Ta'lim nazorati
99.2K subscribers
4.02K photos
970 videos
431 files
5.96K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Avval xabar berganimizdek, ayni kunlarda Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi va Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ishchi guruhi tomonidan tanqidiy tahliliy oʻrganishlar Toshkent shahrida davom ettirilmoqda.

Mazkur jarayonlar doirasida Taʼlim inspeksiyasi boshligʻi Ulugʻbek Tashkenbayev boshchiligidagi ishchi guruh aʼzolari poytaxtimizdagi ta’lim, iqtisodiyot va texnik yo‘nalishdagi oliy ta’lim muassalari faoliyati bilan tanishmoqda.

O‘rganishlar jarayonida universitet talabalari hamda professor o‘qituvchilari bilan ta’lim mazmunini boyitish va zarur sharoitlarni yaratish bo‘yicha fikr almashilmoqda.

O‘rganish natijalari haqida “Oʻzbekiston24” telekanali va ommaviy axborot vositalari orqali batafsil maʼlumot beriladi.

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
Аттестацияда иштирок этган педагоглар диққатига!

Айни кунларда аттестациядан ўта олмаган айрим педагоглар томонидан ижтимоий тармоқлар орқали ҳамкасблари ўртасида юқори турувчи ташкилотларга кўпроқ ариза берилса, депутатларга, журналист ва блогерлар мурожаат қилинса, ижтимоий тармоқларда кўпроқ эътирозлар билдирилса, натижалар бекор бўлиб, балл қўшиб берилиши ёки қайта имтиҳон ўтказилиши мумкин дея хато тарғиботлар олиб борилмоқда.

Мазкур масала юзасидан Таълим инспекцияси қуйидагиларни маълум қилади:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда аттестация жараёнлари учун апелляция тартиби белгиланган.

Шунингдек, тест натижасидан норози бўлган педагоглар тестни якунлаган заҳоти махсус бланкни тўлдириб, айнан қайси саволларга эътирози борлигини ёзишлари ёки веб-сайт орқали мурожаат юборишлари, шунингдек, душанбадан жума кунига қадар соат 09.00дан 18.00га қадар +998 71 231-07-53 (ички рақам 1038 ёки 1011) рақамига мурожаат қилишлари мумкин.

Унга кўра, эътироз билдирган ҳар бир педагогнинг саволлар варақасида тестлар ушбу фан бўйича мустақил экспертлар томонидан ўрганиб чиқилиб хулоса берилади ва навбатма-навбат жавоб қайтарилади.

Биз эътирозлар бўйича устозларни тинглашга, мулоқот қилишга ва тестларда йўл қўйилган хатоларни кўрсатиб беришга тайёр эканлигимизни маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этган педагогларга жараён натижалари бўйича салбий қарор қабул қилинмайди. Шунингдек, мазкур педагоглар куз ойларида ўтказиладиган синовларда иштирок этишлари мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм канали👇
https://t.iss.one/uztdi
⚡️Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни белгиланди

Хабарингиз бор, 25 мартдан бошлаб республикамизнинг 14 та ҳудудида педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари бўлиб ўтмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 45-бандида педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилиши белгиланган.

Ушбу низомга асосан ҳамда ўқитувчиларга қулайлик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун малака (тест) синовлари 22 апрель куни ўтказилишини маълум қиламиз.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни май ойида ўтказилади ҳамда аниқ муддат ҳақида инспекциянинг Телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.

Таълим инспекцияси телеграм канали👇
https://t.iss.one/uztdi
Taʼlim inspeksiyasi boshligʻi Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetida boʻldi

Avval xabar berganimizdek, ayni kunlarda Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi va Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ishchi guruhi tomonidan tanqidiy tahliliy oʻrganishlar Toshkent shahrida davom ettirilmoqda.

Mazkur jarayonlar doirasida bugun, 20-aprel kuni Taʼlim inspeksiyasi boshligʻi Ulugʻbek Tashkenbayev boshchiligidagi ishchi guruh aʼzolari Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti faoliyati bilan tanishdi.

Batafsil: https://tdi.uz/uz/news/32122

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари малака (тест) синовларини юқори баллар билан бошлашди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси барча педагогларга аттестация жараёнларида омад тилайди!

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Изучения рабочей группы по качеству образованию в Андижанской области
#20apr #uzbekiston24

📹Смотреть в Youtube (HD): https://youtu.be/hqcYbrDaFKQ

Подписаться на канал Инспекции по образованию👇
https://t.iss.one/uztdi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятидаги таълим муассасалари фаолияти танқидий ўрганилди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари ҳамда мактабларда таълим сифати ва самарадорлиги кўрсаткичлари ўрганилмоқда.

Андижон вилоятидаги ўрганишлар тафсилотлари билан "Ўзбекистон24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган танқидий-таҳлилий репортаж орқали танишишингиз мумкин.

📹 Youtube(HD)да кўриш: https://youtu.be/e-bdKUIIPWM

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
​​#Педагоглар_аттестацияси

Педагоглар аттестацияси малака синовларида ўрнига кириш билан боғлиқ 200 дан ортиқ ҳолат бартараф этилди

Жорий йилнинг 25 мартидан бошлаб республикамизнинг 14 та ҳудудида педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовлари ўтказилмоқда.

Бу йилги жараёнлар соддалаштирилган тартибда ўтказилаётгани ва ҳар бир педагогга ҳужжатларини бевосита электрон тарзда топшириш имконияти яратилгани сабабли, аввалги йилларга қараганда бир неча баробар кўпроқ яъни 280 минг нафар ўқитувчилар аттестацияда иштирок этиш истагини билдирган. Мазкур педагогларнинг 70 фоизи навбатдан ташқари ўз ихтиёри билан аттестацияда қатнашиш учун ариза топширган.

Ўтказилаётган малака тест синовларида ҳар бир талабгор миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари томонидан текшириб киритилиши ҳамда назоратчилар томонидан тегишли чоралар кўрилишига қарамасдан айрим ўқитувчилар томонидан ўз ўрнига бошқа шахсларни киритишга уриниш билан боғлиқ қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Ачинарлиси, бу жараёнларга аксарият ҳолларда олий таълим муассасалари талабалари, юқори синф ўқувчилари ёки репетиторлик билан шуғулланувчи соҳа вакиллари ҳам жалб қилиняпти.

Бугунги кунга қадар ўрнига кириш билан боғлиқ 200 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Ушбу ҳолатлар бўйича далолатномалар расмийлаштирилиб, уларнинг барчаси синовлардан четлаштирилган.

Шу билан биргаликда бировнинг ўрнига киришга ёки ёнида туриб ёрдам беришга уринган педагогларнинг ўзлари кўрсатган натижалар ҳам бекор қилинган.

Ажабланарлиси, бу ишга қўл ураётган педагогларнинг аксарияти навбатдаги ташқари ўз ихтиёри билан аттестацияда иштирок этиш истагини билдирган.

Ўрнига кириш ҳолатларини аниқлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаол ҳаракат қилиб, қоидабузарларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жарима белгиланмоқда.

Бундан ташқари, ўз ўрнига бошқа шахсларни киритган педагогларнинг иш жойларига, ҳамда бу жараёнга аралашиб қолаётган ўқувчи ва талабаларнинг ўқиш жойларига тақдимномалар юборилади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда ўқитувчиларнинг жамиятда обрўйини ошириш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда бундай ҳолатларга йўл қўймаслик жуда муҳим ҳисобланади.

Малака тест синовлари жараёнида ҳар бир ҳудуддаги биноларда кузатув камераларининг узлуксиз ишлаб туриши қатъий назоратга олинган.

Синовларни ўтказиш вақтида ҳар бир компьютерга махсус дастурлар ўрнатилиб, марказий серверда бирма-бир рўйхатга олинади.

Ушбу дастур ёрдамида масофадан бошқариладиган дастурларни блоклаш ҳамда рўйхатга олинмаган компьютерларнинг тестга кириш имкониятини чеклаб қўйиш мумкин бўлади. Бу эса жараёнларнинг автоматлаштирилган дастурий тизим ёрдамида мониторинг қилиб бориш ва турли қоидабузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Ҳурматли устозлар!

Педагоглар аттестацияси жорий йилдан бошлаб бир йилда икки маротаба ташкил қилинмоқда. Навбатдан ташқари иштирок этиб паст натижа қайд этилса ҳам ҳеч қандай салбий қарор қабул қилинмайди.

Турли фирибгарларга ишониб алданмаслик ҳамда ҳамкасбларингиз олдида уятга қолмаслик учун бундай ҳолатларга уринмаслигингизни сўраб қоламиз.

Агар Сиздан кимдир малака тест синовлари жараёнида маълум хизмат эвазига пул талаб қилса ёки бошқа кўринишдаги тамагирлик ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, Таълим инспекциясининг @antikorr_tdibot мурожаатлар боти ёки манзили ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинг.

Унутманг!

Янги Ўзбекистон келажаги таълим жараёнларини сифатли ташкил қилишда энг муҳим ўрин тутадиган ўқитувчилар салоҳиятига боғлиқ. Шундай экан, бу борада барчамиз бир мақсад йўлида бирлашишимиз жуда муҳим.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
⚡️Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни белгиланди

Хабарингиз бор, 25 мартдан бошлаб республикамизнинг 14 та ҳудудида педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари бўлиб ўтмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 45-бандида педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилиши белгиланган.

Ушбу низомга асосан ҳамда ўқитувчиларга қулайлик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун малака (тест) синовлари 22 апрель куни ўтказилишини маълум қиламиз.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни май ойида ўтказилади ҳамда аниқ муддат ҳақида инспекциянинг Телеграмдаги расмий манбалари орқали қўшимча хабар берилади.

📌 Малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синов жараёнлари билан боғлиқ фойдали ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Xalqaro_hamkorlik

Finlyandiyaning yangi elchisi bilan uchrashuv boʻlib oʻtdi

Joriy yilning 21-aprel kuni Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasida Finlyandiyaning Oʻzbekiston uchun tayinlangan yangi elchisi janob Ilkka Ryaysyanen bilan uchrashuv boʻlib oʻtdi.

Uchrashuv kun tartibidan mamlakatlar oʻrtasidagi taʼlim yoʻnalishida amalga oshirilgan hamkorlik loyihalari, 2021-yilning noyabr oyida Finlyandiyaga amalga oshirilgan tashrif natijalari, kelishuvlarning bugungi kundagi holati, shuningdek, Finlyandiya Hukumati tomonidan ajratilgan mablagʻlar doirasidagi rejalar, ushbu mamlakat ekspertlarining iyun oyida Oʻzbekistonga tashrifiga doir qator masalalar oʻrin oldi.

Batafsil: https://tdi.uz/uz/news/23313

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
#Международное_отношение

Состоялась встреча с новым послом Финляндии

21 апреля этого года в Государственной инспекции по надзору за качеством образования состоялась встреча с новоназначенным послом Финляндии в Узбекистане господином Илккой Ряйсяненом.

В повестку встречи вошли проекты сотрудничества в сфере образования между двумя странами, итоги визита в Финляндию в ноябре 2021 года, текущее состояние договоренностей, а также планы финансирования со стороны правительства Финляндии, визит экспертов этой страны в Узбекистан в июне.

Подробно: https://tdi.uz/ru/news/23313

Подписаться на канал Инспекции по образованию👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги МТТ, БМСМ, академик лицейлар ҳамда профессионал таълим ташкилотлари педагоглари учун малака (тест) синовлари ўтказилиш муддатлари маълум бўлди

Жорий йилнинг 27 апрель мактабгача таълим ташкилотлари ва академик лицейлар педагоглари учун малака (тест) синовлари ташкил этилади.

28 апрель куни эса мазкур тест синовларида профессионал таълим ташкилотлари, шунингдек, Маданият вазирлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари педагоглари иштирок этади.

📌 Малака тест синовлари Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси-21 уй) биносида ўтказилади.

Аттестацияга жалб қилинган педагогларга ортиқча оворагарчилик ва кутиб қолишнинг олдини олиш мақсадида аттестация синовларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (ПАСПОРТ ва мурожаат юборишда тўлдирилган сўровнома) билан ўзингиз учун белгиланган вақтдан ярим соат олдин етиб келишингиз етарли эканлиги эслатиб ўтамиз.

❗️
Малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синов жараёнлари билан боғлиқ фойдали ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм канали👇
https://t.iss.one/uztdi