Ta'lim nazorati
97.4K subscribers
4.01K photos
972 videos
432 files
5.96K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Toshkent shahridagi maktablarda milliy oʻquv dasturlarini tajriba sinovdan oʻtkazish jarayonlari oʻrganildi

Maʼlumki, taʼlim jarayonlarida oʻquv dasturlarini takomillashtirish hamda oʻquvchilarda zamonaviy bilim va koʻnikmalarni shakllantirish maqsadida Taʼlim inspeksiyasi va hamkor vazirliklar tomonidan uzluksiz taʼlimida uzviylikni taʼminlash konsepsiyasi va milliy oʻquv dasturlari ishlab chiqilgan edi.

Ayni kunlarda mazkur oʻquv dasturlari mamlakatimiz boʻyicha tajriba-sinovdan oʻtkazilmoqda. 2021-2022 oʻquv yilining 3-choragidan boshlab 3-,6-,7 va 10-sinflarda 21 ta fandan oʻquv dasturlari va ular asosida yaratilayotgan darslik-majmualar tajriba-sinovdan oʻtkazilishi koʻzda tutilgan.

Batafsil: https://tdi.uz/uz/news/4233

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
Улуғбек Ташкенбаев: "Пандемиянинг салбий таъсирини бартараф этишда асосий эътиборни таълимга қаратяпмиз"

Жорий йилнинг 6 май куни «Марказий Осиёда таълим трансформацияси» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Жаҳон банкининг Марказий Осиё билан 30 йиллик ҳамкорлиги муносабати ўтказилган тадбирда Марказий Осиё ва бутун дунё миқёсидаги халқаро таълим соҳасининг профессионаллари минтақада таълим соҳадаги рўй бераётган ўзгаришларни муҳокама қилишди.

Батафсил: https://tdi.uz/oz/news/4322

— — — — — — — — —

Улугбек Ташкенбаев: «Мы делаем ставку на образование в преодолении негативных последствий пандемии»

6 мая состоялся региональный круглый стол на тему «Трансформация образования в Центральной Азии».

На мероприятии, посвященном 30-летнему партнерству Всемирного банка с Центральной Азией, профессионалы в области международного образования из стран Центральной Азии и со всего мира обсудили происходящие в сфере образования преобразования в регионе.

Подробно: https://tdi.uz/ru/news/4322
Taʼlim inspeksiyasi xodimlari faxriylari holidan xabar olishdi

9-may “Xotira va qadrlash kuni” munosabati bilan Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi xodimlari ham Ikkinchi jahon urishi qatnashchilari hamda mehnat faxriylari holidan xabar olishdi.

Batafsil: https://tdi.uz/uz/news/112251

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ Ижодий имтиҳонлар ўтказиш муддатлари белгиланди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Маданият вазирлигининг қўшма қарор билан Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлари, Республика мусиқа ва санъат коллежи, Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи ҳамда Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг педагог кадрлари учун ўқув фани бўйича ижодий синовлар ўтказиш жадвали тасдиқланди.

📆 Жараёнлар 13–31 май кунлари бўлиб ўтади.

🏢 Ушбу жадвал орқали ҳудудларда малака (тест) синовлари ўтказиладиган бинолар билан танишишингиз мумкин.

📌 Педагог кадрлар аттестацияси малака (тест) синовлари ўтказилиш муддатлари ҳақида Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали хабар берилади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Forwarded from Xorijiy tillar
📣 Abituriyentlar va ingliz tili o'qituvchilari diqqatiga!

Kirish imtihonlariga oz qoldi, sizda hali ham sertifikat yo'qmi?

O'qituvchi sifatida ustama olishni xohlaysizmi?

Unday bo'lsa, siz uchun qulay va arzon xalqaro darajadagi testni taqdim etamiz! Linguaskill testini topshiring va ingliz tilidan maksimal ballga ega bo'ling!

Eslatib o'tamiz, ushbu sertifikat oliy ta'lim muassasalariga kirish imtihonlarida va xalq ta'limi tizimida rasman tan olinadi va imtiyozga ega!

📌 Agentlik tomonidan Linguaskill testini topshirish uchun ro'yxatdan o'tish boshlandi!

🗓 Iyun oyining har shanba kunlari:

- 4-iyun
- 11-iyun
- 18-iyun
- 25- iyun

🏃‍♂️Shoshiling!
Ro'yxatdan o'tish uchun havola

Ma'lumot uchun:
Tel: +998712302280
@agency_appeal_bot
#Огоҳ_бўлинг
#Нодавлат_ташкилотлар

Лицензияга эга бўлмаган сохта олий таълим муассасаларидан огоҳ бўлинг!

Сўнгги пайтларда Таълим инспекцияси телеграм ботига (@uztdi) айрим фуқаролар “Термиз шаҳридаги “UNIVERSITY AT-TERMIZIY” MCHJ томонидан берилган дипломлар Ўзбекистонда олий таълим муассасаси дипломи сифатида тан олинадими?” деб мурожаат қилмоқда.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси юқорида номи келтирилган таълим ташкилотига Ўзбекистонда олий таълим хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳеч қандай лицензияга эга эмаслигини маълум қилади.

Қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ, Таълим инспекциясидан олий таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензия олмаган нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан берилган дипломлар тан олинмайди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддасига асосан, нодавлат таълим ташкилотлари лицензия олинган кундан эътиборан таълим фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир.

Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори асосида амалга оширилади.

Ўз навбатида таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда нодавлат таълим ташкилотлари сони бир неча баробарга ошиб, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида, шунингдек, нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида ўзаро соғлом рақобат муҳити шаклланмоқда.

Мазкур жараёнларда Таълим инспекцияси томонидан нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тизимини соддалаштириш билан бирга, талабгорларнинг мурожаатларини қисқа муддатларда кўриб чиқиш тизими йўлга қўйилган.

2018 – 2020 йиллар оралиғида лицензияга эга бўлган нодавлат олий таълим ташкилотлари сони эса 13 тани ташкил этган бўлса, амалга оширилган ислоҳотларнинг натижасида биргина 2021 йилда 21 та нодавлат олий таълим ташкилоти фаолияти лицензияланди.

Фуқароларимизнинг юқоридаги каби ҳолатларда алданиб қолишларининг олдини олиш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси веб-сайтига Нодавлат олий таълим ташкилотлари рўйхати жойлаштирилиб, бу ерга лицензия олган таълим ташкилотлари ҳақидаги маълумотлар мунтазам янгиланиб борилмоқда.

Шуни ёдда тутиш муҳимки, тегишли лицензияга эга бўлмаган ёки белгиланган тартибда аккредитациядан ўтмаган таълим ташкилотлари томонидан берилган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар нафақат Ўзбекистон Республикасида балки бошқа давлатлар томонидан ҳам тан олинмайди.

Юқорида номи келтирилган муассасага олий таълим ташкилот сифатида лицензия олиб, фаолиятларини қонуний асосда юритишлари учун ҳеч қандай тўсиқ мавжуд эмас.

Шунингдек, нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш истагида бўлган тадбиркорлар қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли лицензияни олганларидан кейингина фуқароларимиз ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширишлари мақсадга мувофиқ.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Матбуот хизмати

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш
👇
https://t.iss.one/uztdi
#Xalqaro_hamkorlik

Oliy taʼlim sohasiga fin tajribasini joriy etish istiqbollari muhokama qilindi

Joriy yilning 12-may kuni Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasida Kareliya amaliy fanlar universiteti vakillari bilan uchrashuv boʻlib oʻtdi.

Uchrashuv kun tartibidan Finlyandiya bilan taʼlim sohasida amalga oshirilgan hamkorlik aloqalarining bugungi kundagi holati va istiqboldagi yoʻnalishlari, fin ekspertlarini hududlarga jalb qilish, Kareliya universiteti bilan akademik almashuv jarayonlarida hamkorlik loyihalarini kengaytirish masalalari bilan bogʻliq qator masalalar oʻrin oldi.

Batafsil: https://tdi.uz/uz/news/4236

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
Обсуждены перспективы внедрения финского опыта в высшее образование

12 мая в Государственной инспекции по надзору за качеством образования состоялась встреча с представителями Университета прикладных наук Карелии.

В повестку встречи был включен ряд вопросов, касающихся состояния и перспектив сотрудничества с Финляндией в сфере образования, привлечения финских специалистов в регионы, расширения проектов сотрудничества в процессах академического обмена с Карельским университетом.

Подробно: https://tdi.uz/ru/news/4236

Подписаться на канал Инспекции по образованию👇
https://t.iss.one/uztdi
⚡️ Айни пайтда ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлари, Республика мусиқа ва санъат коллежи, Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи ҳамда Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг педагог кадрлари учун ўқув фани бўйича ижодий синовлар ўтказилмоқда.

📹 Жараёнларни ушбу ҳавола орқали реал вақт режимида тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин: https://youtu.be/bBoH8-VRPQI

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Нодавлат_ташкилотлар

🏛 Таълим инспекцияси томонидан фаолияти лицензияланган нодавлат олий таълим ташкилотлари рўйхати

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#Нодавлат_ташкилотлар

🎓 Таълим инспекциясидан лицензия олмаган нодавлат ОТМлар томонидан берилган дипломлар тан олинмайди

Юртимизда нодавлат олий таълим ташкилот сифатида лицензия олиб, фаолиятни қонуний асосда юритиш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

2021 йилда 21 та нодавлат олий таълим ташкилоти фаолияти лицензияланди.

❗️ Абитуриентлар ва ота-оналар диққатига!

Қайсидир нодавлат олий таълим ташкилотига пул тўлашдан аввал Инспекция сайтидаги рўйхатда ушбу муассаса бор-йўқлигини текшириб кўринг ёки Инспекция билан боғланиб (+998 71 231 07 53 (1099), [email protected], @uztdibot), аниқлик киритинг!

🚫 "Лицензияга ҳужжат топширганмиз, яқинда беришади, унгача ўқиб тураверинг" каби гапларга ишониб қолманг!

📹 Youtube(HD) да кўриш: https://youtu.be/JtMBC71DNx4

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Milliy oʻquv dasturlari tajriba-sinoviga bagʻishlangan ilmiy-metodologik seminar oʻtkazildi

Joriy yilning 13-may kuni Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat oʻzbek tili va adabiyoti universitetida uzviylikni taʼminlash konsepsiyalari va uzluksiz taʼlim tizimi Milliy oʻquv dasturlari tajriba-sinoviga bagʻishlangan ilmiy-metodologik seminar oʻtkazildi.

Maʼruzachilar tajriba-sinovning maqsad va vazifalari toʻgʻrisida, ona tili, adabiyot va oʻzbek tili fanlarini oʻqitilishi bilan bogʻliq islohotlar xususida oʻz fikrlarini bildirishdi.

Batafsil: https://tdi.uz/uz/news/4523

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi