VAQF.UZ | Расмий канал
9.31K subscribers
6.83K photos
2.14K videos
8 files
5.69K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
#Кун_ҳисоботи: икки масжидга маблағ ажратилди

Бугун, 02.02.2021
санасида Вақф фонди томонидан, Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги жоме масжидга 10 миллион сўм ва Андижон вилояти Жалолқудуқ тумани "Бештол" жоме масжидига 10 миллион сўмдан жами 20 миллион сўм маблағлар, масжид таъмири учун моддий ёрдам сифатида ўтказиб берилди.

Шунингдек, фондга моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахслардан 2 нафарига “Закот” маблағлари ҳисобидан жами 1 миллион 200 минг сўм моддий ёрдам маблағлари ажратилди.

🤲 Хайрия қилган инсонлардан Аллоҳ рози бўлсин!

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳингизга шифо ва роҳат бўлсин!

«Қуръон бойликдир, ундан сўнг фақирлик йўқ, ундан бошқа бойлик ҳам йўқ» (имом Тобароний ривояти).

Каналимизга обуна бўлинг: @vaqfuz
Хайрия қилганлардан Аллоҳ рози бўлсин!
Уч оиланинг уйли бўлишига оз қолди!

ХАЙРИЯ ҚИЛИШ УЧУН УСТИГА БОСИНГ👉 PAYME | CLICK

Мурожаат учун тел.: + 99899 910-90-95

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
Хайрли тонг азизлар!

Кунни яқинларга ҳадя беришдан бошланг!

Бу суннат амал ва ўзаро муҳаббатни пайдо қилади!

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
Ҳар доим таҳоратли юринг!

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам: (Динда) истиқоматда бўлинглар. Истиқомат ажрини ҳисоблаб ҳисобига ета олмайсизлар. Шуни билингки, амалларингизнинг энг яхшиси намоздир. Яна шуни билингки, фақатгина мўмин киши доим таҳоратли юради”, дедилар
(Ибн Можжа ва ибн Ҳиббон ривояти).

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

Каналимизга обуна бўлинг: @vaqfuz
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 03 февраль куни, соат 14:00 да
(Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 24-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 95-сураси бўлмиш 🌙 "ЗУҲО"нинг ўқиш қоидалари ўргатилади.

Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
Миннат қилманг...

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

"Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, молини одамлар кўриши учун нафақа қилганга ўхшаб, ботил қилманг..." (Бақара сураси, 264-оят).

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатга бузғунчи ҳам, миннатчи ҳам, бахил ҳам кирмайди», дедилар».

Бошқаларга
ҳам улашинг: @vaqfuz
Азизлар ҳимматни баланд қилайлик!

Уйи ёниб култепага айланган 3 та оила қишда, совуқда кўчада қолган. Фақатгина уйлари эмас, кийим-кечаклари, уй анжомлари, бор нарсаларини аланга кул қилган.

Оилаларнинг бирида 84 ёшли, яна бирида 90 ёшли кексалар бор. Уларнинг дуосини олайлик, бошпанали бўлишига ҳисса қўшайлик!

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишаган.

ХАЙРИЯ ҚИЛИШ УЧУН:

УСТИГА БОСИНГ
👉 PAYME | CLICK

Ёнган уй бўйича тел.: +99899 910 90 95

Яқинларга далолат қилинг! Савобга шерик бўласиз!

Каналимизга обуна бўлинг: @vaqfuz
Кун ҳисоботи: Яна, 21 киши хурсанд бўлди!

Бугун, 03.02.2021 санасида, фондга моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахслардан 20 нафарига “Закот” ҳисоб рақамидан жами 10 100 000 сўм, “Хайрия” ҳисоб рақамидан 1 нафар шахсга 4 500 000 сўм моддий ёрдам маблағлари ажратилди.

Хайрия қилганлардан Аллоҳ рози бўлсин!

Сафимизга қўшилинг: @vaqfuz
АЛЛОҲГА ҲАМД БЎЛСИН!

КЎЧАДА ҚОЛГАН УЧ ОИЛАНИНГ ҚУВОНЧИГА ОЗ ҚОЛДИ!

52 МИЛЛИОНДАН ЗИЁД МАБЛАҒ ЙИҒИЛДИ!

ҲИММАТНИ БАЛАНД ҚИЛАЙЛИК! ЯНА, 37 922 807 СЎМ ЗАРУР!

ХАЙРИЯ ҚИЛИШ УЧУН:

УСТИГА БОСИНГ
👉 PAYME | CLICK

Ёнган уй бўйича тел.: +99899 910 90 95

Каналга обуна бўлинг: @vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Инсон нимадан яралганига назар солсин..."

Тингланг! Кўзингизга ёш, қалбингизга ором келади!

Каналимизга обуна бўлинг: @vaqfuz
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эдик. Бирдан устимизда оппоқ кийимли, сочлари қоп-қора одам пайдо бўлди. Унда сафарнинг асари кўринмас эди. Уни бирортамиз танимас ҳам эдик. У келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўғриларига ўтирди. Икки тиззасини у зотнинг икки тиззаларига тиради. Икки кафтини сонлари устига қўйди ва:
«Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бер», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом: «Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ» деб шаҳодат келтирмоғинг, намозни тўкис адо қилмоғинг, закот бермоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг, агар йўлга қодир бўлсанг, Байтни ҳаж қилмоғинг», дедилар.
«Тўғри айтдинг», деди у. Биз ундан ажабландик. Ўзи сўрайди, ўзи тасдиқлайди.
«Менга иймон ҳақида хабар бер», деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг, яхшию ёмон қадарга иймон келтирмоғинг», дедилар.
«Тўғри айтдинг», деб тасдиқлади ва: «Менга эҳсон ҳақида хабар бер», деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек, агар сен Уни кўрмасанг, У сени кўриб тургандек ибодат қилмоғинг», дедилар.
«Менга (қиёмат) соатидан хабар бер», деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сўралувчи бу ҳақда сўровчидан билимлироқ эмас», дедилар.
«Унинг аломатларидан хабар бер», деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чўри ўз хожасини туғмоғлиги, ялангоёқ, яланғоч, камбағал чўпонларнинг бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишларини кўрмоғинг», дедилар.
Сўнгра у қайтиб кетди. Бас, мен бирмунча вақт ғойиб бўлдим. Сўнгра у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Умар, сўровчи кимлигини билдингми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у Жаброилдир. Сизларга динларингиздан таълим бергани келибди», дедилар».

Яна бир ривоятда: «У Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган беш нарсанинг ичидадир», дедилар ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида (қиёмат) соати илми бор» оятини тиловат қилдилар. Сўнгра у қайтиб кетди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни қайтаринглар», дедилар. Одамлар ҳеч нарсани кўрмадилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу Жаброилдир. Одамларга динларини ўргатгани келибди», дедилар».

Саҳиҳ эгалари ривоят қилишган
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Сафимизга қўшилинг: https://t.iss.one/vaqfuz
Дадамни яхши кўр! Ҳудди мен сени яхши кўргандек...
Дадамни яхши кўр! Худди мен сени яхши кўргандек...

(бир неча йил аввал бўлган воқеа)

Куни бўйи ишхонада югур-югурлар кўпайди. Камига анча вақт сарфлаб қилган ишим бошлиғимизга ёқмади... Бир уюм камситишлар ила нўноқликда айблади.
Уйга қайтяпман. Қаттиқ асабийлик оқибатими, йўлимдаги чуқурчани кўрмай қолиб машинанинг ғилдирагини расво қилдим.

Уйга келсам овқат қилинмаган, аёлим бетоб. Унга ҳам овозим борича бақирдим ва жаҳл билан ётоққа кириб ётиб олдим. Хаёлимда фақат раҳбарнинг башараси ва айтган гаплари...

Шу пайт, уч ёшли ўғлим келиб "дадажон машинангизни мингим келяпти", деганча, устимга ўзини отди (одатда шундай қилиши менга жуда ҳам ёқарди). Уни устимдан улоқтириб "йўқол кўзимдан" деб ўшқирганча хонадан чиқариб юбордим. У йиғлаб-йиғлаб онасини ёнига кетди.

Орадан қанча вақт ўтди билмайман, кўзим илинган экан. Соат тунги 01:00. Ўғлим жажжи қўллари билан юзимдан силаб, бироз қўрқув билан уйғотди: "дадажон хуфтонни ўқимай ухлаб қолибсиз". Қарасам қўлида жойнамоз. Бироз бир-биримизга тикилдик. Ўғлимнинг кўзида маъюслик ва меҳр қалқиб турибди. Бориб таҳорат олдим, ўғлим эса жойнамоз кўтарганча ортимдан эргашиб юрди. Унинг қўлидаги жойнамозни олиб, намоз ўқишни бошладим.

Бир маҳал ўғлим оёқларим орасига кириб: "Аллоҳим дадамни хафа қилганларни яхши одамга айлантир, дадамни яхши кўр, худди мен сени яхши кўргандек", дея, овоз чиқариб дуо қилди...

Мен эса йиғидан ўзимни тўхта олмадим, ҳатто, соқолим ва кўйлагим ҳўл бўлиб кетди…

Саидаброр Умаров
Ҳасан Басрий бир кун тунда:

"Аллоҳим менга зулм қилган кишини кечир, Аллоҳим менга зулм қилган кишини кечир", дея кўп дуо қилар эди...!

Бир киши:

"Эй Абу Саъийд! (Ҳасан басрийнинг куняси) , Кеча тунда сизга зулм қилган кишига дуо қилаётганингизни эшитиб қолдим, ҳаттоки мен ўша зулм қилган кишилар қаторида бўлиб қолишликни орзу қилдим, сизни бундай дуо қилишликга нима ундади?!"

Ҳасан басрий:
Аллоҳнинг ушбу сўзи:
"Ким авф этиб, ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир!
(Шуро-40 оят)

Албатта у қалбларни Қуръон ислоҳ қилиб, тарбия қилган қалблардир !

Яқинларингизга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
Кун якуни: Хайрия қилганлардан Аллоҳ рози бўлсин!

04.02.2021 санасида фондга моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахслардан 18 нафарига “Закот” ҳисоб рақамидан жами 9.300.000 сўм моддий ёрдам маблағлари ўтказилди.

"Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир"

Каналимизга обуна бўлинг: @vaqfuz
АЛЛОҲГА ҲАМД БЎЛСИН!

КЎЧАДА ҚОЛГАН УЧ ОИЛАНИНГ ҚУВОНЧИГА ОЗ ҚОЛДИ!

52 МИЛЛИОНДАН ЗИЁД МАБЛАҒ ЙИҒИЛДИ!

ҲИММАТНИ БАЛАНД ҚИЛАЙЛИК АЗИЗЛАР!
ЯНА, 37 миллион сўмдан зиёдроқ маблағ ЗАРУР!

ХАЙРИЯ ҚИЛИШ УЧУН:

УСТИГА БОСИНГ👉 PAYME | CLICK

Ёнган уй бўйича тел.: +99899 910 90 95

Каналга обуна бўлинг: @vaqfuz
Bir darveshga "Xayrli Jumalar" deyishibdi.
U esa, "Juma shundoq ham xayrli" debdi.
Keyin, "Juma muborak" deyishibdi.
U esa, "Juma shundoq ham muborak kun" debdi.
Unda nima deylik, sen ayt deb so‘rashibdi.
U: "Jumaning xayri va barokati senga bo‘lsin" deng, debti!

Jumaning xayri va barokati sizga bo‘lsin!

Boshqalarga ham dalolat qiling: @vaqfuz
Bugun qilgan yaxshilik va ehsoninggizga bir necha barobar ko'proq ajr oladigan kun!

Sevimlilarni tabriklang!

Kanalga obuna bo'ling: @vaqfuz