Маълум қилганимиздек, туманимизнинг марказий “Мустақиллик” кўчасида асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу сабаб билан ҳозирги соатларда кўчанинг маълум қисмлари иш жараёнига боғлиқ ерларда ёпилмоқда.

Янада аниқроқ айтганда йўлнинг “Шаҳрихонсой” кўпригидан марказий чорраҳага қараб ҳаракатланиш қисми марказий поликлиника жойлашган кўча орқали айланиб ўтилди. Ҳозирги дақиқаларда тўсиқ нуқтаси ИИБ жойлашган ҳудуддаги чорраҳага кўчирилмоқда.

Ушбу тадбирлар туман ЙҲХБ томонидан назорат қилинмоқда.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўрғонтепа туманининг марказий йўлларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суратларда бормоқда.

Ҳозирда навбатдаги босқич - йўлларни афсальтлаш ва таъмирлаш ишлари бошланди.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчилар иштироки тўғрисида ахборот
———
Информация об избирателях на выборах Президента Республики Узбекистан
———
Information about voter turnout at the elections of the President of the Republic of Uzbekistan
———
Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
———
Источник: Центральная избирательная комиссия Республики Узбекистан
———
Source: Central Election Commission of the Republic of Uzbekistan

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Соат 17:00 га қадар Ўзбекистон бўйича жами сайловчиларнинг 71,8%и ёки 14 миллион 258 минг киши овоз берди.

Кўрсаткичлар энг фаол аҳоли Андижон вилоятида (77,1%) эканини кўрсатмоқда.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Бугун 25-октябрь - Ички ишлар ходимлари куни муносабати билан, Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги юртимиздаги ва шу жумладан туманимиздаги барча байрам эгаларини муборакбод этади.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
“Ибн Сино” маҳалласидаги ёши улуғ аёлнинг оғир шароитларда яшаб келаётгани ҳақидаги ижтимоий тармоқда келтирилган хабарлар тасдиғини топмади.
———
Маҳаллада яшовчи Ўлмасхон Каримованинг оиласи ҳеч бир вақт “Темир дафтари”да бўлмаган, аммо унинг оилавий шароитидан келиб чиқиб пандемия даврида қўшимча ёрдамлар тақдим этилган.
———
Ёши улуғ онахон 900 минг сўмга яқин нафақа олади. Бирга истиқомат қилувчи оила аъзоси 1 миллион сўмдан ортиқ маошли иш билан банд.
———
Хабар тарқатилган куни ҳам, ундан олти ой олдин ҳам унинг хонадони электр тармоғидан алоҳида узилмаган. Электр ҳисоби ҳақида огоҳлантирувчи смс келгач, аёл оила аъзоларидан “клик” орқали маблағ юборишини сўраган ҳолос. Ҳеч бир қўшни ёки бегона шахсдан ёрдам сўрамаган.
———
Давлат томонидан ажратилаётган ёрдамлар ҳақида маҳалла раисидан сўраб мурожаат қилганида, ёрдамлар қай тартибда ва қандай тоифадаги оилаларга берилиши батафсил тушунтириб берилган ва ёши улуғ аёл бу бўйича эътироз билдирмаган.
———
Батафсил: https://telegra.ph/Munosabat-10-25-2
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод Президент этиб сайланган, деб ҳисобланади.
Ушбу маълумотларга таяниб, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев сайловчиларнинг энг кўп – 80,1 фоиз овозини олиб, ишончли ғалаба қозонганини ва Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганини мамнуният билан маълум қиламиз.

Зайниддин Низомходжаев
Марказий сайлов комиссияси раиси
Қўрғонтепа туманидаги Кўп тармоқли марказий поликлиника мудири лавозимига Маллабоева Режабхон Тоштемировна тайинланди.

Режабхон Маллабоева 1960-йилда туғилган.
1984-йилда Тошкент Ўрта Осиё Медицина Педиатрия институти (САМПИ)ни тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1984-йилдан бошлаган.

Қўрғонтепа туманида педиатр-шифокор, минтақа шифокори вазифаларида ва узоқ йиллар давомида туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

2021-йил март ойидан ҳозирги лавозимга тайинлангунига қадар эса, Тиббиёт бирлашмасида маслаҳатчи педиатр вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўрғонтепа тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари - туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Умида Маҳмудова “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичида олиб борилган ишлар ва кўрсатилган амалий ёрдамлар бўйича брифингда маълумот берди.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Барчамизга маълумки, Ободонлаштириш бошқармасининг меҳнаткашлари кўчаларимизнинг тозалиги ва ободлиги йўлида беқиёс меҳнат қилиб келадилар. Ҳозирдаги куз фаслининг иккинчи ярми ва яқинлашиб келаётган қишнинг совуқ ҳамда қировли кунлари, ҳаммадан ҳам кўпроқ мана шу инсонларига ноқулайлик туғдириши яшириб бўлмас ҳақиқатдир.

Туман ҳокими Элёрбек Набижонов ташаббуси билан Ободонлаштириш бошқармасининг яшил майдон ишчилари бўлган 140 нафар меҳнаткашлар учун, совуқ мавсумда фойдаланишга мўлжалланган махсус иш кийимлари тайёрланмоқда.

Иш кийимлари аёллар ва эркалар учун алоҳида, 2 хил кўринишда бўлиб, тўлиқ уст-бош (комплект) тарзида бўлади.

Бугун ушбу уст-бошларнинг намунаси тайёрланди ва туман ҳокими томонидан маъқулланди. Кийимлар замонавий дизайнда, сув ўтказиш даражаси ўта паст бўлган материаллардан тайёрланган. Шунингдек, уларнинг енгил, иссиқ ҳамда ҳар қандай турдаги юмушни бажаришда қулай эканига гувоҳ бўлдик.

Тез орада, 140 дона иш кийимлари тайёрланиб бошқармага топширилади.
21 октябрь 2021 йилдаги 654-сонли Ҳукумат қарори билан кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди -дея хабар бермоқда Қорасув шаҳар Пенсия жамғармаси.

Низомга кўра:
•ишловчи оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бундан мустасно) бола 2 ёшга етгунча уни парваришлаш учун бериладиган ҳар ойлик нафақани олиш муддати тугаганидан сўнг болалар нафақасини олиши мумкин;

БАТАФСИЛ: https://telegra.ph/Nafaqa-puli-10-28

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Республика хотин-қизлар жамоатчилик Кенгашининг 2021-йил 27-апрелдаги 2-сонли баёнига асосан “Йил аёли” миллий танлови ташкил этилган. Бу борада тегишли низом қабул қилиниб танловни ўтказиш ва уни ташкил этиш борасидаги аниқ тартиблар белгилаб олинган.

Ушбу танловда 25 ёшдан – 55 ёшгача бўлган, республикамиз ҳудудида энг камида 5 йил мобайнида узлуксиз фаолият юритиб келаётган аёллар ва уй бекалари қатнашишлари мумкин.

Танлов:
“Йилнинг энг ватанпарвар аёли”,
“Йилнинг энг фаол олима аёли”,
“Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”,
“Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”,
“Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси”,
“Йилнинг энг яхши уй бекаси”,
“Йилнинг энг жонуяр устози”,
“Йилнинг энг фаол соғлом турмуш-тарзи тарғиботчиси”,
“Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори” номинациялари бўйича бўлиб ўтади.

БАТАФСИЛ: https://telegra.ph/Yil-ayoli-10-28

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги ҳамда Миллий гвардия ходимлари томонидан туманимизнинг “Дехқончек” маҳалласида от спорти мусобақаси ташкил этилмоқда.

Мусобақа “Поло” йўналишида бўлиб ўтиши белгиланган бўлиб, унда туманимиздаги чавандозлар иштирок этадилар.

Мусобақа якшанба кунида, яъни жорий йилнинг 31-октябрь куни соат 10:00 да старт олади.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар билан ишлаш, эҳтиёжманд ҳолда бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳаракатлари бутун юртимизда узлуксиз равишда кузатиб келинади.

Куни кеча, туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан 18 нафар аёлларнинг оиласи учун қўшимча моддий ёрдамлар тақдим этилди.

Мазкур жараён бўлим бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари иштирокида М.Ф.Й. идоралари томонидан берилган маълумотларга асосан олиб борилди.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz