VAQF.UZ | Расмий канал
9.33K subscribers
6.83K photos
2.14K videos
8 files
5.69K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
ФИДЯ МИҚДОРИ ҚАНЧАНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ?
#рўза #фидя

1042-CАВОЛ: Қариялар рўза тутиш ўрнига фидя беришлари мумкинлиги ҳақида эшитдим. Фидя миқдори қанчани ташкил этади. Шу ҳақда маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мазҳабимизнинг барча мўътабар китобларида фидянинг фитр садақаси каби эканлиги таъкидланган.

“Мухтасарул виқоя” китобида:

وشَيْخٌ فَانٍ عَجز عَنِ الصَّوْمِ، أَفْطَرَ وأَطْعَمَ لِكُلِّ يومٍ مِسْكِيناً كالفِطْرَةِ

“Рўза тутишдан ожиз шайхи фоний (кучдан қолган қария) рўза тутмай, ҳар бир кун учун фитр садақаси каби бир мискинга таом беради”.

“Баҳрур роиқ”да эса қуйидаги ибора келади:

فَوَجَبَ الْفِدْيَةُ لِكُلِّ يَوْمٍ نِصْفَ صَاعٍ مِنْ بُرٍّ أَوْ زَبِيبٍ أَوْ صَاعًا مِنْ تَمْرٍ أَوْ شَعِيرٍ

Фидя ҳар бир кун учун фитр садақасидаги каби буғдой ва майиздан 0,5 соъ (тақрибан 2 кг), хурмо ва арпадан 1соъ (тақрибан 4 кг) вожиб бўлади”.

“Муҳити Бурҳоний”да мазкур масала қуйидагича ифода этилган:

فأما الشيخ الفاني يفطر، ويفدي يطعم عن كل يوم مقدار صدقة الفطر

“Шайхи фоний рўза тутмай, ҳар бир кун учун фитр садақаси миқдорида фидя беради”.

Маълумки, динимизда миқдорга оид барча нарсалар шариат тарафидан белгилаб берилади. Унга қиёс ёки инсон ақли аралашиши мумкин эмас. “Фатҳул Қодийр” китобида айтилади:

أَنَّ الْمَقَادِيرَ لَا يَدْخُلُهَا الْقِيَاسُ

“Албатта, миқдорларни белгилашга қиёс дахл қила олмайди”.

Шу эътибордан рўза тутишдан кучи қолган қариялар, сурункали касаллик билан оғриётган беморларнинг рўза ўрнига берадиган фидялари худди фитр садақаси миқдорича бўлади. Хоҳласа, белгилаб қўйилган нарсаларнинг ўзидан, хоҳласа, уларнинг қийматидан беришлари мумкин.

Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, фидянинг миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади. Шундан келиб чиқиб мазкур кишилар ҳар кунлик рўза учун қуйидагилардан бирини бериши мумкин:
а) Тақрибан 2 кг буғдой ёки бозордаги ўртача қиймати;
б) 4 кг арпа ёки унинг қиймати,
в) 2 кг майиз ёки унинг қиймати;
г) 4 кг хурмо ёки унинг қиймати.

Тавсия сифатида қуйидагиларни қўшимча қилишимиз мумкин. Кам таъминланган кишилар 2 кг буғдой ёки унинг қийматини ёхуд 4 кг арпа унинг қийматини, ўрта ҳол кишилар 2 кг майиз ёки унинг қийматини, ўзига тўқ, бадавлат инсонлар 4 кг хурмо ёки унинг қийматини беришлари мақсадга мувофиқ бўлади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Сиз
ҳам Аллоҳ розили йўлида вақф қилинг ва давомли савобга эга бўлинг!
Закот ва хайрия қилиш учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
#РАМАЗОН2023
#закот #фитр #фидя

2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

🔗 Улашинг: @vaqfuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Рамазон2023
#Закот #Фитр #Фидя

ЗАКОТ НИСОБИ, ФИТР САДАҚА ВА ФИДЯ МИҚДОРИ ҚАНДАЙ БЕЛГИЛАНАДИ?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉
Youtube орқали кўриш

🔗 Улашинг: @diniysavollar