таълимда таҳсил олишда давлатимиз томонидан яратилган қулай имконият - грантни забт этиб бормоқдалар.

Навбатдаги билимдон туманимиздаги 11-мактаб битирувчиси Асқарова Марғубахон Мансуржон қизи, 112.50 балл билан Андижон қишлоқ хўжалиги институтига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

Билимдонларимизни таништиришда давом этамиз.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz