“Уч авлод” учрашуви ўтказилди

Бугун “Нуроний” жамғармаси Қўрғонтепа туман бўлими ва “Озод” маҳалласи фаол нуронийлари ҳамкорлигида 18-умумтаълим мактабида нуроний устозлар, маҳалланинг фаол отахон ва онахонлари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда маҳалланинг “Кексалар маслаҳат гуруҳи” ва “Бувижонлар мактаби” аъзолари ёшлар билан мазмунли давра суҳбати ўтказиб, ҳаётий маслаҳатлар бердилар. Қизиқарли савол-жавоблар орқали уч авлод ўртасида фикр алмашинуви ташкил этилди. Шунингдек, болажонлар томонидан меҳмонларга байрам дастури намойиш этилди.

Тадбир якунида мактабнинг фаол ўқувчилари “Нуроний” жамғармасининг совғалари билан тақдирланди. Мазкур учрашув ёшларни катта авлод тажрибасидан баҳраманд этиш ва қадриятларга ҳурмат туйғусини оширишга хизмат қилди.

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Саҳифа: telegram

YouTube | Facebook | Instagram
#Live
Қишки мавсум: “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар уйида иситиш тизими ўрганилди.

Айни пайтда соат 01:00 бўлишига қарамай, сектор раҳбарлари биргаликда Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар уйида иситиш тизимлари ҳолатини ўрганишди.

Текширув давомида иссиқлик таъминотининг узлуксиз ишлаши, биноларда зарур ҳароратни сақлаш ҳолати кўриб чиқилди. Мазкур саъй-ҳаракатлар болалар учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати
.

Саҳифа: telegram

YouTube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мурувват” болалар уйида иссиқлик тизими текширилди

Қўрғонтепа тумани сектор раҳбарлари “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар уйида бўлиб, муассасанинг иссиқлик тизими ҳолатини текширишди.

Текширув давомида иссиқлик таъминотининг узлуксиз ишлаши ва зарур ҳароратнинг таъминланиши кўриб чиқилди. Мазкур тадбир қишки мавсумда болалар учун қулай шароит яратиш мақсадида амалга оширилди.

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Саҳифа: telegram

YouTube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги марказий арча майдонидан видеорепортаж.

Вилоят раҳбари ушбу майдонда аҳоли учун ташкил этилган байрам тадбирлари режалари ва арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси фаолиятини яқиндан ўрганди.

📱Facebook | 📺YouTube | Web-site
📱Instagram | 🕊Telegram | 🕊Lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят прокурори “Мустақилликнинг 15 йиллиги” маҳалласи аҳолиси билан учрашув ўтказди

Бугун Андижон вилояти прокурори Муродилло Тоғаевич Қўрғонтепа туманидаги “Мустақилликнинг 15 йиллиги” маҳалласига ташриф буюриб, мавжуд ҳолатларни ўрганди. Ташриф давомида ижтимоий дафтарда рўйхатга олинган фуқаролар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг муаммолари муҳокама қилинди.

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Саҳифа: telegram

YouTube | Facebook | Instagram