Маълумингизким, Президентимиз ташаббуслари остида мамлакатимизда ишсиз ва кам даромадли бўлган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш ҳаракатлари изчил тарзда олиб борилади.

Бундаги асосий жиҳат, ишлаш ёки меҳнат қилиш истагида бўлган кам даромадли инсонларни ўз меҳнат қобилиятларини ошириш орқали турмушини яхшилашга қаратилаётгани яққол сезилади.

Шу қаторда, Қўрғонтепа туманида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи фуқаролар учун навбатдаги субсидия (бепул ёрдам) асосида ускуналар топширилди. Мазкур ускуналарни келтириш, фуқароларнинг (тури бўйича) ўз истаклари асосида белгилаб чиқилган бўлиб, куни кеча жами 35 нафар инсонлар, 57 дона ускуналарни қабул қилиб олдилар.

Хусусан, 23 дона тўғри чакли ва 27 та “аверло” тикув машинаси ҳамда 7 дона мотокультиваторлар эгаларига топширилди.

Саҳифа:@wwwkurgantepauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Туман марказида жойлашган “Янги қўрғон” маҳалласидаги кўчалар асфальтланмоқда.

Саҳифа: @wwwkurgantepauz
Алоҳида эътиборда бўлган ёшлар қаторида бўлган Турсуной Усмонова “Ёшлар дафтари” ёрдамида ўзининг ҳунарманд-тадбиркорлик фаолиятини бошлаган. Қорасув шаҳрининг “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” маҳалласида истиқомат қилувчи ушбу 25 ёшли ҳунарманд имконияти чекланган бўлсада, бунга асло парво қилмайди ва бошқалардан илгарилаб кетишга уринади.

Унинг чеварчиликдаги яхшигина маҳорати ва меҳнат қилиш истагидан хабар топган ёшлар ишлари агентлиги ушбу ёш онани субсидия асосида 2 та тикув машинасига эга бўлишида кўмаклашди. Турсуной Усмонова ҳозирда хонадонлар учун зарур бўлган маҳсулотларни тикиб, уларни сотишга эришмоқда. Ўзига бериладиган ногиронлик нафақа пулидан ташқари даромади ойда ўртача 1 миллион сўмга етган.

Бундан ҳам қувонарлиси, ҳунарманд тикув машиналари сонини келгусида яна 4 жуфтга оширмоқчи ва бир нечта иш ўрни яратиб, бошқа ёшларни ҳам ишга қабул қилмоқчи.

-Жамоа ҳам деярли тайёр, Президентимиз жуда кўп ёрдамлар ажратиб бермоқда, ҳаракат қилиб тез орада мақсадимга етаман! –дейди у.

@wwwkurgantepauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Қўрғонтепа туманидаги 1-секторда ёшлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтмоқда.

“Учқун” МФЙ биносида ўтказилаётган учрашувга алоҳида эътиборда бўлган ёшлар (баъзилари номидан ота-оналари) таклиф этилган.

Туман ҳокими ўринбосарлари томонидан мурожаатлар тингланмоқда.

Саҳифа: @wwwkurgantepauz
“4 ойлик ҳомиладор аёл шифохонада вафот этди”.

Мазкур сўзлардан иборат хабар ҳар қандай инсонни таъсирлантирмай қўймайди. Матбуот хизмати бу борада ўрганишлар олиб бормоқда.

Тез орада батафсил маълумотларни ҳавола этамиз.

Шу ўринда, Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги марҳуманинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўрғонтепада алоҳида эътиборда бўлган 1500 нафардан ортиқ ёшлар ҳаётидан парча.

Саҳифа: @wwwkurgantepauz
Бир неча кун олдин бутун юртимизга татигулик натижани қўлга киритган Қўрғонтепа фарзанди Дилшода Усмонова Ўзбекистонга етиб келди. Тошкент шаҳрида кутиб олинган Ўзбекистон терма жамоаси тантанали учрашувлар билан қаршилашдилар.

18 ёшдаги Дилшода Усмонова 4-7 июнь кунлари Кореянинг Инчхон шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида 20 ёшгача бўлган спортчилар тоифасида қатнашиб, 3000 метрга тўсиқлар оша югуришда 10:22.41 дақиқалик натижа билан чемпионликни қўлга киритди.

Саҳифа: @wwwkurgantepauz
Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги шифохонада вафот этган 21 ёшли аёлга ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаганлиги аниқланди. Ушбу хулоса тиббиёт бирлашмаси шифокорларининг ўзаро кенгашиб, ҳамкасблари ҳатти-ҳаракатини таҳлил қилганларида ҳам аниқлангани билдирилмоқда. Шунингдек, тумандаги тегишли органлар раҳбарлари вазиятни ўз назоратига олишган ва ҳодисани тегишли тартибда кўриб чиқиш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шифокорлар номидан берилган маълумотларга кўра, 4 ойлик ҳомиладор аёл дастлаб гинеколог кўригидан ўтган. Шифокор ундаги ҳолатни аниқлашда хатога йўл қўйган, яъни асосий оғир ҳолатни тўғри баҳолай олмаган. Бемор овқатдан заҳарланган деган хулоса билан юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилган. Бу шифохонадаги кўрикда ҳам безовталикнинг асосий сабабига эътибор қаратилмаган ва бемор палатага ётқизилган. Ваҳолангки, беморни янада оқилона тарзда кўрикдан ўтказиш учун бу ерда ҳам имкон бўлган. Қолаверса, ҳозирда тиббиёт бирлашмасида етарлича замонавий жиҳозлар ҳам мавжуд.
Кейинроқ марҳуманинг аҳволи ёмонлашади, бу вақтда юқумли касалликлар шифохонаси масъуллари томонидан (беморни кўриш ва қандай йўл тутишни тавсия бериш учун) гинеколог шифокор чақирилади. Аммо, бошқа беморлари борлигини айтган шифокор юқумли касалликлар шифохонасига келмайди.

Шифокорларнинг билдиришларича, тиббий кўз билан қаралганда ўша вақтда бемор кўрилганида реанимация бўлимига олиб борилиши кераклигини аниқлаш мумкин бўлар эди. Бу биринчи сабаб сифатида хизмат қилиб, кейинроқ операция орқали она ҳаётини асраб қолишга йўл оча биларди.

Ҳозирда тиббий экспертиза хулосалари аниқланмоқда. Тумандаги тегишли органлар томонидан вазият назорат остида бўлиб турибди. Бу вазиятга доир барча тафсилотлар аниқланиб, белгиланган тартибда қонуний ҳаракатлар тегишли идоралар томонидан амалга оширилади.

Саҳифа: @wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Қўрғонтепа туманидан зиёратчилар “Ҳаж” сафарига юборилмоқдалар.

Саҳифа: @wwwkurgantepauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Қўрғонтепа туманидан зиёратчилар “Ҳаж” сафарига жўнаб кетдилар.

Саҳифа: @wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўрғонтепа тонгидан лавҳалар.

Кунингиз ҳайрли ўтсин.

Саҳифа: @wwwkurgantepauz
Қўрғонтепа фарзанди Дилшода Усмонова Осиё чемпионатида ғалабани қўлга киритиш билан бирга, навбатдаги рекордини ҳам ўрнатди.

Кореяда 3000 метрга тўсиқлар оша югуришда 10:22.41 дақиқалик натижа кўрсатган спортчимиз Ўзбекистон рекордини ҳам янгилаб қўйди. Бундан олдин, 16 ёшгача ва 18 ёшгача бўлган тоифадаги Ўзбекистон рекордлари ҳам айнан Дилшодага тегишли эди. Эндиликда енгил атлектика бўйича катталар ўртасидаги рекорд ҳам Қўрғонтепа фарзандида.

Шунингдек, дунё ареналарини шамолдек айланаётган спортчимиз 18 ёшгача Осиё рекордини ҳам ўрнатган. Бу натижа Осиёдаги 18 ёшгача бўлган барча енгил атлетикачилар энди Дилшоданинг натижалари ортидан югуради дегани.

Маълумот учун, дунё спорт тарихида ўз йўналишида доимий рекордлар ўрнатиб борувчи қобилиятли спортчилар кам учрайди. Хусусан, енгил атлетикада Усейн Болт шу каби сермаҳсул фаолият бошлаган ва олиб борган. Баъзи инсонлар учун доимий рекордлар футбол оламидаги Криштиано Роналдо ва Лионел Месси каби иқтидор эгалари орқали таниш.

Саҳифа: @wwwkurgantepauz
Қўрғонтепа туманида оилаларни яраштириш тадбирлари ўтказилмоқда. Навбатдаги учрашув “Учқун” МФЙ биносида бўлиб ўтди.

Яраштириш ҳаракатлари 1-сектор ҳудудидаги “Учқун”, “Маъмуробод”, “З.М.Бобур”, “Қўтқар”, “Ифтиҳор”, “Ғайрат”, “Қўштепа”, “Тошлок”, “Деҳконобод” ва “Ижтимоят” маҳалласида ўзаро тушунмовчилик ҳолатида бўлган 11 та оила иштирокида ўтказилди.

Андижон вилояти ҳокими кўрсатмаларига асосан тадбирларга тегишли идора ва мутасаддилар жалб этилмоқда. Хусусан, оила ва хотин-қизлар бўлими, ички ишлар бўлими, Мажбурий ижро бюроси вакиллари, бош отинойи ва маҳаллаларнинг хотин-кизлар фаоллари "Сен ёлгиз эмассан, болажоним..." шиори остидаги тадбирларни ўтказмоқдалар.

Яхши ниятлар ила амалга оширилган жараёнларда 6 та оила яраштирилди, 4 та оилага ўз сўровларига кўра 15 кун муддатда такроран суҳбатлашиш белгиланди, 1 та оилага оид масала фукаролик судига йуналтирилди.

Энг қувонарли натижа эса, энди 9 нафар фарзандлар ўз ота-оналари бағрига қайтганликларида кўрилмоқда.

Саҳифа: @wwwkurgantepauz