Vohobjon Rajapov 🇺🇿
344 subscribers
4.1K photos
217 videos
2 files
759 links
Rajapov Vohobjon Turajonovich
Download Telegram
#Долзарб

​​​​БЕШ ЙИЛ СТАЖГА ЭГА БЎЛГАН ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР ҲАМ СУҲБАТ АСОСИДА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИМИ?

Яқинда 5 йил иш стажига эга ходимларини 2021-2022 ўқув йилида давлат ОТМларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати тасдиқланганди.

Бу сафар мазкур рўйхатга Халқ таълими вазирлиги ҳам киритилди. Лекин шу ерда бироз тушунмовчиликлар юзага келди. Яъни бу имтиёз ўқитувчиларгами, ёки халқ таълими тизимидаги бухгалтер ва иқтисодчиларга бериладими деган савол кўпчиликни ўйлантириб қўйди.

Беш йил иш стажга эга ходимларга 2021-2022 ўқув йилида давлат ОТМларида ўқиш учун имтиёз берилиши ҳақидаги хабар расман тасдиқлангандан сўнг, жуда кўплаб ижтимоий тармоқларда, ҳусусан бизнинг каналда ҳам, мазкур имтиёзлар ўқитувчиларга ҳам тадбиқ этилиши мумкинлиги тўғрисида пост жойлаб юборилди.

Шундан сўнг каналимиз кузатувчиларидан бири Авазбек Узақов биз билан алоқага чиқиб, ушбу маълумот бироз нотўғри талқин қилинганлигини, яъни қабул қилинган норматив ҳужжатда фақат иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқаролар назарда тутилганлигини, шу сабабли мазкур масалага тўлиқ ойдинлик киритиб беришимизни сўраганди.

Шундан сўнг биз ушбу муаммоли вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида бир нечта масъуллар билан, ҳусусан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳам боғландик. Ва бу масалага тўлиқ ойдинлик киритдик.

Суриштирувимиз натижаларига кўра, беш йил иш стажга эга ходимларга 2021-2022 ўқув йилида давлат ОТМларида ўқиш учун бериладиган имтиёз ўқитувчиларга эмас, балки халқ таълими тизимидаги бухгалтер ва иқтисодчиларга берилиши маълум бўлди.

Эътибор берган бўлсангиз, расман тасдиқланган норматив ҳужжатнинг сарлавҳасида ҳам «Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил ишлаган фуқаролар...» деган жумла ёзилган. Рўйхатда Халқ таълими вазирлиги ҳам қайд этилганлиги сабабли буни кўпчилик ўқитувчиларга тадбиқ этилади деган хулосага келиб қолган.

❗️Демак, олий таълимда ўқиш учун бериладиган имтиёзлар ўқитувчиларга эмас, балки халқ таълими тизимининг иқтисодий йўналишларида ишловчи бухгалтер ва иқтисодчиларигагина берилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов халқ таълими тизимида ишлаётган ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун бу йил сиртқи таълим учун алоҳида квоталар ажратилиши режалаштирилмаган дея маълум қилганди.

Бизнинг канал
👇👇👇

Xalq ta'limi Info