#ХУШХАБАР: МАСЖИДЛАР СОНИ 2071 ТАГА ЕТДИ
Шу йил 12 август куни Тошкент вилоят Адлия бошқармаси томонидан Олмалиқ шаҳри «Эвалак» МФЙ Фахрийлар кўчаси 50-уйда жойлашган «Ҳилол» масжиди давлат рўйхатидан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.
Таъкидлаш жоизки, шу кунга қадар 150 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган Олмалиқ шаҳрида битта масжид фаолият кўрсатаётган эди.
Мазкур масжид очилиши билан Тошкент вилоятидаги масжидлар сони 225 тага , Республикамиздаги масжидлар сони эса 2071 тага етади.
Аллоҳ таоло ушбу жоме масжидни халқимизга муборак айласин, тоату ибодатларни бардавом қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#ХУШХАБАР: Жиззах вилояти ҳокимлигида жиззахлик бир гуруҳ соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, диний ва жамоат ташкилотларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаолларга “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини топшириш маросими ўтказилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 26 августдаги фармонига кўра глобал пандемия ҳамда турли табиий офат ва фавқулодда ҳолатларга қарши курашиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан барчага ўрнак бўлаётган кўплаб юртдошларимиз қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти бош имоми Мехмонали Жабборов хамда "Вақф" хайрия жамоат фонди Жиззах вилоят филиали раҳбари Исроилов Шукуруллоҳ Исаковичлар ҳам “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланди.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:✅
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар: РАМАЗОН ОЙИДА 1370 ДАН ЗИЁД МАСЖИДДА ХАТМИ ҚУРЪОН БЎЛАДИ
Ҳар йили Рамазони шариф кириб келиши билан юртимиз масжидлари хатми Қуръон садолари ила бурканади. Намозхонлар жомелардаги таровеҳ намозларида ўқиладиган Қуръон тиловатига бутун вужуди билан соме бўлиб, улкан ажру савобга эга бўлади ва руҳий-маънавий озуқа олади.
Бу йилги таровеҳ намози ва Қуръон хатми лаззатини мўмин-мусулмон халқимиз ўзгача соғинч, интизорлик ва шавқ билан кутмоқда. Боиси, ўтган йили коронавирус пандемияси сабаби бу улуғ неъматдан бахраманд бўлолмадилар.
🌙 🕌 Инша Аллоҳ, бу йил юртимиз масжидларида таровеҳ намози ўқилади. Қувонарлиси, 1370 дан зиёд масжидда хатми Қуръон ўтказилади.
Маълумки, 2020 йил коронавирус пандемияси сабаб юртимиздаги масжидлар фаолияти тўхтаб, халқимиз кундалик беш вақт намоз, жума, ҳайит ва таровеҳ намозларини жамоат ила адо этолмаган эди. Алҳамдулиллаҳ, бу йил таровеҳдаги хатми Қуръон файзидан баҳраманд бўламиз.
Таъкидлаш жоизки, йилдан-йилга масжидларимизда хатми Қуръонлар зиёда бўлиб, тартиб ва ўзгача тароватда ўтмоқда. Мисол учун, 2019 йил 1220 масжидда, 2018 йил 1149 масжидда хатми Қуръон ўтказилган эди.
🔸Қуръон ўқиладиган юртда фаровонлик бўлади. Бу жойга Аллоҳнинг раҳмати, баракаси ёғилади, бало-офатлар арийди. Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари “омин”, деса, албатта, Аллоҳ таоло уларни ижобат қилади», деганлар (Имом Табароний ривояти).
🤲 Рамазон ойида масжидлардаги таровеҳ намозлари ва хатми Қуръонларда мўмин-мусулмон халқимиз жамоат бўлиб қилинадиган дуолар Ҳақ таоло даргоҳида мустажоб бўлиб, ўлкамизга осудалик, барака, келади, беморларга шифои комил топиб, коронавирус касаллиги арийди, иншa Аллоҳ.
❕Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда юртимиз масжидларида Рамазон ойи ва таровеҳ намозларига тайёргарлик бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#ХУШХАБАР: Диний идорада “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими очилди!
Аллоҳга шукрки, юртимиз аҳолисининг диний-маърифий эҳтиёжларини қондириш йўлида бир қатор хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Мана шундай ишларнинг узвий давоми сифатида Қуръони каримга мухлис халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими очилди.
🕌 Ушбу бўлим Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари, илмий мактаблар, тадқиқот марказлари, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида фаолият юритаётган “Қуръони карим ва тажвид” курсларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, бошқариш ва ривожлантириш каби ишлар билан шуғулланади.
Шунингдек, “Қуръони карим ва тажвид” курслари устозларини тайёрлаш, мавжудларини суҳбатдан ўтказиш, уларнинг маҳоратларини тизимли ошириб бориш ва Қуръон таълимини ўргатишдаги энг илғор услубларни қўллашда амалий кўмак беради.
Муҳтарам Президентимизнинг “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу – муваффақият бўлади. Элимизга нур келади!”, деган эдилар.
Мана шу юксак эътироф сабаб юртимизда Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш борасида жуда кенг кўламда ишлар амалга оширилди. Айниқса, Қорилар мусобақалари ўтказилиши, Мусҳафи Шариф чоп этилиши, Қуръон ва тажвид курслари фаолияти кенгайиши ва қироат илмлари кенг тадқиқ этилиши, хусусан, мазкур янги бўлим ташкил этилиши фикримизни янада қўллаб-қувватлайди.
✅ Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш ҳақида Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифларида: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир”, деб марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).
🤲 Аллоҳ таоло “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими фаолиятини муваффақиятли қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#ХУШХАБАР: 🕌 Масжидларда жума намозларини ўқиш бўйича карантин чекловлари бекор қилинди
@muslimuzportal | @vaqfuz
@muslimuzportal | @vaqfuz
#ХУШХАБАР:
“ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ТАЖВИД” КУРСЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲИСОБ РАҚАМИ ОЧИЛДИ!
Аллоҳга шукрки, Қуръони каримга мухлис халқимизнинг истакларини инобатга олган ҳолда юртимиздаги “Қуръони карим ва тажвид” курслари фаолияти кенгайтирилмоқда.
✅ Мазкур курсларни ривожлантириш, қироат илмини ўрганувчилар учун шароитларни ҳозирлаш, малакали устозларини тайёрлаш, уларнинг маҳоратларини ошириш ва Қуръон таълимини ўргатишдаги энг илғор услубларни тадбиқ этиш ишлари бошланди.
🤲 Ушбу хайрли ишга ҳисса қўшишни истаган, фарзанду аржумандлари дунёда кўзни қувонтирадиган, Охиратда эса ота-онасига тож кийдирадиган қорию қурролар бўлишини ният қилган саховатпеша кишиларимиз ҳиммати учун “Вақф” хайрия жамоат фондида махсус ҳисоб рақам очилди.
Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир”, деб марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).
✅ Эндиликда хайр-саховатларини қори ва қорияларга сарф этишни истаган юртдошларимиз қуйидаги ҳисоб рақамга мурувват қилишлари мумкин.
“Қуръони карим ва тажвид” курсларини ривожлантириш ҳисоб рақами: 20212000900881753046
ИНН 207 276 595
МФО 00974
Тошкент шаҳрининг “Капиталбанк” АТБ амалиёт бошқармаси

"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фонди Матбуот хизмати@vaqfuz | @muslimuzportal
#ХУШХАБАР:
Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига
“Умра” сафарини ҳал этиш учун жўнаб кетди
🔸 2021 йил 1 декабрь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
Маълумки, ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари “Ҳаж” ва “Умра” амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлдилар.
Аллоҳга шукрки, сўнгги вақтларда Саудия Арабистони ва юртимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётгани, кунлик касалланиш даражаси камаяётгани, вакцина олган аҳоли миқдори ошиб бораётгани ва чекловлар юмшатилаётгани Ўзбекистон халқини чексиз қувонтирмоқда.
Айни кунларда юртимиз мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан умра мавсумининг бошланишини кутишмоқда. Умид қиламизки, тез орада мавжуд эҳтиёт чоралари ҳам юмшаб, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин умра ибодатларини адо этиш саодатига эришадилар, инша Аллоҳ.
🤲 Ҳақ таоло ушбу сафарни хайрли қилсин, мана шундай шарафли ва масъулиятли вазифада Ўзбекистон делегациясига куч-қувват ва муваффақиятлар ато этсин.

@muslimuzportal | @vaqfuzForwarded from Muslim.uz
🤲 ОРЗИҚИБ КУТИЛГАН #ХУШХАБАР:
🕋 УМРА САФАРИ БОШЛАНМОҚДА!
✅ Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ жаноблари билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзоладилар.
🔸Юртимизда умра сафарини ташкил этиш чораларини кўриш, ҳудудларда COVID пандемиясидан аввал навбатда турган фуқароларнинг имкониятларини ўрганиш, рўйхатларни қайта шакллантириш, авиақатновлар жадвалини ишлаб чиқиш ва зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошланди.
🔸Шунингдек, умра зиёратини юқори даражада ташкил этиш учун кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати орқали Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналарни танлаш, замонавий транспорт ва бошқа хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш каби ишлар амалга оширилади.
❗️Таъкидлаш зарурки, шу кунларда Тошкент халқаро аэропортида норасмий шахслар алдовига учиб, ноқонуний йўллар орқали сафарга отланган кишиларнинг сохта ҳужжатлари сабабли муборак сафар охирига етмай қолган ҳолатлари аниқланмоқда. Шу боис, мўмин-мусулмонларни умра каби ибодат масалаларида жуда эҳтиёт бўлишлари ва бу борада ваколатли ташкилот бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси орқали муборак сафарларни адо этишларига чақирамиз.
✅ Қисқа фурсатларда умра сафарлари бошланиб, ҳудудлардаги навбатлар асосида белгиланган тўловларни амалга оширган, тегишли вакцинани олган ва Саудия Арабистонининг карантин талабларини бажарган фуқаролар тартиб билан муборак сафарга жўнатилади, инша Аллоҳ.
🔸Умра сафарларининг бошланиш санаси ва биринчи рейснинг учиш вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР: УМРА РЕЙСЛАРИ ҲАР КУНИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ!
🔸 Аввал, 2022 йил 22, 25 ва 28 январь кунлари Тошкент шаҳридан Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига ўзбекистонлик зиёратчиларни умра ибодатларини адо этиш учун рейслар амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди. Аллоҳга шукрки, 22 январь куни 1-рейс парвози Саудия Арабистонига муваффақиятли амалга оширилди.
✅ Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов томонидан “Ўзбекистон 24” телеканалига берилган интервьюда умра зиёрати учун 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан рейс, 10 февралдан эса ҳар куни 2 та рейс ва Рамазон ойи давомида ҳар куни 3 тадан рейс амалга оширилиши маълум қилинди.
🤲 Аллоҳ таоло неъматларини бундан-да зиёда этсин!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @VAQFUZ

muslim.uz #умра2022 @muslimuzportal | @mp3muslim | @VAQFUZ
#Хушхабар: ✈️ УМРА РЕЙСЛАРИ БИР ҲАФТАДА 16 МАРТА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
🤲 Аллоҳга шукрки, юртимиз аҳлининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан Умра сафари учун рейсларни ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилиб, яхши натижаларга эришиб келинмоқда.
✅ Мана шундай ишларнинг узвий давоми сифатида, шу йилнинг 10 февралидан бошлаб, муборак заминга умра ибодати учун рейслар жорий мавсумнинг аввалида белгиланган режага мувофиқ, ҳафтанинг ҳар сешанба ва шанба кунлари 3 марта, қолган 5 кунида 2 тадан рейс йўлга қўйилди. Шунда бир ҳафта давомида жами 16 марта авиапарвоз амалга оширилади.
🔸 Таъкидлаш жоизки, умра сафарига бориб келаётган ҳамюртларимиз муборак зиёратга бориш йўлга қўйилгани, ҳозирланган шароит ва хизмат кўрсатиш сифатининг юқорилигидан жуда ҳам миннатдор бўлишмоқда. Бунинг учун Ҳақ таолога шукроналар айтмоқдалар, Давлатимиз Раҳбари ва бу савобли ишга мутасадди бўлганлар ҳаққига хайрли дуолар қилиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини сўраб илтижолар қилмоқдалар.
🤲 Мана шу шукрона ва дуолар шарофати ила юртимизда хурсандчиликлар бардавом бўлмоқда. Аллоҳ таоло неъматларини бундан-да зиёда этсин!
#УМРА2022
@muslimuzportal | @VAQFUZ

Muslim.uz@muslimuzportal | @VAQFUZ
#ХУШХАБАР
🌙 📞 РАМАЗОН ОЙИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ФАТВО МАРКАЗИДАГИ КОЛЛ-МАРКАЗ 24 СОАТЛИ РЕЖИМГА ЎТКАЗИЛДИ!
#Рамазон_лойиҳаси
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ФАТВО МАРКАЗИ ташаббуси билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларга уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.
🔸Мўмин-мусулмонлар шу йилнинг 2 апрелдан 2 майга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади (ибодат вақтларидан ташқари).
📞 Бунинг учун 24 соат давомида қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз: 78-150-33-44.
🤲Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларимизга рушди ҳидоят, уламоларимизга куч-қувват ато этсин.
#Рамазон #Колл_марказ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
@muslimuzportal | @vaqfuz#Янгиликлар #ХУШХАБАР #Ҳаж_2022
⚡Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди
✈️ Бугун, 3 май куни эрта тонгда
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
🔹Ўтган икки йил давомида COVID-19 пандемияси туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари ҳаж амалларини адо этолмади.
📍Шу йил январь ойидан бошлаб фуқароларимизнинг Умра зиёратига боришлари қайта йўлга қўйилди ва қисқа вақт ичида 35 мингга яқин юртдошимиз умра амалларини бажариш имкониятига эга бўлди.
✅ Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2022” мавсуми бўйича расмий баёнотида, жорий ҳаж тадбирига чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берилади.
📝 Ўзбекистон делегацияси томонидан ушбу сафар давомида “Ҳаж – 2022” мавсумини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни Саудия Aрабистонидаги мутасадди идоралар билан келишиш режалаштирилган.

📚 “ТАВАККУЛ” НОМЛИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари, пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” масжиди имом-хатиби Яҳё домла Убайдуллоҳ ўғли таржимаси остидаги таниқли уламо Юсуф Қаразовий қаламига мансуб “Таваккул” асари китоб ҳолида чоп этилди.
📚 Мазкур китобда мўмин-мусулмонлар учун ўта зарур бўлган, инсон умри давомида доимо муҳтож бўладиган, ҳар ишда Аллоҳ таолога таваккул қилиш ҳақида сўз бўради.
✅ Китобни мутолаа қилган киши таваккулнинг фазли, унинг ҳақиқати, ризқ борасида таваккул, дин ишларида таваккул, таваккулнинг фойдалари, сабаблари, таваккул қилишдан тўсувчи омиллар ва бошқа таваккул ҳақидаги билимларга эга бўлиши мумкин.
🔸Аҳамиятли жиҳати, муаллиф ҳар бир мавзуни ёритишда Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлардаги таваккулга оид нукталарни дақиқлик билан, атрофлича, ўқувчига тушунарли ҳолда баён этади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
#КИТОБ_НАШР
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar | @hanafiyuzofficial

Forwarded from Олий Маъҳад | Расмий
#Институт #Хушхабар
▪️ Хушхабар: Олий маъҳаднинг 2 нафар қори талабаси 30 пора Қуръони Каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берди
▫️ Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Исломбек қори Умрзоқов ва 1-курс талабаси Аслхон қори Хошимов 30 пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди…-ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/39452
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok

#Хушхабар
🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси бўлдилар
▫️Шавкат Мирзиёев:
📝 “Мана, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Қатардаги Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо бўлганлари, барчамизга мамнуният бағишлайди.
✅ Буям ўтган даврда диний-маърифий соҳада олиб борган ислоҳотларимизнинг халқаро эътирофи, халқимизнинг Ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссасига берилган яна бир юксак баҳо, десак тўғри бўлади" - деди учрашувда.
📎Манба
https://t.iss.one/vaqfuz

Uza.uz
Шавкат Мирзиёев: Сурхондарё вилояти аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 90 фоизга етказилади
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлиги
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар
✅ МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР
🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
✅ МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР
🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM