Ta'lim nazorati
99K subscribers
4.02K photos
971 videos
432 files
5.96K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
НОСТРИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

Қонунчиликка кўра хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Талабгор Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

Бунда 669 000 сўм миқдорида йиғим ундирилади.

Ҳужжатлар Эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқилиб ижобий ёки салбий хулоса берилади.

Ижобий хулоса берилган талабгор таълим олган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича тест синови топширади.

Тест натижалари бўйича минимал балл (55 балл ва ундан юқори) олган талабгорнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тан олинади (нострификация қилинади).

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
📌 #Биласизми?

Кимлар педагогик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга ?

🔰 Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни
(23.09.2020 ЎРҚ-637-сон)

44-модда. Педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи

Тегишли маълумоти, касбий тайёргарлиги бўлган ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Магистратурани тамомлаган шахслар ва дипломли мутахассислар ўз мутахассислиги бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, педагогик олий маълумотга эга бўлмаган шахсларга қайта тайёрлаш курсларидан ўтганидан кейин таълим ташкилотларида (бундан олий таълим ташкилотлари мустасно) педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

Ишлаб чиқариш таълими усталари қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳақли.

Зарурат бўлганда профессионал таълим ташкилотлари ишлаб чиқариш таълими усталарини, шунингдек тегишли билим ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлган, олий маълумоти бўлмаган бошқа мутахассисларни амалий ва қўшимча машғулотларни олиб бориш учун жалб этиши мумкин.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
#Биласизми?

Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари малака тоифасини олиш учун тест топширмайди

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагог кадрлари учун малака (тест) синовлари ўтказиш жадвали эълон қилингач, айрим ўқитувчилар нима учун жисмоний тарбия фани рўйхатда йўқлигини сўраб мурожаат қилишмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 106-сон қарори билан юқори меҳнат самарадорлигига эришаётган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини муносиб рағбатлантиришни ташкил этиш мақсадида бир қатор қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Жумладан, Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган қўшимчага кўра, таълим муассасаларининг қуйидаги жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

👉 туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақаларининг 1-ўрин совриндорларини тайёрлаганларгаиккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

👉 вилоят миқёсидаги спорт мусобақаларининг 1-ўрин совриндорларини тайёрлаганларгабиринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

👉 халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг 1, 2 ва 3-ўрин совриндорларини тайёрлаганларгаолий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

Шунингдек, ушбу қарорда жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун малака синовлари (тест синовлари) ўрнига назарий ва амалий синовларини ўтказиш белгиланган.

Педагог кадрларнинг аттестация натижаларини баҳолаш мезонларига кўра назарий синов 4 та саволдан иборат бўлади, ҳар бир саволга берилган жавобдан келиб чиқиб баҳоланади –– назарий синов 40 баллгача (ҳар бир савол учун 10 балл);

амалий синов 4 та жисмоний машқдан (100 метрга югуриш, жойидан туриб узунликка сакраш, турникда тортилиш (эркаклар учун), гимнастика ўриндиғига таяниб, қўлларни букиш ва ёйиш (аёллар учун), ётган ҳолда қўлларни бош орқасига қўйиб гавдани кўтариш) кабилардан иборат бўлади.

Ҳар бир топшириқнинг белгиланган вақтда, тўлиқ, тўғри ва сифатли бажарилганлиги мазкур баҳолаш мезонларининг иловасига мувофиқ Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий синовлар нормативлари асосида баҳоланади – амалий синов 60 баллгача (ҳар бир машқ учун 15 балл) баҳоланади.

❗️Малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синов жараёнлари билан боғлиқ фойдали ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Биласизми

❗️Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар давлат мактабгача таълим тизимида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин.

☑️ Бунда уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Биласизми

🏫 Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21º С, ўртача оғир ишда 17º С ва оғир ишда 16º С дан паст бўлмаслиги керак.

Физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат 18º С – 21º С, ҳавонинг намлиги 40 – 60 фоиз бўлиши керак.

🔹Таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.

❗️ Таълим муассасасида канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда таълим муассасасида ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Янги Меҳнат кодексига кўра, иш ҳақи миллий валютада (сўмда) тўланади.

🚫 Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш тақиқланади.

❗️Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади, бундан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно.

🏢 Ходимга иш ҳақини тўлаш, қоида тариқасида, бевосита у ишни бажарган жойда амалга оширилади.

📝 Ходимнинг ёзма розилиги билан иш ҳақини ёки унинг бир қисмини банк муассасалари ёки почта бўлимлари орқали тўлашга йўл қўйилиб, уларнинг хизматлари учун иш берувчининг ҳисобидан ҳақ тўланади.

⚠️ Агар ходим иш ҳақи тўланадиган куни иш берувчининг топшириғини иш жойидан ташқарида (хизмат сафарида, малака ошириш курсларида бўлса ва бошқалар) бажараётган бўлса, ходимнинг илтимосига кўра иш берувчи ходимга тегишли иш ҳақини ўз ҳисобидан юбориши ёки ходимнинг ишончли шахсига тўлаши шарт.

Кодекс расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач (2023 йил 30 апрелдан) кучга киради.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

💰 Ҳар бир мактабдаги бир нафар жисмоний тарбия ўқитувчисининг лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама тўлаш орқали маҳаллаларга "спорт тарғиботчиси" сифатида бириктирилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Биласизми

🔰 Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга муваффақиятли олиб борувчи шахслар учун асосий иш жойларидаги ўртача ойлик иш ҳақлари ва лавозимлари сақланган ҳолда:

номзодлик диссертациясини ва дарсликлар ҳамда ўқув-услубий қўлланмаларни тугаллашлари учун муаллифларга 3 ойгача;

докторлик диссертациясини тугаллаш учун 6 ойгача бўлган муддатга ижодий таътиллар берилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi