VAQF.UZ | Расмий канал
10.1K subscribers
6.9K photos
2.17K videos
8 files
5.78K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Вақф - энг яхши садақаи жория"

Мухриддин домла Нуриддинов
Хўжаобод тумани Кўфа жоме масжиди имом хатиби

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (имом Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
Фарғонада беморлар ва эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олинди

«Вақф» фонди Фарғона вилоят филиали томонидан ҳомийлар билан ҳамкорликда, ҳудуддаги 20 нафар оғир хасталикка чалинган, ётоқ беморлар ва моддий кўмакка муҳтож ҳамюртларимиз ҳолидан хабар олиниб, улардан бирига 1 дона ногиронлик аравачаси ҳамда барчаларига озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди.

Мазкур хайрияга ҳисса қўшган ҳамюртларимизни Аллоҳ таоло мукофотласин!

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (имом Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
Қўйдан олинадиган Закот жадвали

БАТАФСИЛ: https://vaqf.uz/uz/lists/view/607

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (имом Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
"Вақф" фонди саломатлик учун зарур бўлган воситаларни хайрия қилди

Фонднинг Тошкент шаҳар филиали "NIKA FARM" МЧЖ билан ҳамкорлик ўрнатиб, жамиятдан қабул қилиб олинган инсон саломатлигини сақлашда зарур бўлган, қарийб 104 миллион сўмлик антисептик воситаларини пойтахтимиздаги барча масжидларга топширди.

Бундан ташқари Тошкент Ислом институти, Кўкалдош мадрасаси, Хадичаи Қубро аёл-қизлар мадрасаси ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси талаба ва устозлари учун қарийб 35 500 000 сўмлик антисептик воситалар тақдим этилди.

Барча юртдошларимизни яхшилик йўлида ҳамкорликка чорлаб қоламиз!

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (имом Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
Тошкент вилоятида масжиднинг янги биноси очилди

Жорий йилнинг 23 февраль санасида Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида жойлашган "Абдуқаҳҳор махдум" жоме масжидининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

БАТАФСИЛ: https://vaqf.uz/oz/news/view/949

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (имом Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
ШАРТНОМА ПУЛИНИ ТЎЛАШ БИЛАН ЗАКОТ АДО БЎЛАДИМИ?
#закот

911-CАВОЛ: Бирон талабанинг шартномасини тўлаб қўйиш билан закот адо бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар талаба закот берувчига "қарзимни тўлаб беринг" деб айтган бўлса закот адо бўлади. Агар буни айтмаган ёки буюрмаган бўлса закот адо топмайди. Чунки ушбу ҳолатда закотнинг асосий шарти бўлмиш "тамлик" — мулк қилиб бериш топилмайди. "Фатавои ҳиндия" китобида бу ҳақда шундай дейилган:

وَلَوْ قَضَى دَيْنَ الْفَقِيرِ بِزَكَاةِ مَالِهِ إنْ كَانَ بِأَمْرِهِ يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ بِغَيْرِ أَمْرِهِ لَا يَجُوزُ وَسَقَطَ الدَّيْنُ

"Агар фақирнинг қарзини ўзининг молини закотидан адо этиб қўйса, агар бу фақирнинг буйруғи (илтимос ҳам киради) билан бўлса жоиз бўлади. Агар унинг буйруғисиз бўлса жоиз эмас. Лекин қарз соқит бўлади".

Адо топилиши айтилган кўринишда камбағалнинг буйруғи уни ҳукман вакилга айлантиради ва камбағал закотни ўзи олиб ҳақдорга тўлаган деб эътиборга олинади.

Хулоса қилиб айтганда, закот адо топиши учун закот берувчи кишининг ўзи ёки шартнома учун закотларни қабул қилиб олувчи масъул киши тўловни амалга оширишдан олдин талабани хабардор қилиб унинг умумий рухсатини олиниши керак. Ушбу рухсат талабанинг юқоридаги фиқҳий китобларимизда келган буйруғи сифатида қабул қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (имом Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
🤲 ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Вақф хайрия жамоат фонди жамоаси  Олий маъҳадда узоқ йиллар ректорлик вазифасида ишлаган Абдуқайюм домла Азимовнинг турмуш ўртоғи
вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳума онахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Вақф хайрия жамоат фонди жамоаси номидан марҳума онахоннинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг».

https://t.iss.one/vaqfuz
#Дуо
Гуноҳларга мағфират сўраш дуоси
ربِّ اغفر لي وتُب عليَّ إنك أنت التواب الرحيم

Ўқилиши: Роббиғфир лий ва туб ъалай, иннака антат Тавваабур Роҳийм.

Маъноси: Аллоҳим, мени (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, Меҳрибон Зотсан!

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (имом Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вақфнинг маъноси ва турлари

Салимжон домла Юнусов
Избоскан тумани бош имом хатиби

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (имом Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
ЎЗ НОМИМДАН САДАҚА - ЭҲСОН ҚИЛИШНИ ХОҲЛАЙМАН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен ҳеч қаерга ишламайман, турмуш ўртоғим ишлатгани қўймайди. Ўз номимдан закот, эҳсон, садақа қилишни хоҳлайман. Ҳар бир инсон ўз номидан закот садақа, эҳсон қилиши керак, мен қандай йўл тутсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало, закотнинг ўз шартлари бўлиб, кишининг шахсий мол мулки нисоб миқдорига етса ва бир йил ўтса, шундагина молининг закотини чиқариши фарз бўлади. Ундай бўлмаса яъни шахсий мол мулки бўлмаса ёки нисобга етмаган ва йил айланмаган бўлса унга закот чиқариш шарт бўлмайди. Фитр садақасининг ҳам ўз шартлари бор. Қолган садақа ва эҳсонлар борасида аёлнинг ўзи ишлаб ёки бошқа йўл билан (масалан, мерос, ҳадя орқали) топган мулки ўзининг шахсий мулки ҳисобланади. Булардан бемалол эҳсон қилиши мумкин. Агар аёл кишида шахсий мол-мулк бўлмагани туфайли садақа – эҳсон қилмаса гуноҳкор бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (имом Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
#Дуо
Турли ёмон хулқлар ва касалликлардан сақловчи дуо:

اللّهمّ إنّي أعوذبك من منكرات الأخلاق والأعمال و الأهواء والأدواء.

Ўқилиши: Аллооҳумма инний аъуузу бика мин мункароотил ахлаақи вал аъмаали вал аҳвааи вал адва.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Хулқларнинг ёмони, амалларнинг ёмони, хавои нафснинг ёмони ва касалликларнинг ёмонидан Сендан паноҳ тилайман (Имом Термизий ривояти).

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (имом Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
#kun_hadisi

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зулмдан қўрқинглар! Чунки зулм қиёмат кунининг зулматларидир. Ўта бахилликдан қўрқинглар! Чукни ўта бахиллик сиздан олдингиларни ҳалок қилган. У уларни қонларини тўкишга ва ҳаром қилинган нарсаларини ҳалол санашга олиб борган», дедилар» (Муслим ривояти).