Samarqand viloyati soliq boshqarmasi
1.96K subscribers
14.1K photos
1.29K videos
87 files
5.76K links
Viloyat soliq boshqarmasining rasmiy sahifasi.
Korrupsiyaga oid ma'lumot berish uchun: +99855-704-10-34
Bot: @dsq_anticorrupciya_bot
📞Ishonch telefoni: (55)-704-06-16
Download Telegram
#савол_жавоб
#қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️“Бола пули”дан солиқ: уни қайтариш мумкинми?

Маълумки, янги таҳрирдаги (2020 йил 1 январдан кучга кирган) Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ижтимоий суғурта хусусан, ҳомиладорлик ва бола туғилганда бериладиган нафақа ҳамда туғиш нафақалари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда жами даромадлар таркибига киритилмайди.

Қонун ҳужжатларига кўра бериладиган бошқа турдаги хусусан, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга, шунингдек, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича оналарга бериладиган нафақалар Солиқ кодексига кўра, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилмаган. Президентимизнинг 2020 йил 20 июлда имзоланган “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6029-сонли Фармонида мазкур нафақалар ҳам ❗️жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмаслигига аниқлик киритилди.

Шу муносабат билан, юқорида кўрсатилган нафақалар бўйича жисмоний шахслардан илгари ушлаб қолинган ва ўтказилган (шу жумладан, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб) ✔️ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари қайта ҳисоблаб чиқилиши мумкин ва кейинчалик ушбу пуллар нафақа олувчиларга тўланиши шарти билан солиқ агентига қайтарилади.

Азиз Хашимов,
ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бошлиғи
.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_жавоб
#солиқчи_кўмакчи

🔴 Ходим Афғон уруши қатнашчиси. Унга ҳисобланадиган иш хақидан ушланадиган даромад солиғига қандай ва қанча миқдорда имтиёз белгиланган


🔵 Уруш ногиронлари ва иштирокчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган ва доираси қонун ҳужжатларида белгиланадиган жисмоний шахслар ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари ҳажмидаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади (Солиқ Кодекси, 380-модда).

🖇Бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 679 330 сўмни ташкил этади.

🗓 Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 февралдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 747 300 сўм этиб белгиланди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол_жавоб
#солиқчи_кўмакчи

🔴 Йил якуни билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ижтимоий солиқ ҳисоботлари қайси муддатларда тақдим этилади

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоботи йил якунлари бўйича (декабрь ойи) - йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида, топширилади
(Солиқ кодекси, 389-модда ва 407-моддалари):

🗓 25 март - хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари учун;
🗓15 февраль -қолганлар учун.
———————————————————
#вопрос_ответ
#клиентоориентированность

🔴 В какие сроки сдается налоговая отчетность по НДФЛ и социальному налогу по итогам года

Налоговая отчетность по налогу на доходы физических лиц и социальному налогу по итогам года (декабрь месяц) – представляется в срок представления годовой финансовой отчетности
(статьи 389 и 407 Налогового кодекса):

🗓 25 марта – для предприятий с иностранными инвестициями и представительств иностранных фирм;
🗓15 февраля – для остальных.
#савол_жавоб
#солиқчи_кўмакчи

🔴Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоботи йил якунлари бўйича (декабрь ойи) - йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида топширилади, лекин шу билан боғлиқ ШЖБПҲ қачон топширилиши керак Шу бўйича маълумот берсангиз.

👉 Юридик шахс - иш берувчи ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар ўзи жойлашган жойдаги Халқ банки филиалига жамғариб бориладиган пенсия бадаллари ўтказилганлиги тўғрисида тўлов ҳужжатининг кўчирма нусхасини ходимлар реестрини тақдим этади (06.10.2005 йил 1515-сон билан АВ рўйхатга олинган Низоми).

👉 Шунга асосан 2020 йил декабрь ойи учун ходимлар реестри 15 январга қадар тақдим этилиши лозим.

👉 Белгиланган тартибдаги ходимлар реестрида:

✔️ШЖБПҲ рақамлари
✔️ҳар бир ходимнинг фамилияси
✔️ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи
✔️ жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси кўрсатилиши лозим.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴 Якка тартибдаги тадбиркорман. Чакана савдо фолияти билан шуғулланаман, даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлайман. "Paynet" фаолиятини қўштирсам солиқ тўловлари қандай ҳисобланади

🔵 Қатъий белгиланган даромад солиғи тўловчи (айланмаси 100 млн.сўмдан ошмаган) якка тартибдаги тадбиркорлар бир нечта фаолият тури билан шуғулланганида, ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлайди. Фаолият билан икки ва ундан ортиқ аҳоли пунктларида шуғулланганида эса, ушбу аҳоли пунктлари учун ўрнатилган юқори ставкада солиқ тўланади.

👉 Воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир ойлик солиқ ставкалари:

📍Тошкент шаҳри учун - 225 минг сўм;
📍Нукус шаҳри ва вилоят марказлари бўлган шаҳарлар учун - 150 минг сўм;
📍бошқа шаҳарлар учун - 100 минг сўм;
📍бошқа аҳоли пунктлари учун - 50 минг сўм.

♻️ Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи (айланмаси 100 млн.сўмдан ошган, лекин 1 млрд.сўмга етмаган) якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ солиш мақсадида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад деганда воситачилик хизматлари учун кўрсатилган ҳақ суммаси ҳисобланади.

👉 Воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25 фоиз миқдорда белгиланган.

📶 Умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи (айланмаси 1 млрд.сўмдан ортиқ бўлган) якка тартибдаги тадбиркорлар учун агар соддалаштирилган тартиб танланса, солиқ базаси жами даромаднинг 25 фоизи миқдорида белгиланади ва 15 фоиз миқдорда фойда солиғи тўланади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴 Жисмоний шахс ўзига тегишли бўлган турар жойни сотганида солиқ тўлайдими

🔵 Солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари мулкий даромадлари таркибига киритилган (Солиқ кодекси, 375-модда).

👉 Солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадига солиқ солинмайди,
36 календарь ойдан кам муддатда мулкида бўлган турар жойларни сотишдан олинадиган даромадлари бундан мустасно.

👉 Солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг (ҳужжатлар билан тасдиқланган) уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади ва 12 % солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади (Солиқ кодекси, 378, 381-моддалари).

👉 Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса - кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади (Солиқ кодекси, 375-модда).

👉 Мулкий даромадлар бўйича жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилади (Солиқ кодекси, 397-модда).

👉 Ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғи суммасини 1 июнидан кечиктирмай тўлаши лозим (Солиқ кодекси, 398-модда).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ўзини_ўзи_банд_қилиш #савол_жавоб

🔴 "Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш" фаолият тури бўйича ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтмоқчиман. Кўрсатилган хизмат учун юридик шахслар билан қандай ҳисоб-китоб қиламан Бунинг учун банк картаси очишим керакми, муҳр керак бўладими

🔵 Ўзини ўзи банд қилган шахс шартнома асосида ташкилот билан бир марталик хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажаришга йўл қўйилади.

🔹Ўзини ўзи банд қилган шахслар SOLIQ мобил иловаси орқали буюртмаларни ва кўрсатилган хизматлар (товарлар) учун тўловларни қабул қилиш ҳамда юридик шахсларга хизматлар кўрсатишда (товарларни сотишда) электрон ҳисоб-китоб фактураларни тақдим қилиш имкониятларидан фойдаланиши мумкин.

🔹Шу каби, ўзини ўзи банд қилган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат-касса техникаси ва банк пластик карточкалари орқали ҳисоб-китоблар бўйича тўлов терминалларидан фойдаланади ҳамда тижорат банкларида ҳисобварақлари очиши мумкин.

🔹Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахснинг номида амалда фойдаланиб келаётган банк пластик карточкаси мавжуд бўлса, янгидан банк пластик карточкасини олмасдан тўловлар қабул қилиниши ҳамда муҳрга эга бўлмасдан фаолият юритишлари мумкин бўлади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол_жавоб #вопрос_ответ

Нега солиқ органлари қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар бўйича солиқларни ундириш учун судга мурожаат қилишмади?

❗️Агар битим “ниқоблаш” учун тузилган бўлиб, лекин товар (хизматлар) шартнома тузилган шахсдан олинмаган бўлса, бунда етказиб берувчига ўтказиб берилган маблағларни харажат сифатида тан олмасликка асос бўлади.
Ўз навбатида, етказиб берувчи томонидан расмийлаштирилган хисобварақ фактура сохта хужжат бўлиб ҳисобланади ва ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди.
Ушбу ҳолатда битимни қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битим деб тан олиш учун судга мурожаат қилиш талаб этилмайди.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, солиқ солиш мақсадида солиқ органлари солиқ тўловчининг ҳақиқатда амалга оширган харкатларидан келиб чиқиб битимнинг юридик тавсифланишини ўзгартиришга ҳуқуқига эга. Шу муносабат билан, солиқ қонунчилиги солиқ тўловчидан контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилишини талаб этади.
Нафақат контрагенти солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтганлигини (26.12.2018 йилда ПҚ-4086-сонли Қарорнинг 10-банди талаблари) текшириш билан лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш чорасини кўрганлигини англатмайди. Балки:
- етказиб берувчиларни қидириш ва танлаш бўйича хужжатлар, веб-сайтларга ва босма материалларга ҳаволалар;
- ишбилармонлик обрўсини;
- контрагент шартнома мажбуриятини бажариш учун ресурслар (ишлаб чиқариш базаси, технологик жиҳозларга, малакали ходимлар ва транспортларга) билан таъминланганлигини текшириш лозим.
#савол_жавоб #вопрос_ответ

Почему налоговый орган не обращается в суд для взыскивания налога по притворной или мнимой сделке?

❗️Если сделка оформлена «для вида», но фактически товар (услуга) не получены именно от того лица, с которым заключен договор, то это даёт основания для непризнания перечисленных денежных средств поставщику в качестве расходов.
И соответственно, счет-фактура, выставленная поставщиком, является фиктивным документом, и по ней нельзя принимать в зачёт сумму НДС.
В этом случае нет необходимости обращаться в суд для признания сделки притворной или мнимой.
Как было отмечено выше, налоговые органы в целях налогообложения вправе изменить юридическую квалификацию сделки исходя из фактических действий налогоплательщика. Поэтому налоговое законодательство требует от налогоплательщика проявлять должную осмотрительность при выборе контрагента.
- Не только постановку контрагента на учёт (как этого требует пункт 10 ПП-4086 от 26 декабря 2018 года);
- а документы о поиске и отборе контрагентов, ссылки на сайты, на печатные материалы;
- проверку его деловой репутации;
- имел ли контрагент ресурсы для выполнения договорных обязательств (производственные мощности, технологическое оборудование, квалифицированный персонал, транспорт).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram