Ta'lim nazorati
98.6K subscribers
4.02K photos
973 videos
432 files
5.96K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
#Xalqaro_tadiqotlar

Toshkent viloyati maktablarida xalqaro tadqiqotlarni oʻtkazish boʻyicha ustuvor vazifalar belgilab olindi

Batafsil
: https://tdi.uz/news/746/

Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ Академик-лицейлар, мактабгача таълим ташкилотлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта масхус профессионал таълим муассасалари педагоглари учун эълон!

Жорий йилнинг 17-19 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги (Тошкент вилоятидан ташқари) академик-лицейлар, мактабгача таълим ташкилотлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта масхус профессионал таълим муассасалари педагоглари учун малака тест синовлари ташкил этилади.

Унда биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор ўқитувчилар қатнашишлари мумкин.

Жараёнлар олий таълим муассасаларидаги барча қулайлик, шарт-шароитлар яратилган, шунингдек, замонавий ахборот коммуникация технологиялари воситалари билан таъминланган йирик ҳажмли хоналарда санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда, онлайн тарзда ўтказилади.

🔰 Жараёнлардаги шаффофликни таъминлаш мақсадида маҳаллий депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилган.

🛡 Синовларга кирувчи ҳар бир талабгор ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари томонидан текширилади. Бундан ташқари жараёнлар назоратчилардан ташқари, кузатув камералари орқали ҳам ёзиб олинади.

❗️Малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синов жараёнлари билан боғлиқ фойдали ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Педагоглар_аттестацияси

Малака (тест) синовидаги натижангизни уйда туриб текшириб кўришингиз мумкин!

Педагог кадрлар аттестацияси бўйича каналимизнинг телеграм боти (
@uztdibot)га энг кўп юборилаётган долзарб саволларга жавоб қайтаришда давом этамиз.

📥
Мен 31 март куни тест синовларида иштирок этдим. Лекин, ҳаяжонланганимдан бўлса керак, олган балларимни эслай олмаяпман. Қаердан билсам бўлади?

❗️
Бу йилдан бошлаб тест синовлари топширган педагог кадрлар ўз натижаларини тест жараёнлари тугаши биланоқ https://pka.tdi.uz/ - маълумотлар электрон базасидан кўриб олишлари мумкин!

Бунинг учун педагоглар https://pka.tdi.uz/ - ҳавола (ссылка)си орқали маълумотлар электрон базасига кириб, PEDAGOG KADRLAR VA ULARNING ATTESTATSIYASI HAQIDAGI MA’LUMOTLARNI KO‘RISH- саҳифасидаги тегишли катакларга ўзларининг:

👉 ЖШШИР (Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами-14 хонали сон)
👉 Паспорт серияси ва рақамини ёзиши ва 🔎 қидириш тугмачасини босишлари керак бўлади!

❗️Қўшимча маълумотлар учун: https://t.iss.one/uztdi/1798

❗️Малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синов жараёнлари билан боғлиқ фойдали ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Ta'lim nazorati pinned «#Педагоглар_аттестацияси Малака (тест) синовидаги натижангизни уйда туриб текшириб кўришингиз мумкин! Педагог кадрлар аттестацияси бўйича каналимизнинг телеграм боти (@uztdibot)га энг кўп юборилаётган долзарб саволларга жавоб қайтаришда давом этамиз.…»
#Toshkent_viloyati

Toshkent viloyatida taʼlim sifatini oshirish boʻyicha istiqboldagi rejalar muhokama qilindi

Batafsil
: https://tdi.uz/news/747/

Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Forwarded from Xalqaro tadqiqot
O'quvchilarni xalqaro tadqiqotlarga tayyorlashga mo'ljallangan Axborotnomaning 3-soni❗️

Ta'lim sifatini baholash bo'yicha xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirish milliy markazi tomonidan tayyorlangan ushbu davriy nashrda PIRLS dasturidagi boshlang'ich 4-sinf o‘quvchilarining matnni o‘qish va tushunish darajasini baholashga mo‘ljallangan topshiriqlardan namunalar, ular ustida ishlash bo‘yicha tavsiyalar hamda baholash mezonlari keltirilgan.

Axborotnomada berilgan topshiriqlar o‘qituvchi va o‘quvchilarga PIRLS tadqiqoti topshiriqlarining turlari, ularning berilishi va bayon qilinish usullari, o‘ziga xos xususiyatlari haqida tasavvurlarni boyitishga yordam beradi.

Undan boshlang‘ich ta’lim o‘qituvchilari o‘quvchilarning o‘qish savodxonligini rivojlantirish maqsadida darsdan tashqari va to‘garak mashg‘ulotlari davomida foydalanishlari tavsiya etiladi.

📍Milliy markazning rasmiy sahifalariga ulanish
Facebook|Telegram|Youtube|Instagram
Forwarded from Xalqaro tadqiqot
Axborotnomaning 3-soni.pdf
35.3 MB
📚Axborotnomaning 3-soni❗️

📍Milliy markazning rasmiy sahifalariga ulanish

Facebook|Telegram|Youtube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Xalqaro_tadqiqotlar

O‘zbekiston joriy yilning 5–14-aprel kunlari 4-sinf o‘quvchilarining matnni o‘qib tushunish darajasini baholash bo‘yicha Ta’lim sohasidagi yutuqlarni baholash xalqaro assotsiatsiyasi (IEA) tomonidan amalga oshiriladigan xalqaro tadqiqotlarda ilk marotaba ishtirok etadi.

Mazkur tadqiqot o‘quvchilarning umumiy o‘rta ta’lim muassasalarining boshlang‘ich sinfida to‘rt yil mobaynida qay darajada bilimga ega bo‘lganliklarini aniqlab, butun dunyo bo‘ylab qiyosiy tahlil o‘tkazadi.

Xalqaro tadqiqotlarga tayyorgarlikni samarali yo‘lga qo‘yish va tashkilotchilarga uslubiy yordam ko‘rsatish maqsadida, o‘quvchilarining matnni o‘qib tushunish darajasini baholash bo‘yicha asosiy tadqiqotlarni o‘tkazishda mas’ullarning vazifalariga bag‘ishlangan onlayn vebinar tashkil etildi.

📹 Youtube'da ko'rish:
https://youtu.be/hBO896UskV4

Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг вакант лавозимларига очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Директорнинг таълим инновацияларини жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари;

— Халқ таълими тизими статистикасини шакллантириш ва тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими мудири;

— "Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасини жорий этиш ва ривожлантириш илмий тадқиқот бўлими мудири;

— Мактаб ва мактабдан ташқари таълим муаммоларини тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими мудири;

— Таълим мазмунини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими мудири;

— Таълим стандартларини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими мудири;

— Халқаро баҳолаш ва таълим сифатини тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими мудири;

— Халқаро баҳолаш ва таълим сифатини тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими Бош илмий ходими;

— Таълим стандартларини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими Бош илмий ходими;

— Таълим мазмунини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими Бош илмий ходими;

— Халқ таълими тизими статистикасини шакллантириш ва тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими Бош илмий ходими;

— "Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасини жорий этиш ва ривожлантириш илмий тадқиқот бўлими Бош илмий ходими.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 3 апрелдан 12 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.iss.one/vacancy_argos
#Xalqaro_tadqiqotlar

Oʻzbekistonda oʻquvchilarning matnni oʻqib tushunish darajasini baholash boʻyicha xalqaro tadqiqotlar oʻtkazilmoqda

Batafsil:
https://tdi.uz/news/748/

—————————————————

#Международное_исследование

В Узбекистане проводится международное исследование качества чтения и понимания текста (PIRLS) учеников

Подробно:
https://tdi.uz/ru/news/749/

—————————————————

#International_studies

Uzbekistan is conducting a Progress in International Reading Literacy Study (PIRLS) of students

More
: https://bit.ly/3wvgrbW

Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИШГА МАРҲАМАТ!

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти вакант лавозимларига юқори малакали, салоҳиятли, ташаббускор бўлган муносиб кадрларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида мустақил очиқ танлов орқали ишга таклиф қилади.

Вакант лавозимлар ва уларга қўйилган малака талаблари, иш шароитлари ҳамда ойлик маоши тўғрисида Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидаги эълонда батафсил маълумот берилган.

👉Вакант лавозимлар

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 3 апрелдан 12 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Институт расмий саҳифалари👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

Таълим инспекцияси томонидан таълим сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва педагогларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида режали ишлар олиб борилмоқда.

"Ўзбекистон24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган қуйидаги репортажда инспекция ишчи гуруҳининг Тошкент вилоятига ташрифи тафсилотлари ҳақида сўз борган.

🎥Youtubeда томоша қилиш: https://youtu.be/Aa1zpZWDPe4

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Халқаро_тадқиқотлар

PIRLS тадқиқотида иштирок этаётган мактаб директорлари ва ўқитувчилар диққатига!

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5-14 апрель кунлари Ўзбекистонда 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиб тушуниш даражасини баҳолаш бўйича халқаро PIRLS 2021 дастурининг асосий тадқиқот жараёнлари ўтказилмоқда.

Тадқиқот дунё бўйлаб халқаро даражада стандартлаштирилган тартиб асосида ташкил этилади ҳамда тадқиқот материаллари мутлақо махфий ҳисобланади.

Ушбу тадқиқотни муваффақиятли ташкил этишда тегишли масъуллардан халқаро талаблар ҳамда тадқиқот материалларининг махфийлигини таъминлаш қоидаларига қатъий амал қилишлари сўралади.

Бунда, танлаб олинган мактабларнинг раҳбарлари ва масъулларидан тадқиқот натижаларига таъсир этувчи ножўя ҳаракатларни амалга оширмасликлари, хусусан сунъий равишда давоматни ошириш, ўқувчиларни ўзгартириш, тегишли масъулларга босимлар ўтказиш мумкин эмас.

Ушбу ҳаракатларнинг содир этилиши, кейинчалик халқаро ташкилотлар томонидан натижаларнинг ишончсиз деб топилиши ёки бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, PIRLS 2021 халқаро тадқиқотида қатнашган мактаблар ва ўқувчиларнинг натижалари индивидуал тарзда эълон қилинмайди, балки давлатнинг умумий натижасини шакллантириш учун умумлаштирилади.
————————————————— — — — — — — — —- —-

Вниманию директоров школ и учителей, участвовавших в исследовании PIRLS!

Как известно, с 5 по 14 апреля текущего года в Узбекистане проводятся основные исследовательские процессы международной программы PIRLS 2021 по качеству чтения и понимания текста учащихся 4-х классов.

Исследование организовано в соответствии с международной стандартизированной процедурой во всем мире, а материалы исследования строго конфиденциальны.

Для успешной организации этого исследования от соответствующих ответственных лиц требуется строго придерживаться международных требований и правил конфиденциальности материалов исследования.
В то же время директора и должностные лица выбранных школ не должны предпринимать какие-либо действия, негативно влияющие на результаты исследования, в частности, искусственно увеличивать посещаемость, менять учеников, оказывать давление на соответствующих должностных лиц.

Если такие действия будут предприняты, они могут впоследствии привести к признанию результатов недействительными или к их аннулированию международными организациями.

❗️Напомним, что результаты школ и учащихся, принявших участие в международном опросе PIRLS 2021, не публикуются по отдельности, а суммируются для формирования общего государственного результата.

Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Ayrim maktablarda Pedagogika institutlarining sinflari tashkil qilinadi

Batafsil:
https://tdi.uz/news/750/

—————————————————

В некоторых школах будут организованы классы Педагогических институтов

Подробно:
https://tdi.uz/ru/news/751/

—————————————————

Classes of Pedagogical Institutes will be organized in some schools

More
: https://bit.ly/3mpnQ8a

Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим мактабларда Педагогика институтларининг синфлари ташкил қилинади

🗂 Ҳукуматнинг тегишли қарорлари (06.04.2021, №187 №188) билан Андижон ва Бухоро давлат университетларининг Педагогика институтлари ташкил этилди.

📚 Эътиборлиси, янги қарорларга асосан ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида Андижон ва Бухоро вилоятларидаги етакчи умумий ўрта таълим муассасаларининг 10 тасида 3–4-синф ўқувчилари учун «Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар», 8–9-синф ўқувчилари учун «Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар», 10–11-синф ўқувчилари учун педагогика синфлари ташкил этилади ва Педагогика институтлари таклифи асосида дарс жараёнига таъсир этмаган ҳолда ўқув жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

🧬 Шунингдек, халқаро баҳолаш дастурлари (РISA, ТIMSS, РIRLS) ва SТEАМ стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари ва технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларини тайёрлаш янги институтларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

👨‍🔬 "Мактабгача таълим" бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг ўқув жараёни ва амалиётини, Бухоро вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг педагог ходимларининг малакасини ошириш курслари ҳамда Инновацион мактабгача таълим ташкилотини ўзи ичига қамраб олувчи Мактабгача таълим инновацион кластери ташкил этилади.

🎓 Мазкур институтларда ўқув жараёнлари 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

📌 Эслатиб ўтамиз, Термиз ва Қарши давлат университетининг Педагогика институтларини ташкил қилиш бўйича Ҳукумат қарорлари (16.03.2021 №140, №141) қабул қилинган эди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Xalqaro_hamkorlik
#Oliy_talim

Finlyandiya tajribasida kelib chiqib Pedagogika institutlari bitiruvchilariga ikkita kvalifikatsiya berish yoʻlga qoʻyiladi

Batafsil:
https://tdi.uz/news/752/

—————————————————

Основываясь на финском опыте, выпускникам педагогических институтов будут присвоены две квалификации

Подробно:
https://tdi.uz/ru/news/753/

—————————————————

Based on Finnish experience, graduates of pedagogical institutes will obtain two qualifications upon graduation from higher education

More
: https://bit.ly/3ms06QH

Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Финляндия тажрибасида келиб чиқиб Педагогика институтлари битирувчиларига иккита квалификация бериш йўлга қўйилади

🗂 Ҳукуматнинг тегишли қарорлари (06.04.2021, №187 №188) билан Андижон ва Бухоро давлат университетларининг Педагогика институтлари ташкил этилди.

🎓 Қарорларга кўра мазкур университетларда ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишларини бирлаштирган ҳолда битирувчиларга иккита квалификация бериш тизими йўлга қўйилади.

📚 Қайд этиш лозимки, мазкур тажриба Финляндияда ҳам мавжуд бўлиб, мактаб ўқувчиларга бир-бирига яқин фанларни боғлаган ҳолда реал ҳаётий ҳодисалар асосида ўқитиш, келгусида ўқувчилар олган билим ва кўникмаларни ҳаётда қўллай олишига хизмат қилади.

🧬 Бундан ташқари, халқаро баҳолаш дастурлари (РISA, ТIMSS, РIRLS) ва SТEАМ стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари ва технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларини тайёрлаш янги институтларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram