VAQF.UZ | Расмий канал
10.3K subscribers
6.93K photos
2.19K videos
8 files
5.8K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
ФИДЯ МИҚДОРИ ҚАНЧАНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ?
#рўза #фидя

1042-CАВОЛ: Қариялар рўза тутиш ўрнига фидя беришлари мумкинлиги ҳақида эшитдим. Фидя миқдори қанчани ташкил этади. Шу ҳақда маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мазҳабимизнинг барча мўътабар китобларида фидянинг фитр садақаси каби эканлиги таъкидланган.

“Мухтасарул виқоя” китобида:

وشَيْخٌ فَانٍ عَجز عَنِ الصَّوْمِ، أَفْطَرَ وأَطْعَمَ لِكُلِّ يومٍ مِسْكِيناً كالفِطْرَةِ

“Рўза тутишдан ожиз шайхи фоний (кучдан қолган қария) рўза тутмай, ҳар бир кун учун фитр садақаси каби бир мискинга таом беради”.

“Баҳрур роиқ”да эса қуйидаги ибора келади:

فَوَجَبَ الْفِدْيَةُ لِكُلِّ يَوْمٍ نِصْفَ صَاعٍ مِنْ بُرٍّ أَوْ زَبِيبٍ أَوْ صَاعًا مِنْ تَمْرٍ أَوْ شَعِيرٍ

“Фидя ҳар бир кун учун фитр садақасидаги каби буғдой ва майиздан 0,5 соъ (тақрибан 2 кг), хурмо ва арпадан 1соъ (тақрибан 4 кг) вожиб бўлади”.

“Муҳити Бурҳоний”да мазкур масала қуйидагича ифода этилган:

فأما الشيخ الفاني يفطر، ويفدي يطعم عن كل يوم مقدار صدقة الفطر

“Шайхи фоний рўза тутмай, ҳар бир кун учун фитр садақаси миқдорида фидя беради”.

Маълумки, динимизда миқдорга оид барча нарсалар шариат тарафидан белгилаб берилади. Унга қиёс ёки инсон ақли аралашиши мумкин эмас. “Фатҳул Қодийр” китобида айтилади:

أَنَّ الْمَقَادِيرَ لَا يَدْخُلُهَا الْقِيَاسُ

“Албатта, миқдорларни белгилашга қиёс дахл қила олмайди”.

Шу эътибордан рўза тутишдан кучи қолган қариялар, сурункали касаллик билан оғриётган беморларнинг рўза ўрнига берадиган фидялари худди фитр садақаси миқдорича бўлади. Хоҳласа, белгилаб қўйилган нарсаларнинг ўзидан, хоҳласа, уларнинг қийматидан беришлари мумкин.

Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, фидянинг миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади. Шундан келиб чиқиб мазкур кишилар ҳар кунлик рўза учун қуйидагилардан бирини бериши мумкин:
а) Тақрибан 2 кг буғдой ёки бозордаги ўртача қиймати;
б) 4 кг арпа ёки унинг қиймати,
в) 2 кг майиз ёки унинг қиймати;
г) 4 кг хурмо ёки унинг қиймати.

Тавсия сифатида қуйидагиларни қўшимча қилишимиз мумкин. Кам таъминланган кишилар 2 кг буғдой ёки унинг қийматини ёхуд 4 кг арпа унинг қийматини, ўрта ҳол кишилар 2 кг майиз ёки унинг қийматини, ўзига тўқ, бадавлат инсонлар 4 кг хурмо ёки унинг қийматини беришлари мақсадга мувофиқ бўлади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Сиз
ҳам Аллоҳ розили йўлида вақф қилинг ва давомли савобга эга бўлинг!
Закот ва хайрия қилиш учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўтказиб_юборманг
🟥БУГУН СОАТ 20:00 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 3 март куни
кечки соат 20:00 да (Ўзбекистон вақти билан),
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

🌐Instagram орқали томоша қилиш

✔️ Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muslim.uz
#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ

🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ

Қуйидаги ижтимоий тармоқлар
имиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

🌐 Youtube орқали томоша қилиш


🌐Instagram орқали томоша қилиш


Facebook орқали томоша қилиш


✔️Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Муҳтожларга ёрдам кўрсатиш – мўминлик бурчи

Сиз ҳам Аллоҳ розили йўлида вақф қилинг ва давомли савобга эга бўлинг!
Закот ва хайрия қилиш учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
#Дуо
Инсонлар орасида ўзаро ислоҳни сўраш дуоси

اللّهمّ ألّف بين قلوبنا و أصلح ذات بيننا و اهدنا سبل السّلام و نجّنا من الظلمات إلى النّور، و جنّبنا الفواحش ما ظهر منها و ما بطن.
Ўқилиши: Аллоҳумма аллиф байна қулуубинаа, ва аслиҳ заата байнинаа, ваҳдинаа субулас салаам, ва нажжинаа миназ зулумаати илан нуур, ва жаннибнал фавааҳиша маа зооҳаро минҳаа ва маа батон.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Бизнинг қалбларимизни ўзаро улфат эт, орамизни ислоҳ қил, саломатлик йўлларига бизни ҳидоят қил, бизни зулуматлардан қутқариб (ҳидоят) нурига чиқар ва бизни ошкор ҳамда махфий бўлган фаҳш ишлардан узоқ қил (имом Абу Довуд ривояти).

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (имом Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
#Вақф_ҳақида_ўрганамиз

Вақфнома – мулк эгалари ўз мол-мулкларини диний эҳтиёж ёки хайрия ишлари учун берганлиги тўғрисидаги ҳужжат. Вақфномада мулкнинг вақфга ўтказилиш сабаби, вақф қилинган мулкнинг таъриф-тавсифи (қандай мулк экани, жойлашган жойи, майдони, ўлчамлари, чегаралари), мулк эгасининг номи, вақф мулкларидан фойдаланиш тартиби ва шартлари, вақф қилинган мулкнинг бошқарувчиси, гувоҳлар кўрсатилади. Вақфномага гувоҳлар шаҳодати (имзоси) ва қози тасдиғи керак бўлади. Бундан ташқари, вақф мулкчилигида яна иноятнома, ёрлиқ, “ҳукми қози”, баённома, васиқа, ривоят, тилхат, “хатти иқрор”, буйруқ, гувоҳнома, рухсатнома, ваколат каби ҳужжатлар ҳам юритилади.

Сиз ҳам Аллоҳ розили йўлида вақф қилинг ва давомли савобга эга бўлинг!
Закот ва хайрия қилиш учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Закот учун нисоб маблағи бир йиллик бўлиши керак деганда нима тушинилади?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси

Закот ва хайрия қилиш учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
#kun_hadisi

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди. Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради. Ким бир мусулмоннинг ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни фориғ қилади. Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади», дедилар» (тўртовлари ривоят қилган).

Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
Forwarded from Muslim.uz
🕋 ЗИЁРАТЧИЛАРГА ЯНАДА ҚУЛАЙЛИКЛАР ҲОЗИРЛАШ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Шу йил 2 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф бин Солиҳ ал-Утайбийни қабул қилдилар.

🔸Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, ҳаж ва умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш сифатини юқори даражага кўтариш ҳамда мўмин-мусулмонларимиз ибодат қилишлари учун муносиб шароитлар ҳозирлаш масалалари муҳокама қилинди.

🔹Шунингдек, зиёратчиларга енгиллик ва қулайликлар яратиш борасида замонавий дастурлар ва инновацион лойиҳалардан унумли фойдаланиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. Бу йўналишда жорий йил январь ойида Жидда шаҳрида ўтказилган “Ҳаж” ва “Умра” хизматлари халқаро кўргазма-конференцияси муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши эътироф этилди.
Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
#Дуо
Дунё ва охират неъматларини сўраш дуоси

اللّهمّ زدنا و لا تنقصنا و أكرمنا و لا تهنّا و أعطنا و لا تحرمنا و آثرنا و لا تؤثر علينا و أرضنا وارض عنّا.
Ўқилиши: Аллооҳумма зиднаа ва лаа танқусунаа ва акримнаа ва лаа туҳиннаа ва аътынаа ва лаа таҳримнаа ва аасирнаа ва лаа ту‘сир ъалайнаа ва ардзинаа вардзо ъаннаа.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Бизни зиёда қил кам қилма, ҳурматли қил хор этма, бергин маҳрум қилма, бизни (бошқаларга) устун қил (бошқаларни) бизга устун қилма ва бизни рози қил ва биздан рози бўл (имом Термизий ва имом Аҳмад ривояти).

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (имом Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Тўрт мучаси соғ йигит қизлар тиланчилик қилганда, уларга садақа бермаслик гуноҳми?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (имом Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
#VAQF_YANGILIKLARI

Вақф фонди Қорақалпоғистондаги мадрасага "смарт" доска хайрия қилди
БАТАФСИЛ

Фарғона вилоятидаги «Қуръон» курси тингловчиларига мултимедиали мусҳафлар хайрия қилинди
БАТАФСИЛ

"Фахриддин ар Розий" мадрасасига ҳам «смарт» доска хайрия қилинди
БАТАФСИЛ

Фарғонада беморлар ва эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олинди
БАТАФСИЛ

"Вақф" фонди саломатлик учун зарур бўлган воситаларни хайрия қилди
БАТАФСИЛ

Шайх Алижон қори Мир Араб мадрасасига Вақф фонди хайриясини топширди
БАТАФСИЛ

Улуғ шайх мақбараси обод этилмоқда
БАТАФСИЛ

Бухородаги Олий мадрасага Вақф фонди хайрияси топширилди
БАТАФСИЛ

"Жўйбори калон" аёл-қизлар мадрасасига Вақф фонди хайрияси топширилди
️БАТАФСИЛ

Сиз ҳам Аллоҳ розили йўлида вақф қилинг ва давомли савобга эга бўлинг!
Хайрия қилиш учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

@VAQFUZ