VAQF.UZ | Расмий канал
9.26K subscribers
6.83K photos
2.14K videos
8 files
5.69K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
Juma kuni sunnatlari!

@vaqfuz
Эй, Раббим! Менга зиндон маъқулроқдир...

«(Юсуф) деди: «Эй, Раббим! Менга таклиф этишаётган нарсадан кўра зиндон маъқулроқдир. Агар уларнинг макрларини мендан дариғ тутмасанг, уларга мойил бўлиб, жоҳиллардан бўлиб қолурман»» (Юсуф сураси, 33-оят).

БАТАФСИЛ: https://telegra.ph/EHj-Rabbim-Menga-zindon-ma%D2%9Bulro%D2%9Bdir-02-05

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: https://t.iss.one/vaqfuz
КУН ҲИСОБОТИ: 05.02.2021

Фондга моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахслардан 8 нафарига “Закот” ҳисоб рақамидан жами 4.500.000 сўм моддий ёрдам маблағлари ўтказилди.

Хайрия қилганлардан Аллоҳ рози бўлсин!

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: https://t.iss.one/vaqfuz
ОНЛАЙН ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БОШЛАНДИ

YouTube: https://youtu.be/ufo5Dqusdww

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/241165994211033/

Instagram: https://instagram.com/muslimuzportali?igshid=1val5qa458b9m


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВ

Саволларингизни жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Вақф хафталиги"

Фонд томонидан қандай ишлар амалга оширилди?

Бошқаларга ҳам улашинг: @vaqfuz
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва:
«Сизлар болаларни ўпасизларми? Биз уларни ўпмаймиз», деди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қалбингдан раҳматни суғуриб олган бўлса, мен нима ҳам қила олар эдим», дедилар».
Икки Шайх ривоят қилишган.

Бошқаларга ҳам улашинг: @vaqfuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1. Мўмин ким?

Рустамжон домла

Манба: @muslimuzportal

#Мўмин_бу...

Каналга обуна бўлинг: @vaqfuz
Хайрли кун азизлар!

#ЭСЛАТМА

“Албатта, Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни тўкис адо этадиган, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қиладиган зотлар ҳаргиз касод бўлмайдиган олди-сотдидан умидвордирлар. Зеро, (Аллоҳ) уларнинг ажрларини тўлиқ қилиб беради, ўз фазлу карамидан уларга яна зиёда (мукофотлар) ҳам беради. Албатта, У мағфиратли, ўта шукр қилувчидир (яъни, озгина яхши амал учун ҳам кўп мукофот беради)”.

(Фотир
сураси, 29-30)

Каналга обуна бўлинг: @vaqfuz
Сен ўн иккинчисан

Бир аёл 20 динор пулини йўқотиб қўйиб, кўчага қуйидагича эълон илиб қўйди:
«Мен 20 динор пулимни йўқотиб қўйдим. Ким уни топиб олса, фалон манзилдаги фалон хонадонга қайтарсин, чунки маошим оз бўлгани учун пулга жуда муҳтожман. Ҳозир ейишга ноним ҳам йўқ».

Бир киши «Мен ўша пулни топиб олдим» деб, ҳамёнидан 20 динор пулни чиқариб, ўша хотин яшайдиган манзилга борди. Пулни олган хотин йиғлаб юбориб, «Ўғлим, сен ўша пулни топиб олдим деб келган ўн иккинчи кишисан», деди. Пулни олиб келган одам бир табассум қилди-да, лифт томон юрди. Шу пайт ҳалиги хотин йиғидан тўхтаб, шундай деди: «Болам! Сен бориб ўша эълонни йиртиб ташла. Уни мен ёзмаганман, ўзи ёзишни билмайман ҳам. Шунча одамнинг менга қилган ғамхўрлигидан ҳаётга яна умидим уйғонди, дунё кўзимга гўзал кўриниб кетяпти».

Азизлар, ўзингиз неъматга ғарқ бўлган ҳолда муҳтожларни ташлаб қўйманг.
Садақа улашинг, чунки кафаннинг чўнтаги йўқ!

Далолат қилинг: @vaqfuz
“Аллоҳ сен яхши кўрган нарсаларни мунтазам бериб туришини орзу қилсанг, сен ҳам Унга мақбул бўладиган амалларни мунтазам қилиб юргин”.

Аҳмад ибн Ҳанбал

Каналга обуна бўлинг: @vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоролик ҳамюртларимиз учун зарур бўлган 246 489 700 сўмлик хайрияларингиз етиб борди!

Аллоҳ барча хайрия қилганлардан рози бўлсин!

Давоми бор...

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
Янги кун хайрли бўлсин!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан бир фақирликдан, етишмасликдан, хорликдан паноҳ сўрайман. Сендан зулм қилишимдан ва зулмга қолишимдан паноҳ сўрайман», дер эдилар».

Бошқаларга ҳам далолат қилинг!

Сафимизга қўшилинг: @vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг аввали ҳам охири ҳам йўқ...

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом марҳамат қилиб айтганлар: 

“Қуёш балқиган ҳар бир кунда икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этишинг — эҳсон. Бир кишини уловига минишида ёрдам беришинг ва юкини уловига кўтариб юклаб беришинг эҳсондир. Бир кишига табассум билан яхши сўз айтишинг – эҳсон. Намоз сари босган ҳар бир қадаминг баробарида сен учун эҳсон бор, одамларга азият берадиган нарсани йўлдан бартараф этишинг ҳам сенга эҳсондир”.

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
#Buxoroxayriya
Вақф фонди раҳбари Бухоро вилоятига сафар уюштирди

Жорий йилнинг 7-8 февраль кунлари Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов хайрия тадбирлари билан Бухоро вилоятида бўлди.

Ташрифдан кўзланган мақсад, 106 та масжид ва 3 та диний таълим муассасасига 246 миллион 489 минг 700 сўмлик диний-маърифий мазмундаги китобларни хайрия қилиш, шунингдек мадраса талабаларининг иқтидорлиларини рағбатлантиришдан иборат!

Ташриф ҳақида батафсил маълумот бериб борамиз!

Бизни кузатишда давом этинг!
Каналимизга уланинг: @vaqfuz
#Buxoroxayriya
Вақф фонди раҳбари Бухоро шаҳридаги масжидларни кўздан кечирди

(ФОТОЛАВҲАЛАР)

Сафимизга қўшилинг: @vaqfuz