VAQF.UZ | Расмий канал
9.83K subscribers
6.85K photos
2.16K videos
8 files
5.73K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
ШАХСИЙ УЙИ БЎЛМАГАН ОДАМНИНГ ЗАКОТИ ВА ҚУРБОНЛИГИ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қурбонлик қилишни ният қилгандик. Аллоҳга беҳисоб шукур маблағим бор лекин хўжайним ҳеч қаерда ишламайдилар. Қайнонамлар билан бирга яшаймиз. Уй олиш учун пул йиғяпман. Кимлардир ўзинг уйга муҳтожсан, қилган закотинг ҳам қурбонлигинг ҳам қабул бўлмаса керак дейишяпди. Шу ростми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом дини тамойилларига кўра, ҳар бир шахс ўзи алоҳида мукаллаф ҳисобланади. Шунга кўра гарчи эрингизда маблағ бўлмасада, сизнинг шахсий маблағингиз мавжуд бўлиб, нисоб миқдорида бўлса, албатта қурбонлик қилишингиз вожиб бўлади. Уй ёки шунга ўхшаш зарурий эҳтиёжингиз учун йиғилган бўлса ҳам, мадомики уй олмаган бўлсангиз мазкур маблағдан қурбонлик қилиш лозим. Кимларнидир “закотинг ҳам қурбонлигинг ҳам қабул бўлмайди” деган сўзлари нодонлик билан айтилган сўздир. Сиз исломий аҳкомларни соҳа мутахассисларидан сўранг. Илмсиз равишда диндан сўз қотадиганларнинг “фатво”ларига эргашманг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (имом Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
Шайх Алижон қори Мир Араб мадрасасига Вақф фонди хайриясини топширди

Бугун, Бухоро шаҳридаги Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасига Шайх Алижон қори ташриф буюриб, илмий суҳбат ўтказилди.

Ташриф давомида шайх Алижон қори Вақф фонди томонидан хайрия қилинган “ақлли” доскани, фонд номидан мадраса аҳлига тақдим этди.

Ташриф давом этади


“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (имом Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
#Дуо
ОФАТНИ ДАФ ҚИЛИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.

Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ (Ибн Сунний ривоятлари).

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (имом Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
Улуғ шайх мақбараси обод этилмоқда

Кеча, 1-март куни Вақф фонди раҳбари Зиёвуддин домла Мирсодиқов, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган фонд тасарруфидаги "Шайх Умар валий Боғистоний" зиёратгоҳига ташриф буюрди.

Ташриф давомида зиёратгоҳда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари ва зиёратчилар учун яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишиб, керакли кўрсатмаларни бериб ўтди.

Маълумот учун: Шайх Умар валий хазратлари Шайх Ҳованди Тоҳурнинг отаси, Хўжа Аҳрор валийнинг катта бобоси бўлади.

БАТАФСИЛ: https://vaqf.uz/oz/news/view/952

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (имом Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
#Вақф_ҳақида_ўрганамиз

Вақф қилувчи вақфдан келадиган фойданинг ҳаммасини ёки баъзисини ўзига вақф қилиши мумкин. Бунда вафот этгандан кейин фойдаси фуқароларга бўлиши шарти билан. Бу Абу Юсуфнинг сўзлари бўлиб, “Фатавои Қозихон”да “бунда одамларни вақф қилишга тарғиб бордир” дейилган.

Сиз ҳам Аллоҳ розили йўлида вақф қилинг ва давомли савобга эга бўлинг!
Хайрия қилиш учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тавбалари қабул бўлган 3 киши...

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент
ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Блинкен Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Қизлар ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2023” кўрик-танлови ўтказилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Бош имом-хатиблар Иштихон туманида
➡️БАТАФСИЛ

🔸Ўзбекистон Президентининг Мисрга ташрифи Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентлигининг диққат марказида
➡️БАТАФСИЛ

🔸Муфтий ҳазрат раислигида ўтказилган йиғилишда бир нечта имом-хатиб ишдан олинди, айримларига ҳайфсан берилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Афинадаги Ислом санъати музейи омма эътиборида
➡️БАТАФСИЛ

🔸Имом Бухорий мажмуаси сайёҳларни қабул қила бошлайди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Саудия Aрабистони ҳаж мавсумига тайёргарликни бошлади
➡️БАТАФСИЛ

🔸Индонезияликлар Имом ал-Бухорий ҳақида фильм суратга олмоқда
➡️БАТАФСИЛ

🔸Билимли аёллар жамият таянчи ҳақида давра суҳбати ўтказилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Лондон Рамазонга тайёрланмоқда
➡️БАТАФСИЛ

🔸Илм-маърифат, огоҳлик, ҳушёрлик жаҳолатга қарши курашишда мустаҳкам пойдевордир муносабат
➡️БАТАФСИЛ

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz