Samarqand viloyati soliq boshqarmasi
2.09K subscribers
15.2K photos
1.49K videos
102 files
6.31K links
Viloyat soliq boshqarmasining rasmiy sahifasi.
Korrupsiyaga oid ma'lumot berish uchun: +99855-704-10-34
Bot: @dsq_anticorrupciya_bot
📞Ishonch telefoni: (55)-704-06-16
Download Telegram
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Ер участкаларидан оқилона фойдаланишнинг янги тартиблари

🔵 Ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида “Ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

✔️ Ҳужжатда 🗓 2020 йил 1 ноябрдан Солиқ кодекси билан берилган ер солиғи ва мол мулк солиғи бўйича берилган айрим имтиёзларни бекор қилиш белгиланди.

👉 Батафсил
________________________________

Новый порядок эффективного использования земельных участков

🔵
С целью рационального использования земельных участков принят Указ Президента «О мерах по дальнейшему повышению эффективности использования земельных ресурсов и объектов государственной собственности».

✔️Документом предусмотрено: начиная 🗓 с 1 ноября 2020 года отменяются некоторые льготы по земельному налогу и налогу на имущество, установленные Налоговым кодексом.

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_жавоб
#қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️“Бола пули”дан солиқ: уни қайтариш мумкинми?

Маълумки, янги таҳрирдаги (2020 йил 1 январдан кучга кирган) Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ижтимоий суғурта хусусан, ҳомиладорлик ва бола туғилганда бериладиган нафақа ҳамда туғиш нафақалари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда жами даромадлар таркибига киритилмайди.

Қонун ҳужжатларига кўра бериладиган бошқа турдаги хусусан, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга, шунингдек, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича оналарга бериладиган нафақалар Солиқ кодексига кўра, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилмаган. Президентимизнинг 2020 йил 20 июлда имзоланган “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6029-сонли Фармонида мазкур нафақалар ҳам ❗️жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмаслигига аниқлик киритилди.

Шу муносабат билан, юқорида кўрсатилган нафақалар бўйича жисмоний шахслардан илгари ушлаб қолинган ва ўтказилган (шу жумладан, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб) ✔️ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари қайта ҳисоблаб чиқилиши мумкин ва кейинчалик ушбу пуллар нафақа олувчиларга тўланиши шарти билан солиқ агентига қайтарилади.

Азиз Хашимов,
ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бошлиғи
.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Балиқчилик 🐟соҳасини қўллаб-қувватлаш учун ❇️қўшимча солиқ имтиёзлари

Ўзбекистон Президентининг “Балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан соҳага қатор имтиёзлар берилди.

коллектор-дренаж сувларидан 💦олиб фойдаланилган сув ресурслари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

👉 Батафсил
_____________________________

Дополнительные льготы ❇️в поддержку рыбной 🐟 отрасли

❗️
Постановлением Президента Республики Узбекистан «О мерах по поддержке и повышению эффективности рыбной отрасли» отрасли предоставлено ряд льгот:

не являются объектом налогообложения – использованные 💦водные ресурсы, взятые из коллекторно-дренажных вод.

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве
#кадастр

❗️Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида 🆕 Кадастр агентлиги ташкил этилади

Топшириқлардан:
🔹Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
🔹Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш;
🔹ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назорати ва бошқалар;

👉 Батафсил маълумот
___________________________

❗️При Государственном налоговом комитете создается 🆕 Агентство по кадастру

Среди задач:
🔹реализация единой политики в сфере государственной регистрации прав на недвижимое имущество;
🔹ведение Единой системы государственных кадастров;
🔹эффективный земельный надзор, недопускающий самовольный захват земельных участков и другие.

👉 Подробная информация

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Солиқ кодексига ўзгартириш киритилди

✍️ 2020 йил 5 октябрда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-640-сон Қонуни қабул қилинди.

📃Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига жисмоний шахсларнинг ер солиғи бўйича имтиёзлари тўғрисида ўзгартириш киритиш назарда тутилган.

👉Батафсил
______________________________

Внесены изменения в Налоговый кодекс

✍️5 октября 2020 года принят Закон Республики Узбекистан «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан» № ЗРУ-640.

📃Документом предусмотрены изменения в Налоговый кодекс Республики Узбекистан касательно налоговых льгот по земельному налогу физических лиц.

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

❇️2021 йилдан умумий овқатланиш соҳасидаги кичик бизнес субъектларининг банк карталари орқали жисмоний шахслардан олинган даромадлари умумий даромадга киритилмайди.

✍️Бу Ўзбекистон Президентининг “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланди.

❗️“2021 йил 1 январдан 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга, умумий овқатланиш соҳасидаги кичик бизнес субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмаслиги тартиби жорий этилади” деб қайд этилган Фармонда.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи
#қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️2020 йил 1 ноябрдан Солиқ соҳасида қандай янгиликлар бор

👉 Айрим солиқ имтиёзлари бекор бўлади:

🏞 Ер солиғи бўйича:
соғломлаштириш ҳамда дам олиш жойлари, хусусан дам олиш уйлари
;

⛲️ аҳолининг оммавий дам олиши ва туризм учун жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса;

🏖санаторий-курорт объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса, солиқ солинадиган ер участкалари;

📈 объектлардан фойдаланилмаган тақдирда, бундай ер участкаларига нисбатан ер солиғининг оширилган ставкалари татбиқ этилади.

🏢Мол-мулк солиғи бўйича:

🏥🏨туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт хизматлари кўрсатиш учун фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари.

✍️Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари туристик зоналарда алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғининг камайтирилган 📉 ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқларни тўлашдан озод қилиш ваколатига эга бўлади.

👉 Давлат солиқ қўмитаси ЭҲФ тизимида 2020 йил 1 ноябрдан бир қатор енгилликларни амалиётга тадбиқ қилинганини маълум қилади

👉 2020 йил 1 октябрдан айрим солиқ имтиёзларини қўллаш муддати тўхтатилганди

👉2020 йил 1 октябрдан ортиқча солиқ тўловларини ҳисоблашнинг мутлақо янгича тизим ⚙️ишга туширилганди

ДСҚ Матбуот хизмати

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

«Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори билан солиқ соҳасига оид бир қатор нормалар белгиланди.

👉Батафсил
____________________________

Постановлением Президента «О мерах по обеспечению исполнения Закона Республики Узбекистан «О Государственном бюджете Республики Узбекистан на 2021 год» определен ряд норм, связанных с налогообложением.

👉Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

⚡️Солиқ солиш соҳасида 2021 йилдаги асосий ўзгаришлар

👉
Солиқ соҳасидаги янгиликларни Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари томонидан тайёрланган тушунтиришда ўқинг.
——————————————-
⚡️Основные изменения в сфере налогообложения в 2021 году

👉
Читайте новости налогообложения в разъяснении, подготовленном специалистами Государственного налогового комитета.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

💬 Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

📚Мазкур лойиҳа аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида оммавий муҳокама қилиш учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

👉Батафсил

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Маҳсулотларни рақамли маркировкалаш қоидалари тасдиқланди

✍️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан:

🔹Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари;
🔹“Asl belgisi” маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимига техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом;
🔹 Алкоголь маҳсулотларини рақамли идентификация воситалари билан маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар #солиқ_текширувлари
#новое_в_законодательстве #налоговые_проверки

Солиқ хавфлари қандай таҳлил қилинади?

📊Солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни аниқлаш, солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш автоматлаштирилган дастурий маҳсулот ёрдамида амалга оширилади. (ВМҚ, 1-сон)

🔎Бунда солиқ хавфи даражаси 1 дан 100 гача балл бериш йўли билан аниқланади.

👉 Батафсил мутахассис шарҳида
_________________________

Как производится анализ налоговых рисков?

📊
Выявить налогоплательщиков, имеющих налоговые риски, организовать и проводить налоговые проверки помогает автоматизированный программный продукт (ПКМ №1)

🔎При этом уровень налогового риска определяется, присвоением баллов с 1 до 100.

👉 Подробнее в комментарии специалиста

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қонунчиликдаги_янгиликлар #солиқ_текширувлари

✍️Ҳукумат қарори билан солиқ текширувлари ўтказишнинг янги тартиби тасдиқланди

Мақсад – текширувларни соддалаштириб, уларни адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар #солиқ_имтиёзлари
#новое_в_законодательстве #налоговые_льготы

🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 🇺🇿 «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармонида солиқ соҳасида қандай чоралар назарда тутилган?

👉 Батафсил
________________________

🔹Какие меры в налоговой сфере предусмотрены Указом Президента Узбекистана🇺🇿 «О государственной программе по реализации стратегии Действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017–2021 годах в «Год поддержки молодежи и укрепления здоровья населения»?

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар #имтиёз
Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқ имтиёзлари берилди. Каналга уланиш👇
Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқ_кодекси
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартириш киритилди

✍️ Жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида»ги ЎРҚ-689-сон Қонуни қабул қилинди.

📘Қонун билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилди.

Унга кўра:
▫️Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш

▫️ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма маблағлар

🗓2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Такси хизмати кўрсатиш якка тартибдаги тадбиркорлик фаолият турлари рўйхатига киритилади

🚕 Президент қарорига кўра 2021 йил 15 майдан 2022 йилнинг сўнггига қадар жисмоний шахсларга эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркор сифатида такси хизмати кўрсатишга рухсат берилди.
__________________________
#новое_в_законодательстве

Услуги такси вошли в перечень видов деятельности, которыми могут заниматься индивидуальные предприниматели

🚕 Согласно постановлению Президента, в экспериментальном порядке с 15 мая 2021 года до конца 2022 года физическим лицам разрешено оказывать услуги такси в качестве ИП.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Паррандачилик хўжаликларига солиқ имтиёзлари жорий этилади

📝«Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5146-сон қарор имзоланди. https://lex.uz/pdfs/5457613

Мазкур қарор билан:

2021 йил 1 июндан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштириб, реализация қилган бир дона тухум учун 50 сўм ҳамда бир килограмм парранда гўшти учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади;

2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлга қадар асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.

Тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлар бундан мустасно.
#қонунчиликдаги_янгиликлар
1 июлдан солиқ қонунчилигида нималар ўзгаради?
2021 йил 1 июлдан бошлаб:
🔹 ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида «ҳамширалик иши» билан мустақил шуғулланиш учун рухсат берилади (ПФ-6155-сон (https://lex.uz/docs/5260791), 03.02.2021);
🔹 солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш бекор қилинди. Солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ - ЖШШИР) орқали амалга оширишга ўтилади (ПФ-6191-сон (https://lex.uz/docs/5339616), 23.03.2021);
🔹 асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари жорий этилади (ПҚ-5146-сон (https://lex.uz/pdfs/5457613) 14.06.2021);
🔹 маиший техникаларни рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси старт олади (Вазирлар Маҳкамасининг 322-сон қарори (https://lex.uz/docs/5429990) 20.05.2021);
🔹 давлат органлари, шу жумладан Давлат солиқ қўмитаси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида бир қатор маълумотларни жойлаштиради (ПФ-6247-сон (https://lex.uz/docs/5459107), 16.06.2021).
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Транспорт воситалари учун утилизация йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан транспорт воситалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Транспорт воситаларининг маҳаллий ишлаб чиқарувчиси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай солиқ органига, фақат Ўзбекистонда сотиш учун ишлаб чиқарилган транспорт воситалари бўйича утилизация йиғими ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этади ва сотилган транспорт воситалари бўйича утилизация йиғимини тўлайди.

Экспорт бозорларида сотиш учун ишлаб чиқарилган автомобиллар маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан ички бозорга сотилган тақдирда, ишлаб чиқарувчи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай утилизация йиғимини тўлайди.

❇️Утилизация йиғими 100% миқдорида даромадлар бўйича ғазначилик шахсий ҳисобварағига тушади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram