Samarqand viloyati soliq boshqarmasi
1.96K subscribers
14.1K photos
1.29K videos
87 files
5.76K links
Viloyat soliq boshqarmasining rasmiy sahifasi.
Korrupsiyaga oid ma'lumot berish uchun: +99855-704-10-34
Bot: @dsq_anticorrupciya_bot
📞Ishonch telefoni: (55)-704-06-16
Download Telegram
#матбуот_анжумани
#савол_жавоб

🔴“Шубҳали” корхоналар рўйхати нима сабабдан 2021 йил 1 февралдан бошлаб эълон қилинди

🔵Давлат солиқ қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 февралдаги 1-сон қарорига асосан солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш автоматлаштирилган дастур ишлаб чиқилди. Ушбу дастур орқали инсон омилисиз шубҳали корхоналарни аниқланди ва улар юқори хавф даражада солиқ тўламайдиган корхоналар деб топилди.
Солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчилар ушбу корхоналар билан шартнома тузмаслигини эълон қилди.
Лозим даражада эхтиёкорлик чорасини кўриш учун контрагентини текшириш ва хужжатларга эга бўлиш мажбурияти 2020 йил 1 январда амалда бўлган Солиқ кодексида белгиланган.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#матбуот_анжумани #савол_жавоб

🔴 Нима учун бошқа корхона томонидан тўланмаган ҚҚСни мен тўлашим керак

🔵 Агар солиқ тўловчи ҚҚС суммасини ўрганилмаган (эҳтиёткорлик чораси кўрилмаган) контрагент ҳисобига камайтирган бўлса, ўз навбатида контрагент “бир кунлик” фирма бўлиб, шартнома бўйича мажбуриятини бажариш учун ресурсларга эга бўлмаса, ушбу ҳолатда ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#матбуот_анжумани #савол_жавоб

🔴 Нима учун корхона ўз контрагентининг ҚҚС тўловчиси эканлигини текширганда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномаси мавжуд бўла туриб, солиқ органлари ушбу гувоҳномани ўз вақтида бекор қилмаган

🔵Солиқ органлари томонидан ҚҚС тўловчиси сифатида гувоҳнома уларни давлат рўйхатидан ўтказиш пайтида текширувларсиз автоматик тарзда берилади.

“Шубҳали” корхоналар улар томонидан операциялар амалга оширилгандан сўнг тақдим этилган солиқ ҳисоботларини таққослаш орқали аниқланади.

Ҳаммага маълумки, 2020 йилда пандемия даврида солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида чоракда бир маротаба солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқи берилди.

Ўз навбатида ушбу енгилликдан “шубҳали” корхоналар фойдаланди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#матбуот_анжумани #савол_жавоб

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 февралдаги 1-сон қарорига асосан солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш автоматлаштирилган дастур ишлаб чиқилди.
Ушбу дастур орқали инсон омилисиз шубҳали корхоналарни аниқланди ва улар юқори хавф даражада солиқ тўламайдиган корхоналар деб топилди.
Солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчилар ушбу корхоналар билан шартнома тузмаслигини эълон қилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол-жавоб Савол: Корхона енгил автомобиль сотиб олди. ҚҚС ҳисобга олинадими?
Жавоб: Солиқ кодексининг 267-моддасига мувофиқ, агар корхона томонидан сотиб олинаётган енгил автомобиль корхонанинг амалга ошираётган фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлмаса, сотиб олишда тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди.

Каналга уланиш👇
Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол-жавоб
Савол: Агар хом ашё қайта ишланган маҳсулот шаклида ўз вақтида қайтарилмаса, пудратчи савдо айланмасидан ҚҚС тўлайдими.

Жавоб: Товарларни ва бошқа мол-мулкни қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш, агар товарлар ва (ёки) мол-мулк қайта ишлаш маҳсули шаклида шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган бўлса, товарларни ва бошқа мол-мулкларни сотиш бўйича айланма ҳисобланади (Солиқ кодексининг 239-моддаси).

Каналга уланиш👇
Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴 2021 йил учун уй-жойимга ҳисобланган солиқлар тўғрисида хабарнома келди, уни қачонгача тўлашим керак

🔵 Жисмоний шахслар эгалидаги мол-мулк ва ер участкаларига жорий йил учун ҳисобланган солиқларни тенг улушларда 15 апрель ва 15 октябрга қадар тўлашлари лозимлиги белгиланган.
(Солиқ кодексининг 423-моддаси)

📲 Жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини уйдан чиқмаган ҳолда Soliq, Payme, Click ва бошқа мобил иловалар орқали тўлашлари мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴 Уй-жойимнинг умумий майдони 129.45 кв.м, фойдали майдони 97.40 кв.м ҳамда кадастр қиймати 28,5 млн. сўм қилиб белгиланган. Мол-мулк солиғи қайси майдондан ҳисобланади

Агар кадастр қиймати белгиланмаган бўлса қандай ҳисобланади

🔵 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳолаш бўйича ваколатли орган томонидан аниқланган солиқ солиш объектининг баҳоси мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкнинг шартли қиймати Тошкент ва Нукус шаҳарларида, шунингдек вилоят марказларида — 42 млн. сўмнинг беш баравари (210 млн. сўм) миқдорида, бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда эса — икки баравари (84 млн.сўм) миқдорида солиқ базаси ҳисобланади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴Уй-жойим эгаллаган ҳовлининг умумий майдони 1000 кв.м. Ер солиғи қайси тартибда ҳисобланади

🔵 Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz расмий веб-сайтига “қишлоқ ҳўжалиги учун мўлжаланмаган ерлар бўйича солиқ ставкалари” ойнаси жойлаштирилган 👉
https://soliq.uz/regulations/land-property-tax

Унда юридик ва жисмоний шахслар учун республика миқёсида туман (шаҳар)ларнинг маҳалла ва кўчалари кесимида қишлоқ ҳўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкалари ва коэффициентлари акс эттирилган.

Ойнада керакли ҳудуд танланганда тасдиқланган солиқ ставкаларининг аниқ миқдорлари ҳақида маълумот шаклланади.

Масалан: Тошкент вилояти Қибрай тумани "Ўнқўрғон МФЙ" бўйича 1 кв.м учун ер солиғининг аниқ ставкаси 262.34 сўм.
Йиллик ер солиғи: 1000 кв.м. х 262.34 = 262 340 сўмни ташкил қилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴 Ўзбошимчалик билан эгалланган 200 кв.м ер майдонига солиқ қандай ҳисобланади

Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида белгиланади (Солиқ кодекси, 437-модда).

Масалан, ўзбошимчалик билан эгалланган (ҳужжатсиз) майдоннинг йиллик ер солиғи:
200 кв.м х (262.34 х 3) = 157 404 сўмни ташкил қилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Audio
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ: II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланганда солиқ имтиёзларидан фойдалана оладими?

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔵 Менга 2020 йилда ҳадя тариқасида автомобил совға қилинди. Мен ҳадя тариқасида олган автомобилимга солиқ тўлайманми

🔴 Жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромадларга солиқ солинмайди, бироқ яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар ва юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлар бундан мустасно (Солиқ кодекси 378-модда,11-банди).

Шунга асосан, агар автотранспорт воситаси яқин қариндошингиздан (Солиқ кодекси, 60-модда) ҳадя қилинган бўлса, солиқ тўламайсиз

Акс ҳолда, яқин қариндош бўлмаган шахслардан 2020 йил 1 апрелдан (ЎРҚ-599-сон Қонун) кейин ҳадя қилинган бўлса, 2020 йилда олган даромадингиз (автомобиль қиймати) тўғрисида 2021 йил 1 апрелдан кечиктирмай (Солиқ кодексининг 397-моддаси) доимий яшаш жойингиздаги солиқ органига декларация тақдим этишингиз ва ҳисобланган 12 % солиқ суммасини 2021 йил 1 июндан кечиртирмай (Солиқ кодексининг 398-моддаси) тўлашингиз лозим.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴 Жорий йилнинг 29 май куни Soliq.uz сайтида профилактика ишлари амалга оширилганлиги сабабли ЭҲФ расмийлаштиришнинг имкони бўлмади. 2021 йил 29 май куни билан бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун ЭҲФни 2021 йил 31 май куни шакллантириш мумкинми

🔵 Электрон ҳисобварақ-фактуралар ахборот тизимида техник носозликлар юзага келганда ҳисобварақ-фактура қоғоз шаклида расмийлаштирилади.

Бунда, техник носозлик хизмат кўрсатувчи электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим ва ҳисобварақ-фактуралар кейинчалик электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг беш кун ичида электрон шаклда ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан киритилиши шарт (14.08.2020 йил ВМ - 489-қарори, 2-илова, 11-банд).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram