Ta'lim nazorati
99.5K subscribers
4.02K photos
969 videos
431 files
5.95K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Нодавлат мактабларни қийнаётган муаммолар тингланди

Жорий йилнинг 29 июль куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида Халқ таълими вазирлиги ва Нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси билан ҳамкорликда нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлар раҳбарлари иштирокида республика семинари ўтказилди.

Батафсил: https://tdi.uz/oz/news/112271

— — — — — — — — — — —

Подняты проблемы школы

29 июля текущего года в Государственной инспекции по надзору за качеством образования совместно с Министерством народного образования и Ассоциацией негосударственных образовательных учреждений с участием руководителей негосударственных общеобразовательных организаций был проведен республиканский семинар.

Подробно: https://tdi.uz/ru/news/112271
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нодавлат мактаблар раҳбарлари иштирокида республика семинари ўтказилди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги ва Нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилган республика семинарида нодавлат мактабларни қийнаётган муаммолар тингланди.

📹Youtube(HD)да кўриш: https://youtu.be/SNefm5sWoPM

📄Хабарни ўқиш: https://tdi.uz/oz/news/112271

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#савол_жавоб

2022 йил август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовларидан қайси фан ўқитувчилари? Қандай ҳолларда озод қилинади?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон қарори:
5- банди б) умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчилари аттестация жараёнида малака синови учун максимал балл билан баҳоланиб, хорижий тил модули бўйича синовдан озод этилсин.

(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли
қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ 2022 йил 1 августдан бошлаб 2022 йил август декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси иштирокчилари учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш жараёнлари бошланади.

📌 Аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юборишда қуйидаги уч усулнинг биридан фойдаланиш мумкин:

📥 Таълим инспекциясининг веб-сайти – https://pedkadr.tdi.uz/

🖥 Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали –
my.gov.uz

🏛 Давлат хизматлари марказлари

📹Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бўйича видеойўриқномаhttps://youtu.be/wywWf7_Hd0k

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Pedagoglar_attestatsiyasi

Eng ko‘p berilayotgan savollarga javoblar

Pedagog kadrlar attestatsiyasida navbatdan tashqari ishtirok etish uchun toʻlov miqdori qancha?

📹Roʻyxatdan oʻtish va murojaat yuborish boʻyicha videoyoʻriqnoma https://youtu.be/wywWf7_Hd0k

📌 Pedagog kadrlar attestatsiyasiga oid yangiliklar bilan Taʼlim inspeksiyasining telegram kanali (@uztdi) orqali tanishib borishingiz mumkin.

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish👇
https://t.iss.one/uztdi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ Хоразм вилояти 2022 йилнинг биринчи ярим йилликда ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида ҳудудлар бўйича энг юқори натижани қайд этди.

Жараён тафсилотлари билан "Хоразм24" информацион дастури ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳа орқали танишишингиз мумкин.

📹Youtube(HD)да кўриш: https://youtu.be/wWoSkSfgxus

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтмоқчиман. Аттестация турини танланг деган жойида қайси бирини танлашимиз керак? Мутахассис тоифасидаман, 2-тоифага ўтмоқчиман.

Низомнинг 3-банди: Аттестациянинг асосий принциплари мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади.

Низомнинг 4-банди: Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

🔹 Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

🔹 Педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.

🔹 Навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган, сақланган ёки туширилган, шунингдек, навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.

Навбатдаги-мажбурий аттестацияда:

🔹
иштирок этиш мажбурий;
🔹 йиғим ундирилмайди (тўлов қилинмайди);
🔹 салбий қарорлар қабул қилиниши мумкин!

❗️ Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Навбатдан ташқари аттестацияда:

🔹 иштирок этиш ихтиёрий;
🔹 йиғим ундирилади (тўлов қилинади);
🔹 салбий қарорлар қабул қилинмайди.

📹Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бўйича видеойўриқномаhttps://youtu.be/wywWf7_Hd0k

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
​​⚡️ Иш берувчилар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш мақсадида иш берувчилар билан олий ўқув юртлари ўртасидаги алоқаларни баҳолаш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган.

Шу муносабат билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси миллий олий таълим муассасалари битирувчиларининг сифатига ва уларнинг иш берувчилар билан ҳамкорлик алоқаларига баҳо бериш мақсадида ижтимоий сўровнома ўтказмоқда.

Жорий йилнинг 3 август куни соат15:00 да Таълим инспекциясининг телеграм каналида (https://t.iss.one/uztdi) иш берувчиларга сўровномани тўлдириш бўйича йўриқнома бериш мақсадида видеоконференция ташкил этилади.

Унда олий таълим муассасалари битирувчилари сифатига баҳо бериш учун ўтказилаётган сўровномада қатнашиш бўйича тегишли тавсиялар билдирилади ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилади.

Ҳурматли иш берувчилар!

Сиз берган маълумотларнинг махфийлиги кафолатланади ва унинг натижалари фақат умумлаштирилган ҳолда ишлатилади.

Сўнгги беш йил ичида кадрлар масаласида Сизнинг ташкилотингиз билан фаол алоқада бўлиб келаётган ОТМларнинг битирувчилари сифатига баҳо беринг.

ОТМларнинг кадрлар тайёрлаш сифати бўйича билдирган фикрларингиз олий таълим муассасалари миллий рейтингини аниқлаш жараёнида фойдаланилади.

Онлайн конференцияда барча иш берувчиларни кутиб қоламиз!

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш
👇
https://t.iss.one/uztdi
Бугун, 3 август куни соат 12:00да Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида олий таълим муассасалари миллий рейтингини аниқлаш учун иш берувчилар ўртасида ўтказилаётган сўровнома бўйича брифинг бўлиб ўтади.

Брифингни АОКАнинг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Live stream started
Ta'lim nazorati
​​⚡️ Иш берувчилар диққатига! Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш мақсадида иш берувчилар билан олий ўқув юртлари ўртасидаги…
⚡️ Айни пайтда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан олий таълим муассасалари миллий рейтингини аниқлаш учун иш берувчилар ўртасида ўтказилаётган сўровнома бўйича видеоконференция ўтказилмоқда.

Унда олий таълим муассасалари битирувчилари сифатига баҳо бериш учун ўтказилаётган сўровномада қатнашиш бўйича тегишли тавсиялар билдириш ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтариш кўзда тутилган.

Онлайн конференцияни реал вақт режимида онлайн кузатиб бориш учун ҳавола: https://t.iss.one/uztdi?livestream

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Ta'lim nazorati
⚡️ Айни пайтда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан олий таълим муассасалари миллий рейтингини аниқлаш учун иш берувчилар ўртасида ўтказилаётган сўровнома бўйича видеоконференция ўтказилмоқда. Унда олий таълим муассасалари битирувчилари…
Миллий рейтингини аниқлаш учун иш берувчилар ўртасида ўтказилаётган сўровномада иштирок этиш бўйича саволларни Таълим инспекциясининг @muloqot_tdi_bot манзилига юборишингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Live stream finished (1 hour)
Toshkent viloyatidagi pedagoglar uchun attestatsiyadagi yangiliklar boʻyicha seminar oʻtkazildi

Joriy yilning 2-avgust kuni Toshkent viloyatida “Pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish vazifalari” yuzasidan viloyat xalq taʼlimi boshqarmasi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi hamkorligida oʻquv-seminar boʻlib oʻtdi.

Seminar davomida Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentyabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan Nizom talablari yuzasidan savol-javoblar orqali tegishli tartibda tushunchalar berildi.

Batafsil: https://tdi.uz/uz/news/4359

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi