Ta'lim nazorati
102K subscribers
4.01K photos
967 videos
425 files
5.93K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев туман ва вилоят халқ таълими бўлимларини танқид қилди

«Биз ҳаммани математик қилишни истаймиз, аммо бунинг иложи йўқ. Нари борса 10 фоиз бола математик бўлишни истар. Биз боланинг истагидан келиб чиқиб, унинг талабига кўра таълим беришни ўрганишимиз керак. Бола ўзига нима қизиқ эканини яхши билади, унга ҳамма фанни бирдек ўргатишни тўхтатиб, қизиқиш соҳасига урғу қаратиш лозим.

«Районо» ва «облоно» сиз учун прокурор. Бу икки ташкилотни йўқ қилишни истаяпман, мактабларнинг ўзи «районо» ва «облоно» бўлишларинг керак.

Ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак? Улар бўлгани учун ўқитувчи қадам қўя олмайди. Буни синдирадиган вақт келди.

Тартиб керак албатта, аммо бунинг учун вазирлик бор. Бизда ҳамон эски тизим сақланиб қолмоқда. Мактаб аслида «гороно»га хўжайинлик қилиши керак.

Биз эски тизимга мойиллик қиламиз, «Районо» нима деса шуни қиламиз. Замон ўзгармоқда, кечирасизу, қишлоқ хўжалигида пахтага тизим ўзгартирдик. Энди пахта ҳам, тизим ҳам ишламоқда.

Қачон қишлоқ хўжалигида икки миллард долларлик экспорт бўлар эди? Энди мана текстил ишламоқда, бошқа ишлаб чиқариш бор», — деди Президент.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining buyrugʻi bilan:

Eshbolta Qobulov Atamurodovich Termiz davlat universitetining Pedagogika instituti direktori lavozimidan;

Abduqahhor G‘aniyev Gadoyevich Qarshi davlat universitetining Pedagogika instituti direktori lavozimidan ozod etildi.

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish👇
https://t.iss.one/uztdi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Студия 24 | Алишер Жўраев - Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули билан таълим соҳасида амалга оширилган ҳамкорлик алоқаларининг натижалари ҳақида суҳбат
#28dec #uzbekiston24

📺 Youtube(HD)да кўриш: https://youtu.be/UELu6-TnWHo

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Педагоглар аттестацияси натижалари асосида тоифа сертификатлари тарқатилди

Жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этган барча педагогларнинг аттестация натижалари эълон қилинди. Натижаларга кўра 132 минг 873 нафар педагогларга сертификатлар тарқатилди.

Шундан:

➡️ 17 709 нафар педагогларга олий малака тоифаси,
➡️ 53 458 нафар педагогларга биринчи малака тоифаси,
➡️ 61 705 нафар педагогларга иккинчи малака тоифаси,
➡️ 9 950 нафар педагогларга мутахассис малака тоифасини бериш тўғрисида,

⛔️ шунингдек, 6182 нафар педагогларга нисбатан эса мутахассис лавозимига мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинди.

80720 нафар педагоглар навбатдан ташқари аттестацияда паст балл олганлиги сабабли уларга нисбатан салбий қарор қабул қилинмади.

💻 Аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагогларнинг сертификатлари шахсий кабинетларига юборилди.

🛡 Мазкур натижалар билан қуйидаги ҳаволалар орқали ҳудудлар кесимида танишишингиз мумкин:

🗄 Қорақалпоғистон Республикаси
🗄Хоразм вилояти
🗄Навоий вилояти
🗄Бухоро вилояти
🗄 Қашқадарё вилояти
🗄 Сурхондарё вилояти
🗄 Самарқанд вилояти
🗄 Жиззах вилояти
🗄 Сирдарё вилояти
🗄 Наманган вилояти
🗄 Фарғона вилояти
🗄 Андижон вилояти
🗄 Тошкент вилояти
🗄 Тошкент шаҳри

🗂 Барча педагогларнинг сертификатлари 2022 йил 29 декабрь санаси билан расмийлаштирилган ва шу санадан бошлаб кучга кирган.

📥 Сертификатлар шахсий кабинетларда доимий равишда сақланиб туради ва сертификатларни исталган вақтда юклаб олиш мумкин бўлади.

❗️Шу билан биргаликда, ўқитувчилардан шахсий кабинетларидан малака (тоифа) сертификатларини юклаб олишда шахсий маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этмасликларини сўраймиз.

🌀 Педагоглар аттестацияси билан боғлиқ саволларингизни мулоқот ботимиз (@uztdibot) га юборишингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

- Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
2022 йил август-декабрь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этган педагоглар учун сўровнома.

Сиз аттестация якунлари бўйича шахсий кабинетингизга юборилган қарор билан танишдингизми? Малака тоифаси тўғрисидаги сертификатингизни юклаб олдингизми?
Anonymous Poll
82%
Қарор билан танишдим. Сертификатимни юклаб олдим. Ҳаммага раҳмат
6%
Қарор билан танишдим. Лекин сертификатимни юклаб олишга вақтим бўлмади.
12%
Қарор билан танишмадим, сертификатимни юклаб олмадим. Сабаби шахсий кабинетимга кира олмаяпман.
Абдукодир Хамидович Тошкулов Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимидан озод этилди.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

- Ачилбай Жуманиязович Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;

- Лазиз Шавкатович Кудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;

- Бобир Фархадович Исламов Ўзбекистон Республикаси
тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;

- Батир Иркинович Закиров Ўзбекистон Республикаси
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;

- Бехзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;

- Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;

- Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси
мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;

- Азиз Абдукахарович Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазири лавозимига;

- Адхам Ильхамович Икрамов Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;

- Шерзод Хотамович Шерматов Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири лавозимига;

- Озодбек Ахмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири лавозимига;

- Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига;

- Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан

Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланди.

Хилола Умарова Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган, бугунги кунга қадар таълим соҳасидаги қатор масъул лавозимларда меҳнат қилиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси тадқиқотчиси.

У Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетининг бош менежери, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб директори, Президент таълим муассасалари агентлиги директори лавозимларида самарали фаолият юритиб келган.
Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби

Каналга уланиш: 👇
@uztdi
#савол_жавоб

Савол: Шахсий кабинетга қандай кирсам бўлади?

Жавоб:
Педагог кадр аттестацияда иштирок этиш учун https://pedkadr.tdi.uz/ - платформаси орқали рўйхатдан ўтиб мурожаат (мурожаатингиз муваффақиятли юборилди ойначаси очилса) юборганда ҳар бир педагог учун мазкур платформада шахсий кабинет шаклланади.

Шахсий кабинетда педагогнинг шу ва бундан кейинги аттестация жараёнларига оид барча маълумотлар акс эттирилади.

Шахсий кабинетга кириш мурожаат юборишда фойдаланилган телефон рақамига юборилган "логин ва пароль" орқали амалга оширилади.

Шахсий кабинетдаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог кадр масъул ҳисобланади. Шу сабабли, шахсий кабинетингиз "логин ва парол"ини бегона шахсларга, танишларингизга, ҳаттоки, таълим ташкилоти раҳбарларига ёки таълимни бошқарув органларига ходимларига ҳам бермасликни тавсия қиламиз.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#савол_жавоб

Савол: Мен аттестациядан ўтиш учун рўйхатдан ўтдим. Аммо СМС келган логин ва паролим телефонимдан ўчиб кетди. Қайтадан киритмоқчи бўлсам рўйхатдан ўтганлигим таъкидланяпти. Бундай пайтда логин ва паролимни қандай топсам бўлади?

Жавоб: Логин ва паролни тиклаш 👉https://pedkadr.tdi.uz/Pedagogue/resetPassword

Муҳим эслатма: Логин ва паролларни тиклаш учун уч мартагача имконият берилади. Ундан кейинги ҳолларда тизим администраторига @pkatdi_bot
орқали боғланишингиз керак бўлади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Savol: Men 2020-yilda 2-toifani olganman. 2022-yilda navbatdan-tashqari attestatsiyaga ikki marta topshirib, yetarlicha ball toʻplay olmadim. Yana necha marta navbatdan-tashqari attestatsiyada ishtirok etishimi mumkin? Shunga javob olmoqchiman, ayrimlar 3-marta imkoniyat bor xolos deyapti, shu toʻgʻrimi?

☑️Javob: Amaldagi tartibga koʻra, Sizning holatingiz boʻyicha hech qanday cheklovlar mavjud emas. Siz navbatdagi-majburiy attestatsiyagacha, yaʼni 2025-yilgacha yana toʻrt marta navbatdan tashqari attestatsiyada ishtirok etishingiz mumkin. Shu toʻrt attestatsiyadan birontasida ijobiy natija ( amaldagi ikkinchi toifani saqlash yoki birinchi toifaga oshirish) qayd etilsa, oʻsha sanadan boshlab yangi besh yillik muddat boshlanadi.

Kanalga ulanish👇
https://t.iss.one/uztdi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
31 ta OTMda dars jarayonining boshlanish vaqti oʻzgaradi

Poytaxt metropolitenida yoʻlovchi oqimini toʻgʻri taqsimlash, talabalarning oʻz vaqtida dars mashgʻulotlariga yetib borishlari uchun qulaylik yaratish maqsadida bekatlarga yaqin joylashgan oliy taʼlim muassasalarining maqbullashtirilgan ish grafigi tasdiqlandi.

Unga koʻra, 2023-yil 9-yanvardan yuqoridagi rasmda 👆 keltirilgan taʼlim maskanlari talabalari oʻzgargan grafik asosida darslarga qatnashadi.

☝️Eslatib oʻtamiz, qishki taʼtil tugab, dars jarayonlarining boshlanish sanasi 9-yanvar, dushanba kuniga toʻgʻri keladi. 5-yanvardan esa talabalar turar joyi oʻz ishini boshlaydi.

Kanalga ulanish👇
https://t.iss.one/uztdi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“ФИЗИКА ВА КИМЁ ФАНЛАРИНИ МАКТАБЛАРДА ЎҚИТИЛИШИНИ БEКОР ҚИЛИНИШИ ҲАҚИДАГИ ФИКРЛАР ҲEЧ БИР АСОСГА ЭГА ЭМАС” — ВАЗИР

Мактабларда физика ва кимё фанлари қисқартирилиши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама қилинаётган мунозараларга таълим соҳасига масъул раҳбар сифатида фикр билдириб ўтмоқчиман.

Барчамиз яхши биламиз, мактаб — ҳар қандай соҳа ва йўналишда инсонга билим пойдевори бўлиб хизмат қиладиган маскан саналади. Муҳандису шифокор, дунёга машҳур олиму спортчи ёки бошқа турли касб эгалари бўлсин, шу мактабдан етишиб чиқади, ҳаётий тушунча ва билимларни, аввало мактабда олади. Шундай экан, мактаб ҳар бир ўқувчи учун базавий билим пойдеворини қўйиши лозим.

Келажакда гуманитар соҳани эгаллайдиган ўқувчиларга физика ёки кимё фанларини ўқитиш керак эмас, дейиш мумкин эмас. Сабаби ҳар бир инсон қайси касбни танламасин, мавжуд илмий парадигма асосида дунё қандай тузилганини билиши шарт.

Физика ва кимё каби фундаментал фанларни ўқитиш асносида инсоннинг фикрлаш қобилияти ривожланади. Бундай салоҳиятга эга бўлган шахс эса ҳодисаларни таҳлил қилиш, тушуниш ва тушунтиришга қодир бўлади. Шундай экан, таълим соҳасига масъул раҳбар сифатида ушбу фундаментал фанларни мактаб ўқувчиларига ўқитилишини бекор қилиниши ҳақидаги фикрлар ҳеч бир асосга эга эмаслигини ва бундай хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламан. Аксинча, эндиликда биз мактабларда ушбу фанларни ўқитишни амалиёт билан боғлаш устида бош қотиришимиз ва бунинг учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга бор эътиборимизни қаратишимиз зарур.

2023 йил Давлатимиз раҳбари томонидан “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилинди ҳамда бизнинг олдимизга мактабларда таълим сифатини кўтариш, битирувчи ёшларнинг бирор касб сирларини ўрганиб чиқиши вазифаси қўйилди. Мазкур вазифадан келиб чиқиб айтишим мумкинки, юқори синф ўқувчиларининг олаётган билимларини ўз танлаган касбига қараб йўналтириш ва уларнинг ҳаётий кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратамиз.
Бу борадаги бошланган ишлар мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида янада кучайтирилади ва ўйлайманки, ушбу ташаббуслар олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш ҳамда фарзандларимизнинг келажакда маълум бир касбнинг ҳақиқий эгаси бўлиб чиқишида катта хизмат қилади.

Ҳилола Умарова,
Мактабгача ва мактаб таълими вазири

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/uztdi
МАKTАB OʼQUVCHILАRINING QISHKI TА'TIL KUNLАRI O’ZGARMАDI

Avval xabar qilinganidek, maktab oʼquvchilarining 28-dekabr kuni boshlangan qishki taʼtil kunlari 14 kalendar kun davom etib, 2023-yilning 10-yanvarigacha davom etadi.

III chorak 2023-yilning 11-yanvaridan boshlanadi.

Qishki taʼtil kunlari uzaytirilgani haqida tarqalayotgan xabarlar oʼtgan yil pandemiya davrida eʼlon qilingan eski xabar sanaladi.

Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Kanalga
ulanish👇
https://t.iss.one/uztdi
​​#ota_onalar_diqqatiga


🟢2023-yil 1-yanvardan boshlab davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari uchun to‘lov miqdorlari kamaytiriladi.

❗️Mazkur tartibga o‘tgan yilning 30-dekabrida imzolangan Prezident qarori asos qilib olingan.

📣Unga ko‘ra, kamaytirilgan koeffitsiyentlar faqat 3-, 4-, 5- toifalarga bo‘lingan tuman va shaharlar uchun amal qiladi.

♻️Bunda:
5-toifadagi tumanlarda - 50 foiz;
4-toifadagi tumanlarda - 50 foiz;
3-toifadagi tumanlarda - 30 foiz
(shahar aholi punktlaridan tashqari) etib belgilangan.

_📌Maʼlumot uchun, 2023-yilning 1-yanvaridan boshlab, iqtisodiy ahvolidan kelib chiqqan holda, O‘zbekistondagi barcha — 208 ta tuman va shahar 5 ta toifaga ajratilgan
.
——-
#вниманию_родителей
#обратите_внимание

🟢С 1 января 2023 года размеры выплат государственным дошкольным образовательным организациям будут снижены.

❗️За основу данного порядка было взято постановление Президента, подписанное 30 декабря прошлого года.

📣Пониженные коэффициенты действительны только для районов и городов, разделенных на 3-ю, 4-ю, 5 - ю категории.

♻️ ️Исходя из этого:
В районах категории 5 - 50 процентов;
В районах категории 4 - 50 процентов;
В районах категории 3 - 30 процентов
(кроме городских поселений).

📌Для информации, с 1 января 2023 года, исходя из экономического положения, все 208 районов и городов Узбекистана разделены на 5 категорий.

Kanalga
ulanish👇
https://t.iss.one/uztdi
Forwarded from Pedkadr.tdi.uz
2022 йилда ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси иштирокчилари учун сўровнома.

Сиз аттестацияда иштирок этиш учун онлайн-мурожаат юбориш, малака (тест) синовларининг ташкил этилиши ва “Сертификат”ларнинг тарқатилиши жараёнларини қандай баҳолайсиз?
Anonymous Poll
68%
5 (аъло);
18%
4 (яхши);
7%
3 (қониқарли);
7%
2 (қониқарсиз);
#talabaga_yengillik

⚡️Toʻlov-kontrakt mablagʻlarini toʻlash muddati 20-yanvarga qadar uzaytirildi

Davlat komissiyasining tegishli qaroriga muvofiq 2022/2023-oʻquv yilida oliy taʼlim muassasalarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari, magistratura mutaxassisliklariga toʻlov-kontrakt jumladan, tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida talabalikka tavsiya etilgan abituriyentlar, oʻqishi koʻchirilgan (koʻchirib tiklangan) va qayta tiklangan talabalar oʻqishi uchun toʻlov haqini oʻtkazish hamda talabalar safiga qabul qilishni rasmiylashtirishning soʻnggi muddati 2023-yilning 20-yanvari etib belgilandi.

➡️Shuningdek, qaror bilan 2022-yil 10-dekabrdan keyin kontraktini toʻlaganlarning toʻlovi ham inobatga olinadigan boʻldi.
✍️✍️✍️

⚡️Срок оплаты контрактов на обучение в вузах продлён до 20 января 2023 года

На основании соответствующего решения Государственной комиссии срок оплаты контрактов в высших образовательных учреждениях для абитуриентов, рекомендованных к обучению на платно-контрактной основе по программам бакалавриата высших учебных заведений, специальностей магистратуры на 2022/2023 учебный год, а также для студентов по дифференцированным ставкам, переводящихся (восстанавливающих) и возобновляющих обучение, продлён до 20 января 2023 года.

➡️Также согласно решению будет учтена оплата, осуществленная после 10 декабря 2022 года.

Kanalga
ulanish👇
https://t.iss.one/uztdi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Umumta’lim hamda ixtisoslashtirilgan maktab o‘quvchilarining qishki ta’til kunlari uzaytiriladi

O‘zbekiston Respublikasi Hukumatining tegishli bayon qaroriga asosan, umumta’lim hamda ixtisoslashtirilgan maktab o‘quvchilarining qishki ta’til kunlari ob-havo haroratining keskin tushib ketishi sababli 2023-yilning 17-yanvarigacha davom etadi.

2022-2023-o‘quv yilining III choragi 2023 yilning 18-yanvaridan boshlanadi.

Joriy yilning 11-17- yanvar kunlari rejalashtirilgan dars mashg‘ulotlari o‘quv yili davomida boshqa mavzularda tig‘izlashtirilib o‘qitiladi.

Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Kanalga
ulanish👇
https://t.iss.one/uztdi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM