Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali
96.6K subscribers
1.14K photos
101 videos
1 file
11.9K links
Davlat fuqarolik xizmati vakant lavozimlarining yagona ochiq portali rasmiy kanali

📲 https://vacancy.argos.uz
📲 facebook.com/vacancy.argos.uz
📲 instagram.com/vacancy.argos.uz

Murojaat uchun — @vacancy_argos_bot
Download Telegram
#Агентлик_вакант_лавозимлари_танлови

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги филиалларидаги вакант лавозимларга эълон қилинган очиқ мустақил танловлар юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг филиалларидаги мавжуд вакант лавозимлар учун эълон қилинган очиқ мустақил танловларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугаганлиги сабабли тўхтатилди.

Танловга жорий йилнинг 16 ноябридан 30 ноябригача жами 437 нафар номзоддан ҳужжат келиб тушди. Бу битта вакант ўринга ўртача 43 нафардан ортиқ номзод тегишли ҳужжатларини электрон шаклда тақдим этганини билдиради.

Айни вақтда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг марказий аппаратида танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссия тузилган бўлиб, номзодларнинг ҳужжатларини малака талаблари бўйича кўриб чиқиш ва саралаш ишлари олиб борилмоқда.

Танловга иштирок этаётган номзодлар малака талаблари бўйича кўриб чиқиш ва саралаш натижалари ҳамда кейинги босқичлар ҳақида ўзларининг шахсий кабинетлари орқали хабардор қилиб борилишини маълум қиламиз.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

Порталнинг расмий канали
https://t.iss.one/vacancy_argos
#Агентлик_вакант_лавозимлари_танлови

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги филиалларидаги вакант лавозимларга эълон қилинган очиқ мустақил танловлар юзасидан

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг марказий аппаратида танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тузилган комиссия томонидан барча номзодларнинг ҳужжатлари малака талаблари бўйича кўриб чиқилди ҳамда саралаш ишлари якунига етказилди. Унга кўра, жами 437 нафар номзоддан 229 нафари малака талабларига мос, 208 нафари мос эмас деб топилди. Комиссиянинг тегишли хулосалари ҳар бир номзоднинг порталдаги шахсий кабинетига юборилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 10-11 декабрь кунлари танловнинг навбатдаги босқичи — тест синовлари бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, танловнинг кейинги босқичлари ҳақида номзодлар ўзларининг шахсий кабинетлари орқали хабардор қилиб борилади.

❗️Танловнинг кейинги босқичига ўтган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг тегишли филиалларига (телефон рақамлари) мурожаат қилишлари мумкин.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

Порталнинг расмий канали
https://t.iss.one/vacancy_argos
#Агентлик_вакант_лавозимлари_танлови

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 10-11 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги филиалларининг вакант лавозимларига эълон қилинган танловнинг навбатдаги босқичи — тест синовлари бўлиб ўтади.

Унда танловнинг ушбу босқичига ўтган 229 нафар номзод иштирок этиши мумкин. Тест синовларидан 60 ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар танловнинг кейинги босқичига ўтади.

Эслатиб ўтамиз, танловнинг навбатдаги босқичлари ҳақида номзодлар порталдаги ўзларининг шахсий кабинетлари орқали хабардор қилиб борилади.

❗️Тест синовларининг аниқ вақти ва жойи тўғрисидаги маълумотларни олиш учун Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг тегишли филиалларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Агентлик филиалларининг телефон рақамлари

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

Порталнинг расмий канали
https://t.iss.one/vacancy_argos
#Агентлик_вакант_лавозимлари_танлови

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги филиалларидаги вакант лавозимларга эълон қилинган очиқ мустақил танловлар юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг филиалларидаги мавжуд вакант лавозимлар учун эълон қилинган очиқ мустақил танловларнинг тест синовлари босқичи (10-11 декабрь кунлари) ўтказилди.

Ушбу босқичда 229 нафар номзоддан 211 нафари иштирок этди. Тест синовларида номзодларнинг 115 нафари 60 ва ундан юқори балл, 96 нафари 60 баллдан паст балл тўплаган.

Айни вақтда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати томонидан танловнинг сўнгги босқичи — номзодлар (115 нафар) билан суҳбат жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Танловнинг сўнгги босқичига ўтган номзодлар суҳбат босқичининг ўтказилиш куни ҳақида ўзларининг шахсий кабинетлари орқали хабардор қилинишини маълум қиламиз.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

Порталнинг расмий канали
https://t.iss.one/vacancy_argos