VAQF.UZ | Расмий канал
10.2K subscribers
6.9K photos
2.18K videos
8 files
5.78K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
ЗУҲО (ЧОШГОҲ) НАМОЗИ ВА УНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

#намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Қуёш ёки ой тутилганда нима қилинади?
#намоз

241-CАВОЛ:
Қуёш ёки ой тутилганда мусулмон киши қандай йўл тутиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда Қуёш ёки ой тутилганда бу ҳодиса ибрат назари билан қараш лозимлиги таъкидланади ва бу ҳолатда нафл
намоз ўқиш суннат ҳисобланади.

Қуёш тутилганда жума
намозини ўқиб берадиган имом бошчилигида жамоат бўлиб, азон ва такбирсиз нафл намоз ўқилади. Унда хоҳлаган сураларини махфий ўқийди, қироатни узун қилиш афзал. Намоздан кейин токи қуёш очилиб кетгунча дуо қилиб турилади. Агар масжидда имом ҳозир бўлмаса, одамлар ёлғиз-ёлғиз намоз ўқийдилар. Бу намозни уйда ўқилса ҳам ёки намоз ўқимасдан бир жойда йиғилиб фақат дуо қилиб турилса ҳам жоиз бўлади. Қуёш очилиб кетгандан кейин бу намоз ўқилмайди. Қуёшнинг тутилиши шом пайтига тўғри келса аввал шом намози ўқилади. Қуёш тутилиши жаноза намози билан бирга келиб қолса, аввал жаноза ўқилади. Қуёш тутилиши намоз ўқиш мумкин бўлмаган пайтга тўғри келса у пайт намоз ўқилмайди. (“Фатавои Ҳиндия” китоби).

Қуёш тутилганда
намоз ўқиш ҳақида Абу Бакра разияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
خسفت الشمس على عهد رسول الله صلى الله عليه و سلم فخرج يجر رداءه حتى انتهى إلى المسجد وثاب الناس إليه فصلى بهم ركعتين فانجلت الشمس فقال ( إن الشمس والقمر آيتان من آيات الله وإنهما لا يخسفان لموت أحد وإذا كان ذاك فصلوا وادعوا حتى يكشف ما بكم ) رواه الامام البخاري)

яъни: “Пайғамбар алайҳиссалом даврларида Қуёш тутилди. У Зот ридо (уст кийим)ларини судраб (яъни, шошилиб) масжидга келдилар. Одамларни
намозга чақириб, уларга икки ракатли намозда имомлик қилдилар. Шундан кейин қуёш очилиб кетди.

Пайғамбармиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуёш ва ой Аллоҳ таолонинг оят мўжизаларидандир. Улар бирор кишининг ўлими сабаб тутилмайди. Агар улар тутилса, токи очилиб кетганча
намоз ўқинглар ва дуо қилинглар”, - дедилар” (Имом Бухорий ривоятлари).

Одамлар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўғиллари Иброҳим (ўнинчи ҳижрий йилда 18 ойлик бўлганда) вафот этгани учун Қуёш тутилди деганларида бу сўзни жавобан айтган эдилар.

Ой тутилганда ҳам худди юқоридаги каби
намоз ўқиш мумкин. Фақат уни ҳамма ёлғиз ўзи ўқийди.

Бундан ташқари қаттиқ шамол турганда, ҳаддан зиёд кўп ёмғир ва қор ёққанда, оммавий касаллик тарқаганда, зилзилалар, душман хавфи бўлганда, худди мана шундай
намоз (яъни, нажот сўраб) ўқиш жоиз. “Бадоиъус саноиъ” китобида уни ўз манзилларида ўқийдилар, дейилган (“Фатавои Ҳиндия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
Forwarded from Muslim.uz
ЗУҲО (ЧОШГОҲ) НАМОЗИ ВА УНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

#намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Карантин қоидаларига амал қилиш орқали масжидлар шаънини сақлайлик!
БАТАФСИЛ: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22244

#масжид #намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жамоат намози – мўминлик белгиси...

#масжид #намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚАЧОН МАСЖИДГА БОРИШГА ОДАТЛАНГАН КИШИНИ КЎРСАНГИЗЛАР, УНИНГ ИЙМОНЛИ ЭКАНИГА ГУВОҲЛИК БЕРИНГЛАР...

#масжид #намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 11-Жумодул аввал 1442 ҳ.й
26 - Декабрь 2020 м.й
ШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

Тонг - 06:23
Қуёш - 07:47
Туш - 12:29
Аср - 15:19
Шом - 17:02
Хуфтон - 18:22
Тошкент шаҳрида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 t.iss.one/Vakillikuz
Forwarded from MuslimShosh.uz
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 12-Жумодул аввал 1442 ҳ.й
27 - Декабрь 2020 м.й
ЯКШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

Тонг - 06:24
Қуёш - 07:48
Туш - 12:29
Аср - 15:20
Шом - 17:02
Хуфтон - 18:23
Тошкент шаҳрида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 t.iss.one/Vakillikuz
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
#намоз

139-CАВОЛ:
Ҳурматли фатво ҳайъати аъзолари намоз вақтлари ҳақида маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳим.

Бомдод
намози: Бомдод намозининг вақти субҳи содиқдан (тонг отгандан) қуёш чиққунигачадир. Бомдод намозининг вақти киргандан бошлаб қуёш тўлиқ чиққунигача бомдоднинг икки ракат суннатидан бошқа нафл намоз ўқиш макруҳдир. Аммо қазо намоз ўқиса бўлади. Бомдод намозини ўқиш пайтида қуёш чиқиб қолса, бомдод намози бузилади ва қуёш тўлиқ чиққандан кейин қазоси ўқилади. Бугунги бомдоднинг фарзи суннати билан қазо бўлса ва қазосини заволгача ўқиса, суннати билан бирга қазоси ўқилади. Заволгача ўқилмаса, фарзини ўзи қазо қилинади. Бомдодни суннатига улгурмай, фарзини жамоат билан ўқиган киши фарздан кейин суннатни ўқимайди.

Пешин
намози: Пешиннинг вақти қуёш заволга оғганидан ҳар бир нарсанинг сояси заволдаги соядан ташқари ўзининг узунлигидан икки баробар бўлгуничадир. Қуёш қиёмдан заволга қараб оғгандан бошлаб пешин намозининг вақти кирган бўлади. Заволдаги соядан ташқари ҳар бир нарсанинг сояси ўзининг бўйига икки баробар келгунича пешин вақти ҳисобланади.

Аср
намози: Асрнинг вақти ҳар бир нарсанинг сояси заволдаги соядан ташқари ўзининг узунлигидан икки баробар бўлганидан бошлаб қуёш ботгуничадир. Аср намози адо қилинганидан кейин шом намози ўқилгунигача нафл намоз ўқиш макруҳ ҳисобланади. Аммо қазо намоз ўқиса бўлади. Асрга айтилган азондан кейин такбир айтилгунигача, бемалол нафл намоз ўқиса бўлади. Аср намозини қуёшни нури кўзни қамаштирмайдиган даражада кечиктириб ўқиш макруҳдир. Киши бугунги аср намозини ўқиш пайтида қуёш ботиб қолса, охиригача давом эттираверади ва намози бузилмайди.

Шом
намози: Шомнинг вақти қуёш ботганидан шафақ йўқолгунича. Шафақ уфқдаги қизилликдир. Шом намозини доимо (йилнинг барча фаслларида) вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир. Демак, шом намозининг вақти қуёш уфққа ботиши билан бошланиб уфуқдаги қизиллик йўқолгунигача давом этади.

Хуфтон
намози: Хуфтоннинг вақти шомнинг вақти тугагандан бошлаб тонггачадир. Витрнинг вақти хуфтон ўқилгандан бошлаб тонггачадир. Хуфтон намозини ярим кечадан кейин ўқиш макруҳдир.

Қазо бўлган ва нафл намозларни куннинг барча вақтида ўқиса бўлади. Фақат қуёш чиқиш, қиёмга келиш ва ботиш вақтлари бундан мустасно. Бу уч вақтда ҳеч қандай
намоз ўқиб бўлмайди (Манба: “Фатҳу бабил иная”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
Forwarded from Muslim.uz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: ФИРИБГАРНИНГ МАКРУ ҲИЙЛАСИ ЎЗИГА ЗАРАР ҚИЛАДИ

Бугун, 3 март куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Имом Бухорий” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этдилар.

🕌 Жомеда йиғилган минглаб намозхонлар Муфтий ҳазратларининг Исломда алдов, фирибгарлик, бировнинг ҳаққини ейиш, савдо-сотиқда алдамчилик каби иллатлар қоралангани ҳақидаги фойдали суҳбатларидан баҳраманд бўлдилар.

🤲 Жума намози якунида Муфтий ҳазратлари Ҳақ таолодан юрт тинчлиги, эл фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @diniysavollar

#Муфтий #жума #намоз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Намоз #Қазо

Рамазонни охирги жумасида 4 ракат намоз ўқилса, 400 йиллик қазо намоз ўқилган бўладими?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сажда #Намоз

Саждаи саҳв қандай бажарилади?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @vaqfuz