Ta'lim nazorati
102K subscribers
4.01K photos
967 videos
425 files
5.93K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
#Педагоглар_аттестацияси

Бугун, 27 апрель куни иккинчи малака тоифасига талабгор она тили ва адабиёт ҳамда ўзбек тили фанлари ўқитувчилари ҳам малака (тест) синовларида иштирок этишди.

Юқорида синовларда юқори натижа қайд этган айрим устозларнинг расмларини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

📌 Эслатиб ўтамиз, иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

60 фоиз ва ундан юқори кўрсаткич қайд этса иккинчи малака тоифаси берилади. 59 фоиздан 55 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса синовлардан ўтган ҳисобланади ва мутахассис тоифасини сақлаб қолади.

Таълим инспекцияси барча ўқитувчиларга муваффақият тилайди!

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Toshkent shahridagi taʼlim tashkilotlarida sifat koʻrsatkichlarini oshirish boʻyicha ustuvor vazifalar belgilandi

Batafsil:
https://tdi.uz/news/785/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Attestatsiya bilimlar sinovimi yoki omadlar sinovi?

Kompyuter qarshisidaman, lekin opaning gaplari miyamda aylanaverdi: “Bilim emas, omad ke­rak ekan!”. Test yakunlandi. Eh, qanday soz! Omadim kuldi! Tashqariga otildim. Kim-kimni qutlamoqda, kimlardir daldaga muhtoj...

BATAFSIL: 👉 https://bit.ly/2PweJXo

"Ma'rifat"ga ulanish: 👉 @marifatziyo
Forwarded from Tarix | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hozir O‘zbekistonda ko‘plab xususiy universitetlar ochilyapti. Ularning diplomi ham davlat OTMlariniki bilan bir xil kuchga egami?

▪️OTMlarga hujat topshirish vaqti yaqinlashayotgani sabab Xpress.uz abituriyentlar uchun bu savolga Ta’lim inspeksiyasi bo‘lim boshlig‘i Sardor Maqsudovdan javob oldi.

"Litsenziya asosida ishlayotgan xususiy OTMning diplomi O‘zbekistonda tan olinadigan ta’lim hujjati bo‘la oladi", deb javob berdi Sardor Maqsudov.

⏏️ #Qabul_2021
➡️ Xpress.uz – Siz kutgan format
Forwarded from IT taʼlim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tarbiya fani o'qituvchilari uchun attestatsiya sinovlari qay tarzda o'tkaziladi?

Butun Respublikada o'qituvchilar uchun "sinovli kunlar"— attestatsiya davom etmoqda. Ko'pchilik Tarbiya fani o'qituvchilarini ham quyidadagi savollar qiynamoqda:

- Attestatsiya oʼtkazish kunlari va tartibi qanday belgilangan?
- Attestatsiya savollari asosan qaysi manbalardan beriladi?
- Berilgan adabiyotlarni qaysi elektron manbalardan olish mumkin?
- Testlar tarkibi nechta va qanday boʼladi?
- Oʼqituvchining asosiy qanday bilimlari baholanadi?

Video orqali bu savollarning barchasiga batafsil javob olishingiz mumkin.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик
#Олий_таълим
#Самарқанд

Самарқанд давлат университети ва Финляндиянинг Турку университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Унга кўра, Самарқанд давлат университети қошида Ўзбек-фин педагогика институти ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

📺 "Ўзбекистон24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳа орқали яна қуйидаги саволларга ҳам жавоб олишингиз мумкин.

👉 Таълим тизимига Финляндия тажрибасини жорий этиш бўйича ҳамкорликда қандай ишлар амалга оширилди?
👉 Мазкур ҳамкорлик алоқалари қайси йўналишларни қамраб олган?

📹 Youtube'да кўриш: https://youtu.be/Z-Eb51oTwjc

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️Узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган олий, биринчи малака тоифаларига талабгор ўқитувчилар учун малака (тест) синовлари ташкил этилади

Маълумки жорий йилнинг 9 мартидан 20 апрелига қадар мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагоглар учун ўқув фани бўйича малака (тест) синовлари ўтказилди.

Ўқитувчиларга қулайлик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 30 апрель куни соат 10-00 дан бошлаб тест синовларида узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган олий, биринчи малака тоифаларига талабгор ўқитувчилар учун малака (тест) синовлари ўтказилади.

📌 Ўқитувчилар қўшимча кунги тест синовларга таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки таълим муассасалари раҳбарлари маълумотномаси асосида қўйилади.

❗️ Малака (тест) синовларига доир энг сўнгги маълумотлар учун Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) ни кузатиб боринг.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Forwarded from Tarix | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekistondagi OTMlar diplomi xorijiy davlatlarda tan olinadimi?

▪️O‘zbekiston diplomlari ham xorijda tan olinadi, deb Xpress.uz'ga ma'lum qildi Ta’lim inspeksiyasi bo‘lim boshlig‘i Nizomjon Ishanqulov.

"Har bir mamlakatning xorijda olingan diplomlarni tan olish tartibi bor. Mana shu tartibda diplomlar boshqa davlatlarda tan olinishiga erishish mumkin.

Rossiya, Belarus davlatlari bilan esa hukumatlararo bitim imzolangan. Bu davlatlarda O‘zbekiston diplomlari to‘g‘ridan to‘g‘ri tan olinadi",
– dedi Ishanqulov.

⏏️ #Qabul_2021
➡️ Xpress.uz – Siz kutgan format
📊 Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан таълим тизимида коррупция ҳолатлари аниқлаш ва ушбу ҳолатга фуқароларнинг муносабатини аниқлаш бўйича ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.

Ушбу сўровномада қатнашиб, саволларга объектив жавоб беришингиз тизимдаги муаммоларни аниқлашга ва ўқув жараёнларининг шаффоф ташкил этилишига ёрдам беради.

🔰 Сўровнома аноним тарзда ўтказилади, унда респондентнинг исм-шарифи кўрсатилмайди.

❗️Сўровномада фаол иштирок этинг. Бу билан таълим тизими ривожига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз!

📌 Сўровномага ўтиш учун ҳавола: https://forms.gle/HW5z9ygRvZ7qbzxVA

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
📌Мактаб директорлари диққатига!

👩🏻‍💻Сиз ўз малакангизни оширишда айнан қайси йўналишлар бўйича касбий эҳтиёжингиз борлиги тўғрисида ҳеч ўйлаганмисиз?

📝Умумтаълим мактабида раҳбарлик фаолиятини олиб борасизми? Ўз фаолиятингизга баҳо бера оласизми?

Таълимда бошқарув компетенцияси бўйича сиз айнан қайси масалалар (мавзулар) юзасидан ўз малакангизни оширимоқчисиз?

Бошқарувда ҳуқуқий компетенцияларни ўрганиш бўйича сиз айнан қайси мавзуларга касбий эҳтиёжингиз бор?

Ўзини-ўзи ривожлантириш, узлуксиз касбий ривожланиш компетенцияси бўйича сиз айнан қайси мавзуларда ўз малакангизни оширишмоқчисиз?

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти 8 та компетенция бўйича эҳтиёжга асосланган “Халқ таълими муассасалари раҳбар ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш курси”ни ташкил этишда сизнинг касбий эҳтиёжларингизни ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.

Сўровномада сизнинг иштирокингиз ўз касбий эҳтиёжингизга кўра малака оширишингизни белгилайди! Иштирокингиз ва билдирган таклифларингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз!

🔰Маълумот учун: Саволларга бир қанча жавобларни белгилаш имконияти ҳам бор.

👉👉Сўровномада иштирок этиш

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website |YouTube