VAQF.UZ | Расмий канал
9.3K subscribers
6.83K photos
2.14K videos
8 files
5.69K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

UZ: Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.iss.one/Vakillikuz 👈

🌐VAQFUZ
Қўлларингизни тез-тез совун ва сув билан ювиб туринг...

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МУРОЖААТ #ҚАТЪИЙ\_РИОЯ №3
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИНИНГ КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ЭТИШ БЎЙИЧА МУРОЖААТИ

🔸Карантинни бузиш жоиз эмас!

Ҳозирги мураккаб шароитда амалга оширилаётган тушунтириш ишлари ва кўрилаётган чораларга қарамасдан, карантин тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузишга йўл қўяётганлар ҳам учрамоқда.

Инсон карантин ва чекловни бузиши ёки касаллик ўчоғига борганлик, беморлар билан мулоқотда бўлганликни яшириши нафақат ўзи, балки жамият учун ҳам катта хавфдир. Масалан, жорий йилнинг 15 мартидан 23 март кунига қадар юртимизда ушбу касаллик 46 нафар шахсларда аниқланган бўлса, касалларнинг 16 нафари 1 бемор билан мулоқотда бўлганлар. Демак, бундай вазиятда энг асосийси, ўзаро мулоқотни камайтириш, касаллик юқишининг олдини олиш борасидаги тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилишдир.

Таҳлилчилар таъкидлашича, Италия давлатида коронавирус кенг тарқалишининг асосий сабаблари – карантин чораларини татбиқ этмаслик, жамоат транспортлари ва жойлардаги ҳаракатларни чекламаслик ҳамда соҳа мутахассислари фикрларига қулоқ солмасликдир.

Демак, карантин даврида шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидалари, айниқса, вирусдан сақланиш учун ниқоб тақиб, қўлларни яхшилаб совунлаб ювишга жиддий эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, пандемия даврида фуқароларнинг турли жойларда тўпланиши, ҳар хил йиғинлар қилишлари, шу жумладан, масжидлар олдида жамоат ҳосил қилишлари ҳам карантин талабларига хилофдир. Бундай ҳаракатларни содир этаётган фуқаролар республика махсус комиссияси томонидан белгиланган чораларни қўпол равишда бузишлари баробарида, аввало ўзлари ва яқинларини хатарга қўяётганликлари, юртдошларимиз орасида вирус тарқалишига сабабчи бўлиб қолишлари мумкинлигини теран англаб етишлари ҳамда бу каби ишларга қўл урмасликлари зарур.

Ислом дини таълимотларида ҳар бир инсон ўзи ва бошқалар ҳаётини муҳофаза қилишга масъулдир! Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!” деб хитоб қилган (“Бақара” сураси, 195-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касал туялари бор киши уларни соғлом туялари бор кишининг туялари олдига келтирмасин”, деб таъкидлаганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бир ерда вабо (тарқалгани)ни эшитсангиз, у ерга кирманглар. Агар сизлар турган ерда шу нарса (вабо) бўлса, у ердан чиқиб кетманглар”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Бугун карантин чораларига қатъий риоя қилиш зарурлигини тушуниб етдик. Гарчи юртимизда саноқли кишилар вирусни юқтирган бўлса-да, лекин ҳаммамиз – юртимизнинг 34 миллиондан зиёд фуқароси бир тану бир жон бўлиб ҳамкорликда ҳаракат қилишимиз даркор. Зеро, Қуръони каримда:

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилманг!» (“Моида” сураси, 2-оят), дейилган.

Демак, жамият соғлигини сақлаш йўлида ўзаро ҳамкорлик қилиш – Ислом дини тавсия этилган амаллардандир...
➡️ МУРОЖААТНИ ТЎЛИҚ МАТНИНИ ЎҚИШ ⬅️

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
1️⃣ | 2️⃣
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЭЪЛОН

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ КАРАНТИН ЭЪЛОН ҚИЛАДИ,
ИШ ТАРТИБИ ОНЛАЙН РЕЖИМГА ЎТАДИ

2020 йил 23 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан хавфсизлик ва инсон соғлиғини сақлаш учун бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланди.

Пандемия натижасида эълон қилинган Карантин жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам карантин эълон қилади, иш тартиби онлайн режимга ўтади ва аҳолининг мурожаатларини онлайн шаклда қабул қилади ва белгиланган тартибда жавоб қайтаради.

Карантин вақтида асосий ишга таъсир этмаган ҳолда ходимлар меҳнат таътилига чиқарилади, айримлари масофадан туриб ишлаш тартибига ўтади. Қабулхона, бўлимлар ва хоналарда дезинфекция ишлари амалга оширилади. Карантин жараёнида Диний идора ишчи ҳолатида ўз иш фаолиятини олиб боради. Таъкидланганидек, сўровлар электрон ва телефон орқали қабул қилинади.

Фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
[email protected] электрон манзилига мурожаатларини йўллашлари мумкин. Шунингдек, сўровлар қуйидаги 78-150-64-40 телефон рақами орқали ҳам қабул қилинади.
Шунингдек, мўмин-мусулмонлар диний саволларига жавобларни fatvo.uz сайти ва 78-150-33-44 call-марказ орқали ҳам олишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉t.iss.one/Vakillikuz
ҚЎЛ ЮВИШНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ


Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўзининг илоҳий амрларини нозил қилиб, покланишда мўмин-мусулмонларга юз, қўл-оёқларни ювиш ва бошга масҳ тортишни буюрди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР: ТИНИМСИЗ САЪЙ-ҲАРАКАТЛАР САБАБИДАН КОРОНАВИРУС КАСАЛЛАРИ СОҒАЙМОҚДА

Бутун дунёга катта ташвиш ва муаммо бўлиб турган коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича давлатимиз Раҳбарининг бевосита бошчилигида тизимли ишлар қилинмоқда.

Хабарингиз бор, ушбу йўналишларда ҳукуматимиз томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар узлуксиз амалга оширилмоқда. Ўз навбатида, юртимиз аҳолиси томонидан ушбу хасталикни инсоният бошидан аритиш мақсадида, хатми Қуръонлар ўқилди, саловотлар, айтилди, дуою тазаррулар ва хайриялар қилинди. Халқимиз орасида Аллоҳ таолонинг валий бандалари, дуолари мустажоб чин дўстлари бор. Уларнинг биргина дуолари балоларни аритиши, енгиллик ва кушойишлар келтириши мумкин.

Яратган Эгамизга беадад ҳамдлар бўлсинки, бугун 7 нафар дастлабки бутунлай соғайган беморларимиз шифохонадан чиқарилиб, реабилитация марказига ўтказилди. Бу Ўзбекистон тиббиётининг катта ютуқларидан бири бўлиб, бу каби машаққатли натижаларга жаҳоннинг саноқли давлатларигина эришди, холос. Бу каби хушхабарлар кўп бўлишига умид қиламиз.

Мамлакатимиз шифокорларининг ушбу улкан муваффақияти, халқимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз соғлиғи йўлида тун-у кун қилинаётган меҳнатлар мевасидир. Ўз ҳаёти ва соғлиғини гаровга қўйиб, пандемия билан курашаётган шифокорлар, ҳамширалар фаолиятлари таҳсинга лойиқ. Шунингдек, бундай машаққатли дамларда туну кун хизмат қилаётган Ички ишлар, Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари, Миллий гвардия зобитлари, Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари каби матонатли хизматчилар билан барча фуқароларимиз фахрланади, халқимиз уларнинг меҳнатларидан розидир.

Аллоҳ таоло қийинчиликдан осонликка, беморликдан саломатликка, оғир ҳолатлардан хурсандчилик чиқариши ораси яқин бўлишини Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
“Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир. Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир (“Шарҳ” сураси, 5-6-оятлар). Демак, Ҳақ таолодан ёлвориб сўрайдиганимиз, қийинчилик вақтлари аста-секин чекинаётган бўлсин, яқин кунларда бизларни осончилик, саломатлик кунларга етказсин.

Таъкидлаш жоизки, халқимиз, яқинларимизнинг саломатлигини сақлаш барчамизнинг бурчимиз эканини бир зум ҳам унутмайлик! Қатъий тартиб-интизом ва карантин тадбирларига жиддий риоя қилиш орқали вазиятни барқарор ушлаб қолишимиз мумкин. Имкон қадар уйда қолинг, ортиқча эҳтиёж бўлмаса кўчага чиқманг, муносабатларни, мулоқотларни кескин камайтиринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қодир Эгамдан бу дардни бартараф этишини сўраб, истиғфорлар, салавотлар айтиш баробарида Қуръон тиловатлари, илтижолар, хайриялар қилишни давом эттиради. Яратган Парвардигор бу дуою тазарруларимизни ижобат қилади, хушхабарлар давом этади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари хатми Қуръонлар, саловоти шарифлар, истиғфорлар ва тавба-тазаррулар якуни бўйича дуо қилдилар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Закот, #Карантин, #мишмиш_тарқатиш #нархни_сунъий_ошириш

ОҒИР КУНЛАРДА: Закотни муддатидан аввал бериш, карантинга амал қилиш зарурлиги ва нархни сунъий ошириш, миш-миш тарқатиш жоиз эмаслиги ҳақида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Уламолар иттифоқ қилган қоида шуки, Ислом шариати ҳукмларининг мақсади бешта асосни ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, улар – жон, дин, насл, мол ва ақлдир. Шаръий истилоҳда улар “Беш зарурат”, деб номланади..

Барча самовий динлар ва соғлом ақл эгалари уларни асраб-авайлаш шартлиги борасида якдил фикрдалар. Жонни асраш борасида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:

وَلاَ تُلْقُوا بِأيْدِيكُمْ إلَى التَّهْلُكَةِ [البقرة : 195] .

яъни: “...ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!” (Бақара сураси 195-оят).

Пайғамбар алайҳиссалом: “Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”, - деганлар (Имом Ибн Можа ва Имом Дорақутний ривоятлари). Жонни асраб-авайлаш тўғрисида булардан бошқа ҳам кўплаб диний кўрсатмалар мавжуд.

Турли миш-миш ва асоссиз маълумотларни тарқатиш ҳаром

Ислом шариатида турли миш-мишлар тарқатиш ва уни ривожлантириш қораланган. Чунки у, одамлар вабога қарши курашиш учун раҳбарларнинг атрофида жамланиб, жипслашиш зарур бўлган бир пайтда уларда, хавотир, иккиланиш ва саросима кабиларни келтириб чиқаради. Ҳолбуки ўзаро жипслик ҳар қандай жамиятнинг қувват таянчидир. Қуръони карим миш-миш тарқатувчи тоифанинг хатаридан огоҳлантирган ва уларни мунофиқлар, қалбида касали борлар қаторига қўшган. Уларнинг ҳаммасини ҳалокат билан қўрқитган:

"لَئِنْ لَمْ يَنْتَهِ الْمُنَافِقُونَ وَالَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ وَالْمُرْجِفُونَ فِي الْمَدِينَةِ لَنُغْرِيَنَّكَ بِهِمْ ثُمَّ لا يُجَاوِرُونَكَ فِيهَا إِلا قَلِيلا" (الأحزاب: آية 60)

яъни: “Қасамки, агар мунофиқлар, дилларида бузуқлик бўлган кимсалар ва Мадинада миш-миш тарқатиб юрувчилар (ўз қилмишларидан) тийилмасалар, албатта, Биз Сизни уларга қарши қўзғатурмиз, сўнгра улар (Мадинада) озчиликдан бошқаси Сиз билан ёнма-ён тура олмай қолурлар” (Аҳзоб сураси 60-оят)

Мазкур ояти каримадаги “Муржифлар” бугунги кун луғати билан айтганда миш-миш тарқатувчилардир. Шунинг учун ҳам шариатимиз тилни сақлаш, жамиятда бир хабар тарқатишдан аввал унинг оқибатлари ҳақида ўйлаб, аниқлик киритиб олишга буюрган. Аллоҳ таоло айтади: “Эй, имон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар” (Ҳужурот сураси, 6-оят).

Мана шу ояти каримада ҳар бир инсон эшитган гапини текшириб, унинг манбаси рост ёки ёлғон эканини билмасдан туриб гапирмасликка акс ҳолда ўзи билмаган равишда бошқаларга озор бериб, надомат ва пушаймонликка тушиб қолмасликка буюрилмоқда...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

🔸Вабо тарқалганда нархларни сунъий равишда ошириш ҳаром
🔸Пандемияда чиқарилган тартиб-қоида ва қарорларга амал қилиш вожиб.
🔸Шаръий ҳукмлар инсон манфаатларига зид эмас
🔸Закотни вожиб бўлиш муддатидан аввал бериш жоиз


@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятида мустақим айлаб, бу синовлардан чиройли ўтиб, мукофотга лойиқ бўлишимизни насиб айласин, беморларимизга комил шифо ато қилсин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Шу кунларда уйида сабр қилиб ўтирган, инфекциянинг тарқамаслигига ўз ҳиссасини қўшганларга Аллоҳ шаҳидлик мақомини, касаллларга шифо берсин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЯНА 19 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 61 НАФАРГА ЕТДИ
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

12.04.2020 й.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Хушхабарлар_давом_этади!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЯНА 22 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 129 НАФАРГА ЕТДИ
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

16.04.2020 й.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 5 июндан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

🟡 “сариқ” ҳудудларда:

✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

✔️ уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

〰️〰️〰️〰️〰️

🟢 “яшил” ҳудудларда “сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда:

✔️ индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига.

☝️Бунда тренажер заллари ва бассейнлар объектларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади;

✔️ маданият объектлари (театрлар) фаолиятига, индивидуал ва жамоавий репетициялар ўтказиш шарти билан (30 кишидан кўп бўлмаган), томошабинлар ва ташриф буюрувчиларга рухсат бермаган ҳолда, спектаклларни онлайн режимида ёки телевидение орқали трансляция қилиш йўли билан;

✔️ таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруғ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига.

☝️Бунда ходимлар ва болаларнинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болаларни машғулотлардан четлатиш, шунингдек, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади;

🕌 ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР фаолиятига.

Бунда диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шу жумладан намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда), шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯ ИЗОҲИ

🕌 Диний муассасалар, масжидлар 2020 йил 8 июндан бошлаб фақат «яшил» 🟢 ҳудудларда фаолиятини бошлайди. Хавфсизликни таъминлаш учун ушбу масканларда 5-8 июнь кунлари санитар чоралар кўрилади.

✔️ Масжидларда санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда (ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан), ижтимоий масофа сақлаган (ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1, 5-2 метр) ҳолда намоз ўқиш мумкин бўлади.

Бироқ, фуқароларнинг касалликни номаълум манбалардан юқтириши ва аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирча оммавий диний тадбирлар (жума намози, якшанба ибодатлари ва бошқалар) ташкил этиш тақиқланади.

Батафсил 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️

🏠 15 июндан «яшил» 🟢 ва «сариқ» 🟡 ҳудудларда фақат хусусий боғчалар фаолиятига рухсат берилади.

Давлат боғчалари фаолияти эса Мактабгача таълим вазирлиги жадвали асосида 15 июндан 1 июлга қадар босқичма-босқич йўлга қўйилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники